Р-хавони босими, Па;
D-поршен диаметри, м).
Тенгламага а ни кийматини куйиб, поршен уриш такрорланиши (Гц) айланиш учун тенглама олинади:
Демак, перфоратор поршенини уриш такрорланишини кучайтириш учун юриш S ва масса m ни камайтириш ва поршен диаметрини катталаштириш хисобига эришиш мумкин. замонавий перфораторларда нисбат мавжуд Д/S»2.
Майдаланаши бу каттик материал булакчаларини улчамини бошлангич йириклигидан зарур булгунгача аста-секин камайтириш жараёнидан иборат.
Майдаланган тош ишлаб чикаришда майдаланиш натижасида тайёр махсулот олинади. Бошка холатларда ушбу жараён тайёрлов кисми булиб, кейинчалик кайта ишланилади, масалан, цемент ишлаб чикаришда.
Материал булакларини бошлангич ва натижавий йириклигига караб, майдалаш жараёнини асосий икки хил тури булади: майдалаш ва ун килиш. Охирги махсулотни улчамига караб куйидагича булинади: майдалаш-йирик (булаклар улчами 100-350мм), уртача (40-100мм), майда (5-40мм), ун килиш-купрок (заррачалар улчами 5-0,1мм), ингичка (0,1-0,05мм), урта ингичка (0,05мм дан кам).
Купгина курилиш материаллари ишлаб чикариш учун хом-ашъё булиб тог жинслари хизмат килади. Кайта ишлайдиган ишларни техник курсаткичларига таъсир килувчи асосий физика-механик хоссаларини куйидаги тавчифлар аниклайдилар: мустахкамлик, муртлик, абразивлик, йириклилик, зичлик, солиштирма огирлик.
Мустахкамлик тог жинсини ташки юкламага ва бошка сабабларга кура пайдо буладиган ички кучланиш натижасида бузилишга каршилик курсатиш кобилияти.
Сикилишдаги мустакилик чегараси (МПа)
sс=Р/G
бу ерда Р-бузувчи куч, Н;
G-кундаланг кесим юзаси, м2.
Материални майдалаш учун етарли булган энергия, куп омилларга боглик: мустахкамлик, муртлик, бошлангич материални бир жинслилиги, уни намлиги, улчами, тузилиши, булакларни узаро жойлашиши, майдалаш усуллари, машинани ишчи тозасини холати ва бошкалар.
Майдалашга сарфланадиган энергияни сарф килиш даражаси билан майдаланадиган материалларни физика-механик хоссалари ва натижавий махсулотни курсаткичлари уртасида урнатиладиган аналитик богланишлар тахминий тавсифга эга.
Майдалаш учун зарур булган энергияни аниклаш учун бир нечта гипотезалар ишлаб чикилган: биринчиси энергияни янги хосил булган юзаси пропорционаллиги тугрисида гапиради (майдалашни биринчи гипотезаси - юзалар гипотезаси); иккинчиси - энергияни хажмлар ёки майдаланган булаклар массаларига пропорциналлиги тугрисида (иккинчи гипотеза - хажмларники); учинчиси- узаро мослашган гипотеза, майдалаш энегриясини майдаланагн булакчаларда хосил булган хажм ва юзаларга пропорционаллиги тугрисида.
Материаларни майдалаш учун белгиланган машиналарда, белгиланиши ва ишлаш тартиби буйича, бузишни куйидаги услублари куланилади: эзиш, уриш таъсири булиш, синдириш, ишкалаб синдириш.
Тошмайдалагичлар иш тартиби буйича куйидагиларга булинади: жагли, бунда материал эзиш, ёриш ва кисман ишкалаб синдириш икки плита - жаг орасида, уларни вакти-вакти билан якинлашиш ёрдамида майдаланади; конусли бунда материал эзиш, синдириш ва кисман ишкалаб синдириш ёрдамида иккита конусли юза оралигида, биттаси иккинчисига нисбатан эксцентрик харакат килиш хисобига узлуксиз майдаланади; цлиндрик гилдиракли материал иккита карама-карши айланаётган цилиндр гилдираклар орасида эзиш хисобига майдаланади; уриб ишлайдиган, улар уз навбатида болгали ва роторли буладилар;
болгали тош майдалагичларда материал, асосан шарнирга урнатилган болгаларни уриш кучи хисобига майдаланади.
роторли тош майдалагичларда роторга мустахкам урнатилган урувчи - балларни уриш хисобига майдаланади, хамда материални кайтарувчи плиталарга ва узаро урилиш хисобига майдалашга эришилади.
Жагли тош майдалагичлар йирик ва урта майдалаш учун ишлатилади. Жагли тош майдалагич ишлаш тартиби куйидагилардан иборат. Пона куринишига эга булган майдалаш камерасига майдаланиши зарур булган материал туширилади.
Майдалаш камераси 2 та юзадан иборат, уни биттаси куп холатда кузгалмас, иккинчиси кузгалувчан булади.
Майдалаш камерасини понасимон куринишга эга булиши йирик материалларни юкорида, майдасини пастга жойлашишига имкон беради. Харакатланувчи юза вакти-вакти билан харакатланмайдиганга якинлашиб туради.
Жагларни якинлашганида (сикилиш йули) материал булаклари майдаланади. жаглар узоклашганда (эркин юриш) майдаланган материаллар огирлиги хисобига пастга харакатланиб тушади ва камерани пастки тошидан улчами кичик булган булакчалар тош майдалагичдан чикиб кетади. Камерани пастки энг кисмини чикиш дарчаси дейилади. сунгра давр яна кайтарилади.
Жагли тош майдалагичларни механизмини кинематик фаркли томонларига караб икки асосий гурухга булинади: харакатланувчи жаг оддий харакатланадиган тош майдалагичлар булади, харакат харакатланувчи юзага кривошип оркали узатилиб, харакатланувчи нукталарни йули айлана ёйини ташкил килади; харакатланувчи мураккаб харакатланувчи жаг тош майдалагичлар, буларда кривошип ва харакатланувчи жаг ягона элементни ташкил этади, хамда нукталарни харакатланиш йули эллипсига якин берк чизиклардан ташкил топган булади.
1.Расм. Оддий ҳаракат қилувчи майдалагич.
а-конструктив схема; б-кинематик схема; в-материални чишли тирқишидан тушиш схемаси; г-жағли майдалагичнинг унумдорлигини аниқлаш учун схема.
1-корпус; 2,3-қўзғалувчан ва қўзғалмас жағ; 4-майдаловчи; 5-ўқ; 6-махавик; 7-эксцентрик вал; 8-шатун; 9-совутиш қурулма; 10-пружина; 11-тортқи; 12,13-тиргаклар.
Do'stlaringiz bilan baham: |