Тошкент Давлат техника


Экиш машиналарининг ишчи органлари



Download 0,6 Mb.
bet79/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

Экиш машиналарининг ишчи органларидаги характерли ейилишлар: экиш аппаратларининг куйма қутиларидаги айланувчи тарқатгичларининг тегиб турувчи деворидаги ейилиши; тарқаткич ғалтагини ушлаб турувчи гардишини, ҳамда штамплвнган қутиси четларини ушлаб турувчи гардишларнинг ейилиши.
Қуйма қутилар. Ейилган тешикка тешик йўнилади ва унга лист пўлатдан ясалган шайба прессланади, бунда тарқатгия ва шайба ўртасида минимал тиқиш бўлиши таъминланиши лозим.
Штампланган қутилар. Ейилган муфта ғалтагининг четрлари шундай тозаланиши керакки, тозалашдан сўнг улар бир-бирларига зич ётсин.
Дискали сошниклар. Дискларнинг характерли нуқсонлари: кесгичнинг эгилиши ва ўтмаслашуви; кесилган жойларини пайдо бўлиши; кескични айланаси бўйича текис ейилмаслиги.
Эгилган дисклар рихтовкадан ўтказилади. Кескичлар 18° лик бурчак остида ўткирланади. Дискларнинг диаметри ўткирлангандан сўнг 320 мм дан кам бўлмаслиги лозим.
Анкерли ва судралувчи сошниклар. Юмшатгич лапаларининг нарилнигининг ейилиши характерли ҳисобланади. Ейилган нарилник пўлат 65Г дан ясалган устқўймаларини бирнеча жойларидан пайванлаб қуйиш билан таъмирланади.
Қишлоқ хўжалик машиналарининг деталлари, айниқса ишчи органлари турли физик ва кимёвий омиллар таъсирида ейилишга учрайди. Трактор ёки автомобил деталларига нисбатан, қишлоқ ўжалик машиналарнинг деталлари кўпроқ абразив ейилишга учрайди, чунки улар тўғридан-тўғри ишлов бериладиган муҳит билан туташувда бўлади ёки улар атмосферанинг чанглик даражасида ишлайди. Улар тез-тез ва кўп миқдорда деформацияланади.
Қишлоқ хўжалик машиналари, одатда мураккаб агрегатлардан ташқари хўжаликларнинг таъмирлаш устаоналарида таъмирланади. Қишлоқ хўжалик машиналарини кўп русумли бўлишига қарамасдан, уларнинг кўп деталлари бир хил усулда тикланади.
Плуглар. Плугларнинг рамаси деформациялани мумкин. Уни таъмирлашдан ва сўнг назорат плитасида линейкалар, бурчаклар, юк ва шнури билан текшириш мумкин.
Рамаларни буралиши ва дарз кетиши рухсат этилмайди. Рамаларнинг деформацияланган бруслари совуқ ҳолатда ёки маҳаллий қизитиб мосламалар, пресслар ёки домкратлар ёрдамида тўғриланади.
Плугларнинг тиркаш қурилмасида кўндаланг тортқи, қийшайтиргич ва ва кўндаланг бурус. Улардаги эгилиш ва деформацияланишнинг узунлиги 3 мм дан катта бўлса совиқ ҳолда ва қизитиб тўғриланади. Қотириш жойларидаги ейилган тешиклар пайвандланиб, номинал ўлчам бўйича тешилади ёки шу ўлчамга эга бўлган устқўйма пайвандланади.
Плугнинг асосий нуқсонлари: лемех кесгичининг ишчи ва орқа томонидан ейилиши; учини думолоқланиши; лемехни кенгиги бўйича торайиши. Лемех синиши ҳам мумкин. Унинг ишчи қисми шудгорлашда илдиз ёки тошга урилганда синиб тушиши содир бўлади. Отвал ейилганда дала кескичининг шаклли ўзгаради, унинг қирраси думолоқланади, ишчи сирти ейилади учи синиб тушади.
Дала тахтаси ва панжаси эгат девори томонидан ва пастидан ейилади. Панжа чўяндан ясалиб, унинг оқартилган сирти 3 мм дан кам бўлмаган чуқурликда НВ 365 қаттиқликда бўлади. Оқартилган қатлам ейилганда панжа тезда синади.
Лемехлар Л-65 ёки Л-53 пўлатдан ясалади ва НВ 444-650 қаттиқликгача кескич томондан 20-45 мм кенгликда термик ишлов берилади. Лемехнинг тобланмаган қисмининг қаттиқлиги НВ 300 дан катта бўлмайди.
Янги лемехни ейилиши биринчи чўзишга қадар ейилиши кенглиги бўйича 108 мм гача рухсат этилади. Лемехнинг шакли шаблон ёрдамида текширилади. Кескич ўтмаслашганда уни ишчи томонидан фаска кенглиги 5-7 мм ва ўткирлаш бурчаги 25-40°бўлганда 1 мм дан кам бўлмаган қалинликкача ўткирланади. Лемех 108 мм кенгликкача ейилгандан сўнг темирчилик устахонасида номинал ўлчамгача чўзиш билан тикланади. Чўзишни тўрт мартадан ортиқ ўтказиб бўлмайди. Қўлда чўзиш учун лемех қисмлар бўйича кескич томондан дастлаб секин 500-600ºС температурагача, ундан сўнг катта тезликда 900-1200ºС температурагача қиздирилади. Лемехни қиздириш камроқ ўтказиш ва у қаттиқ қизиб кетмаслиги лозим. Лемех пневматик болғада чўзишдан аввал алангали қиздирувчи печларида бирданига бутун узунлиги бўйича қиздирилади. Чўзилган лемехнинг сирти текис ва дарзсиз бўлиши лозим. Унинг елкасини эгилганлиги 2 мм ортиқ рухсат этилмайди, кескич ишчи сиртининг қовариқлиги 4 мм гача рухсат этилади. Лемехнинг ўлчами шаблондан кенглиги бўйича 5 мм дан ортиққа, узунлиги бўйича 10 мм дан ортиққа фарқ қилмаслиги керак. Чўзилгандан сўнг лемех олд томонидан ўткирланади, ундан сўнг эса қизитилади ва бутун узунлиги бўйича 20-45 мм кенгликда тобланади.
Долот шаклидаги лемехларда уч қисмини тўғри қисимга ўтиш кисмини тоблашдан аввал 2-3 соат давомида сув билан ҳўлланган ветошда совитилади.
Одатдаги тоблашда лемех 780...820ºС температурагача қизитилади ва 40ºС температурали тузли сувда 5-6 с давомида тобланади. Бундан сўнг лемех 350 ºС температурагача қиздирилиб ҳавода совитилади.
Лемени тоблашнинг изотермик усули самаралироқ ҳисобланади, тоблашда у 880-920ºС гача қиздирилиб, кескичи 3-3,5 с давомида 30-40ºС гача қиздирилган 10% тузли сувда тобланади. Тоблашдан сўнг лемехнинг тобланган қисми 350ºС яқин температурага эга бўлсин, ундан сўнг у ҳавода совитилади. Ушбу ҳолда лмех бўшатиш учун қиздирилмайдию.
Лемех кескичининг ейилишбардошлигини ошириш учун улар ўз-ўзидан ўткирланишини таъминлаш мақсадга мувофиқ, бунинг учун унинг орқа томони қаттиқ қотишма билан эритиб қопланади. Бунинг учун лемехда 25-30 мм ва долот шаклидаги лемехда эса учидан 55-65 мм кенгликда чўзилади. Эритиб қопланган қатлам қалинлиги 1,4-2,0 мм бўлиши керак. Эриб қоплаш қуйидаги усулларда олиб борилади: ЮЧТ қурилмасида ейилишга барқарор сормайт қотишмаси билан; ацетилен-кислород алангасида сормайтдан ясалган диаметри 6 мм лик сим билан, Т-590 маркали электродлар билан. Лемех эритиб қоплангандан сўнг ўткирланади.
Орқа томондан эритиб қопланган қатламнинг юқори қаттиқлиги туфайли, лемех шундай ейиладики, унда кесгич ўткирлашади. Ўз-ўзидан ўткирланувчи лемехлар қумли ва тошли тупроқлардан ташқари барча тупроқларда яхши ишлайди.
Плуголди ағдаргичининг лемехлари асосий корпус лемехлари каби ейилади.
Отваллар кам углеродли пўлатдан ясалиб, унинг ташқи қатлами цементацияланади ёки у уч қатламли пўлатдан ҳам ясалиши мумкин. Кейинги ҳолда устги ва остги қатламлар углеродли пўлат бўлиши лозим, унинг натижасида тоблашда юқори қаттиқликни олиш мумкин. Ўрта қатлам материали сифатида кам углеродли пўлатдан фойдаланилади.
Отвалларга термик ишлов берилгандан сўнг уларнинг қаттиқлиги 50...62НRС ташкил қилиши лозим.
Ишчи сирти ейилган отвалнинг шакли, янги сиртнинг шаклидан 6 мм дан ортиқ фарқ қилмаслиги лозим. Текшириш учун шаблондан фойдаланилади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish