Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Темурийлар ҳукмронлиги (1405-1506-йй.) даврида илм-фан ва маданий ҳаѐт



Download 3,43 Mb.
bet52/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

3. Темурийлар ҳукмронлиги (1405-1506-йй.) даврида илм-фан ва маданий ҳаѐт.


Гарчи ХV аср бошидан ички низолар, ўзаро курашлар мамлакат ички ҳаѐтига салбий таъсир ўтказган бўлса-да, лекин темурий ҳукмдорлардан Шоҳруҳ (1405-1447). Мирзо Улуғбек (1409-1449), Султон Ҳусайн (Бойқаро) (1469-1506), қисман Султон Абу Саид (1451-1469) даврларида ички осойишталик, маърифат ва маданиятга эътибор туфайли илму-фан ва маданият юксалиб, Моварауннаҳр ва Хуросон яна Шарқнинг маърифат ва маданият маркази номини қайтариб олади.
Бу вақтда нафақат пойтахт Ҳирот ва Самарқанд, балки Моварауннаҳр ва Хуросондаги бошқа шаҳарларда ҳам олиму-фузало, шоиру-меъморлар, бастакору-наққошлар гуруҳлари тўплана бошлайди. Бухоро, Хоразм, Балх, Машҳад, Шероз ҳам ўзига хос маданий марказлар ролини ўйнай бошлайди. Тарихда маърифатпарвар ва оқиллиги билан ном чиқарган Шоҳруҳ (1405- 1447) даврида асрий илм-фан, маданият, анъаналари қайта жонлана бошлаган эди. Шаҳар қайта қурила бошланди. Ҳиротдаги энг гавжум жойлардан бири Шоҳруҳнинг ўғли Бойсунқур ташкил этган китобхона номини олган жой бўлиб қолди. Бу ерда ўз даврининг энг сара китоблари қайта кўчирилар, сотиб олинар ва сотилар эди. Бу пайтда ҳукмдор ва амалдорларнинг ҳомийилги натижасида тасвирий санъат, амалий санъат, ҳаттотлик санъати, айниқса, ўз ривожини маромига етказди. Мирак наққош бошчилигидаги шарқ миниатюра санъати ҳам ўз фаолиятини шу ердан бошлаган эди.
Ҳиротлик ва хуросонлик кўплаб бадавлат зодагонлар, савдогарлар ҳам илм-фан, маданиятга ҳомийлик қила бошлайдилар. Масалан, Шоҳруҳ даврида яшаган таниқли зодагон Ҳожи Арслон тархон ўзининг маърифатпарварлиги билан ном чиқарган эди. Лекин, ҳар ҳолда ҳукмдорлар ичида илм-фан, маърифат ва маданиятга етарли ҳомийлик қилган шахс - бу ўзи ҳам буюк олим бўлган Мирзо Улуғбек ҳисобланади.
Мирзо Улуғбек унинг замондошлари, муарриҳларнинг хабар беришларича шарқ мутафаккирлари, улар орқали юнон мумтоз илмий асарларидан хабардор бўлган. Улуғбек замондоши Ғиѐсиддин Кошийнинг ѐзишига кўра, Мирзо Улуғбек ўта зукко ва жуда илмли шахс бўлиб, Қуръони каримни ѐд билган, араб ва форс тилларини яхши билиб, тафсир ва ҳадис илми бобида билимдон инсон бўлган. Улуғбек ислом оламида илк бора ҳукмдорлик ва олимликни биргаликда олиб борди. У Моварауннаҳрни мусулмон оламининг илмий марказига айлантиришга ҳаракат қилди. Хусусан Самарқанд, Бухоро, Кеш (Шаҳрисабз) илм-фан марказларига айланди. У 1417-йил Бухоро, 1420-йили Самарқандда, 1433-йилларда Ғиждувонда мадрасалар барпо этди. Самарқанднинг ободончилик ишларига бош-қош бўлиб, Гўри Амир, Шоҳизинда меъморий мажмуаларини охирига етказади. Марвда ҳам бир қатор диний муассасалар қурдиради. Ҳадиси шарифдаги "Илм олмакка интилмоқ ҳар бир муслим ва муслима учун ҳам фарз, ҳам қарз" деган ибораси Бухоро мадрасаси пештоқига шиор сифатида ўйиб ѐздириб қўйилади. Хусусан, у Самарқандга ўз замонасининг йирик, таниқли олимларини чорлашга ҳаракат қилган.
Унинг саъйи-ҳаракатлари туфайли замонасининг 100 дан ошиқ олимлари Самарқандга йиғилдилар. Улар орасида Тафтазоний, Мавлоно Аҳмад, ўз замонасининг "Афлотуни" деб ном олган Қозизода Румий, Ғиѐсиддин Коший, Муҳаммад Ҳафовийлар ва бошқа таниқли зотлар ҳам бор эди. 1420-йил Самарқанд мадрасаси очилганда, унда 100 дан зиѐд талаба ўқиган, мадрасада 50 тадан кўпроқ талабалар учун махсус ҳужралар мавжуд бўлган. Зайниддин Восифийнинг ѐзишича, 1420-йил Самарқанд мадрасаси очилганида унда 90 тадан ошиқ олим қатнашган. Илк маърузани Мавлоно Ҳафовий ўқиган вақтида, уни фақат икки киши -Мирзо Улуғбек ва Қозизода
Румий тушунган холос. Кейинчалик ўз замонининг таниқли кишилари Абдураҳмон Жомий, Хўжа Ахрор ва бошқалар ҳам Самарқанд мадрасаларида таҳсил олганлар.
Шунингдек, Самарқандда бу даврда бир неча бошқа мадрасалар ҳам бўлиб (Хоним, Ферузшоҳ, Шоҳмалик, Қутбиддин ва бошқалар) у ерларда ҳам салоҳиятли олимлар дарс беришар эди. 1424-1429 йилларда Самарқанд яқинидаги Обираҳмат анҳори бўйида Мирзо Улуғбек расадхона қурдиради. Расадхона ўша даврнинг ноѐб иншоотларидан бўлиб, у доира шаклида барпо этилган, иморатнинг айланаси 47 м, баландлиги 31 м.дан иборат 3 қаватли бино бўлган. Бинонинг ичи бир неча хона, айлана зал, махсус текшириш хоналаридан иборат бўлиб, у ерларда махсус асбоб-ускуналар жойлаштирилган.
Расадхона ичи коинот, ер курраси тасвирлари билан безалган бўлиб, халқ ичида шунинг учун "Нақши жаҳон" деган ном билан шуҳрат топган эди. Самони кузатиш ва ўрганиш борасида Ғиѐсиддин Жамшид ѐрдамида астрономик ўлчов асбоби-улкан секстант ўрнатилди. Бу секстант, ўз навбатида, Шарқдаги энг катта астрономик асбоб ўлчови ҳисобланган. Шунингдек, маҳаллий усталар (исо Устурлобий, Абу Маҳмуд Хўжандий, уста Ибраҳим) қўли билан кўплаб зарурий астрономик ўлчов асбоблари ҳам ясалди ва ўрнатилди. Расадхона қошида, шунингдек, 15.000 жилддан иборат бой кутубхона ҳам бўлган. Унинг атрофида олимлар яшайдиган ер-чорбоғлар Боғимайдон ва Чиннҳона номи билан шуҳрат топди. Улуғбек Самарқандда ўзига хос астрономия мактабини яратди. Расадхонада Улуғбек билан бир қаторда ўз замонасининг машҳур математиги ва астрономлари Қозизода Румий (Салоҳиддин Мусо ибн Муҳаммад), Ғиѐсиддин Жамшид Коший, Улуғбекнинг шогирди ўз даврининг "Птолемейи номи билан шуҳрат қозонган Али Қушчи (Аиоуддин ибн Муҳаммад) ва бошқалар елкама- елка туриб илмий тадқиқот ишларини олиб бордилар.
Расадхонадаги тадқиқотлар натижасида 1018 та юлдузнинг ўрни ва ҳолати (координатлари) аниқланиб, астрономик жадвали тузилди. Ўрта Осиѐ, Яқин ва Ўрта Шарқ ўлкалари бўйлаб жойлашган 683 географик пунктларнинг Самарқанд кенглик координатлари билан белгилаб чиқилди. Математика фани соҳасида Улуғбек мактаби яратган-унинг даражали алгебрали тенглама ечилиб, бир даражали ѐйнинг синуси аниқланган.
Шу жиҳатдан буюк олимнинг "Зижи жадиди Кўрагоний" (Кўрагонийнинг янги астрономик жадвали) номли асари диққатга сазовордир. Бу асар 1437-йил ѐзиб тугатилган бўлса-да, олим умрининг охирига қадар унга янги натижаларни киритиб борган. Бу асар икки қисмдан иборат бўлиб, унда кенг муқаддима ва 1018 та юлдузларнинг ўрни берилган. Ундан ташқари Улуғбекнинг ―Тарихи арбаъ улус" (Тўрт улус тарихи) номли Тарихий асари ва мусиқага бағишланган бешта рисоласи ҳам мавжуддир. Улуғбекнинг ўта салоҳиятли олим бўлганлигини унининг замондошлари Ғиѐсиддин Жамшид, Абдураззоқ Самарқандий, Давлатшоҳ Самарқандий ва бошқалар ҳам эътироф этганлар. Жумладан, ўзбек адабиѐтининг асосчиси буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий (1441-1501) бу хусусида:
Темурхон наслидин Султон Улуғбек Ки олам кўрмади султон анингдек, деб унга ўз таърифини берган эди.
Улуғбек даврида, шунингдек, Самарқанд Шарқнинг маданий марказига айланганлиги учун машҳур файласуф Али ибн Муҳаммад Журжоний, таниқли табиб Мавлоно Нафис, шоир Хаѐлий Бухорий, "Юсуф ва Зулайҳо" достонининг муаллифи Дурбек, қасида жанрининг таниқли намоѐндаси ўзбек шоири Саккокий, машҳур хаттот Абдураҳим Хоразмий ва бошқалар Улуғбек ҳомийлиги остида Самарқандда яшаб ижод қлидилар. Шунингдек, Шарқнинг кўплаб таниқли олим ва шоирлари, фузалои-уламолари Самарқандга тез-тез келиб турдилар. Улуғбек даврида ўзига хос тарихнавислик мактаби ҳам пайдо бўлди. ХV асрдаги таниқли тарихчилар, "Зубдат ат Тавориҳ" (Тарихларнинг юқори қисми) асарининг муаллифи Ҳофизи Абро", "Матла ас- садайин ва мажмуаи ал-баҳрайн" (Икки денгизнинг қўшилиши ва икки саодатли юлдузнинг балқиши) асарининг муаллифи Абдураззоқ Самарқандий, "Равзат ас сафо" (Жаннат боғлари) асарининг муаллифи Мирхонд, "Ҳабиб ус сияр" (Дўстга мактуб) ва бошқа қатор асарларнинг муаллифи Хондамир Улуғбек яратган маданий шароитда ўсиб улғайдилар. Улуғбек давридаги маданий марказ, кейинчалик "Улуғбек академияси" номини олиб, даставвал машҳур франсуз ѐзувчиси ва олими Волтер (1694- 1778) томонидан эътироф этилган эди. Аждодларимиз тарихида 1010-йилда тузилган Маъмун академиясидан сўнг, Улуғбек академияси Ўрта Осиѐ тарихида иккинчи академия сифатида юзага келди.
Мустақиллик туфайли буюк аждодимиз Мирзо Улуғбекнинг бизга қолдириб кетган мероси ҳақиқий жиҳатдан ўрганила бошланди. 1994 йили Президентимиз ташаббуси билан Мирзо Улуғбекнинг 600 йиллик таваллуд тўйи республикамизда ва жаҳонда кенг нишонланди. Қатор кўча, туман, шаҳар ва иншоотларга Улуғбекнинг фахрий номи берилди. Жумладан, Президентимиз фармони билан 1995 йили собиқ ТошДУ, ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университетига Мирзо Улуғбек номи берилди.
Улуғбекнинг вафотидан сўнг маданий марказ Хуросонга, жумладан, унинг пойтахти Ҳиротга кўчди. Ҳирот маданий ва илмий марказининг шаклланишида Хуросон ҳукмдори Султон Ҳусайн (Бойқаро) (1469-1506) ва айниқса, буюк шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоийнинг (1441-1501) роли ниҳоятда беқиѐс бўлди. Маърифатли ҳукмдор бўлмиш Султон Ҳусайн (Бойқаро) бутун Хуросонда илм-фан, адабиѐт, маданият ҳомийсига айланади. Унинг ўзи "Ҳусайний" тахаллуси остида ғазаллар ѐзган. Бизнинг кунларгача унинг шеърий "Девон"и ва насрий "Рисола" асарлари етиб келган.
Алишер Навоий 1441 йили Ҳиротда таниқли барлос баҳодири хонадонида дунѐга келган. У ѐшлигиданоқ ниҳоятда заковатли ва зеҳнли бола бўлган. Унинг беш ѐшида ѐзган ғазалига таниқли ўзбек шоири Лутфий ўз вақтида катта баҳо берган эди. Ёшлигиданоқ у темурий шаҳзода Султон Ҳусайн билан дўст бўлиб, кейинчалик улар Хуросон ҳокими Абулқосим Бобур (1451-1457) хизматида бирга бўлганлар. Ҳусайннинг хизмат даврида Алишер Навоий Машҳад ва Ҳирот мадрасаларида таҳсил кўради.
Кейинчалик Моварауннаҳр ҳокими Султон Абу Саид тазйиқи билан Самарқандга кетишга мажбур бўлади ва у ерда икки йилча туриб, ўз билимини янада такомиллаштиради. 1469-йили Хуросон тахти Султон Ҳусайнга теккандан сўнг, унинг таклифи билан Алишер Навоий Ҳиротга келиб, аввал муҳрдорлик, сўнгра вазирлик лавозимида фаолият кўрсатади. Жумладан, Алишер Навоий ўзининг вазирлик лавозимини эгаллаган вақтида (1472-1476) мамлакатда иложи борича осойишталик ва адолат ўрнатишга ҳаракат қилади. Унинг ҳатти-ҳаракатлари натижасида шаҳарлар юксалди. Сув чиқарилиб, кўпгина ерлар обод қилинди, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ ишлари янада ривожланди. Навоий илм-фан, маърифат ва маданият аҳлига шахсан ўзи ҳомийлик кўрсатди. Гарчи тожу-тахт учун курашларда ва фитна- низолар натижасида Навоийнинг Султон Ҳусайн билан оралари бир оз совуган бўлса-да, лекин Навоий умрининг охирига қадар давлатнинг таянч шахсларидан бири бўлиб қолади. Жумладан, у вазирлик лавозимидан кетар экан, султон Навоийга шоҳона тўн кийгизиб, Унининг ҳеч бир илтимоси ҳеч қачон ерда қолмаслигини айтади. Алишер Навоийнинг биргина ўзи 300 тадан зиѐд турли қурилиш, ободончилик ишларига бош-қош бўлади. Ҳиротдаги Инжил дарѐси бўйида унинг қурилиш ишлари учун махсус ер ҳам ажратиб берилади. У барпо этган Ҳиротдаги "Иҳлосия", "Шифоия" мажмуалари, Тус вилоятидаги Туруқбанд сув омбори ва канали, Ҳирот ва Машҳаддаги суғориш иншоотлари, Астрободдаги сарой ва масжид, Марвдаги мадраса шулар жумласидандир. Эл-юрт фаровонлигини ўйлаган Навоий ўз даромадларининг аксарият қисмини ҳайрия ишларига сарфлайди.
Одамий дерсанг демагил одамий, Ониким йўқ халқ ғамидин ғами,
деб, ўз таърифини берган эди шоир. Шахсан унинг маблағлари ҳисобидан 52 та работ, 19 та ҳовуз, 16 та кўприк, 9 та ҳаммом ва бошқалар қурилди. Шунингдек, Навоий бутун Хуросонда 12 тадан ошиқ аҳамиятли бўлган ва таъмирланишга муҳтож масжид, минора, работ ва бошқаларни таъмир этиб ўз ҳолига қайтаради. Жумладан, Навоий таъмир этган Ҳиротдаги Жомеъ масжиди ҳозирги кунга қадар Ҳирот шаҳрининг гўзал иншоотларидан бири ҳисобланади. Алишер Навоий ҳомийлиги остида Шарқ миниатюраси мактабининг етук намоѐндаси "Шарқ Рафайили" номини олган Камолиддин Беҳзод, таниқли табиблар Абдулҳай Муний, Дарвиш Али, ҳаттотлардан - Султон Али Машҳадий, мусиқачилардан-Ҳусайн Уддий, шоир ва тарихчилардан-Соҳиб Доро, Муҳаммад Низомий, Камолиддин Биноий, Давлатшоҳ Самарқандий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Мирхонд,, Зайниддин Восифий, Муиниддин Муҳаммад Исфизорий ва бошқалар етишиб чиқдилар. Алишер Навоий илк бора ўзга шоирлардан фарқли равишда туркий тилда 1483-1485-йилларда бешта достондан иборат "Хамса" асарини ѐзди. Навоий ўз она тили кўркамлиги ва жозибадорлигини асарларида намоѐн этди:
Тортиб турк назмида алам,
Айладим ул мамлакатни як қалам,
деган эди шоирнинг ўзи. Буюк шоирнинг 20 тадан зиѐд йирик асарлари мавжуддир. Улар "Хазойинул маоний", "Лисон ут тайр", "Маҳбуб ул қулуб", "Мажолисун нафоис", "Муншаот", "Муҳокаматул луғатайн", "Мезонул авзон" ва бошқалардир. Булар ўз ичига тарихий, фалсафий, аҳлоқий мезонларни олиб, уларда инсониятга хос бўлган барча ижобий ҳислатлар улуғланади. Навоий ўз асарларида Ватанга, туғилиб ўсган ерига нисбатан буюк муҳаббатни куйлайди.
Навоийнинг ўзи эса баркамол, комил инсон қиѐфаси учун буюк рамздир. Улуғ шоирнинг ўлмас меросини ўрганиш мустақиллик йилларида ўзининг ҳақиқий даражасига чиқди. Адибнинг барча асарлари қайта чоп этилди. Ҳукуматимиз қарорига биноан, халқимизнинг буюк мукофоти рамзида Навоий номидаги давлат мукофоти таъсис этилди. Ўлкамизда Навоийнинг улуғ номини билмаган зот йўқдир. Президентимиз ташаббусига кўра, 1991 йили Алишер Навоийнинг 560 йиллиги жуда катта тантаналар билан нишонланиб, шоирнинг маҳобатли ҳайкали халқимизнинг муқаддас рамзи сифатида пойтахтимизнинг марказида қад кўтарди.
ХV асрнинг забардаст ўзбек шоирлари ичида, шунингдек Лутфий, Дурбек, Саккокий, Гадоий, Атоий ва бошқаларнинг ҳам номлари маълум ва машҳур бўлган. Жумладан, Навоийдан аввал энг машҳур туркигўй шоир Лутфий (1366-1465) бўлган. Унинг ўз вақтида 20 дан зиѐд ажойиб асарлари майжуд бўлиб, бизгача фақат машҳур "Гул ва Наврўз" ва ғазаллар девони етиб келган холос.
Бу даврларда шунингдек, Шарафиддин Али Яздийнинг (1454 йили вафот этган) Темур тарихига бағишланган, Низомиддин Шомийдан сўнг ѐзилган бир хил номдаги "Зафарнома" асари яратилди. Форс-тожик адабиѐтида, айниқса, машҳур шоир ва олим, Навоийнинг замондоши ҳамда дўсти Нуриддин Абдураҳмон Жомийнинг (1414-1492) роли буюк бўлди. Жомий ва Навоийнинг дўстлиги эса, тарихда халқларимиз иттифоқлигининг буюк рамзи бўлиб қолди.
1499-йилдан бошлаб Ўрта Осиѐга ўз юришларини бошлаган Муҳаммад Шайбонийхон (1451-1510) темурийлар ичидаги ички низо ва ноиттифоқликдан фойдаланиб, Моварауннаҳрга нисбатан истилочилик ҳаракатларини бошлади. Темурий шаҳзодалардан, шу вақтдаги ягона Моварауннаҳрлик иқтидорли ва ҳарбий саркардалик маҳоратига эга бўлган, кейинчалик буюк шоир ва давлат арбоби даражасига чиққан Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг (1483-1530) саъйи-ҳаракатлари ҳам ўзининг тегишли натижасини бермади. 1505-1506 йилларга келиб Шайбонийхон Хоразм ва Моварауннаҳрни тўлиқ эгаллайди. Шайбонийхонга қарши курашиш учун йўлга чиққан Хуросон ҳукмдори Султон Ҳусайн (1469-1506) 1506-йилнинг баҳорида вафот этади. Султон Ҳусайннинг ворислари ўртасида тожу-тахт учун кураш авж олиб, натижада ҳокимият иккита шаҳзодага-Бадиуззамон Мирзо билан Музаффар Мирзоларга ўтади. Қулай вазиятдан фойдаланган Шайбонийхон 1507-йили шаҳзодаларни тор-мор этиб, қаттиқ жанглардан сўнг пойтахт Ҳирот ва бутун Хуросонни ўз қўли остига олади.
Шундай қилиб, деярли бир ярим аср давом этган шон-шавкатли Темурийлар салтанати ўз ниҳоясига етади. Темурийларнинг охирги забардаст вакили Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1525-йилги Панипат жангидан сўнг шимолий Ҳиндистонни эгаллашга муваффақ бўлади. Бобурийлар сулоласи Ҳиндистонда деярли уч аср мобайнида ҳукмронлик қилиб, кўп ҳолда темурийларнинг шон-шуҳратини бу ерда тиклашга муваффақ бўладилар.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish