ЎЗИЮРАР СТРЕЛАЛИ КРАНЛАР.
Стрелали ўзи юрар кранлар қурилиш майдонларида яхши маневрчанликк эга бўлгани ва жойдан-жойга кўчиришда қулай бўлгани учун барча турдаги қурилишларда, юклаш-тушириш, қурилиш-ўрнатиш ва тузатиш ишларида кенг қўлланади.
Иш механизмларини ҳаракатга келтириш турига кўра кранлар бир моторли ва кўп моторли бўлади. Кранлар бир моторли бўлганда краннинг барча механизмлари битта ички енув двигатели ердамида механик трансмиссия орқали ҳаракатга келтирилади. Кўп моторлиюритмада эса ҳар бир механизм ўзининг электр еки гидравлик двигатели ердамида ҳаракатга келтирилади.
33-Расм Гидравлик автокран.
1 – стрела; 2 – трос; 3 – гидроцилиндр; 4 – таянч; 5 – шестерня;
6 – гидромотор; 7 – буриш айланаси; 8 – редуктор; 9 – тўхтатиш механизми; 10, 11 – гидромотор; 12 – редуктор; 13 – узатма кутиси; 14 – энергетик курилма.
34-Расм. Юк кўтариш қобиляти 120 т бўлган автомобиль типидаги махсус шассидаги стрелали кран.
1-шасси; 2- телескопик стрела; 3-стрелани кўтариш цилиндири; 4-бурилиш қисми; 5-чиғи; 6-чиқарма таянч.
Стрелали ўзи юрар кранларнинг эксплуатацион иш унумдорлиги куйидаги ифода билан аниқланади:
=
- юк кўтарувчанлиги, т;
- юк кўтарувчанлигини ҳисобга олувчи коэффициент;
- коэффициент
- цикл вақти, с.
Чорпояли кранлардан шаҳар, граждан ва саноат қурилишида оғир вазнли ускуналарни ўрнатиш, монолит иншоотларни тиклашда қурилиш материаллари ва конструкцияларини узатиб бериш, қурилиш деталлари ва конструкциялари тайерлайдиган заводларнинг омборлари ҳовлисида юклаш-тушириш ва ташиш ишларини бажариш, ўтказгич йўллар, кўприклар, метро (очиқ усул билан қурганда), эстакадалар қуришда асосий ўрнатиш ишларини бажариш ва улар учун олдиндан конструкция йиғиш ҳамда биноларни (шу жумладан ҳажмий элементлардан ҳам), саноат бинолари ва иншоотларининг технологик ускуналарини ўрнатиш ишларида фойдаланилади.
Чорпояли кран, кўприк 2, унга бирлаштирилган тўрт оёқли иккита таянч юрадиган тўртта аравача ва юк аравача 3 иборат.
Кран кўприги пайванд конструкцияли панжара билан ўраб қўйилган фермадан иборат. Фермалар таянчларга ўрнатилган. Улар таянчларга узел 4 билан қаттик бириктирилган. Хар қайси таянч панжаралари пайванд конструкцияли иккита оёқ 8 дан иборат бўлиб, оёқлар пастда ва юкорида яҳлит кесимли балка 9 лар ёрдамида бирлаштирилган.
Конвейерлар уларнинг таснифи ва умумий тузилиши. Пневматик транспортерлар. Бункерлар ва затворлар. Юклаш-тушириш машиналари. Даврий ишлайдиган юклагичлар. Конвейерлар юқори иш унумига эга бўлган, узлуксиз харакатланувчи юк ташиш машинаси бўлиб, улар сочилувчан, бўлакли, майда донали ва пластик массали қурилиш ашёларини бир жойдан иккинчи жойга узатиш еки кўчириш учун ҳизмат қилади. Қурилишда тасмали, чўмичли, винтли ва тебранувчан конвейерлар қўлланади.
Тасмали конвейерлар узлуксиз оқим билан горизонтал еки киялик (1-…250 бурчак остида) бўйлаб, сочилучан (қум, тупроқ, цемент), бўлакли (чакик тош, шағал ва бошалар) ва донали (ғишт, блок, плитка ва бошқалар) ашеларни хамда қоришма ва бетон аралашмасини узатиш учун хизмат қилади.
Тасмали конвейернинг тортувчи ва юк олиб юрувчи жиҳози сифатида резиналанган узлуксиз тасма, юритувчи ва тарангловчи иккита чегаравий барабанлар хизмат қилади. Конвейерларнинг хисобий узунлиги, барабанларнинг марказларидан ўлчаб аниқланади. Қурилиш конвейерлари қўзгалувчан (5…15 м) ва ўрнида туриб ишлайдиган (40…80 м) бўлади.
Тасмаларнинг эни, кўқгалувчан конвейерларда 0,4…0,5 м, ўрнида туриб ишлайдиганларида эса 0,5 метрни ташкил этади. Тасма асосини ип газлама еки капрок тугима ташкил этади, улар ўзаро боғланган 3…6 катламдан иборат бўлиб, устидан вулқонланган резина билан қопланган бўлади.
Тасмаларни монтаж қилишда уларнинг учлари пўлат шарнирлар ердамида ҳам тасмачалар еки сим билан махкамланиб, устидан вулқонланиб қўйилади. Тасма асосан ўзи ва юритувчи барабан ўртасида ҳосил бўладиган ишкаланиш қучи ҳисобига ишлайди. Тасма барабан ва унинг қурилмаси ердамида тарангланади.
Конвейер тасмасининг иш шохобчаси таянчлар (қўзғалувчан икки роликли, бир жойда туриб ишлайдиганларда эса уч роликли бўлади) ушлаб турилади, охирги роликлар 20…300 қиялатиб ўрнатилган бўлади, бу эса тасмага нов шаклини беради. Бундай шакл сочилувчан юкларни узатиш ва конвейерлар иш унумдорлигини оширишга имкон беради. Конвейернинг бир қаторли тўғри роликлар ушлаб туради.
35-Расм. Кран-бортлик юк кўтариш машинаси
Do'stlaringiz bilan baham: |