Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси



Download 3,43 Mb.
bet53/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Таянч сўз ва иборалар


Моварауннаҳр, Амир Темур, Амир Ҳусайн, муғул ҳукмдори Илѐсхўжа, Лой жанги, Самарқанд, Сарбадорлар ҳаракати, «Темур тузуклари», салтанат, суюрғол, Хўжалик ва маданий ҳаѐт, солиқ сиѐсати, темурий шаҳзодалар, тожу тахт, Шоҳруҳ, Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро, Алишер Навоий, Лутфий, Саккокий, Жомий, туркий-ўзбек тили.




Мавзу: Ўзбекистон ҳудудларининг хонликларга бўлиниб кетиши, унинг сабаблари ва оқибатлари


Режа
  1. ХV аср охири - ХVI аср бошларида Моварауннаҳрдаги ижтимоий- сиѐсий ҳаѐт. Шайбонийлар ва Аштархонийлар сулоласи.


  2. Бухоро амирлигида аштархонийлар (жонийлар) сулоласи ҳукмронлигининг ўрнатилиши. Бухоро хонлигида ҳокимиятнинг манғит амирлари қўлига ўтиши.
  3. Хива хонлигининг ташкил топиши. XVIII асрда Фарғона водийсидаги сиѐсий вазият.


  4. Қўқон хонлиги. XVIII асрда Фарғона водийсидаги сиѐсий вазият.



    1. ХV аср охири - ХVI аср бошларида Моварауннаҳрдаги ижтимоий-сиѐсий ҳаѐт. Шайбонийлар ва Аштархонийлар сулоласи.


ХV асрнинг 90-йилларида Моварауннаҳрдаги темурийлар салтанати амалда мустақил бошқариладиган вилоятларга айланиб қолган эди. Кичик бир вилоятда ҳокимлик қилаѐтган темурий шаҳзодаларнинг ҳар бири пойтахт Самарқандни эгаллаш, бобокалонлари ўтирган тахтга чиқиб, бутун мамлакатга ягона ҳукмдор бўлиш орзусида эдилар. Бу ниятга етиш учун улар ўртасида ўзаро ички низо авж олиб кетган бўлиб, мамлакат аҳолисининг ҳам темурийлардан норозилиги кучайиб бораѐтган бир давр эди.
Самарқанд ҳукмдори Султон Аҳмад Мирзонинг 1494-йилда вафот этиши, бу ҳолатни янада кескинлаштирди, мамлакатда бошбошдоқлик, кўп ҳокимиятчилик вужудга келди. Бу вазиятдан темурийларнинг шимолдаги қўшниси, Дашти Қипчоқда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олган Муҳаммад Шайбонийхон (1451-1510) фойдаланиб қолиш учун 1497-йилда Моварауннаҳрни эгаллаш учун биринчи марта қурол билан бостириб кирди. Бунга 1496-йилда Самарқанд тахтига ўтқазилган Бойсунқур мирзо ибн Султон Маҳмуд (1479-1499)нинг бошқа темурий шаҳзодалардан
Самарқандни мудофаа қилишда иттифоқчиликка чақириб қилган таклифи ҳам сабаб бўлган эди.
ХI асрдан бошлаб Балхаш кўли ва Сирдарѐнинг қуйи оқимларидан Днепр дарѐсининг қуйи оқимларигача бўлган ҳудудларда қипчоқ ва бошқа туркий қабилаларнинг ҳукмронлик қилганликлари сабабли бу ҳудуд Дашти Қипчоқ деб аталган. Дашти Қипчоқ чегаралари баъзан Кавказ тоғлари, Қора ва Каспий денгизларигача етиб борган. Бу ерда Ботухон 1236-йилда асос солган Олтин Ўрда давлати ХIV аср бошларида икки қисмга ажралиб кетган бўлиб, унинг шарқий қисмида айрим тарихий манбаларда "Ўзбеклар мамлакати" деб юритилган Оқ Ўрда давлати ташкил топди. Бу ҳудудда Жўжиҳоннинг бешинчи ўғли Шайбон уруғидан бўлган Абулхайрхон (1412- 1468) 1428-йилда мустақил давлатга асос солди.
Олтин Ўрда, Мўғулистон ва темурийлар давлатларидаги ўзаро уруш ва парокандаликдан усталик билан фойдаланган Абулхайрхон ўз давлати ҳудудларини анча кенгайтириб олди. Лекин уруғ бошлиқларининг мустақил ҳукмронликка интилишлари ва 1468-йилда Абулхайрхон вафоти бу давлатнинг инқирозга учрашига сабаб бўлди. ХV асрнинг 80-йилларига келиб, Абулхайрхоннинг набираси, Будоқ Султоннинг ўғли Муҳаммад Шолибахт Шайбонийхон (1451-1510) бобосининг давлатини қайта тиклаб, шайбонийлар сулоласига асос солди. Ёшлигида етим қолган Муҳаммад укаси Маҳмуд билан Муҳаммад Мазид тархон, Султонали мирзо ҳомийлигида Туркистон, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида илоҳият олимлари Муҳаммад Хитоий, Ҳофиз Ҳусайн Бусурий каби уламолардан сабоқ олиб, ўз даврининг билимдон, ўқимишли кишиси, истеъдодли шоири бўлиб етишди. Муҳаммад Шайбонийхон буюк давлат тузиш фаолиятини дастлаб лашкар тўплаш ва ѐлланма қўшин лашкарбошиси сифатида темурийларга хизмат қилишдан бошлади. Шайбонийхон ѐлланма қўшин бошлиғидан хон даражасига кўтарилди.
ХV аср 90-йилларининг ўрталаридан Моварауннаҳрнинг сиѐсий ҳаѐтида Амир Темурнинг эвараси Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) ҳам сезиларли рол ўйнай бошлади. 1494-йил 10 июн куни 12 ѐшида Фарғоҳа тахтига ўтирган ѐш Бобур амакиси Султон Аҳмад (1469-1494 йй. Самарқанд ҳокими), Тошкент ҳокими, тоғаси Султон Маҳмудлар ҳужумларини қайтариб, 1496 йилда Самарқанд шаҳрини қамал қилади, лекин қиш яқинлашиб қолгани учун қамални тўхтатади. 1497-йил майида Бобур Самарқандни иккинчи бор қамал қилганида Шайбонийхон билан биринчи марта юзма-юз бўлди. Бойсунқур мирзонинг Шайбонийхонга Самарқанд дарвозасини очмагани сабабли, у Бобур билан жанг қилмасдан майдонни ташлаб кетди. 7 ойлик қамалдан кейин Самарқандни эгаллаган Бобур пойтахтда 100 кун ҳукмронлик қилди. Фарғонада укалари сабаб келиб чиққан низони бартараф этиш учун Бобур Самарқандни ташлаб чиқди ва 1500 йилгача у ерда тинчлик ўрнатиш билан овора бўлди. Бутун Моварауннаҳр ерларини бирлаштириш мақсади билан ѐнаѐтган Бобур ҳатто тинчлик учун Фарғонани ҳам икки қисмга бўтиб, укаси Жаҳонгирга Сирдарѐнинг шимолий қисмини беришга мажбур бўлди.
Бу пайтда асосий мақсади Темурийлар салтанатига бутунлай барҳам бериш бўлган Шайбонийхон Бухоро, Самарқанд, Қарши, Ғузор, Шоҳрухия шаҳарларини эгаллади. Бу шаҳарлардаги дашт ўзбекларининг қирғин ва талончиликлари маҳаллий халқ ичида Шайбонийхонга қарши ҳаракатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Бундан фойдаланган Бобур 1501 йилда Самарқандни иккинчи марта эгаллади.
Моварауннаҳрда ўзининг асосий рақиби Бобур эканлигини сезган Шайбонийхон асосий кучларини Самарқанд яқинига тўплаб ҳал қилувчи жангга кирди. Очиқ жангда енгилган Бобур шаҳарга кириб, мудофаага киришди, лекин бошқа темурийлардан ѐрдам бўлмагач, Шайбонҳон билан сулҳ тузиб, Самарқандни ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Шундан кейин Бобур 250 кишиси билан Афғонистонга келди ва Қобул подшолигига асос солди. 1510-йилда Марв яқимда Шайбонийхон қўшини устидан ғалаба қозонган Эрон шоҳи Исмоил Саффавий Бобур Мирзога биргаликда Самарқандга қўшин тортишни таклиф этди. Бу таклифни қабул қилган Бобур Муҳаммад Шайбонийхон вафоти (1510) билан ўзаро келишмовчилик сабабли анча заифлашиб қолган шайбонийлар ҳукмронлиги остидаги Ҳисор, Кўлоб, Қундуз, Бадахшон, Қарши, ерларини эгаллаб, Самарқанд шаҳрини 1511- йилда учинчи марта босиб олди.
Бобурнинг иттифоқчилари, шиа мазҳабидаги Эроний қизилбошлиларнинг талон-тарожлари сабабли маҳаллий аҳоли Бобурни қўллаб-қувватламади. 1512-йил охирларида Убайдулла султон қўшинларидан Бухоро яқинида мағлубиятга учраган Бобур Моварауннаҳрдан, бутунлай умидини узиб кетди. Қобул атрофида ўз ҳукмронлигини тўла мустаҳкамлаб, 1526-йил бошида Ҳиндистонга юриш бошлади ва у ердаги Иброҳим Лўдийнинг қўшинларини тўла тор-мор келтириб, янги салтанат-Бобур ийлар салтанатига асос солди. Бу салтанат Ҳиндистонда 332 йил (1526-1858- йитлар) ҳукмронлик қилди.
1487-1488-йилларда Ўтрор, Сайрам, Ясса (Туркистон), Сиғноқ шаҳарларини босиб олиб, ўз ҳукмронлигини Дашти Қипчоқда мустаҳкамлаган Муҳаммад Шайбонийхон 1499-йилдан Моварауннаҳрни эгаллашга жиддий киришди. У ердаги асосий душмани Бобурдан 1501 йилда Самарқандни тортиб олган Шайбонийхон 1503 йилда Тошкентни, 1504-йилда Хисорни, 1505-йилда 10 ойлик қамалдан кейин Урганчни, 1507-йилда Ҳиротни, 1509-йилда Марвни ўзига бўйсиндиради. Натижада Дашти Қипчоқ, Хоразм, Моварауннаҳр, Хуросонни бирлаштирган Шайбонийхон Машҳад ва Тус шаҳарларини эгаллаб Эронда Шоҳ Исмоил асос солган Саффавийлар давлатига хавф солади. 1510 йилда Марв яқинидаги жангда Шоҳ Исмоил қўшинларидан мағлубиятга учраган Муҳаммад Шайбонийхон оғир ярадор бўлиб, вафот этади.
Муҳаммад Шайбонийхон вафотидан кейин Кўчкунчиҳон (1512-1529) ва Абу Саъид (1523-1533) даврида Моварауннаҳр ва Хуросонда марказий ҳокимият заифлашиб, амирлар ва султонлар ўртасида низо кучайди. Бу пайтда Хоразм мустақил давлат бўлиб ажралиб чиқди ва Туркистон ерлари парчаланди. Ўзаро урушларга бирмунча барҳам берган, Шайбонийхоннинг
укаси Маҳмуд Султоннинг ўғли Убайдулла Султон 1512 йилда Бухоро ҳукмдори бўлган бўлса, 1533-йилдан-бутун марказлашган ўзбек давлатининг Олий Ҳукмдори этиб сайланди. Убайдуллахон пойтахтни Самарқанддан Бухорога кўчирди.
ХVI асрнинг 40-йилларига келиб феодаллар ва маҳаллий сулолалар ўртасида шаҳарлар ва ҳудудлар учун кураш авж олиб кетди. Самарқанд ҳукмдори Абдулатифхон (1541-1552-йй.) билан Бухоро хони Абдулазизхон (1540-1550 йй.) ўртасидаги курашни Тошкент ва Сирдарѐ бўйидаги шаҳарларнинг ҳукмдори Бароқхон (Наврўз Аҳмадхон, 1540-1556) янада кучайтирди. У ҳатто 1551 -йилда Самарқандни босиб олди. Кармана ва Миѐнқол ҳукмдори Абдулла Султон Бароқхонга қарши кураш олиб борди. Бу курашларда Искандар Султоннинг ўғли Абдуллахон (1534-1598) ўзининг қатъиятлилиги, яхши сиѐсатчи ва саркардалик қобилияти билан ажралиб турди. У 1561-йилда отаси Искандархонни олий ҳукмдор деб эълон қилди.
Абдуллахон II марказлашган Шайбонийлар давлатини тиклаш мақсадида амирлар ва султонлар билан аѐвсиз кураш олиб борди. Тинимсиз урушлар натижасида Фарғона (1573), Шаҳрисабз, Қарши, Ҳисор вилоятлари (1574), Самарқанд (1578), Тошкент, Шоҳруҳия, Сайрам, Оҳангарон (1582),
Балх (1583), Бадахшон (1584), Ҳирот (1588), Хоразм (1595), Абдуллахон қўлостига бирлаштирилди. У 1561-1583-йилларда отаси номидан, 1583-1598- йилларда расмий хон сифатида давлатни бошқарди. Аммо 1598-йилда Абдуллахон II вафотидан сўнг унинг ўғли Абдулмўмин узоқ муддат тахтни бошқара олмади. Сўнгги Шайбоний ҳукмдори Пирмуҳаммад 11(1599-1601) ҳам бебош амирларни тийиб қўя олмади.
ХV асрнинг охири ХVI аср Дашти Қипчоқ, Моварауннаҳр ва Хуросонда бўлиб ўтган ижтимоий-сиѐсий воқеалар, иқтисодий маданий аҳволи тўғрисида қимматли маълумотлар берувчи асарлар жуда кўп. Булар ичида Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг (1453-1530) "Бобурнома", шоир ва тарихчи олимлардан Камолиддин Биноий (1453-1532) ва Муҳаммад Солиҳ (1453-1535)ларнинг форсий ва ўзбек тилида битилган "Шайбонийнома" асарлари, Хондамирнинг "Ҳабиб ус-сияр", Фазлуллоҳ ибн Рузбеҳон (1457- 1530) нинг "Меҳмонномайи Бухоро", номаълум муаллифнинг "Тавориҳи гузида", "Нусратнома", Мирзо Муҳаммад Ҳайдар (1500-1556)нинг "Тарихи Рашидий", Абдуллоҳ Насрулиоҳийнинг "Зубдаж ул-Осор", Хўжа Қулибек Балхийнинг "Тарихи Қипчоқхоний" ва Ҳофиз Таниш Бухорий (1547-1604) нинг "Шарофномайи шоҳий" ("Абдул ланома" номи билан машҳур) асарлари алоҳида аҳамиятга эга.
Муҳаммад Шайбонийхоннинг марказий ҳокимиятни
мустаҳкамлаш учун амалга оширган баъзи чора тадбирлари, бекларнинг кучайиши ва ўзаро курашларига ҳам сабаб бўлди. Масалан давлат бошқаруви соҳасида суюрғол тизимининг жорий этилиб, босиб олган ҳудудларда бошқарув ишининг фарзандлари, қариндош-уруғлари, қабила боштиқларига топширилиши унинг вафотидан кейин марказий ҳокимиятдан мустақил бўлишга интилишларни кучайтирди.
Мамлакат хўжалигини тиклаш учун бўш ѐтган ерлар, вафот этган ѐки солиқлар оғирлигидан кўчиб кетган маҳаллий мулкдорлар ерлари қайта тақсимланди. Бу эса ижтимоий ҳаѐтни тартибга солишга ѐрдам берди.
Иқтисодиѐтни тартибга солиш, савдо сотиқни жонлантириш мақсадида 1507 йилда пул ислоҳоти ўтказилиб, марказий шаҳарларда вазни бир ҳил бўлган (5,2 грамм) кумуш ва мис чақа пуллар зарб қилинди. Асосан марказий ҳокимиятнинг сиѐсий, иқтисодий мавқеини кучайтириш, шайбоний хонлари ва беклари ҳукмронлигини мустаҳкамлашга қаратилган бу ислоҳот Шайбонийхон вафотидан кейин кучайиб кетган ўзаро урушлар натижасида яхши натижа бермади ва пул қадрсизланди. 1515-йилда олий ҳукмдор Кўчкунчиҳон пул ислоҳоти ўтказишга мажбур бўлди, Айниқса, Абдуллахон II даврида ўтказилган пул ислоҳотлари хонлик иқтисодий ҳаѐтида катта аҳамият касб этган бўлиб, марказий ҳокимият кучайиши, хазинага фойда тушиши ва савдо-сотиқнинг жонланишига ѐрдам берди.
Пул ислоҳотини босқичма-босқич ўтказган Абдуллахон II ўтин, кумуш, мис пулларни отаси номидан (1560-1583) чиқарганда мамлакатдаги бир қанча шаҳарларда пул зарб қилинган бўлса, мустақил ҳокимиятни бошқарган йилларида (1583-1598), асосан, Бухорода марказлашган пул зарб қилишни йўлга қўйди. Манбаларга қараганда, Абдуллахон П баъзан Балх, Самарқанд ҳамда Тошкентда кам миқдорда пул чиқаришга рухсат берган.
Муҳаммад Шайбонийхон даврида таълим соҳасида ҳам ислоҳот ўтказилиб, унга кўра бола 6 ѐшдан мактабга берилган ва икки йил ўтгач мадрасага ўтказилган. Мадраса уч босқичдан иборат бўлиб, ҳар босқичда 8 йилдан ўқитилган. Бу даврда илоҳиѐт, ҳисоб-китоб, математика, шеър санъати каби фанлар ўқитилган.
Иқтисодий ҳаѐтда суъний суғориш асосий рол ўйнаганлиги сабабли шайбонийлар даврида сув иншоотлари қурилишига анча эътибор берилди. 1502-йилда Зарафшон дарѐсида қурилган сув айирғич, 1556-1585-йилларда Қашқадарѐ, Зарафшон, Амударѐ, Мурғоб ва Вахш дарѐларидан чиқарилган каналлар, сув айирғич ва сув омборлари бунинг яққол мисоли бўла олади.
Хонлик иқтисодиѐтининг асосий тармоқлари қишлоқ хўжалиги, савдо- сотиқ ва ҳунармандчилик бўлиб, ер асосий бойлик ҳисобланган. Шайбонийлар даврида мулкий муносабатларда айтарлик ўзгаришлар юз бермади. Дашти қипчоқдан келган ўзбеклар ер эгалиги муносабатларини бошидан кечираѐтган бўлиб, улар Моварауннаҳрга янги ишлаб чиқариш муносабатларини олиб келганлари йўқ, балки темурийлар даврида шаклланган ижтимоий-иқтисодий тизимни қабул қилдилар, ҳамда унга мослашдилар.
Ер эгалигининг мулки султоний (давлат ерлари), мулки холис (хусусий ерлар), вақф (диний маликамаларга қарашли ерлар) ва қишлоқ жамоалари эгалик қиладиган ерлар каби асосий турлари бўлиб, улар иқто, суюрғол, танҳо ва жоғир кўринишида бўлган. Давлат олдидаги хизматлари учун ҳарбий-маъмурий амалдорларга ва йирик дин арбобларига бериладиган бундай ерларда ерсиз деҳқонлар ишлаганлар. Улар ҳам давлатга, ҳам амалдорга солиқ тўлаганлар. Шайбонийлар даврида чорвачилик ва
ҳунармандчилик анча ривожланган бўлиб, улар етиштирган маҳсулот ички ва ташқи бозорларда сотлиган. Ҳиндистон, Эрон, Россия каби мамлакатлар билан савдо-сотиқ қилинган.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish