Назорат саволлари
1. Аккумулятор батареяларига техник хизмат кўрсатиш қандай олиб борилади?
2. Генераторга, стартёрга ва реле-регуляторга техник хизмат кўрсатиш нималарни ўз ичига олади?
3. Ёритиш ва ёруглик сигнализасияси асбобларига техник хизмат кўрсатиш жараёнларини тушунтириб беринг.
4. Контакт-транзисторли реле-ростлагичларни синаш ва ростлаш жараёнлари қандай олиб борилади?
5. Генераторни ва реле-регуляторни таъмирлаш жараёнларини тушунтиринг.
6. Стартерларни таъмирлаш жараёни қандай олиб борилади?
7. Ток юрувчи қисмларни ва асбобларни таъмирлаш технологик жараёнини тушинтиринг.
8. Назорат-ўлчов асбобларини таъмирлаш ва ростлаш жараёнини тушунтириб беринг.
9. Электр симларида қандай носозликлар учрайди ва уларни қандай бартараф этилишини тушунтиринг.
10. Ажраткич-тақсимлагич қандай бўлакларга ажратилади ва таъмирланади?
16-маъруза
Машиналарнинг типавий деталлари
ва узелларини таъмирлаш
технологик жараёни
16.1. Двигателнинг асосий деталлари
Блоклар цилиндрлар гилзаси. Турткич втулкалари, тақсимлаш валининг втулкалари ва оралиқ шестерняси бармоғининг ейилган тешиклари йўнилади, уларга янги втулкалар переслаб киритилиб, ушбу втулкалар номинал ўлчамлари қадар разверкаланади. Ушбу тешиклар йўнилгандан сўнг, уларга ташқи ўлчами бўйича таъмир ўлчами бўйича катталаштирилган детал ўрнатилади. Втулкалар эпоксид смоласи асосидаги елимлар билан прессланади. Бундай таъмирлашда втулкани ўтқазишда таранг бироз кам талаб этилиши мумкин. Втулка ўрнатиладиган ўриндиқ ва втулка блока преслангандан сўнг ўзак подшипниклари вкладиши ва втулкалар ўрнатиладиган тешик ўқлари орасидаги масофани таъминловчи мослама ёрдамида йўнилади.
Цилиндрлар блоки текислиги 0,01 мм дан кўпроққа эгилганда, уни махсус мослама қўллаб текис шлифовкаловчи дастгоҳда шлифовкаланади. Ейилиш ва қопқоқларининг деформацияланиши натижасида блокдаги ўзак подшипниклари вкладишлари ётиш жойларининг ўқдошлиги бузилганда, қопқоқнинг таянч жойларининг сиртлари текис шлифовкаловчи дастгоҳда баландлиги 0,03 мм га камайгунга қадар шлифовкаланади. Ундан сўнг қопқоқ жойига ўрнатилиб гайка билан қотирилади ва махсус бўйлама йўниш дастгоҳида тешикнинг номинал ўлчамига қадар йўнилади. Юза ғадир-будирлигини Rа = 0,63 мкм бўлишини таъминлаш учун кескичнинг узатилиши минимал бўлиши лозим. Уя йўнилгандан сўнг унинг сирти текис, қатъий цилиндрик ва ўқдош бўлиши лозим. Ёнма-ён жойлашган уяларнинг нисбий силжиши 0,03 мм дан, барча уяларнинг нисбий силжиши 0,05 мм катта бўлмаслиги лозим.
Цлиндрлар блокидаги дарзлар одатдатда ЦЧ-4 электродлари ёки Св.08 сими билан пайвандланади. Сув кўйлагининг ташқи сиртидаги жойлашган дарзларни эпоксид смолалари асосидаги елимли ямоқлар қўйиш билан таъмирланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |