Поршен бармоқлари. Поршен бармоқлари хромлаш плазмали металлаш ёки кенгайтириб термик ишлов бериш, шлифовкалаш ва ўлчам гурҳларига саралаш. Кўпроқ таъмирлашнинг кўп тарқалган усули хромлашдир.
Шанунларнинг юқорги каллаги втулкалари. Ички диаметри бўйича ейилган втулкалар одатда поршен бармоғига мослаб катталаштирилган ўлчам бўйича разверткаланади ёки янгисига алмаштирилади.
Шатунлар 40Г, 45, 45Г, 40Х ва б. пўлатлардан ясалади. Шатунлар тикланишидан аввал КИ-724 мосламасида бурилишга ва эгилишга текширилади.
Трактор двигателлари шатунларининг рухсат этилган буралиши 0,05-0,08 мм ва автомобиларники эса 100 мм узунликда 0,04.. .0,06 мм ни ташкил қилади. Трактор двигателларининг шатунларини рухсат этилган эгилиши 0,03...0,05 мм ва автомобилларники эса 100 мм узунликда 0,02...0,03 мм ни ташкил қилади.
Вкладиш ўрнатиладиган тешик шатунни ажралиш сирти ва қопқоғи эртиб қоплаш ва ундан сўнг механик ишлов бериш билан тикланади.
Эритиб қоплашдан аввал болтлар тешикларини эришиб кетишини олдини олиш мақсадида мис ёки графит стержнлари ўнатилади. Оваллик ва конуссимонлик 0,01 мм дан ортиқ, ғадир-будурлиги эса Rа = 0,63 мкм дан паст бўлмаслиги лозим.
Тирсакли валлар. Вал бўйинлари ва уларнинг подшипниклари уларга физик, кимёвий таъсир ва бошқа омиллар таъсирида ейилишга учрайди. Шатун ва шатун бўйинлари орасидаги ишқаланиш натижасида, бўйинларнинг тирсакли вали ўқи томонга йўналган қисми ейилишга учрайди, бунинг натижасида бўйинлар овал кўринишга ўтади.
Инерция кучи ва марказдан қочма куч, валнинг конструкцияси ва бикирлиги тирсакли вал ўзак бўйинларини ейлишига олиб келади. Ёғловчи мойнинг сифати ва хусусиятлари, бир комплектга кирувчи шатун-поршен гуруҳ деталлари массасидаги катта фарқ тирсакли вал ва подшипникларнинг ейилишига сезиларли даражада таъсир кўрсатади.
Тирсакли валларда қуйидаги нуқсонлар учраши мумкин: оваллик, конуссимонлик шатун ва ўзак бўйинларининг (тирсали валнинг чети уясини илашиш муфтаси валининг подшипнигига ўтириш жойининг ейилиши) шикастланишлари (ўйилишлари, чуқур чизилиши, эзилишлари, коррозия излари); маховикни қотириш болтлари тешикларининг шикастланиши ва ейилиши; шпонка ўриндиқларини ейилиши, салқилик; мой ҳайдовчи резбанинг ейилиши; шестерня ва вентилятор шкиви ўтқазиш жойларини ейилиши. Кўндаланг дарзга эга бўлган тирсакли валлар яроқсиз ҳисобланади.
Тирсакли вал бўйинлари охирги таъмир ўлчамидан катароқ йилганда, улар флюс остида эритиб қоплангандан сўнг термик ва механик ишлов берилади. Чўяндан ясалган валлар ушбу усул билан таъмирланмайди. Нуқсонли шпонка ўриндиқлари кенглиги бўйича катталаштирилган ўлчамга фрезерланади.
Ейилиш натижасида валда унча катта бўлмаган эгилиш ва ўзак бўйинларининг ўқдошлиги бузилган бўлса, улар шлифовкалаш билан бартараф этилади.
Эгилган пўлат валлар прессда ёки сиртни маҳаллий наклееплаш билан тўғриланади.
Агар вал бўйинларда оваллик, конуслик, ўйилиш, эзилиш, коррозия излари, тўлқинсимонлик бўлса, улар навбатдаги таъмир ўлчами бўйича шлифовкаланиб бартараф этилади. Бўйинни шлифовкалаш тирсакли вални тиклашнинг бошқа операцияларидан сўнг бажарилади.
Тирсакли валларда дастлаб шатун, ундан сўнг эса ўзак бўйинлари шлифовкаланади, акс ҳолда ўзак бўйинларининг ўқдошлиги бузилиши мумкин.
Вал бўйинларини шлифовкалаш жараёнида галтелларнинг радиусига риоя қилиш талаб этилади. Уни камайиши валнинг толиқиш мустаҳкамлиги сезиларли даражада пасаяди. Ўзак подшипникларининг ва бўйинларнинг ўқдошлигини бузилиши кўп ҳолларда уни синишига олиб келади. Бўйинлар шлифовкалангандан сўнг ГОИ № 20-30 пастаси билан жилоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |