Кўргазмали материаллар.
5.расм. ШАНТУЙ экскаватори ва характеристикаси
6.расм. ED1000-7 экскаватори иш жараёнини
БИР ЧЎМИЧЛИ ЮКЛАГИЧЛАР
Курилиш ишлаб чикаришдаги юклаш-тушириш ишларини бажариш учун юклагич ва туширгич машиналаридан фойдаланилади.
Юкланадиган материалларнинг турига караб, донали юклар учун (кутариб олувчи ёки вилкали) ва сочилувчан юклар учун (ботириб олувчи) мулжалланган юклагичлар кулланилади. Ботириб олувчи юклагичлар бир чумичли ва куп чумичли узлуксиз харакатланувчи турларга булинади. Бир чумичли юклагичлар универсал хисобланиб, улар турли хил шароитларда кулланилади. Куп чумичлилар эса катта омборларда, йул курилишида ва ишлаш жараёни узлуксиз булган корхоналарда кенг кулланилади.
Юриш кисмларига кура юклагичлар гилдиракли ва занжирли булиши мумкин. Занжирли юклагичлар юкори утагонликка эга ва катта босим кучи хосил килаолади. Гилдиракли юклагичлар юкори маневрчанлиги ва транспорт тезлиги билан фарк килади, омбор майдонлари ва йулларининг юзини бузмасдан ишлайди.
Бир чумичли юклагичлар даврий машиналар туркумига кириб сочилувчан ва донали юкларни транспорт воситасига юклаш учун ишлатилади.
Хозирги пайтда курилишда энг куп кулланиладиган юклагичлар хажмли гидравлик юритмали, гилдиракли, фронтал иш жихозига эга булган курилиш юклагичларидир.
Юклагичнинг чумичи гидроцилиндр оркали бошкариладиган махсус ричагли системага осилади. Чумични кутариш механизми кузгалмас марказ атрофида кутарувчи цилиндр ёрдамида буриладиган стреладан иборат. Стреланинг учида шарнирли махкамланган чумич, у буриш гидроцилиндри ва ричаглар системаси ёрдамида стрела атрофида айланади.
Оддий чумичлар урнига махсус чумичлар урнатилса, тог жинслари ва шунга ухшаш юкларни хам юклаши мумкин. Агар чумич урнига алмаштирилувчи жихозлар урнатилса, улар бир неча ёрдамчи: монтаж килиш, тозалаш, кор йигиш ва хоказо ишларни хам бажариши мумкин.
Юклагичлар юк кутарувчанлиги буйича 4 классга булинади:
1) енгил – 0,5 … 2,0 т, 2) урта – 2,0 … 4,0 т,
3) огир – 4,0 … 10,0 т, 4) ута огир – 10,0 т дан ортик.
Юриш кисми буйича – гусеницали, гилдиракли булади.
База машинаси буйича – махсус шассиларда ва тягачларда.
Ишчи органини жойлашиши буйича - олдинда ёки оркада жойлашган булади.
Ортиш органи тула бурилишли, комбинацияли ва фронтал булиши мумкин.
Бир чўмичли юклагичлар.
Бир чўмичли юклагичлар юриш қисмига кўра пневмоғилдиракли ва гусеницали бўлиб, даврий машиналар туркумига кириб, сочилувчан ва донали материалларни юклаш учун ишлатилади.
Юклагичлар ҳаракат қурилмалари турига қараб гусеницали ва пневмоғилдиракли бўлади.
Бир чўмичли юклагичлар тракторлар базасига ўрнатилади. Гусеницали юклагичларга қараганда ғилдиракли юклагичлар анча манёврчанлиги, ўтувчанлиги ва ҳаракат тезлигининг юқори эканлиги билан ажралиб туради. Юклагичлар ишчи қисмига қараб олд томонидан юклагич (фронтал), ён томонидан юклагич (ярим бурилувчи) ва ўзининг устидан ошириб ташловчи юклагичли юклагичларга бўлинади. Юритмасига қараб электр юритмали ва ички ёнув двигателли бўлади.
Олдтомондан (фронтал) юклагич. Олдтомондан юклагичлар машина базасига (2.18-расм) мустаҳкам шарнир орқали рама 6 га ўрнатилади. Юклагичнинг асосий ишчи қисми якка чўмич бўлиб, у стрела олдига жойлашган.
1.Расм. Олд-томондан юкловчи бир чўмичли юклагич
а – умумий кўритиш; б – кинематик схемаси
Фронтал юклагичларнинг асосий қисмлари ишчи қисм, стрела, ричагли механизм ва икки томонли ҳаракатланувчи гидроцилиндрдан иборат
Юклагичнинг ишчи қисми — чўмич 1, ричагли механизм билан бошқарилувчи стрела 4 га ўрнатилган, икки жуфт коромисло 3, бурувчи тортгич 2, чўмични ҳаракатга келтирувчи ва бурувчи иккита гидроцилиндр 5 дан тузилган. Стрелани кўтариб ва тўшириш иккита гидроцилиндр 7 билан бажарилади.
Якка чўмичли юклагичлар иш жараёни давомида чўмични сочилувчан юклар уюмига ботириб олиб, кўтарувчи стрела ёрдамида кўтариб уни бўшатиладиган жойга олиб боради ва тўкади.
Ярим бурилувчи юклагичлар. Ярим бурилувчи юклагичларнинг фронтал юклагичлардан афзаллиги шундаки, бу машиналар юкларни олд томонидан ва икки ён томонига 900 бурчакка бурилиши билан юкларни ортади (2.19- расм). Бу юклагич бурилиши учун кетган вақтни тежаб қолади а бинолар ичида ҳамда ораликларда ишлаш учун қулай. Ярим бурилувчи юклагичнинг олди томонидан юкловчи юклагичдан фарқи, бунда машина бурилувчи платформа 1 га жойлашган бўлади, рама эса бурилувчи таянч 2 қурилмага ўрнатилади ва у машина базасининг юрувчи рамаси 3 га таяниб туради.
Бурилувчи платформа айланма ҳаракатни горизонтал жойлашган икки гидроцилиндр 4 дан олади. Бурилувчи платформадаги айланувчи юлдузча 6 билан занжир 5 ни боғлаб туради, занжирнинг учи шток 4 билан биргаликда маҳкамланган. Ярим бурилувчи юклагич ишчи қисмини, яъни якка чўмични бошқа турдаги мослама билан алмаштириш мумкин. Сочилувчан материаллар учун юклагичларнинг техник иш унумдорлиги қуйидаги формуладан аникланади:
= 3600
Бу ерда: q-чўмич xажми, м3;
kтўл- чўмични тўлдириш коэффициенти;
kюм- материални юмшатиш коэффициенти;
kш- иш бажарилишидаги шароит коэффициенти (kш= 0,85. ..0,90);
tц- ишнинг бир даври учун кетган вақт, сек.
Давр давомийлиги деб, чўмични материал билан тўлдириб, уни транспорт воситасига элтиш, юк билан йўлни ўтиш, юкни чўмичдан тушириш, бурилишлар ва чўмични олдинги ҳолатига келтириш учун кетган вақтлар
йиғиндисига айтилади. Донали материаллар учун юклагичларнинг техник иш унумдорлиги: м3/соат,
бу ерда: G - юклагичнинг юк кўтарувчанлик қобилияти, т. Юклагичларнинг техник иш унумдорлиги машинанииг қувватига, тезлигига, ковшнинг ҳажмига ва бошқа параметрларга боғлиқ.
Юклагич юритмаси буйича: гидравлик, элоктромеханик, канат-блокли ва занжирли булиши мумкин.
Бошкариш механизми – чумични буриш гидроцилиндрининг харакат йуналишига кура 2 турга булинади:
Чумични тулиши гидроцилиндр поршен бушлиги билан бажарилади;
Чумични тулиши гидроцилиндр шток бушлиги билан бажарилади.
Стрела кутарилиш жараёнидан чумич сатхини бир хил саклаш 2 хил усулда бажарилади:
1) Механик; 2) Гидравлик.
Биринчи усул - кинематик йул билан, яъни ричагли механизм ёрдамида бажарилади.
Иккинчи усул - куйидаги система буйича: гидроцилиндрни чумичга таъсири буйича механизмлар ричагли ва ричагсиз системаларга булинади.
Ричагли системаларда бир боскичли ва куп боскичли ричагли механизмлар булади.
2.Расм. К-702МВА-УДМ2 юклагичнинг куриниши
Юклагичларнинг ишлаши учун куйидаги тенгсизлик бажарилиши керак:
Рбк £ Тил = Gj ,
бу ерда Рбк – чумични ботиб киришга каршилиги;
G – юклагичнинг илашиш массаси, т;
Тил – илашиш буйича максимал тортиш кучи, кН;
j - гилдирак ёки гусеницаларнинг грунт билан илашиш коэффициенти.
3.Расм. Ярим бурилувчи бир чўмичли юклагич.а-конструктив схемаси.
б-айланувчи механизмни кинематик схемаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |