Тошкент Давлат техника


Реле-ростлагични назорат стендида текшириш



Download 0,6 Mb.
bet61/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

Реле-ростлагични назорат стендида текшириш. Реле-ростлагичнинг асосий нуқсонларини аниқлаш учун уни назорат-синаш стендида тегишли генератор билан бирга синалади. Реле-ростлагични синашдан аввал якор ва узак орасидаги ҳамда контактлар орасидаги тирқиш текширилади ва ростланади.
Кучланишни ростлагич ва ток чеклагичнинг ёпиқ контактларида якор ва узак орасидаги тирқиш текширилади ва ростланади. Ток чеклагич узелидаги ва кучланишни ростлагичдаги тирқиш қузгалмас контакт кронштейни осмасини силжитиш ҳисобига ростланади. Тескари ток релеси контактлари орасидаги тирқиш текширилади ва ростланади. Якор ва узак орасидаги тирқиш шчуп билан контактлар ажратилган ҳолатда текширилади, якорнинг кўтарилиши эса чеклагични эгиб ростланади. Ростлангандан сўнг тирқишнинг қиймати техник шартларда кўрсатилган чегарада бўлиши лозим.
Барча тирқишларни ростлаб мавсумий ростлаш винти «Лето» вазиятига тақалгунга қадар буралади ва реле-ростлагич стендда ростланади.
Стенд юргизилгандан сўнг, вариатор ёрдамида генератор якорининг айланишлар частотаси ўрнатилади, юклама реостати билан маълум юклама берилади. Шу ҳолатнинг ўзида ростлагич томонидан ушлаб турилган кучланиш ҳам ўлчанади.
Агар кучланиш техник шартларда келтирилган қийматларга тўғри келмаса, пружинанинг таранглиги ўзгартирилади. Пружинанинг таранглиги қанча катта бўлса, ушлаб турилган кучланиш ҳам шунча катта бўлади ёки унинг акси кўзатилади. Ток чеклагични синаш ҳам кучланиш ростлагичини синаш каби олиб борилади.
Юклама реостатнинг қаршилиги камайтирилиб максимал ток ўрнатилади. Қаршилик янада камайтирилса, ток ўзгармас бўлиши мумкин.
Агар ток техник шарт меъёрларига тўғри келмаса, якор ва узак орасидаги тирқиш тўғриланади. Бунда ток чеклагич контактлари орасидаги тирқиш диамагнит таянчигача 0,25-0,30 мм чегарасида бўлиши таъминланиши лозим. Токнинг қийматини спирал пружинанинг таранглигини ўзгартириш ҳисобига ўзгартириш мумкин. Чегаралаш токини камайтириш учун пружина таранглиги бўшатилади ёки унинг акси бўлади. Тескари ток релесини текшириш учун алмашлаб-улагич «Переменный» ҳолатига қуйилади, реленинг Я клеммаси эса волтметр уясига уланади.
Тескари ток релеси икки кўрсатгич: уланиш кучланиши ва тескари ток бўйича текширилади.
Генератор роторининг айланишлар частотаси текис оширилиб, реле контактлари туташадиган кучланиш аниқланади. Контактларнинг туташишини волтметр стрелкасининг камайиш томонга силжшидан аниқласа бўлади. Айланишлар частотасини камайтира бориб, контактларнинг ажралиш пайтидаги энг катта токи аниқланади. Уланиш кучланиши спирал пружинанинг таранглигини ўзгартириб ростланади. Реленинг уланиш кучланиши ажралган контактлардаги якор ва узак орасидаги тирқишга боғлиқ. Тирқиш ортганда реленинг уланиш кучланиши ортади ёки камаяди.
Тескари ток релесининг ажратувчи тескари токи контактлар орасидаги тирқишга боғлиқ. Тескари ток ростлангандан сўнг, релени улаш кучланишини ростланиши яна бир бор текширилади. Реле-ростлагични ростлаш ва синаш тугагандан сўнг унинг қопқогига резина қистирма қуйиб ёпилади ва муҳрланади. Агар реле-ростлагич таъмирлашдан сўнг қишки шароитда ишласа, мавсумий ростлашда контакт винти бўшатилади (ток чеклагич ва тескари ток релеси қушимча ростланмайди).
РР-350 реле-ростлагичли генератор қурилмасининг носозликлари қуйидагилардан иборат: кучланиш ростланмайди, яъни генератор кучланишининг ортиши кўзатилади ва аккумуляторлар батареяси меъёрдан кўпроқ зарядланади (амперметр доимо катта заряд токини кўрсатади); кучланиш генератори уйгонмаслиги оқибатида ростланмайди (амперметр доимий разрядни кўрсатади); ростлагич ишлайди, аммо кучланиш катта.
Эмиттер-коллектор ўтиш жойида ёки Эмиттер-база транзисторидаги изоляциянинг тешилиши ҳисобига кучланиш ростланмайди. Ишламаётган транзисторни текшираётган пайтида ўтиш жойларидаги қаршиликнинг нолга тенглигини кўрсатади. Бунда П241 В транзисторининг ўтиш жойларидаги тешилиш Эҳтимоли анча паст, узилишлар П302 транзистори Электродлари занжирида, стаблитрон занжирида содир бўлиши мумкин.
Иккинчи нуқсоннинг содир бўлишининг асосий сабаблари қуйидагилар ҳисобланади: куч узатувчи транзистор Т3 электрод занжирида, Д2 ва Д3 диодлари занжирида узилиш мавжудлиги; ростлагич ёки генератор штепселли ажратгичининг контактларини бузилганлиги. Т2 транзистори электродлари занжирининг узилиши, Т1 транзистори ўтиш жойларининг тешилиши. Д1 стабилитронда эса тешилишнинг содир бўлиш эҳтимоли камроқ.
Терморезистор занжирининг узилиши натижасида ростланувчи кучланиш ошиб кетиши мумкин.
Агар реле-ростлагичда носозликлар кўзатилса, у соз Г-250 генераторда 3000 айл/мин айланишлар частотасида, 14 А ток кучида стендда текширилади.
Соз реле-ростлагичнинг мусбат чиқиши В3 ва ростлагич массаси орасидаги кучланиш 13,6-14,3 В ни ташкил этиши лозим.



Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish