Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатация си институти йўЛ Қурилиш машиналари ва жихозларини



Download 25,36 Mb.
bet20/44
Sana20.07.2022
Hajmi25,36 Mb.
#825242
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44
Bog'liq
КТЙҚМваЖ, (ЙҚМ) маъруза 28с.

Рб = G­в / Sб .
Хисоблашда силлик валецлар учун богланиш босимидан фойдаланилмай балки валецларнинг кенглик Вв бирлигига тугри келадиган таксимлаш нагрузкасини q (Н/м) ишлатилади:
q = Gв / Вв

Катокларнинг харакати вактида айникса, ноаник харакатда, шунингдек горизонтал кучлар юзага келади. Улар таксимланган горизонтал нагрузкалар qг билан таснифланади. Пластик ва каттик коришмаларнинг киймати qг куйидагидан ошиши мумкин эмас: (0,25  0,5) q.


Динамик таъсир этиш усули билан зичлашни шиббаловчи, тебранма ва комбинацияланган машиналар ёрдамида бажарилади. Шиббаловчи машиналар материални унинг юзасига тушаётган юкнинг урилиши билан зичлайди. Зичланаётган материалга кучнинг узатилиши, силлик палецли катоаларникидек юкори катламдан келиб чикади. Шиббаловчи кисм туртбурчакли, тугрибучакли ва думалок шаклга эга булади.
Ишчи кисмнинг тузилиши буйича шиббаловчи машиналар асосан 4 гурухга булинади: зичлайдиган юк – плитанинг маълум баландликдан эркин тушишида шиббалайдиган машиналар, портлаб шиббалаш, автошиббалаш ва пневматик шиббалаш.
Юкнинг эркин тушиши натижасида шиббалаш машиналарида плитани дастлабки вазиятга канат механизми, кулачок ёки рейка узатмалари ёрдамида кутарилади.
Портлаб шиббалашда материал тушаётган юк билан зичланади, у кувватни ёнувчи махсулотнинг ёниши натижасида олади. Дастлабки вазиятга юк кулачокли ёки кривошип-шатун механизмлари таъсири остида кайтади.
Пневматик шиббалашда, тушаётган юк куввати ва сикилган хаво хисобига бажарилади. Шиббалаш элементининг дастлабки вазиятга кайтишини сикилган хаво куввати таъминлайди.
Шиббалаш плиталари уришнинг кайтарилиши, шиббалаш механизмининг тузилишига боглик. Канат механик узатмани шиббалашда уришнинг кайтарилиши 10 ур/мин ташкил килади, пневматик шиббалашда – 1000 ур/мин гача. Уриш кайтарилишларининг сони 1000 ур/мин дан ортик механизмларни тебранма ёки тебратиб уриш шиббалаш дейилади.
Тебранма маашиналар материални биридан иккинчиси келадиган ички турткилар куввати билан зичлайди. Улар материлани заррачаларига тезланиш узатишади.
Тебранма узиюрар силлик валецли катокларнинг массаси 6-8 тн булиб асфальбетон майда шагал ва бошка материаллардан булган йул копламаларини зичлаш учун мулжалланган. Йул копламаларини зичланганлигининг юкори самарасига, етакловчи валецларнинг зичланаётган мухитга тебранма таъсир этиш йули билан эришилади.
Тебранма валец ичи ковак барабандан иборат булиб, унинг ен томонларига ступицалар урнатилган. Валецнинг ступицаларида роликли подшипникларда юкла валлари урнатилган.
Тебранма кузготгич секциялари бир-бири билан оралик вал оркали юкларни баравар жойлашишига риоя килган холда бирлаштирилган.

2.Расм. Динамик усулда зичладиган кулда бошкариладиган зичлаш жиҳози.

а – тебранма брус; б – тебранма плита; в – ички тебратиб кузготувчи икки таянч укли дисбаланс; г – шарнир дисбалансли таянч халка буйлаб юмалатадиган ички тебратиб кузготувчи; д – шарнир дисбалансли марказий цапфа буйлаб юмалатадиган ички тебратиб кузготувчи; 1 – брус; 2 – электр узатмали тебранма кузготгич; 3 – асос плитаси; 4 – тебранма кузготгич дисбаланси; 5 – понатасмали узатма; 6 – двигател; 7 – йуналтирувчи штанга; 8 – эгилувчан махкамлаш; 9 – узатмали вал; 10 – тебратма юзаси; 11 – дисбаланснинг икки таянчли вали; 12 – шарнир; 13 – подшипникнинг айланувчи халкаси; 14 – дисбаланс; 15 – цапфа.




Тебранма бруслар тебранма плита ва чукурликда ишлайдиган тебратгичлар куринишидаги ишчи кисмлар йул ва аэродром курилишидаги зичлайдиган машиналарда кенг кулланилади. Тебранма бруслар асфальтёткизгич ва бетонга ишлов берадиган машиналар ичига урнатиладиган узеллар хисобланади. Тебранма плиталар ва чукурликда ишлайдиган тебратгичлар мустакил машина хисобланади. Янги тайёрланаётган бетон коришмани сирпанувчи опалубкали ёткизгичда зичлашда кулланиладиган чукурликда ишлайдиган тебратгичлар бундан мустасно.
Йул копламасининг цементобетон коришмасиии зичлаш учун чукурликда ва юзаки ишлайдиган тебратгичлар кенг кулланилади. Зичлашнинг юзаки усули хар турли машиналарнинг ишчи кисмлари оркали тебранма брус, тебранма уриб ва статик плита оркали зичланаётган катлам юзасига тебранма, тебранма уриб ва статик таъсир этишни таъминлайди.
Юзани таъсир этувчи тебранма ишчи кисмлар умумий иш бажарадиган дисбалансли электромеханик ва тебранишнинг гидравлик кузготувчисига эга. Тебранма бруслар ва плиталар зичланаётган материлага тепадан таъсир этади. Тебранма брусда, тебратишни кузготиш унга урнатилган экцентрик тарзда масса билан айланадиган валлар ёрдамида бажарилади. Тебранма плиталар битта ёки иккита тебранма кузготгичлар билан жихозланган. Харакат электр двигател ёки гидромотор оркали бажарилади.
Чукурлик усули бетон коришмага зичланаётган катламнинг ичига чукурликда ишлайдиган тебратгич оркали харакат бериб, тебранма таъсирни таъминлайди. Копламаларни тезкорлик билан куришда ишлатиладиган машиналарга бир-биридан 0,6-0,53 м масофада жойлашган, чукурликда ишлайдиган тебратгичлардан бир канчаси урнатилган.
Чукурликда ишлайдиган тебратгичларни зичланаётган материалга томонида ёки кичик калинликдаги зичланаётган катламга бир кисмини ботирилади. Чукурликда ишлайдиган тебратгичда тебратгич халкасига каттик ёки кузгаладиган килиб урнатилган айланадиган дисбаланс тебранма кузготишни чакиради. Дисбалансни электродвигателдан, гидромотордан ёки сикилган хаво билан ишга солинади.

Машина рамасидаги ва операторнинг ишчи жойидаги тебраниш параметрлари чегараланган булиши лозим. Машиналарни тебранишдан ажратишга хисоблашда машина рамасидаги тебранишнинг ички турткиси 0,005 см дан ошмаслиги керак.


Зичловчи кисмларни машина рамасига, резинаметал амортизаторларда гурухларга ажратиб илмокка урнатиб куйилади. Амортизаторларни хисоблашда рухсат этилган мустахкамлигини ва ишчи кисм ва машина рамасининг мажбурий тебраниши ички туркисининг рухсат этилган кийматини аникланади.

Download 25,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish