Тошкент Давлат техника



Download 0,6 Mb.
bet56/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

Назорат саволлари
1. Кабинада учрайдиган нуқсонлар нималардан иборат?
2. Кабина эски бўёқлардан қандай тозаланади?
3. Кабинани қисмларга ажратиш қандай олиб борилади?
4. Кабинани таъмирлаш учун ускуна, мослама ва асбоблардан фойдаланилади?
5. Кабинани таъмирлаш жараёнини айтиб беринг.
6. Эгилган сиртларни текислаш технологияси нимларни ўз ичига олади?
7. Кабинага қандай қилиб ямоқ қўйилади?
8. Кабина ойналари қандай қўйилади?
9. Кабина таъмирлашдан сўнг қандай йиғилади?
10. Бўяш технологиясини тушунтиринг.
11. Бўялган юзаларни қуритиш қандай олиб борилади
13-маъруза
ЭЛЕКТР ЖИҲОЗЛАРИГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КўРСАТИШ ва уларни таъмирлаш технологияси
13.1. Электр жиҳозларига техник
хизмат кўрсатиш
Аккумулятор батареяларига техник хизмат кўрсатиш. Аккумулятор батареясига мос келувчи электролит қуйилади ва зарядка қилинади. Ушбу элетролитнинг зичлиги аккумулятор батареяси ишлайдиган иқлим шароитига боғлиқ. Электролитнинг зичлиги ареометрда атроф муҳитнинг ҳароратга боғлиқ бўлган ҳолда текширилади. электролитнинг ҳарорат 15ºС дан юқори бўлса электролитнинг зичлигига тўғрилаш коэффициенти қўшилади, 15ºС паст бўлса у айирилади.
Электролитни тайёрлаш учун зичлиги 1,83 бўлган аккумулятор сулфат кислотаси қўлланилади. Электролитни тайёрлашда дистилланган сув ўрнига қор ёки ёмгир сувидан фойдаланиш ҳам мумкин, аммо у темир томдан тушмаган ёки темир идишларда сақланмаган бўлиши лозим. Водопровод сувидан Электролит тайёрлашда фойдаланиш мумкин эмас. Электоролитни тайёрлаш жараёнида, кислотадан куйишнинг олдини олиш мақсадида кислотани сувга қуйиш керак, лекин ҳеч қачон кислотага сувни қуйиш рухсат этилмайди. Электролитни зичлигини унга сув қуйилгандан 1-2 соатдан кейин электролит бир жинсли бўлгандан сўнг ўлчанади. Электролит тайёрлангандан сўнг уни 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратгача совитилади ва уни фақат шундан сўнггина аккумилияторга қуйиш мумкин. Битта батарияга қуйиш учун 3 л электролит талаб этилади.
Электролитнинг нормал сатҳи сақлагич шитидан 12-15 мм баланд бўлиши лозим. Электролитнинг баландлиги бўйича сатҳи ички диаметри 3-5 мм бўлган шиша трубка ёрдамида ўлчанади. Бунинг учун трубкани аккумуляторнинг қуйиш бўғизигача этгунга қадар туширилади. Бунда шиша трубканинг юқорги учи бармоқ билан ёпилиб чиқариб олинади. Трубкадаги Электролитнинг сатҳи трубкага қуйилган икки белгининг ўртасида, четидан 12-15 мм масофада бўлиши лозим.
Аккумулятор пластиналарига электролит сурилиши учун электролит билан тўлдирилган батареялар 4-6 соат давомида ушлаб турилади, сўнг эса зарядланади. Батареяни биринчи зарядланиши кучи 3А га тенг бўлган ўзгармас ток билан амалга оширилади ва кейинги зарялаш эса 4 А токда амалга оширилади. Янги батареяни зарядлаш муддати 25-30 соатни ташкил қилади. Батареянинг зарядланиши туганлигини қуйдаги белгилар бўйича аниқлаш мумкин: электролитни зичлигини ва кучланишини батарея қисқичларида ортишининг тўхташи ва электролитнинг «қайнаши».
Агар зарядлаш жараёнида электролитнинг ҳарорати 450С га етса заряд токини икки баравар камайтириш, ёки зарядлашни тўхтатиб, батареянинг совитилиши талаб этилади. Зарядлаш тугагандан сўнг аккумулятор батареясининг электролитини зичлиги текширилади. Бунда электролитнинг зичлиги юқори бўлса, дистилланган сув, зичлиги паст бўлса, зичлиги 1,40 бўлган электролит қуйилади. Батареядаги электролит зичлиги у зарядлангандан сўнг 30 минут ўтгандан кейин ўлчанади, унинг қиймати ±0.01 дан ортиқ фарқ қилмаслиги лозим.
Трактордан фойдаланиш даврида электролитнинг сатҳи ва зичлиги даврий равишда машина ҳар 60 соатдан сўнг текширилиб турилади.
Агар назорат қилиш пайтида электролит штокнинг 10 мм дан камини қопласа, аккумуляторга нормал сатҳгача дистилланган сув қуйилиши лозим.
Трактор ҳар 240 соат ишлагандан сўнг аккумулятордаги электролитнинг зичлиги ва унинг зарядланганлик даражаси текширилади
Батареяни электролитнинг зичлиги бўйича зарядсизланиш даражасини аниқлаш учун аккумулятор батареясига дастлаб қуйилган электролитнинг зичлигини билиш лозим. Агар зичлиги номаълум бўлса, батареяни зарядсизланиш даражаси юклаш вилкаси волтметрининг кўрсатиши бўйича аниқлаш мумкин.
Волтметр кўрсатиши лозим бўлган кучланиш, ток кучи бўйича юклама 100А бўлганда 1,7 В дан кичик бўлмаслиги лозим, бундай кучланиш аккумуляторда 5 сек давомида сақланиб турилиши лозим.
Агар батарея ёзда 50% га, қишда эса 75% га зарядсизланган бўлса, уни зарядлашга юбориш керак. Кучлашнишлар фарқи бир аккумулятор батареяси банкаларида 0,2 В ортиқ бўлса, у ҳолда батарея таъмирланади. Батареянинг созлигини учқун чиқишига қараб текшириш маън этилади.
Трактор 960 соат ишлагандан сўнг, мавсумий техник хизмат кўрсатишда зарядсизланиш-зарядланиш циклида назорат-машқ цикли ўтказилиши лозим.
Назорат-машқ цикли қуйидаги тартибда олиб борилади. Батарея кучи 4А бўлган ток билан зарядланади, бунда клеммалардаги кучланиш, электролитнинг зичлиги ва ҳарорати назорат қилиб турилади. Зарядлаш 4 соат давомида аккумулятордаги кучланишни ва электролитнинг зичлиги ўзгармаслиги кузатилса, у ҳолда аккумуляторни зарядлаш тўхтатилади. Бир соат давомида кучланиш ушлаб турилганда зарядлашни элетролитнинг «қайнашига» қадар давом эттирилади. Циклни зарядлаш бошланганидан сўнг 2 мин дан кам бўлмаган вақт ичида қайнагунга қадар қайтарилади. Зарядлаш тугагандан сўнг батарея ток билан 10 соатлик режимда акумулятордаги кучланиш 1,7 В га пасайгунга қадар зарядсизлантирилади. Зарядсизланишнинг соатлардаги муддатини 4 га кўпайтириб, аккумуляторни зарядсизланганда берган ампер-соатлардаги электр миқдори аниқланади. Агар ушбу қиймат 22 Ампер-соатдан кам бўлса, батареянинг сиғими номинал қийматидан 50% га паст ҳисобланади. Бундай ҳолларда батареяни таъмирлашга юбориш лозим. Агар бу қиймат 22 Ампер-соатдан катта бўлса, батарея зарядланади ва тракторга ўрнатилади. Зарядсизланишни бошланишида электролитнинг ҳарорати 20-30ºС чегарада бўлиши, зарядлаш жараёнида эса 45ºС дан ортиқ бўлмаслиги керак. Зарядсизланиш жараёнида электролитнинг ҳарорати 30ºС дан фарқ қилса, батареянинг ҳақиқий сиғимини аниқлашда ҳар 1ºС ҳароратга 1% ҳисобидан тўғрилаш коэффициенти назарда тўтилади, агар ҳарорат 30º0С дан паст бўлса, тўғрилаш коэффициенти айирилади, юқори бўлса қўшилади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish