Хива хонлиги нинг ташкил топиши. XVIII асрда Фарғона водийсидаги сиѐсий вазият.
Амударѐнинг қуйи оқимида жойлашган, қадимий деҳқончилик марказларидан ҳисобланмиш Хоразм ХIV аср охирларидан ХVI аср бошларига қадар темурийлар давлати таркибида бўлган. 1505 йилда Шайбонийхон Хоразмга юриш қилган пайтда у ерда ҳукмронлик қилаѐтган Чин Сўфи расман Ҳусайн Бойқарога қарам эди. Шунинг учун ҳам хоразмликлар темурийлардан ѐрдам умид қилиб 10 ой шаҳарни мудофаа қилдилар. Хоразмда Шайбонийхон ҳукмронлиги узоқ чўзилмади. У 1510 йилда Шоҳ Исмоил томонидан ўлдирилгач, Хоразм эроний сафавийлар қўл остига ўтди. Шоҳ Исмоил Хоразм шаҳарларини бошқариш учун юборган доруғаларининг иқтисодий, диний ва млилий зулмига қарши аҳоли кенг қатламларининг чиқишлари бошланди,
Абулғозиҳоннинг "Шажарайи турк" асарида ѐзилишича, Вазир шаҳрида яшовчи Умар деган кекса олим эроний қизил бошлиларга қарши курашни ташкил қилиб, унга ўзи бошчилик қилган. Хоразмликлар икки йил деганда эронийларни ўз юртларидан ҳайдаб чиқардилар. Машҳур Сайидота авлодларидан бўлган Сайид Хисомиддин ташаббуси билан Шайбон уруғидан бўлган Берка султоннинг ўғли Элбарсхон Вазир шаҳрига таклиф қилинди. Элбарсхон таклифни қабул қилиб, Вазирга келаѐтганини эшитган халқ шаҳардаги эронийларни қириб ташлашди. Элбарснинг Вазир шаҳрига кириб келиши билан Хоразмда 1512 йилда ўзбек султонлари ҳокимияти ўрнатилди.
Элбарсхон (1512-1525) Урганч ва Хива шаҳарларидан эронийларни ҳайдаб чиқариб мустақил хонликка асос солади. У билан бирга Дашти Қипчоқдан Хоразмга келган халқлар ўтроқлашдилар. 1524-йилда шоҳ Исмоил вафотидан кейин хоразмликлар Туркманистоннинг жанубий қисмини, Эрон шимолидаги Сарахс ҳудудларини, Орол ва Манғишлоқни эгаллашди. Янги ерларни Элбарсхон ўз ўғиллари ва укаси фарзандларига бўлиб берган эдики, бу мустақилликка интилган майда ҳокимликларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Натижада қўшниси ерига кўз олайтирган ҳокимлар ўртасидаги, узлуксиз ўзаро низолар келиб чиқди ва Элбарсхон вафотидан кейин хонларнинг тез-тез алмашиб туришига олиб келди. ХVI асрда Хоразмни Элбарсхон авлодларидан Сўфиѐнхон, Аванешхон, Ақатойхон, Дўстхон, Ҳожимхон каби хонлар бошқарганлар.
Битта хонадон вакиллари бўлган Берка султон ва Шайбонийхон авлодлари ўртасидаги ўзаро низо эндиликда Бухоро ва Хоразм ҳукмдорлари ўртасидаги жанжалларга сабаб бўлди. Элбарсхоннинг бешинчи вориси Аванешхон (1526-1538) даврида Шайбоний Убайдулла султон (1533-1539) Хоразмни босиб олиб, 1537-йилда ўғли Абдулазизни у ерга ноиб қилиб
қолдирдл 1538 йилда Хоразм султонлари яна ҳокимиятни қайтариб олдилар. Хоразм ерлари учун Ҳожимхон (1558-1602 ) даврида Абдуллахон II (1557- 1598) бир неча марта юриш қилди. 1575-йилда бошланган ўзаро урушлар натижасида Абдуллахон II 1593-йилдагина Хоразмни ўзига бўйсундирди. 1598-йилда Абдуллахон вафоти билан шайбонийлар давлатида авж олган ўзаро низо ва тартибсизликдан фойдаланиб Хоразм ўз мустақиллигини узил- кесил тиклаб олди.
асрнинг 70-йилларида Хоразм пойтахти Урганчдан Хива шаҳрига кўчирилди. Унга Амударѐ ўзанининг ўзгариб, Каспий денгизига оқмай қўйганлиги сабаб бўлди. Бу ҳолат Хоразм иқтисодиѐтига салбий таъсир кўрсатган. Шу даврдан бошлаб Хоразм давлати Хива хонлиги деб атала бошлаган.
аср бошларига келиб, Хоразм тахти учун бўлган сулолавий курашлардан сўнг тахтга ўтирган Араб Муҳаммадхон (1602-1621) даврида Хива хонтигида давлат поракандалиги юқори чўққига етди. Рус казаклари, қозоқлар ва қалмиқлар талончилик юришлари қилиб мамлакат аҳолисининг тинчини бузишга сабаб бўлган бўлса, мамлакат ичида мавқеи кучайган дарвеш шайхлари таъсиридаги Араб Муҳаммаднинг ўғиллари Ҳабаш ва Элбарсларнинг отасига қарши чиқиши парокандаликни авж олдирди. Улар отасига қарши курашда муваффаққият қозониб, унинг кўзига мил тортдилар, сўнгра Хивада қатл эттирдилар. Шундай қилиб тахтга ўтирган Элбарс ва Ҳабаш султонлар (1621-1623) укалари Исфандиѐр (1623-3643) томонидан тахтдан туширилдилар.
Туркманлар ѐрдами билан тахтга чиққан Исфандиѐр даврида мамлакат сиѐсий ҳаѐтидаги кескинлик сақланиб қолди. Орол бўйидаги ўзбек қўнғиротлари Исфандиѐрга бўйсунмай қўйишди. Туркманлар хонлик сиѐсий ҳаѐтига кўпроқ таъсир эта бошладилар.
Хоразм тарихида йирик давлат арбоби ва тарихнавис ижодкор сифатида ўз ўрнига эга бўлган Абулғозиҳон (1643-1663) акаси Исфандиѐр вафотидан кейинтахтни эгаллади. У ог-ъир ҳаѐт йўлини босиб ўтди. Акалари Элбарс ва Ҳабашхонлар исѐни даврида Бухоро хони Имомқулиҳон саройида яшади. Исфандиѐр тахтни эгаллагач, 1623 йилда Урганч ҳокими бўлди. Акаси билан келиша олмай Туркистон ҳокими Эшимхон ҳузурига борди ва Унининг вафотидан кейин 2 йил Тошкентда яшади- Бухоро хонлиги орқали яна Хоразмга келгач, акаси Исфандиѐр уни Эрон шоҳи ҳузурига гаров тариқасида жўнатди. 10 йил тутқинликда бўлган Абулғози 1639 йилда Эрондан яширинча чиқиб, Орол ўзбеклари олдига келди ва онаси вафотидан кейин қўнғирот ўзбекларининг ѐрдами билан ҳокимиятни қўлга киритди. Унинг ҳукмронлиги даврида марказий ҳокимият нисбатан кучайди. Туркман, қалмиқларга қарши муваффаққиятли уруш олиб борган Абулғозиҳон Бухоро хонлиги ҳудудларига ҳам талончилик юришлари қилди. Хива аскарлари Чоржўй, Варданза, Қоракўл, Карманагача бўлган ерларни бир неча бор талашди. 1662 йилда Абдулғози Бухоро хони билан сулҳ тузди.
Лекин унинг ўғли Анушахон (1663-1687) даврида ҳам Бухоро ва Хива ўртасидаги урушлар давом этди. Бу даврда Хива қўшинлари Бухоро,
Самарқанд, Қаршига ҳужум қилиб турдилар. 1685-йилда Ғиждувон яқинидаги мағлубиятдан кейин Бухоронинг Хивадаги таъсири кучайди. Субҳонқулиҳон Анушага қарши фитна уюштириб, унинг ўғли Эрнакка тахтни эгаллашга ѐрдам беради. Отасини кўр қилиб, тахтни эгаллаган Эрнак (1687), ҳокимиятни узоқ вақт сақлаб қола олмади. Субҳонқулиҳон Хивадаги тарафдорлари ѐрдамида тахтга Шоҳниѐзни (1688-1702) ўтқазиб, амалда Хивани вассал давлатга айлантирди.
Шоҳниѐз хонлик мақўлига эга бўлгач, ўз ҳомтйсидан юз ўгириб, мустаҳкам таянч қидириб, Россия ҳукмдори Петр 1 га хат йўллаб, Хивани Россия таркибига қўшиб олишни сўрайди. Шарқда таъсими мақсад қилиб қўйган рус подшоси 3703-йилда Хиванинг Россия ҳудудига қўшиб олингани хақида ѐрлиқ жўнатади. Лекин 1702-1715 йилларда хонлик қилган Араб Муҳаммад бунга аҳамият бермади. Бу рус подшосининг Ўрта Осиѐга эътиборини қаратди, холос. У Хива хонлигини расман тобе қилиш мақсадида Александр Бекович-Черкасский раҳбарлигида Хивага ҳарбий экспедиция тайѐрлади.
Араб Муҳаммад ва унинг вориси Шерғозиҳон (1715-1728) даврида хонликдаги сиѐсий низолар мамлакатнинг иқтисодини ҳам издан чиқарди. Шерғозиҳон ўти минг рус аскари билан 1717-йилда хонлик ҳудудига кириб қолган рус ҳарбий экспедициясини яхши кутиб олди. Унинг маслаҳати билан Бекович-Черкасский қўшинларини 3 га бўлиб жойлаштирди. Қулай вазиятдан фойдаланган хиваликлар рус қўшинларини бутунлай қириб ташлашди. Натижада рус ҳарбий экспедицияси самарасиз якунланди.
Ташқи хавф бартараф этилгач хиваликларнинг ўзаро низолари давом этди. 1728-йилда ҳокимиятни қўлга олган Элбарсхон (1728-1740) ички низоларни бостириб, қўшни ҳудудларга босқинчилик юришларини уюштира бошлади. Хива қўшинларининг босқинчилик юришлари ва уларнинг Бухоро хонларига берган ѐрдамлари туфайли 1740-йилда Эрон шоҳи Нодиршоҳ Хоразмни бутунлай ўзига бўйсундирди. 1741-йилда кўтаритган қўзғолон сабабли Хива эронийлар зулмидан озод бўлди. Лекин Нодиршоҳнинг ўғли Насрулло катта қўшин билан Хоразмга келгач, Нуралиҳон (1741) тахтни ташлаб қочди ва эронийлар 1747 йилга қадар Хива хонлигида ҳукмронлик қилдилар.
1747-йилда қозоқ султони Гайибхон тахтга ўтқазилди (1747-1757). Унинг даврида қозоқ султонларининг мавқеи ошиши Хивада қўзғолон кўтарилишига сабаб бўлди. 1757-1758 йилларда Хива тахтини унинг укаси Абдуллахон бошқарган. Хива хонлигидаги сиѐсий парокандаликдан фойдаланган Бухоро ҳукмдори Муҳаммад Раҳимбий ўз одами Темур Ғозиҳонни (1758-1763) Хива тахтига ўтқазади. Шу даврдан бошлаб Хива хонлигида қўнғиротлар уруғининг мавқеи мустаҳкамланиб борган.
Хоразм тарихчилари Абулғозий, Мунис, Огаҳий, Баѐний асарларида ѐзилишича, Абулғозий акаларидан қочиб кетаѐтганда отидан айрилди. Шунда қўнғирот уруғидан бўлган Ўнбой деган йигит унга ўз отини бериб, қутилиб кетишга ѐрдам берган. Абулғозий кейинчалик Эрондан қочиб келгач, уларнинг уруғ бошлиқларига иноқ унвонини беради. Шу даврдан
бошлаб Хива хонлигида қўнғирот уруғларининг мавқеи ортиб борган. ХVII асрнинг 60-йилларидан бадавлат шаҳарликлар ва руҳонийларнинг қўллаб- қуватлашишига эришган қўнғирот уруғлари Хива хонлигида ҳокимиятни қўлга ола бошлайдилар.
Иноқ Муҳаммад Амин (1763-1790) 1770-йилда туркманларнинг, 1782- йилда бухороликларнинг ҳужумини қайтариб, Хива хонлигида қўнғиротларнинг амалдаги ҳокимиятини мустаҳкамлайди. Аваз Иноқ (1790- 1804) даврида Хива хонлигида марказий ҳокимият мустаҳкамланиб, хонликдаги иқтисодий аҳвол яхшиланди. Бу ХIХ аср бошларида қўнғиротлар сулоласининг ҳокимиятни расман эгаллашларига замин бўлди.
1804-1806 йилларда ҳукмронлик қилган Элтузархон Иноқ Хива тахтига ўттрган қўнғиротлар сулоласининг биринчи хони ҳисобланади. Унинг вориси Муҳаммад Раҳимхон I (1806-1825) Хива хонлигини бирлаштиришни ниҳоясига етказди. 1811-йилда бўйсунмас оролликлар-қорақалпоқларни ҳам Хива таркибига қўшиб олди. У ўтказган сиѐсий, иқтисодий, маъмурий ислоҳотлар натижасида бошқарув тизим такомиллашиб, солиқлар тартибга тушди. Хазина даромадлари кўпайди.
Оллоқуллиҳон (1825-1842), Раҳимқулиҳон (1842-1845) ва Муҳаммад Аминхон (1845-1855) даврларида Хива қўшинларининг Хуросонга юриштари кучайди, Марв шаҳри учун Бухоро амирлиги билан тез-тез урушлар бўлиб турди. Хива хонлари бу даврда Сирдарѐнинг Орол -денгизига қуйиладиган жойидан Туркманистон ҳудудидаги Кусликагача бўлган ерларни бошқарганлар. 1855-йилда Серахсни қамал қилиш пайтида Муҳаммад Аминхоннинг ҳалок бўлиши мамлакатда парокандаликка сабаб бўлди. Абдуллахон (1855-1856), Қутлуғмуродхонлар (1856) 6 ойдан кўп ҳукмронлик қилмасларидан ўлдирилдилар. 1856-йилда тахтни Сайид Муҳаммадхон (1856-1864) эгаллади. У бўйсунмас туркманлар ва қорақалпоқларга қарши уруш уюштирганлиги натижасида бу халқларнинг кўпчилиги кўчиб кетдилар. 1859-йилда Муҳаммад Паноҳ Оренбургдан ѐрдам олиб, Орол бўйида мустақил давлат тузиш учун қилган ҳаракати бостирилди. Хиваликлар томонидан дарѐга тўсиқ қўйилиши натижасида Бутаков флотилияси қорақалпоқларга ѐрдам бера олмади.
Хива хонлигидаги сўнгги мустақил ҳукмдор Феруз тахаллуси билан ижод қилган Муҳаммад Раҳимхон II (1864-1910) бўлди. Унинг даврида хонликнинг сиѐсий, иқтисодий, маданий жиҳатдан юксалиши кўзга ташланади. Лекин 1873-йилда Россия Хива хонлигини босиб олди ва Муҳаммад Раҳимхон II ва Кауфман имзолаган Гандимиѐн шартномасига кўра, Хива хонлиги Рcссияга қарам давлатга айланиб қолди.
Хива хонлиги бошқарув тизими, асосан, Бухоро ва Қўқон давлатларидагидек бўлиб, фарқи ХIХ аср бошларидан хон ҳузурида Кенгаш (Девон) бўлган. Энг юқори амалдорлар аъзо бўлган кенгаш ваколати чекланган бўлиб, асосий қарорлар хон томонидан қабул қилинган бўлса-да, амалдорларнинг хонлик бошқарувида мавқеи баланд бўлган. Мансаб ва унвонлар хонликларда ҳарбий-маъмурий, ҳарбий ва диний тоифаларга бўлинган. Иноқ, оталиқ, бий, амир ул-умаро, меҳтар, қушбеги, беклар беги,
девонбеги ва бошқа унвон ва мансаблар хонлик иқтисодий, сиѐсий, молиявий, ҳарбий ҳаѐтида муҳим ўрин тутган. Хонликда суд ишлари асосан диний уламолар қўлида бўлиб, уларнинг мамлакат ҳаѐтида таъсири кучли бўлган.
Хонликда давлат тили ўзбек тили бўлиб, Бухоро ва Қўқондан фарқли ўлароқ барча фармонлар, давлат ҳужжатлари фақат ўзбек тилида ѐзилган.
ХVI-ХVIII асрларда Хива хонлигининг маъмурий жиҳатдан бўлиниши вилоят деб аталган бўлса, ХVII асрдан бекликлар деб атала бошланган. Энг кичик маъмурий бўлиниш мачитқўм деб юритилган. Дастлаб хонликда 16 та вилоят 2 та ноиблик бўлган бўлса, кейинчалик вилоятлар сони 22 тага етган. Уларни хон томонидан тайинланган ҳоким ва ноиблар бошқарган. Хива шаҳри эса хон ва бош вазир томонидан бошқарилган.
Хонликда, асосан, ўзбеклар деҳқончлик туманларида яшаб кўпчиликни ташкил қилганлар. Шунингдек, туркманлар, қорақалпоқлар, кам миқдорда тожиклар, эронликлар, яҳудийлар, араблар ҳам истиқомат қилишган.
Ижтимоий ҳаѐтда хон ва унинг амалдорлари ва диний уламоларнинг мавқеи юқори бўлиб, иқтисодий ҳаѐтнинг асосини ташкил қилувчи ер ҳам асосан улар қўлида бўлган. Кам ерли ва ерсиз деҳқонлар улардан ижарага ер олиб ишлаганлар ва аҳволи жуда оғир бўлган. Сунъий суғоришга асосланган деҳқончлик мамлакат иқтисодида муҳим ўрин тутгани учун Амударѐдан чиқарилган каналларни қазиш давлат аҳамиятига молик иш ҳисобланган. Шунингдек, чорвачилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ҳам иқтисодий ҳаѐтда муҳим ўрин тутган.
Хонлик ҳарбий қўшини ва қурол аслаҳасини яхшилаш жуда паст даражада бўлган. Қўшинни кўпроқ ярим кўчманчи туркманлар ташкил этган. Олдинги даврлардаги ҳарбий соҳадаги ижобий тажрибалар ривожлантирилмай ташлаб қўйилган.
Хива хонлиги Бухоро, Қўқон, Крон ва Россия каби қўшни давлатлар билан савдо-сотиқ ишларини олиб борган. Солиқлар барча мусулмон давлатларидагидек хирож, закот, бож ва жизядан иборат бўлган. Шу билан мажбурий меҳнатнинг баъзи турлари амалга оширилган.
Хива хонлигида ҳам адабиѐт, тарихнавислик, меъморчилик бир мунча ривожланган бўлса ҳам табий ва техника фанларига, дунѐвий илмларга эътибор қаратилмаган.
Бошланғич мактабда ўқиш-ѐзишни ўрганган болалар мадрасаларда ўқитилган. ХIХ асрда Хива хонлигида 1500 га яқин бошланғич мактаб ва 130 та мадраса мавжуд бўлган. Хива шаҳрининг ўзида 22 та мадраса бўлган. ХIХ асрда Хива хонлигида адабиѐт, тарихнавислик, ҳаттотлик, мусиқа санъати, меъморчилик ва маданиятнинг бошқа соҳаларида катта ютуқлар қўлга киритилган.
Шермуҳаммад Мунис Хоразмий, Муҳаммад Ризо Эрниѐзбек ўғли Огаҳий, Феруз, Комил Хоразмий, Камрон, Баѐний, Хусравий, Муродий, Рожий, Мутриб, Лаффасийлар асарлари ўзбек адабиѐти ривожида ўзига хос ўринга эга.
Танбур чизиқи нотасини яратган Комил Хоразмий "Мақоми Ферузшоҳий" асари ва "Панжгоҳ" мақоми билан ўзбек мусиқа санъати ривожига катта ҳисса қўшди.
Абулғозийхон "Шажарайи Турк", "Шажарайи тарокима" асарлари билан Хоразм тарихнавислик мактабини бошлаб берган бўлса, Мунис ва Огаҳийлар тарихнавислик ва таржимонлик мактабини яратиб, "Фирдавс ул- иқбол", "Зубдат ут-Тавориҳ", "Риѐз уд-давла", "Гулшан ул-давлат", "Жомийъ ул-воқеоти султоний", "Шоҳид ул-иқбол" асарлари билан тарих соҳасини ривожлантирдилар. Баѐнийнинг "Шажарайи хоразмшоҳий", "Хоразм тарихи" асарлари юқоридаги асарлар каби Хива хонлиги тарихини ўрганишда асосий манбалар ҳисобланади.
Ҳозирги Хива шаҳрида сақланиб қолган қадимий меъморчилик иншоотлари асосан хонликлар даврида қурилган бўлиб, энг қадимийси ХVI асрда қурилган Сайид Ота мақбараси бўлса, энг кейинги ХХ аср бошларида қурилган Нуриллабой саройидир. Ичан қалъадаги ўнлаб иморатларнинг кўпчилиги ХIХ асрда қурилган бўлиб, улар халқимиз буюк заковатининг бир қисми сифатида қад кўтариб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |