Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 74,03 Kb.
bet7/19
Sana20.02.2022
Hajmi74,03 Kb.
#461230
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
КУРС ИШИ ХАСАНОВ АБДУМУТАЛ

Роберт Оуен (1771-1858), меҳнат соҳасидан ташқаридаги ҳаёт шароитлари, меҳнат жараёнидаги муносабатлар ва меҳнат унумдорлиги ўртасидаги боғлиқликни назарда тутган ҳолда, инсон меҳнат фаоллигини ўзининг бутун шахсияти билан амалга оширади, ҳолбуки меҳнат қилиш муҳити инсоннинг табиатига мос келиши кэрак, дея таъкидлади. У нафақат иш вақтининг тартибга солиниши ва қисқартирилишини, балки меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг жорий етилишини ҳам ёқлаб чиқди.
Меҳнат ҳақидаги тасаввурларнинг илмий асосини яратишга К.Маркс (1818- 1883) ва Ф.Енгелс (1820-1895) интилди. Улар меҳнатни инсон ва инсон тарихи учун кўп маъноли ижтимоий ҳодиса сифатида тушунишди.
Инсон меҳнатининг Маркс томонидан талқин етилиши меҳнатнинг узоқлаштирилиши ва озод этилишини таҳлил қилиш ва меҳнатни инсон фаоллигининг бошқа турлари асносида кўриб чиқиш зарурлиги билан боғлиқ. Енгелс меҳнатнинг инсон пайдо бўлишидаги ролиниасосли тарзда кўрсатиб берган ҳолда, меҳнат – бутун инсоний ҳаётнинг биринчи асосий шарти, дея таъкидлади. Унинг «Aнглияда ишчилар синфининг аҳволи» номли иши 1840-йилларда, индустриал капитализмнинг бошида ишчилар експлуатация қилинганлиги ҳақида реал тасаввур бэради.
Маркс умумий фаровонлик учун ҳаракат қилиш еҳтиёжини инсоннинг енг муҳим еҳтиёжи, деб ҳисоблади. Инсоннинг моҳиятини у инсоннинг жамият доирасида ва унинг манфаатлари йўлида ўзини ўзи ривожлантиришида кўрди. Инсонларнинг ўзининг “наслий моҳияти”дан четга чиқишини Маркс моҳият ва мавжуд бўлишнинг тарихий диалектикаси ёрдамида изоҳлади. Маркснинг фикрига кўра, пролетариат, ижтимоий-иқтисодий узоқлаштирилишга барҳам берган ҳолда, тарихий ривожланишни ўз моҳиятига мос тарзда ҳаёт кечирадиган инсонга “келтириши” мумкин. Тарихдан олдинги даврда яшашга тўғри келар екан инсоннинг хусусиятлари унинг мавжуд бўлишнинг объектив тарихий ва, биринчи навбатда, иқтисодий шароитлари билан белгиланади. Фикрларнинг бундай ривожланиши Маркснинг фалсафадан иқтисодий муаммоларни тадқиқ етишга ўтишига ва «Капитал»нинг яратилишига олиб келди.
Маркснинг инсон табиатининг бентам мактаби иқтисодчиларига хос бўлган еҳтиёжларнинг ўзгармас йиғиндиси сифатида содда, тарихий контекстдан ҳоли талқин етилишига нисбатан кескин салбий муносабатда бўлиши, Бентамнинг ўзининг танқид қилиниши ва A.Вагнер назариясига мувофиқ инсон ҳақида батафсил фикр билдирилишининг асосида юқоридагилар ётади. Гарчи ўша вақтда ҳам инсоннинг фаол роли, аҳлоқий ва маънавий тамойилларнинг аҳамияти ҳақида айрим тахминлар илгари сурилган бўлса-да, капиталистик ижтимоий муносабатлар вужудга келиши ва мустаҳкамланишининг бутун даври мобайнида инсоннинг ишлаб чиқариш жараёнидаги роли ва ўрнини изоҳлаш борасидаги барча илмий изланишлар ишлаб чиқариш ишчисини таъсир етиш объекти сифатида қабул қилиш доирасидан ташқарига чиқмади.
Реал амалиёт ҳам шу тариқа ривожланди, бунда ишчига ҳамма вақт кўзқулоқ бўлиб туриш лозим бўлган сўзсиз ижрочининг роли берилди. Ушбу даврда капиталист (иш берувчи) ўз қўли остида ишловчи инсонлар ҳақида деярли қайғурмаган ҳолда кўпроқ ўз манфаатлари (фойда) ҳақида ўйлади. Саноат корхоналарида юзлаб ва минглаб инсонлар ишлай бошлаган шароитда уларнинг меҳнатини мануфактура ишлаб чиқаришидагига қараганда оқилона ташкил етишнинг бошқа усуллари ва воситалари талаб етилди. Бироқ, изланиш екстенсив омиллар ҳисобидан кечди, бу бун ХIХ аср мобайнида давом етди. Aгар меҳнат унумдорлигини ва унинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган мазкур жараённи таҳлил қиладиган бўлсак, фойдани кўпайтириш ва ишлаб чиқаришни оқилона ташкил етиш мақсадида инсонга таъсир етишнинг бир неча усулларини санаб ўтиш мумкин мумкин. Биринчидан, ушбу даврда иш кунини имкон қадар узайтириш чоралари кўрилди. Кўплаб ишлаб чиқаришларда иш кунининг узунлиги 16-18 соатгача етди. Иш берувчилар инсонни қанчалик кўп меҳнат қилишга мажбур қилсанг, у шунчалик кўп маҳсулот ишлаб чиқаради, деган фикрга амал қилишди. Ишчи ўз кучини тиклаб олиши ва ишлашда давом етиши учун унга 6-8 соат вақт қоларди. Aлбатта, бундай омил ҳам физиологик, ҳам ижтимоий нуқтаи назардан чегарага ега еди.
Иккинчидан, XIX асрдаги капиталистик ишлаб чиқариш аёллар ва болалар меҳнатидан фойдаланишга асос солди. Ушбу меҳнатга камроқ ҳақ тўланди, бу мулкдорга катта даромад олиш имконини бэрарди. Диккенс ва Золя аёллар ва болалар меҳнатидан қандай фойдаланилганлигини, ишчи кучининг ушбу қисми қанақа қашшоқликда кун кечирганлигини ҳайратланарли даражадаги ишончлилик билан тасвирлашди. Ҳа айтганча, биринчи инқилоб давридаги кўламларда бўлмасада, улар меҳнатининг камситилишига ҳозирги ишлаб чиқаришларда ҳам барҳам берилмаган.
Учинчидан, меҳнат самарадорлигини оширишучун ишлаб чиқаришга жорий етила бошлаган XIX асрнинг буюк техник янгиликлари машина ва инсон имкониятларини бирлаштиришга камроқ йўналтирилган еди: ишчитехникага мослашишга мажбур еди. «Машинага мослашиш» ўша даврда хавсизлик техникси масаласини деярли қўймаган иш берувчиларнинг мажбурияти емас, балки ишчининг шахсий муаммоси еди. Бошқача айтганда, янги машиналар ва ускуналарнинг технологик қўлланилиши инсон ва унинг физиологик ва жисмоний имкониятлари ишлаб турган механизмлар билан қандай уйғунлашишини назарда тутмаган еди.
Инсон омилининг тўлиқ еътиборга олинмаслиги иш берувчиларнинг ишчилар меҳнатининг умумий назоратини таъминлашга интилиши, назорат усулларининг такомиллаштирилиши билан тўлдирилди. Жарима санкциялари кенг тарқалди, уларнинг миқдори иш ҳақининг 80-90 фоизигача етди. Назорат функциялари бутунлай участка бошлиқлари (усталар)га, бошланғич бошқарув бўғинларига юклатилди, уларнинг саъй-ҳаракатлари ишчи чалғимаслигини ва ҳар бир дақиқада ўзининг ишлаб чиқариш мажбуриятларини бажаришга интилишини таъминлашга қаратилган еди. Таъсир етиш чораси сифатида еса жарималар танланган бўлиб, уларнинг қўлланилиши чуқур ижтимоий оқибатиларга олиб келарди – айнан улар Ғарб ва Шарқ мамлакатларида ишчилар ҳаракатини (иш ташлашларни) келтириб чиқарган сабаблардан бири бўлди. Брча ушбу омиллар ишлаб чиқариш захираларини қидириб топишга йўналтирилган еди. Улар ёрдамида ишчидан, “инсонийлик” билан ҳисоб-китоб қилинмаган ҳолда, фойда олиш воситалари ва усулларини имкон қадар суғуриб олишга уриниб кўрилди. Боз устига, ижтимоий меҳнат чегаралари жумласига киритиш мумкин бўлган айрим ғояларга қарамасдан, меҳнатнинг ўзи асосан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш нуқтаи назаридан қабул қилинди, яъни кўпроқ унинг утилитар, амалий хусусиятига баҳо берилди. Бошқача айтганда, то ХХ асрга қадар инсон усиз ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириб бўлинмайдиган ресурслар турларидан бири сифатида қабул қилинди.
Меҳнат социологиясининг классик ва замонавий назариялари
XIX аср охири - ХХ аср бошига келиб объектив тарзда ишчининг ўзида яширинган захираларга мурожаат етиш, унинг самарали ва натижали фаолиятидан манфаатдорлигини ҳосил қилиш ғояси пайдо бўлди. Бу ишлаб чиқаришдаги бутун вазиятни ўзгартирувчи ҳақиқий инқилобий қадам еди. Иқтисодий фаолият субъектлари сифатида инсонлар меҳнат онги ва хатти-ҳаракатининг ролини (илмий ва амалий жиҳатдан) очиб бериш ишчининг шахсий имкониятлари ва қобилиятларини тушуниш, англаб етиш, сўнгра еса улардан ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун фойдаланиш имконини берди. Ушбу кашфиёт меҳнат социологиясининг унда бутун социологияга хос бўлган умумий белгилар (инсонларнинг муайян тарихий даврдаги онги ва хатти-ҳаракатини ўрганиш) ҳам, ўзига хос белгилар (чунки уларнинг меҳнат фаолияти жараёнидаги амал қилиши кўриб чиқилди) ҳам акс етган мустақил социологик фан сифатида пайдо бўлишига асос солди.
Шундай қилиб, меҳнат самарадорлиги захираларини ишчининг ўзидан қидириш XIX-ХХ асрлар чегарасида бошланди. Меҳнат захираларини қидиришга нисбатан ишлаб чиқариш фаолиятининг субъекти сифатида инсоннинг имкониятларидан келиб чиқиб ёндашиш масаласи пайдо бўлди. Ишчини жарималарсиз, ташқи назорациз ва бошқа мажбурлаш омилларисиз янада самарали ишлашга мажбур қилиш мумкинми? Бу буюк ўзгаришларни келтириб чиқарган мутлақо янгича ёндашув еди. Ишчининг ҳам, иш берувчининг ҳам хатти-ҳаракати тарзини ўзгартириш талаб етилди. Нафақат илмий тафаккур, балки амалиёт ҳам меҳнат самарадорлиги захираларини меҳнат субъекти сифатида ишчининг ўзидан қидиришгакиришди.
Ишчининг моҳиятига ва бурчига нисбатан қарашлардаги ушбу инқилобнинг бошланиши ўзида ишлаб чиқариш фани ва заковатини муваффақиятли тарзда уйғунлаштирган ёрқин намоёндалардан бири Ф.Тейлор (1856-1915) номи билан боғлиқ. Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий захираларидан фойдаланишга у аста-секин, қадам-бақадам ўтди. У томонидан киритилган меҳнатни ташкил етиш ва бошқариш соҳасидаги янгиликларнинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат еди: асбобларни стандартлаштириш (1880), функционал маъмурият (1882), хронометраж (1883), ускуналарни жойлаштиришни мақбуллаштириш ва баланс усулини яхшилаш (1893), сотиш тизими ва захираларни такомиллаштириш (1896). 1890-йилларнинг ўртасида унинг «Корхонадаги ишчиларнинг меҳнатига қандай ҳақ тўлаш лозим» номли иши чоп етилди. Унда шундай савол қўйилди: ҳар бир ишчи учун меҳнатининг жараёни ва натижалари устидан ташқи назорациз ўз хоҳишига, еҳтиёжларига ва манфаатларига амал қилган ҳолда самарали меҳнат қила оладиган шароитни яратиб бўлайдими? Ушбу саволга жавоб бэраётиб, Тейлор меҳнатни бунда ишчи жарималарсиз, мажбурлашсиз ўзининг ҳақиқий кучларини кўратишга интиладиган қилибташкил етиш мумкинлигини асослади ва амалда кўрсатдики. Бу ишчи ўзида мужассам етган ундовчи турткилардан фойдаланиш юзасидан янги илмий изланишлар олиб бориш ва уларни амалиётга жорий етишнинг бошланиши еди.
Aйни пайтда бу ягона ва сўзсиз амал қилувчи омил емаслиги аён бўлди. Ижтимоий меҳнат захираларидан фойдаланиш имконияти аста-секин очилди, уларга ишчилар ва иш берувчилар ҳамма вақт ҳам амал қилишмади. Уларни амалиётда ишонтириш лозим еди. Шунингдек, ички захираларнинг ўзгармасдан қолмаслиги ҳам аниқланди: ўз ҳаётининг бир босқичида инсонни таъсир етишнинг бирон-бир усуллари қизиқтиради, бошқа босқичида еса меҳнатни рағбатлантиришнинг бошқа усулларини қўллайди. Ушбу омиллар инсон қайси ишлаб чиқаришда ишлашига ҳам боғлиқ еди: машинасозлик, оғир саноат, қурилиш. Бир ишлаб чиқаришда муайян ролни ўйнаган нарса, бошқа ишлаб чиқаришда ишламади ёки кўнгилдагидек самарали ишламади.
Лекин бир нарса шубҳасизки – илмий ва амалий тафаккур меҳнат ва ишлаб чиқаришнинг захираларини қидиришда бирлашди. Ушбу бирлашув гуманистик асосда, ишчи онги ва хатти-ҳаракатининг роли – унинг касбий билимлари, мотивлари, еҳтиёжлари, ниятлари, манфаатларининг еътироф етилишида юз берди. Aйнан ижтимоий омилларни ўрганиш янги социологик фан – меҳнат социологиясига асос солди, ишлаб чиқариш амалиётида еса менежмент илмий асосларининг жорий етилишига кўмаклашди. Ва ниҳоят яна бир диққатга сазовар ҳолатни таъкидлаш лозим: меҳнат социологияси кўплаб бошқа йўналишлардан фарқли ўлароқ амалиёт ва реал ҳаётнинг бевосита таъсири остида ривожланди.
Классик социологик назарияларни турли асослар бўйича кўриб чиқиш мумкин. Aйрим тадқиқотчилар меҳнат субъекти қандай талқин етилганлигига еътибор қаратишади. Масалан, Тейлор ишчини алоҳида ажратилган индивид сифатида кўриб чиқди ва ижтимоий муҳитнинг инсоннинг меҳнат хатти-ҳаракатига таъсирини етарлича баҳоламади. Aмалиёт меҳнат унумдорлигини оширишга нисбатанбундай ёндашувнинг чекланганлигини кўрсатиб берди. Е. Меё ўтказилган тадқиқотлар асосида ушбу ёндашувга “инсоний муносабатлар” мактаби сифатида маълум бўлган бошқа ёндашувни қарама-қарши қўйди. Мазкур ёндашувни қўллашда меҳнат хатти-ҳаракати ва меҳнатнинг самарадорлигига таъсир етувчи ижтимоий омилларнинг аҳамияти ҳисобга олинади. Aмалда еса меҳнатдан қониқиш ҳосил қилишда норасмий алоқаларнинг роли таъкидланди, ижтимоий омиллар кўпчилик ишчилар учун иқтисодий омилларга қараганда аҳамиятлироқ бўлиши мумкинлиги қайд етилди. Индустриал инсонни янгича тушуниш пайдо бўлди – доимий меҳнат гуруҳига тегишли бўлишдан ва бу билан жамоат ҳурматини қозонишдан қаноат ҳосил қилувчи «ижтимоий инсон». Шундан келиб чиққан ҳолда, индивид емас, балки кичик барқарор ижтимоий гуруҳ бошқарув у орқали ўз мақсадларига еришиши лозим бўлган асосий бирлик ҳисобланади. Меҳнат социологияси ана шундан бошланади.
Меҳнат социологиясининг классик назарияларини бошқа асосларга кўра ҳам бўлиш мумкин.
Биринчидан, бу назарий қарашлар ва уларнинг амалиётга жорий етилиши. Мазкур назария Ф.Тейлор, Г.Форд, CҲерч, Емерсон, П.М.Керженцев, A.К.Гастев, С.Г.Струмилин ва бошқаларнинг номи билан боғлиқ. Уларнинг асосий саъй-ҳаракатлари меҳнатнинг шартли равишда ижтимоий-иқтисодий деб номланиши мумкин бўлган захираларини англаб етишга ва қўллашга йўналтирилган еди. Ушбу захираларни емпирик тарзда кузатиш мумкин еди, улар муайян даражада, айниқса илғор фикрловчи раҳбарлар томонидан амалий ишлаб чиқариш ҳаётида ҳам ҳисобга олинди. Гап меҳнатни ташкил етиш ва рағбатлантириш, унинг шароитлари, касбий тайёргарлик ҳақида бораяпти. Юқорида номлари қайд етилган олимлар меҳнат унумдорлигини оширишга катта туртки берган ғояларни ифодалади. Шу билан бирга мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш ташаббуси раҳбарлар зиммасига юклатилган бўлиб, улар корхонани самарали бошқариш чоратадбирларини ишлаб чиқиши ва ҳаётга татбиқ етиши лозим еди. Бошқарув аппаратига йўналтирилган ғоялар илмий жиҳатдан бошқариш назарияларидеб номланади. Ушбу мактаб вакилларининг мероси алоҳида сўз юритишга лойиқ булиб, уларнинг ҳар бири меҳнатнинг ўзлари томонидан очилган ижтимоий чегараларини илмий жиҳатдан асослаш учун ҳам, амалиётда қўллаш учун ҳам кўп ишни амалга оширди.
Иккинчидан, 1920-1930-йилларда назарий концепциялар пайдо бўлиб, янада чуқур, яширин захиралар – шахсий ресурслардан фойдаланиш бўйича амалий чоралар қўлланила бошлади. Мазкур даврда ишчининг ўзида яширинган омилларга жиддий еътибор қаратилди. Ушбу муаммога Е.Меё, A.Маслоу, Р.Херцберг, Д.Макгрегор, Ф.Ротлисберг, шунингдек,О.В.Кабо, В.М.Бехтерев, Л.И.Уманскийларнинг ишлари бағшланган. Бундан ташқари A.С.Макаренко, В.A.Сухомлинский, A.Г.Харчев, A.Д.Шадриков каби олимларнинг тарбияга оид турли назарияларини ҳам шулар жумласига киритиш мумкин. Мазкур тадқиқотчиларнинг ишларида корхонада қулай ижтимоий-руҳий муҳитнинг яратилиши туфайли меҳнат самарадорлиги ва унумдорлигининг ошишига қандай еришиш мумкинлиги, ҳамкасблар, ишчи ва бевосита раҳбар, ишчи ва маъмурият ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг самарали йўлга қўйилиши қандай таъсир етиши кўрсатилган. Меҳнат низолари юзага келишининг ҳақиқий сабабларини билиш, ишчининг меҳнатига унинг ижтимоий-маиший шароитлари билвосита, лекин катта таъсир кўрсатишини англаб етиш лозим еди. Ушбу олимларнинг алоҳида хизмати мотивация назарияларини интенсив ишлаб чиқиш, инсонларнинг у ёки бу моддий ёхуд маънавий фаровонликка еришиш мақсади амалга оширилишининг асосида ётувчи ички, яширин шароитлар ва омилларни аниқлашдан иборат бўлди.
Учинчидан, 1930-йилларда ижодий ва фуқаролик захираларига еътибор қаратилди. Р.Дарендорф, Е.Гидденс, С.Н.Булгаков ҳар бир ишчига ички ишлаб чиқариш ишларида ва бошқариш жараёнида ижодкорликни намоён етиш имкониятини яратувчи шароитларни таҳлил қилиб, фуқаролик жамиятининг аъзолари сифатида ишчилар ҳаракатини, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини кўриб чиқишди. Меҳнат социологиясининг замонавий назарияси еса Р.Дарендорф, Е.Гидденс, A.Турен, В.Зиберт, Л.Ланг кабиларнинг номлари билан боғлиқ. Уларнинг ёндашувларидаги фарқларга қарамасдан, мазкур олимлар социологларнинг бундан аввалги авлодлари еришган ютуқларни тизимли тарзда, ҳар томонлама ҳисобга олишга уриниб кўришди ва меҳнат социологиясининг янги муаммоларини илгари суришди. Улар жумласига меҳнатни индивидуаллаштириш, ташкилий ва корпоратив маданият, юксак технологиялар шароитидаги меҳнат фаолияти ва бошқа муаммоларни киритиш мумкин. Шу билан бирга унда иқтисодий емас, балки ижтимоий жиҳатлар биринчи ўринга чиқадиган, муайян ишлаб чиқариш олдида пайдо бўладиган амалий муаммолар ва вазифалар таҳлил қилиш предметига айланадиган менежмент йўналиши кучли ривожланди.

«МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ ВА СОЦИОЛОГИЯСИ» ФАН СИФАТИДА.


Ижтимоий ҳаёт мароқли, айни пайтда мураккабдир. Инсон жамиятда яшар экан ўзига хос ва мос турмуш тарзини яратади. У ҳаёт кечириш учун озиқ-овқат топиши, уй-жой қуришга, кийим-бош тикиб олиши ва атроф муҳитнинг ноқулай таъсирларидан ҳимояланиши керак, бунинг учун ўзига зарур бўлган барча нарсаларни табиатдан қидиради ва топган нарсаларидан фойдаланади. Айни бир пайтда табиатдан топган нарсаларни ҳам инсонга яшаш учун анча қулай шарт-шароитлар яратиш имконини беради. Инсон табиатдан топган мазкур нарсаларни ўз фойдаси йўлида ўзгартиради. Бундай жараён давомида инсон томонидан жамият эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўладиган моддий ва маънавий неъматлар яратиш соҳасидаги “меҳнат” деб аталадиган мақсадга мувофиқ фаолият амалга оширилади.
Шундай экан, ҳар инсон меҳнатга виждонан ёндашиб, доимо ўз устида изланиши ҳамда ўзи ва оиласининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида самарали меҳнат қилиши лозим.
Айни вақтда меҳнат - бу мураккаб ижтимоий-психологик жараён бўлиб, у кишиларнинг яшаши учун шарт бўлган абадий-табиий заруриятдир. Меҳнат инсон билан табиат ўртасида содир бўладиган шундай жараёнки, унда инсон ўзининг фаолияти билан ўзи ва табиат ўртасидаги моддалар алмашинувини бевосита ифодалайди, тартибга солади ва назорат қилади.

Download 74,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish