Ибн Халдуннинг (1332-1406) («ал-Муҳаддима») талқини меҳнатни ўрта асрлардаги насронийча тушунишдан фарқ қилади. Меҳнат унинг назарида – барча бойликлар манбаи. Ибн Халдун – инсон амалий фаолиятининг аҳамиятини англаган ўрта асрлардаги ягона мутафаккир. Унинг таъкидлашича, меҳнат – инсон мавжуд бўлишининг дастлабки шарти.
Ибн Халдун меҳнат тақсимотига катта еътибор қаратди. Унинг ҳисоблашича, меҳнат тақсимоти инсон фаолиятининг табиатидан ва ҳамкорлик қилиш заруратидан келиб чиқади. У меҳнат тақсимотининг иккита хилини ажратди: алоҳида меҳнат тақсимоти (ҳар қандай инсон фаоллигининг дастлабки шарти) ва жамият ривожланиши жараёнида ҳамда унинг қишлоқ ва шаҳар меҳнаткашларига табақаланишида пайдо бўладиган умумий меҳнат тақсимоти. Ибн Халдуннинг кўплаб ғоялари ва фикрлари бугунги кунда ҳам ўзининг долзарблигини сақлаб қолган, биринчи навбатда бу ижтимоий меҳнат тақсимотининг социологик жиҳатларига тааллуқли. Капитализмнинг пайдо бўлиши билан протестант ҳаракати юзага келди, протестантлар черковининг католик черковдан ажралиши юз берди. Протестант етикаси доирасида меҳнатни бошқача тушуниш пайдо бўлди. Ҳар қандай ижодий ташаббусни истисно етувчи католик черков таълимотидан фарқли ўлароқ, протестантизм барча диндорлардан ўз еътиқодини иш билан тасдиқлашини талаб қилди. Бу билан протестантизм дунёвий ва дарвишона турмуш тарзининг алоҳида ажратилишини инкор етди ва меҳнатнинг умумий зарурлигини таъкидлади.
Меҳнат жисмоний ва ақлий саломатлик учун муҳим рол ўйнайди, деган фикрни илгари сурди Мартин Лютер (14831546). Унинг таъкидлашича, ишлай оладиган ҳар бир киши ишлаши кэрак, чунки меҳнат нафақат жамиятнинг умумий асоси, балки ибодат қилишнинг ҳаменг яхши усули. Жан Калвин (1509-1564) меҳнатни Лютер нуқтаи назаридан тушунишдан келиб чиқиб, шундай таъкидлади: меҳнат – диний мажбурият. Еътиқод хўжалик меҳнати билан оқланади.
Меҳнат социологиясининг мушобирлари
Фақатгина янги, буржуазия жамияти пайдо бўлиб, дастлаб Aнглия, сўнгра еса Франция инқилобларидан кейин ишлаб чиқаришни мақбуллаштириш босқичи бошланган вақтга келиб меҳнатга бўлган муносабат аста-секин ўзгара бошлади. Меҳнатни самарали ташкил етиш йўлларини қидириб топиш жуда зарур еди, чункпи гап юзлаб ва минглаб инсонлар ҳақида бораяпти. Устахонада якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ишлашда фойдаланилган меҳнат фаолияти усуллари ишлаб чиқариш талабларига жавоб бермай қолди, янги шароитда кўп сонли инсонлар ишини ҳудди илгаригидак, меҳнатни қўпол равишда ташкил етишда бўлгани каби ташкил етишнинг шунчаки иложи бўлмай қолди. Шунинг учун меҳнатни оқилона ташкил етиш муаммоси ўта долзарб аҳамият касб етди. Лекин қўлланилаётган усуллар тарих ва фан нуқтаи назаридан чекланган еди, чунки захираларни қидириш инсон томонидан бажариладиган меҳнатдан ташқарида кечди. То ХIХ асрга қадар захиралар екстенсив омиллар ҳисобига топилди.
Ушбу даврда меҳнатнинг роли учта асосий йўналиш доирасида англаб етилди – сиёсий иқтисодий, фалсафий ва ижтимоий.
Меҳнатнинг моҳиятини сиёсий иқтисодий нуқтаи назардан талқин етиш, инсоннинг ишлаб чиқаришдаги ролини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ҳақида гапирадиган бўлсак, ишчининг жамият иқтисодий ҳаётидаги ўрнига дастлабки асосли таърифни A.Смит (1723-1790) берди. У меҳнатни ташкил етишга нисбатан енг муҳим талаблардан бирини ифодалади –меҳнат мажбуриятларининг бажарилишига “ҳалақит бермаслик”.
Ўзининг «Халқларнинг табиати ва улар бойлигининг сабаблари ҳақидаги тадқиқотлар» номли ишида A.Смит инсоннинг ўз хўжалик фаолиятининг барча турларига таъсир кўрсатувчи хусусиятлари ҳақида ёзади. Биринчидан, бу «бир буюмни бошқасига алмаштиришга мойиллик», иккинчидан – ўз манфаатини кўзлаш, егоистлик, «барча инсонларда бир хил бўлган ўзининг аҳволини яхшилашга доимий интилиш».
Инсон табиатининг ушбу хусусиятлари, дея таъкидлайди Смит, муҳим иқтисодий оқибатларни келтириб чиқаради. Улар меҳнатнинг тақсим-ланишига олиб келади, бунда индивид ўз маҳсулоти бошқа тармоқлардагига қараганда кўпроқ қийматга ега бўладиган машғулотни танлайди. «Ҳар бир алоҳида олинган инсон ҳар доим ўз ихтиёридаги капитални енг қулай тарзда ишлатишга интилади. У жамиятнинг емас, балки ўзининг фойдасини кўзлайди».
Бироқ Смит, Гоббс ва меркантилистлардан фарқли равишда, хусусий манфаатни умумий езгуликка («халқлар бойлигига») қарши қўймайди. Смитнинг фикрига кўра, у хўжаликнинг барча тармоқларида яратилган қийматлар йиғиндисига тенг. Шундай қилиб, “ўз маҳсулоти бошқа тармоқлардагига қараганда кўпроқ қийматга ега бўладиган” тармоқни танлаётиб, егоистлик манфаати таъсирига тушган инсон бевосита «жамиятга ёрдам бэради».
Ушбу ғояни Д.Рикардо ривожлантирди. Унинг «Сиёсий иқтисод ва солиқ солиш асослари» номли иши тадқиқотларнинг Смитга қараганда янги хилини ўзида 16 нимоён етади. Рикардо ҳаёлий експеримент усули билан жамиятда неъматлар тақсимланишининг асосида ётувчи объектив «иқтисодий қонунларни» яратишга интилди (айнан у биринчи бўлиб ушбу ифодани ишлатди). Рикардонинг назарида, ўз манфаатига интилиш ўз-ўзидан аниқ ва ҳеч қанақа исбот талаб қилмайди.
Боз устига, илмийлик идеалига интилган ҳолда, Рикардо инсонларнинг фақат ўз шахсий манфаатлари билан шартланган хатти-ҳаракатини илмий иқтисодий таҳлилнинг предмети деб ҳисоблади ва унинг фикрича, шу тариқа тузилган назария фактлар билан инкор етилиши мумкин емас. Смит каби, Рикардо ўз манфаатини соф пул хаттиҳаракатига йўймайди. XVIII-XIX асрлар чегарасида «маънавий арифметика» асосчиси Ж.Бентам (1748-1832) ишчи учун енг кўп ҳузур-ҳаловатга еришиш ва ҳар қандай йўл билан азоб-уқубатнинг олдини олишга интилишни англатувчи фойда тамойилини ифодалади. Бентамнинг ижтимоий фанлар соҳасидаги нафсонияти жуда юқори еди: у ҳудди физикада Нютон каби, инсоннинг хатти-ҳаракатини бошқарувчи универсал кучларни кашф қилишни, уларни ўлчаш усулларини яратишни ва пировардида инсонни янада яхши қилувчи дастурни амалга оширишни истаганди.
Ҳар қандай инсоний ҳаракатнинг мақсади ва “ҳар қандай ҳис етувчи ва фикр юритувчи мавжудод ҳар бир фикрининг предмети” - дея уқтирди Бентам, - «у ёки бу шаклдаги фаровонлик». Унинг фикрига кўра «евдемоника» - фаровонликка еришиш фани ёки санъати ягона универсал ижтимоий фанга айланиши кэрак.
Фаровонликни еса у қуйидагича таърифлади: «Табиат инсониятни иккита нарсанинг ҳукмига топширди: азоб-уқубат ва роҳатланиш. Улар бизга нима қилишимиз кэраклигини кўрсатади ва биз қандай йўл тутишимиз лозимлигинибелгилаб бэради». Aзоб-уқубат ва роҳатланиш, албатта, соф иқтисодий манфаатлар билан чекланмайди: масалан, муҳаббат (унинг кучини Бентам физикадаги парнинг кучи билан таққослади) пул манфаатидан устун туришга қодир. Бентам алтруистик важларни ҳам тан олган, лекин уларнинг самимийлигига ишонмаган ва уларнинг ортида ўша шахсий ҳузур-ҳаловат яширинган, деб ҳисоблаган. Бентамнинг ўзига хослиги мотивация соҳасида емас, балки у ҳар бир инсонга хос деб ўйлаган рационаллик даражасида намоён бўлади.
Бентам фикрича, азоб-уқубат ва роҳатланишни миқдорий жиҳатдан ўлчаш ва таққослаш мумкин. Фаровонлик қуйидаги тарзда ўлчаниши мумкин: ушбу вақт оралиғидаги барча ҳузур-ҳаловатлар интенсивлигининг уларнинг узунлигига кўпайтирилган йиғиндиси олинади ва ундан ўша даврда бошдан кечирилган азоб-уқубатнинг умумий сони чиқариб ташланади.
Ушбу ғоялар Ж.С.Миллнинг (1773-1836) ишларида ривожлантирилди. «Еркинлик ҳақида» номли ишида у ўша вақтда мавжуд бўлган кимса унгача ўсиб бориши лозим бўлган “иқтисодий инсон”нинг қандайдир идеал ривожлантирди ва асослади. Милл ва “маънавий фалсафа”нинг бошқа вакиллари, уларнинг тасаввурига кўра, ишлаб чиқаришни оқилона ташкил етиш учун фойдаланилиши лозим бўлган неъмат тушунчасини ҳар қанақасига фаҳмлаб кўришди.
Мазкур ғояларга дастлаб шубҳа билан қаралди, сўнгра еса улар кичик Ж.Милл (1806-1873) томонидан инкор етилди. У ўз ўтмишдошларининг “шахсий манфаат”нинг абадийлиги ва табиийлигига соддалик билан ишонишидан йироқ еди ва иқтисодиёт инсоннинг жамиятдаги барча хатти-ҳаракатини қамраб олмайди, дея таъкидлади.
Кичик Ж.Милл инсоннинг ҳақиқий мотивацияси анча мураккаблигини исботлашга уринди. Унинг таъкидлашича, «асосий мақсад ягона мақсад сифатида қабул қилинадиган» бундай абстракциялаш уларда експеримент ва унга таянадиган индукция мумкин бўлмаган ижтимоий фанлар учун таҳлил қилишнинг ягона ҳақиқий илмий усули ҳисобланади.
XIX асрнинг иккинчи ярмида инсон ўзининг истеъмол талабини қондириш мақсадида амал қиладиган фойдалилик тамойилига асосланган маржинализм назарияси кенг тарқалди. 1890 йилда “Енг юқори фойдалилик таълимоти” номли ишини чоп етган И.Я.Туган-Барановский (1865-1919) ушбу назариянинг ёрқин намоёндаларидан бири еди. Мазкур тадқиқотда қиймат назарияси (марксистик) ва Aвстрия мактабининг қимматликлар назариясини синтез қилишга уриниб кўрилди. Ушбу ғояларни у ўзининг кейинги «Замонавий Aнглияда саноат инқирозлари» (1894), «Рус фабрикаси» (1898) ва айниқса «Коопэрациянинг ижтимоий жиҳатлари» (1915) номли ишларида ҳам ривожлантирди. Охирги тадқиқот социализмнинг енг 18 мукаммал модели ҳақидаги фикрлар билан узвий боғлиқ еди. Марказлашган давлат иқтисодиётига қарши бўлган Туган-Барановскийнинг фикрига кўра, коопэрация катта хўжалик ташаббусини жамиятнинг еҳтиёжлари билан бирлаштиришнинг зарур ва оптимал воситаси ҳисобланади.
Меҳнат муаммолари ҳақида иқтисодий фикр вакиллари билан бир қаторда файласуфлар ҳам фикр юритишди.
Do'stlaringiz bilan baham: |