14-маъруза
14.1. Генераторни таъмирлаш
Асосий носозликлари ва тўхтовлари. Дизелнинг тирсакли валини номинал айланишлар частотасида, амперметр зарядсизланиш токини кўрсатса, бу генератор тасмасининг таранглигини пастлигини ёки озиқлантириш занжири уйғотиш чулғамини узулганлигини, уловчи симларининг сиққичларини оксидланганлигини, реле-ростлагичнинг сиққичи симини генератор сиққичи билан «масса» га қисқа туташуви (ҳимоя релесини ишлаб кетиши), реле-ростлагични ростланганлигини бузилганлигини кўрсатади.
Бундан ташқари ушбу носозлик таромоқлар ўртасидаги қисқа туташув ёки уйғотиш чулғамининг тармоқларини узилиши, статор чулғамини корпус билан туташуви, тўғрилагичнинг тескари ёки тўғри қутублик диодларни тешилиши натижасида содир бўлиши мумкин.
«Кировец» тракторларнинг генераторларида ушбу носозлик шчётка тутгичларнинг пружиналари синганда, туташув ҳалқалари ифлосланганда ёки улардан уйғотиш ғалтаги симларининг кавшарланган жойидан узилиши, селенли тўғрилагичнинг шайбаларини эскириши натижасида содир бўлиши мумкин.
Амперметрда кўзатиладиган катта зарядлаш токи, реле-ростлагични ростланганлигини бузилганлигини ёки унинг кучланишини ростлагичини контактларининг ифлосланганлиигини, транзисторни тешилганлигини ёки тармоқларини узилганлигини кўрсатади.
Заряд токининг катта бўлишига пластиналарнинг қисқа туташувидан содир бўлган аккумулятор батареяси носозлиги таъсир кўрсатиш мумкин, бунинг натижасида аккумуляторнинг ички қаршилиги камаяди.
Генератордаги шовқин ва тақиллашлар генератор юритмасининг шкивини қотириш гайкаларини қотириш бикирлигини сустланганлигини, ротор валининг эгилганлигини, шарикли подшипникларнинг бузилиши ёки уларнинг ўтқазиш жойларини ейилганлигини кўрсатади, бунинг натижасида ротор статорга тегадиган бўлиб қолади.
Г-306, Г-309 хилдаги генераторларнинг созлигини дастлаб, ишлайдиган дизелда кучланиши 12 В бўлган назорат лампаси ёрдамида текшириш мумкин. Дастлаб уйғотиш чулғамининг ҳолати текширилади, бунинг учун барча симлар генератордан узилади ва тракторнинг «массаси» га уланади. Назорат лампасининг бир сими генератордан узилган симнинг учи (ёки аккумулятор батареясининг «плюси») га уланади, иккинчи сим эса генераторининг чиқишига текизилади. Лампани ярим чугланиб ёниши, уйғотиш чулғамида шикастланиш ёки носозлик йўқлигини кўрсатади. Лампани ёрқин ёниши генератор корпусидаги чулғамларда туташув борлигини кўрсатади.
Тўғрилагич ва генератор статорининг чулғамлари муайян кетма-кетликда ўтказилади, бунинг учун назорат лампаси генераторнинг чиқиши ва ундан узилган сим ўртасига уланади. Унда лампа ёнмаслиги лозим. Лампанинг ёниши бир ёки бирнеча диодларда қисқа туташув борлигини ёки иссиқликни чиқаргич ва тўғрилагич корпуси ўртасидаги изоляцияни тешилганидан дарак беради. Агар назорат лампаси ёнмаса, уни учирмасдан генераторнинг (Г-360 генератор) ўзгарувчан токининг бирор чиқишини «массаси» га уланади. Бунда лампа ёнмаслиги лозим. Лампани ёниши тўғри қутублиликда бир ёки бирнеча диодларни тешилганлигини кўрсатади.
Тескари қутубликдаги диодларни текшириш учун назорат лампаси генератор чиқишидан узилган ва ўзгарувчан токнинг чиқишларидан бирини симга уланади. Юқорида кўрсатилгандек токнинг қарама-қарши йўналишда оқиши таъминланади. Лампа ёнмаслиги керак. Лампани ёниши тескари кўтублилик диодлаларини тешилганлиги (қисқа туташув) ни статор корпуси ёки чулғамларида қисқа туташув мавжудлигини кўрсатади.
Ундан сўнг 12 В кучланишли назорат лампасида тўғрилагични иссқликни чиқариб юборувчи корпусининг изоляциясини ҳолати ва генераторнинг тўғри ва тескари қутубли диодлари текширилади. Назорат лампасининг манфий шчупи тўғрилагичнинг мусбат чиқишига уланганда лампа ёнса, мусбат шчупини навбатма-навбат тўғрилагичнинг фазалари чиқишларига уланганда лампа ёнмаганда, тўғри қутубга эга бўлган диодлар соз ҳисобланади
Генераторда юқорида кўрсатилган носозликлардан исталгани содир бўлса, у ҳолда генератор таъмирланади.
13.3701 ва 15.3701 генераторларининг уйғотиш ғалтагининг ҳолати назорат лампалари ёрдамида текширилади. Бунинг учун кучланишни интеграл ростловчиси (КИР) нинг қопқоги олинади клемалардан чиқувчи симлар узилади. Назорат лампасини аккумуляторнинг мусбат қутубидан генераторнинг клеммасига уланади. Лампанинг ёниши иссиқлик чиқарувчи ва тўғрилагич корпуси орасидаги изоляцияни тешилганлигини, тўғри ва тескари қутублик вентиларнинг бирортасида тешилиш борлигини, уйғотиш ғалтагида қисқа туташув борлигини кўрсатади. Буни регуляторнинг клеммасидан узилган назорат лампасининг ёниши ҳам кўрсатади.
Генераторнинг техник ҳолати кўрсатгичларини қўлда олиб юриладиган КИ-1093 ГОСНИТИ (волтамперметр) да текширилади, у тўғридан тўғри трактордан олмасдан агрегатларига уланади.
Г-306 ўзгарувчан ток генераторини ярим ўтказгичли туғрилагич билан текшириш учун уйғотиш чулғами томонидан истеъмол қилинадиган ток ва юкламанинг номинал токида узатиш кучланиш аниқланади. Уйғотиш токини текшириш учун волтамперметр қуйидаги схема бўйича уланади. Дизел юргизилмасдан тракторнинг «массаси» уланади ва амперметр бўйича уйғотиш чулғами томонидан истеъмол қилинадиган токнинг қиймати аниқланади, у 3 А дан катта бўлмаслиги лозим. Бериш кучланишини аниқлаш учун генераторнинг «плюс» клеммаси узилади ва изоляцияланади. Волтамперметрнинг чиқиш клеммалари генераторга схемада кўрсатилгандек уланади. Тракторнинг «массаси» уланади, дизел юргизилади ва «масса» узилади. Генераторга юкламани волтамперметрнинг реостати билан ҳосил қилинади. Айланишлар частотасини оҳиста ошириб борилади, бир пайтнинг юклаш реостатининг дастаси унгга сурилади. Дизел тирсакли валнинг максимал айланишлар частотасида, генераторга 23,5 А юклама ҳосил қилинади (кучланиш 14 В дан кичик бўлмаслиги лозим). Агар генератор кучланиш бермаса, у таъмирланади.
Кучланишни интеграл ростловчиси (КИР) га эга бўлган 13.3701, 15.3701 генераторларда волтамперметр билан В клеммасидаги кучланиш ўлчанади. Агар барча электр энегияи истеъмолчилар уланганда кучланиш 15 В дан юқорироқ бўлса, КИР алмаштирилади. Агар аккумулятор батареяси узилганда («масса» узилганда) кучланиш кескин пасайса, генератор носоз ҳисобланади, уни таъмирлаш талаб қилинади. Нормал кучланиш 13,2-15,0 В бўлиши лозим.
Г-306, Г-309 генераторларни бўлакларга ажратиш, қопқоқларни ва шкивни ажратишдан бошланади Тортиб турувчи болтларни гайкалари бўшатилади ва панел клеммалари бўшатилиб, орқа қопқоқ олинади. Ундан сўнг кафтга ёғоч болга билан уриб, олдинги қопқоқ олинади.
Уйғотиш ғалтаги ўрнатилган корпусдаги подшипник пресслаб чиқарилаётганда, ғалтак фланесига пулат ҳалқа қотириб қуйилади. Подшипникни чиқариб олиш учун, ажратгичнинг кафтларини ҳалқага илаштирилади. Ҳалқани қотириш болтлари шундай узунликка эга бўлиши керакки, улар уйғотиш ғалтагини шикастламасин. Деталларнинг техник экиспертизаси ўтказилади. Генератор статорнинг фазали ғалтакларининг изоляцияси ўзгарувчан 220 В токдаги ҳолати 5 с давомида текширилади, бунинг учун сигнал лампасидан фойдаланилади. Бунда тўғрилагич чулғамдан узилган бўлиши лозим (ўзгарувчан токнинг клеммалик панелини бўлакларга ажратиш). Лампа ёнса (изоляция тешилган бўлса) статор алмаштирилади.
Сўнг статорнинг ғалтакларидаги чулғамнинг тармоқлараро туташуви текширилади. Бу носозлик генераторнинг юкламасини пасайишига олиб келади. Бунда генератор бироз кучланиш ҳосил қилиши мумкин, бироқ бирорта истеъмолчи уланса кучланиш кескин пасаяди ва нулга яқинлашади. Тармоқлараро туташувда тармоқларнинг қаршилиги пасаяди ва улар орқали ўтувчи ток сезиларли даражада ортади. Трармоқларнинг изоляцияси бузилиши ёки бўтунлай ёниб кетиши мумкин. Статор нинг чулғамларни тармоқлараро туташуви ПДО-1 (КИ-969) дефектоскопии ёрдамида ўлчанади, у шундай ўрнатилиши керакки статорнинг сердечнигини тишлари оралигидаги ариқча дефектоскоп сердечникларининг ҳаво тирқишида жойлашсин. Агар генератор статорида қисқа туташувли тармоқлар бўлса, дефектоскопнинг лампаси ёнади. Шундай носозликни статорнинг фаза чулғамларининг қаршилигини ўлчаб ҳам аниқлаш мумкин. Қайси чулғамда қаршилик кам бўлса, унда тармоқлараро туташув борлигини кўрсатади. Уйғотиш чулғамининг изоляциясини ҳолати назорат қилиниб, сўнг унинг қаршилиги ўлчанади. Агар чулғам симининг изолясисияси куйган бўлса ёки чулғамнинг қаршилиги 3,6±0,15 Ом га фарқ қилса, у алмаштирилади.
Тўғрилагичнинг иссиқликни чиқариб юборувчи корпуси изоляциясининг ҳолати ва диодларнинг созлиги текширилади, Агар назорат лампасининг манфий шчупини тўғрилагичнинг мусбат чиқишига, мусбат шчупни навбатма-навбат тўғрилагичнинг фазаларининг чиқишига уланганда лампа ёнади, қутублилик ўзгарса ёнмайди, унда тўғри қутублик диодлари соз ҳисобланади. Тескари қутублик диодлари ҳам шу тартибда текширилади, бироқ бунда шчуплар тўғрилагич корпусига ва унинг фазаларини чиқишига уланади.
Агар ротор валининг ўқ бўйича силжиши 0,2 мм дан ортиқ бўлса, подшипниклар алмаштирилади. Генератор йиғилгандан сўнг ўқ бўйича силжиш 0,15-0,2 мм чегарасида бўлиши керак ва ротор қўлда статор ғалтагига тегмасдан айланиши лозим.
Кучланишни интеграл ростловчиси (КИР) бўлган генераторларни бўлакларга ажратишда дастлаб қопқоқ ва тўғрилагич қопқоги олинади. Статорнинг чулғамларини чиқишини фазани йигувчи болтлардан чиқариб олинади ва уйғотиш ғалтаги чиқишлари тўғрилагич блокидан узилади. Ундан сўнг тўғрилагич ажратиб олинади ва ажратгич ёрдамида қанотли шкив тортиб чиқарилади. Олдинги қопқоқдан уйғотиш ғалтаги узилади. Статор чулғамининг бўтунлиги назорат лампаси ёрдамида текширилади, уйғотиш ғалтаги юқорида келтирилгандек чиқариб олинади. Ундан сўнг тўғрилагичнинг созлиги назорат лампаси ёрдамида текширилади. Бунинг учун аккумулятор батареясининг «минус» клеммаси генераторнинг корпусига, «плюс» клеммаси эса назорат лампаси орқали тўғрилагичнинг қутб чиқишига уланади.
Лампа ёнмаслиги лозим. Лампанинг ёниши тўғрилагич корпуси орасидаги изоляцияни тешилганлигини кўрсатади ёки тўғри ёки тескари қутблик диодлардан бирортасини буралганлигини кўрсатади.
Генераторларни синаш КИ-968 ГОСНИТИ ёки 532-М назорат-синаш стендларида амалга оширилади. Дастлаб генератор роторининг бошлангич (минимал) айланишлар частотаси назорат қилинади, бунда у юкламасиз номинал кучланишни ҳосил қилади. Уйғотиш чулғами аккумулятор батареясидан озиқланади.
Г-285 генераторларида роторнинг номинал айланишлар частотасида фазалардаги ўзгарувчан токнинг кучланиши текширилади. Фазалардаги ўзгарувчан ток кучланиш юклама токи 40А бўлганда 17-18,5 В бўлиши лозим. Бундан ташқари фазалар ўртасидаги кучланиш фарқи ҳам текширилади, у 0,5 В дан катта бўлмаслиги лозим.
Селенли тўғрилагични текшириш тўғриланадиган ток занжиридаги қаршиликни аниқлашдан иборат. Бунинг учун симларни тўғрилагич қисқичларидан узилади ва тўғри йўналишдаги қаршилик текширилади. Унинг қиймати нулга яқин, тескари йўналишда эса 1 кОм дан каттароқ бўлиши лозим. Тўғрилагичнинг селен шайбаларида тешилиши кўп ҳолларда генераторнинг кучланишини ошганда ва тўғрилагични масса билан ҳосил қилган контактнинг «минус» қисқичини бузилиши, ҳамда шайбаларнинг механик шикастланиши натижасида ҳам содир бўлиши мумкин. Вақт ўтиши билан тўғрилагич эскиради, бунинг натижасида тўғриланган ток занжирида қаршилик ортади. Бу носозлик тўғри ток ўтганда тўғрилагичдаги кучланишни пайишини кўпайтиради, ҳамда тескари токни ортишига ва аккумулятор батареясини зарядсизланишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |