Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Меҳнат - бу инсоннинг мақсадга мувофиқ ижтимоий фойдали фаолиятидир



Download 74,03 Kb.
bet8/19
Sana20.02.2022
Hajmi74,03 Kb.
#461230
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
КУРС ИШИ ХАСАНОВ АБДУМУТАЛ

Меҳнат - бу инсоннинг мақсадга мувофиқ ижтимоий фойдали фаолиятидир . Меҳнат тушунчаси физиологик нуқтаи назардан айтилганда, бу — организмда йиғилиб қолган ҳаёт энергияси туфайли содир бўладиган асаб ва мушаклар ҳаракати ҳамда оқсил моддаларнинг механик ишга киришув жараёнидир.
Дастлаб инсон ўз ҳаракатларининг мақсадини аниқлайди. Мақсаднинг мавжуд бўлиши онгли мавжудот бўлган инсоннинг меҳнатини, масалан, от ёки машина бажарадиган иш тушунчасидан ажратиб туради. Мақсадга эга бўлган инсон табиат инъоми — буғдой ёки жавдар, ёғоч ёки лой, пахта толаси, жун ёки териданфойдаланиб, янги маҳсулот яратади, йаъни ўз организмининг жисмоний ва ақлий қувватидан фойдаланиб, меҳнат ҳаракатларини онгли равишда ва изчиллик билан бажаради.
Инсон ўз меҳнатининг мақсади, усули ва натижасини аниқлаш давомида, қандай маҳсулотлар қанча миқдорда ва қачон ишлаб чиқарилиши керак, бу маҳсулотларни қандай ресурслардан, қай тарзда, қандай технология ёрдамида ишлаб чиқариш керак, бу маҳсулотлар ким учун ишлаб чиқарилиши керак деган учта муҳим масалани ҳал қилади. Бинобарин, биринчи масалада меҳнат онгли фаолият, иккинчисида — ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш, учинчидан — ижтимоий фойдали фаолият сифатида намоён бўлади.
Ижтимоий-иқтисодий турмушда меҳнат тушунчаси билан бир қаторда иш тушунчасидан ҳам кенг фойдаланилади. Иш деганда табиат ва инсон томонидан бирлашган характерларининг объектив натижаси тушунилади. Механик тарзда бу натижа маълум бир қаршиликни енгиш учун сарфланаётган энергия миқдори билан ўлчанади.
Меҳнат ва ишнинг миқдори сарфланган вақт — энергия билан ўлчансада, уларни бир-бири билан тўғридан тўғри тенглаштириш мумкин эмас.
Меҳнат инсоннинг ақлий-физиологик фаолияти бўлиб, унга тўғри келадиган иш бу жараённинг объектив натижаси ҳисобланади. Бирор маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат ва иш миқдорини бир хил ўлчовда, йаъни килограммометрда аниқланганда ишнинг миқдори меҳнат сарфининг бир қисминигина ёки аниқроқ қилиб айтганда 20 — 30 % ини, айрим ҳолларда эса ундан ҳам анча кам миқдорини ташкил этиши мумкин. Бажарилган ишнинг миқдорини, жамият аъзолари томонидан меҳнатнинг сарфланган миқдорига тенглаштириш ёки бир хил ўлчовда ўлчаш ҳам нотўғри бўлади. Фаолият жараёнида механик ҳаракатлар қилиниб катта ҳажмдаги иш микдорибажарилиши мумкин, лекин бу фаолият инсон меҳнатининг маҳсули бўлганлиги учун меҳнатга нисбатан тор ва чегараланган фаолиятдир. Меҳнат ва иш тушунчаси бир-бири билан солиштирилганда, иш меҳнатнинг маҳсули деган хулосага келамиз. Шу боис унинг сон ва сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш мумкин.
Ҳатто меҳнат ва иш сўзлари инглиз тилида ҳам ўз мазмуни билан ҳар хил маънони билдиради. Масалан, иш сўзи (инглизча “wорк”) кишининг интилиши ва ҳаракати маъносини эмас, балки муайян натижа сифатида тушунилади. Меҳнат дейилганда эса (инглизча “лабоур”) конкрет натижадан қатьий назар инсоннинг ҳаракати, интилиши ва энергия сарфлаши каби фаолиятлари тушунилади.
Инсон куч-қувватининг сарфланиш даражаси фаолият турига ва ишлатиладиган меҳнат воситаларига боғлиқ бўлади. Шундай қилиб, агар меҳнат жараёнини тасвирлайдиган бўлсак, у учта асосий таркибий қисмни ўз ичига олади.
Ана шу учта таркибий қисмнинг ўзаро таъсир кўрсатиши натижасида меҳнат маҳсулоти —табиатнинг янги маҳсулоти вужудга келади ва у инсон эҳтиёжларига мослашган бўлади. Булар: йиғиб-териб олинган пахта ҳосили,
парвариш қилинган чорва моллари,барпо этилган уй ёки кўприк, тикилган кийим ёки пойафзаллардан ташкил топиши мумкин. Меҳнат предметлари (хом ашё ва материаллар) ва меҳнат воситалари (ишлаб чиқариш воситалари) жонли меҳнат жараёнига қўшилмаса, улар ўз-ўзидан фаолият кўрсатавермайди. Жонли меҳнат сарфи ўз навбатида фақат кишиларнинг табиатга муносабатидан иборат бўлибгина қолмай, балки амалга оширилаётган жараён қатнашчилари ўртасидаги муносабатдан ҳам иборатдир. Бинобарин, меҳнат фаолияти жонли меҳнатнинг моддий шарт-шароитларини ҳосил қилувчи ишлаб чиқариш воситаларисиз мавжуд бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам меҳнат жараёни унинг учта асосий жиҳатини механик равишда бирлаштиришдан иборат бўлмай, балки уларнинг узвий бирлигидан иборат бўлиб, унинг ҳал қилувчи омиллари эса инсоннинг ўзи ва унинг меҳнат фаолиятидир.
Меҳнат жараёнида инсон меҳнат фаолиятидан кўзда тутилган мақсадга эришиш учун меҳнат воситалари ёрдамида меҳнат предметидан фойдаланиб, жонли меҳнат сарфи билан ўзаро мулоқотга киришади ва бу билан ҳаёт учун зарур бўлган янги маҳсулот яратади. Бундай маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнининг барча уч жиҳати: хомашё ва материаллар, меҳнат воситалари (қуроллари) ва жонли меҳнат сарфлари бирлашиб меҳнат Меҳнат предметлари (ҳомашё ва материаллар) Меҳнат воситалари (ишлаб чиқариш воситалари) Жонли меҳнат сарфлари (ишчи кучи) Меҳнат жараёнининг таркибий қисмлари маҳсулоти яратади.
Меҳнат ижтимоий-иқтисодий, технологик, ақлий-ҳиссий, физикавий-кимёвий, биологик ва бошқа қонуний ҳодисаларнинг уйғунлашуви жараёнидир.
Меҳнат предметларига ер ости қазилмалари, табиий ва сунъий хомашё ва материаллар, ярим фабрикатлар ва комплектлаштириладиган жиҳозлар; энергиявий, моддий ва ахборот оқимлари киради. Ишчи кучи меҳнат предметларини меҳнат воситалари орқали ўзгартиради.
Меҳнат воситаларига машиналар, ускуна ва қурилмалар; иш қуроллари ва бошқа технологик ишланма турлари; дастурий-таъминот воситалари; иш жойининг ташкилий таъминоти ва бошқалар киради.

Download 74,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish