Тошкент Давлат техника



Download 0,6 Mb.
bet75/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

Тишли ғилдираклар. Тишли ғилдиракларда қуйидаги нуқсонлар содир бўлиши мумкин: тишларнинг, деталлар ўрнатиладиган жойларнинг, шлицалариинг, шпонка ўриндиқларининг, улаш вилкалари ўрнатиладиган ҳалқасимон ариқчаларнинг ейилиши ҳамда ғилдирак тишларининг ёрилиши ва синиши.
Тишли ғилдирак тишларининг ейилиши, асосан, газ алангасида ва электр ёйи воситасида эритиб қоплаш, чамбаракларини алмаштириш ва босим остида пластик деформациялаш усуллари билан бартараф этилади.
Ейилган тишларни газ алангасида қоплаш билан таъмирлашда қопланадиган материал сифатида тишли ғилдирак материалига мос келувчи материаллардан фойдаланилади. Электр ёйи воситасида эритиб қоплашда эса сифатли қопламага эга бўлган электродлардан фойдаланилади. Очиқ ва абра­зив мухитда ишлайдиган тишли ғилдиракларининг тишлари, одатда, ейилишга чидамли қотишмалар билан суюқлантирпб қопланади. Сормайт турдаги темир-хромли электродлар тиш­ларнинг четлари ейилганда уларни эритиб қоплашда ва цементация қилнган қатлам чўтирсимон ейилганда ёки синиб тушганда ишлатилади.
Тишли ғилдиракларни ейилишга чидамли қотишмалар билан эритиб қоплаш қуйидаги кетма-кетликда олиб борилади. Дастлабки қатлам тиш бўйича эритиб қопланади ва иссиқ ҳолда прокаткаланиб, мустахкамланади. Сўнгра қўзгалувчан жилвирлаш ускуналарида тозаланади. Кейинги қатламлар маълум кетма-кетликда эритиб қопланади. Бунда ҳар бир қатлам эритиб қоплангандан кейин эриган флюсдан тозаланиши ва мустаҳкамланиши лозим.
Эритиб қопланган ғилдирак қийшаймаслиги учун уни аста-секин бир меъёрда совитиш лозим. Эритиб қопланган тишлар фрезаланади ва номинал ўлчамгача жилвирланади. Катта модулли тишли ғилдиракларнинг тиши синганда улар чилангарлик усуллари билан бураб ўрнатиладиган қисмлар, бармоқлар ёки қўшимча деталлар қўйиш йўли билан таъмирланади. Бундай таъмирлаш усули синган тишларнинг сони кетма-кет жойлашганда икки донадан ошмаган ҳолларда қўлланилиши керак. Бундай усулда таъмирлашда тишнинг синган қисми арралаб ташланади, юзалари тозаланади, бир нечта тешиклар тешилади ва уларга шпилка буралади. Шпилкаларнинг атрофи ишлов беришга 3—5 мм қўйим қолдирилган ҳолда эритиб қопланади ва номинал ўлчам бўйича ме­ханик ишлов берилади.
Тишли ғилдиракларни таъмирлашда деталнинг қисмини алмаштириш усули ҳам қўлланилади. Мазкур усул, асосан, шестернялар блокини таъмирлашда ишлатилади. Бунда ейилган тишли чамбарак кесиб ташланади ва янги чамбарак таранглик билан ўрнатилишни таъминлай оладиган ўлчамгача йўнилади. Янги тишли чамбарак ҳам кесиб ташланган тишли чамбарак материалидан ясалиши лозим. Бирикманинг мустаҳкамлиги таъминланиши учун янги тишли чамбарак шестернялар блокига икки-уч винт билан қотирилади ёки электр ёйи билан пайвандлаб қўйилади.
Гардиш ва гупчаклардаги синиқликлар ва дарзлар пайвандланади ва номинал ўлчамгача механик ишлов бериш йўли билан таъмирланади. Тишли ғилдираклар ўрнатиладиган жойлар ейилган бўлса, улар эритиб қоплаш, электролитик коплаш ва бошқа усуллар билан номинал ўлчамга келтирилади. Шлицалар ва шпонка ўриндиқларининг ейилишини тиклашда ён томонини эритиб қоплаш усули тавсия қилиниши мумкин.
Таъмирлаиган тишли ғилдиракларда бошланғич айлананинг ва ён томонининг уриши белгиланган техник шартлар чегарасидан чиқмаслиги ксрак.
Шуни айтиб ўтиш кераккн, синган тишлар ўрнини янги тишларни эритиб қоплаш ва ўрнатиш вақтинчалик чора сифатида рухсат этилади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish