Қўқон хонлиги. XVIII асрда Фарғона водийсидаги сиѐсий вазият.
ХVIII аср бошларида Бухоро хонҳгида сиѐсий парокандалик унга расман қарам бўлган Фарғона водийсига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. 1709- йилда Чодак хўжалари исѐн кўтариб, Фарғонанинг бир қисмини эгаллаб олиб, мустақил давлат тузилганлигини эълон қилдилар. 1710-йилда водийда анча кучли таъсирга эга бўлган, ўзбекларнинг минг уруғи бошлиғи Шоҳруҳбий (1710-1721) ҳокимиятни қўлга олди. Шоҳруҳбий ўз ҳукмронлиги даврида Қўқон, Наманган, Марғилон, Конибодом, Исфара атрофларини бўйсундириб, ўз ҳокимиятини мустаҳкамлади. Унинг вориси Муҳаммад Абдураҳимбий (1721-1733) Хўжанд, Ўратепа, Самарқанд, Жиззах, ҳатто Шаҳрисабзни ўзига бўйсундириб, мамлакат ҳудудларини анча кенгайтирди. Шунинг билан бирга у қурдира бошлаган шаҳар дастлаб "Қалъайи Раҳимбий" деб аталди. Абдураҳимбийнинг бевақт вафоти сабабли укаси Абдуикаримбий (1733-1750) шаҳар қурлиишини якунлаб, Тепақўрғондан пойтахтни янги шаҳарга кўчирди ва Эски ўрда деган жойида ўрда-қалъа қурдиради.
Ўш, Андижон, Марғилонни эгаллаган қалмоқлар 1745 йилда Қўқонни қамал қилганда Абдукаримбий Ўратепа ҳокими Фозилбек ѐрдами билан қалмоқларни мамлакат ҳудудидан ҳайдаб чиқариб, давлат мустақиллигини сақлаб қолди. Қалмоқлар гаров тариқасида Муҳаммад Абдураҳимбийнинг ўғли Бобобекни олиб кетишади, Абдукаримбий вафотидан кейин хонлар тcз-тез алмаштирилади. 1750-1754 йилларда Абдураҳмонбий (1750-1751), Эрдонабий (1751-1753), Бобобек (1753-1754) хонлик қилганлар. Ниҳоят, 1755 йилда Эрдонабий 2-марта ҳокимиятга келгач, хонлик анча мустаҳкамланди. У Ўш ва Ўзганнл бўйсундириб, 1758- 1759 йилларда Шарқий Туркистонга ҳам юриш қилган. Бу даврда Қўқон
хонлиги Бухоро ва Хитой билан тенгма-тенг курашадиган давлатга айланди. Лекин Эрдонабий даврида олиб борилган урушлар меҳнаткаш халқнинг аҳолини анча оғирлаштирди. Ердонабий 1769 йилга қадар тахтни бошқарган. Ундан кейин тахтга ўтирган Сулаймонбек бор-йўғи 6 ой хонлик қилди.
Қўқон хонлигини 1770-1800-йилларда бошқарган Норбўтабек марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш ва бўйсунмас ҳокимлар қаршилигини бостиришда бир мунча муваффақият қозонди. У Чуст ва Наманган ҳокимларининг ўзбошимчаликларини тугатиб, қўзғолон кўтарган Хўжанд шаҳрини бўйсундирди ва уни хонликка бутунлай қўшиб олди. Лекин 1799- йилда унинг Тошкентни эгаллаш учун юборган қўшини мағлубиятга учради. Унинг ҳукмронлиги даврида олинган мўл ҳосил натижасида халқ фаравонлиги бир мунча яхшиланди, Хитой ҳукмдорлари Норбўтабек мустақил хон эканлигини тан олган. Унинг вориси Олимхон (1800-1810) даврида Қўқон хонлигининг сиѐсий қудрати мустаҳкамланди. Ҳарбий ислоҳот ўтказиб, қўшинни анча мустаҳкам лаган Олимхон Ангрен воҳасини, Тошкент, Чимкент ва Туркистонни ўзига бўйсундирди. Натижада Қўқон савдогарлари Россия билан бевосита савдо қила бошладилар. 1805 йилдан Қўқон хонлигидаги ҳукмдорлар расман хон деб юритила бошладилар. Бунгача улар "бий" ва "бек" деб аталардилар.
Олимхон исѐн кўтарган Тошкентни бўйсундириш, Ўратепани эгаллаш ва босиб олинган ҳудудларда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун тинимсиз урушлар олиб борди. У Ўратепани бўйсундириш учун 10 дан ортиқ юриш қилган. Олимхон олиб борган сиѐсат бутун халқнинг Олимхондан норозилигига олиб келди ва бу фитнага сабаб бўлди. Олимхон 1810-йилда укаси Умархоннинг тахтга чиқарилганини эшитиб, Қўқонга кетаѐтганда Ўтиқуш деган жойда фитначилар томонидан ўғли Шоҳруххон билан бирга отиб ўлдирилади.
Ўзини амир деб атаган Умархон (1810-1822) даврида сиѐсий жараѐн мураккаблашиб, Чимкент, Туркистон ва бошқа шаҳарларда ғалаѐнлар кўтарилди. Давлатни бошқаришда йирик ер эгалари, диндорлар, ҳарбий саркардалар манфаатини ҳимоя қилиб, улар билан иттифоқда бўлган Умархон бу г-алаѐнларни бостириб, хонлик ҳудудини парчаланишдан сақлаб қолди. Узоқ уринишлар натижасида 1817-йилда Ўратепани босиб олди. Россия билан алоқаларм мустаҳкамлади. 1818 йилда Умархон "Амир ул- муслимин" унвонини олиб хонликдаги диний ҳокимиятни ҳам эгаллади. Амирий тахаллуси билан шеърлар ѐзган Умархон даврида Қўқонда адабиѐт, шеърият анча юксалди. 1822-йилда Умархон касалланиб вафот этди.
Умархоннинг ўғли Муҳаммад Алиҳон (1822-1842) ҳукмронлигининг дастабки йилларида Қўқон хонлигининг ерлари анча кенгайди. У 1826-1831 йилларда Қашғарга бир неча марта юриш қилиб, у ердаги Хитой ҳукумати билан ўзи учун фойдали шартнома имзолаган бўлса, 1834-йилгача Қўқон қўшинлари Қоратегин, Кулоб, Дарвоз вилоятларини босиб олган. Ички сиѐсатда Мадалиҳон хонлик ҳаѐтида катта таъсирга эга бўлган, отаси томонидан қўллаб-қувватланган йирик амалдорларни сургун қилди, кўпчиликни қатл қилдирди. Бу ҳолат хонликда ундан норози бўлган
кучларнинг, бирлашишувига, душманларининг кўпайишига сабаб бўлди. Муҳаммад Алиҳоннинг Шарқий Туркистон ва Олтой тоғлари ортида қўлга киритган, ғалабаси сабабли хушомадгўйлари уни "ғозий" деб улуғлашгани билан мамлакалда ундан норозилар кўпчиликни ташкил қилар эди. Муҳаммад Алиҳоннинг шариатга зид ахлоқий бузуқликлари ҳам унга қарши айбнома бўлди. Натижада хонга қарши фитна тайѐрлана бошланди. Лекин фитначилар ўз кучларига ишонмай 1839-йилда Бухоро амири Насруллодан ѐрдам сўраб, хонинг устидан шикоят қилишди. Амир Насруллонинг Мадалиҳонни "кофир" деб фатво жўнатиши 1840-йилда Қўқон ва Бухоро ўртасидаги урушга баҳона бўлди. Аслида Бухоро ва Қўқон чегара шаҳарлар учун тинимсиз урушлар олиб боришган. Бу урушда Мадалиҳон қўшинлари мағлубиятга учраб, унинг ўзи Бухоро ҳукумронлигини тан олишга ва Хўжандни топширишга мажбур бўлди. 1842 йилда Қўқон хонлигида кўтарилган қўзғолондан фойдаланиб, амир қўшинлари Қўқонни эгаллашди ва Насрулло Мадалиҳонни оила аъзолари билан тутиб келтириб, унинг ўзини, онаси-шоира Нодирабегимни, катта ўғли Муҳаммад Аминни, укаси Султон Маҳмудни ва бошқаларни қатл эттирди. "Қассоб амир" Қўқон хонлигининг Бухоро амирлигига қўшиб олинганини эълон қилиб, Ибраҳим додхоҳни Қўқонга нойиб этиб тайинлади. Кўп ўтмай Тошкент ҳам Бухорога бўйсундирилди.
Лекин бухороликларнинг талончилик сиѐсати халқнинг норозилигига сабаб бўлди ва орадан уч ой ўтгач, қипчоқлар мададига таянган қўқонликлар Бухоро амалдорларини ҳайдаб, Норбўтабийнинг укаси Шералиҳон (1842- 1845)ни тахтга ўтқаздилар. У шаҳарни мустаҳкамлади. Натижада Бухоро қўшинлари Қўқонни 40 кун қамал қилиб, Қўлга ололмагач, қайтиб кетишга мажбур бўлдилар. Кўп ўтмай Хўжанд ўз ихтиѐри билан Қўқон хонлигига қўшилди ва Тошкент ҳам қайта эгалланди. Ҳамда хонлик ҳудудлари қайта тикланди. Бу жараѐнда алоҳида хизмат кўрсатган қипчоқлар хонликда юқори мавқеига эга бўла бошлайдилар. 1845-йилда Қўқон тахти давогарларидан бин Муродхон амир ѐрдами билан тахтни эгаллаб, бор йўғи 8 кун ҳукмронлик қилди. Бу сиѐсий ўйинни кузатиб турган амири лашкар Мусулмонқул ўз қизини унинг ўғли 13 ѐшли Худоѐрхонга никоҳлаб берди ва Муродхонни фитначи сифатида қатл қилдириб, куѐвини Қўқон хони деб эълон қилди.
Худоѐрхон (1845-1858; 1863 (4 ой), (1865-1875-йй.) ѐш
бўлганлиги сабабли хонликдаги бошқарув Мусулмонқул бошлиқ қипчоқлар қўлига ўтди. Саройда чексиз ҳокимиятга эга бўлган, бош вазир, биринчи амалдор Мусулмонқулнинг ўз мавқеидан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланиши 1853-йил охирларигача давом этиб, бу ҳолат хонликда кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлди. Ўратепа, Хўжанд,Марғилон ҳокимлари Тошкент ҳокими Нурмуҳаммад бошчилигида Мусулмонқулга қарши гуруҳ ташкил этишди. 1852-йил феврал ва июн ойларида Мусулмонқул Тошкентга катта қўшин билан юриш қилди. Лекин июн ойидаги жангда қайин отаси васийлигидан норози бўлган Худоѐрхон қўзғолончилар томонга ўтди. 1853-йил кузига келиб Мусулмонқул ҳам қўлга олиниб қатл этилди. Бу пайтда рус қўшинлари хонлик сарҳадларига
бостириб кириб, Оқмачит, Жўлак, Кумушқўрғонни босиб олаѐтган эди. Россия билан Қўқон уруш ҳолатига ўтди. Россиядек ташқи душман хонлик сарҳадларига хавф солиб турган бир пайтда хон амалдорлари, хонлар бирлашиш ўрнига улар орасидаги ўзаро кураш фитна авж олди. Натижада Қўқон хонлиги ҳудудлари чет эл босқинчиларининг зулми остига тушиб қолди. 1876-йилда Қўқон хонлиги тугатилди.
Миразиз бин Муҳаммад Ризо Марғилонийнинг "Тарихи Азизий", Отабек Фозил ўғлининг "Муфассал Тарихи Фарғона", Шавқийнинг "Тарихи Туркистон‖, Жунайдуллахожа ўғли Ибратнинг "Тарихи Фарғона", Муҳаммад Солиҳ Тошкандийнинг "Тарихи жадиди Тошканд" каби асарлари Қўқон хонлиги тарихи ҳақидаги муҳим манбалар ҳисобланади. Шунингдек, рус элчилари, сайѐҳлари, ҳарбийлари томонидан ѐзилган ҳисоботлар ва архив ҳужжатлари ҳам маълум қимматга эга манбалардир.
Хонликдаги давлат бошқарув тизими, иқтисодиѐти ва ижтимоий тузимидаги баъзи бир ўзига хосликни ҳисобга олмаганда Бухородагидан айтаижи фарқ қилмаган. Маданий ҳаѐти, таълим тизими ҳам айнан Бухородаги каби бўлиб, табий, дунѐвий фанларга унчалик Эътибор берилмаган. ХIХ асрда хонликнинг марказий шаҳарларида мадрасалар фаолият кўрсатган бўлиб, Қўқоннинг ўзида 15 та мадраса бўлса ҳам, Бухорода таълим олган кишиларнинг мавқеи анча баланд бўлган.
Умархон даврида шаклланган ва ривожланган Қўқон адабий муҳити таъсирида яратилган адабиѐт ва шеърият намуналари маданият ривожининг кўриниши бўлди. Умархон буйруғи билан Фазлий ва Мушрифлар томонидан тузилган "Мажмуат уш-шуаро»; номли тазкъира ХVII аср охири ХIХ аср бошларида Қўқонда яшаб ижод қилган ижодкорлар ҳақида муҳим маълумотлар берувчи қимматли асардир. "Девоаи Ҳувайдо", "Роҳати дил" асарларининг муаллифи Хўжаназар Ҳувайдо,. "Ҳапалак", "Таърифл вилояти Қурама" каби шеърлар ижодкори Махмур, ҳажвчи шоир Гулханий (у "Зарбулмасат" асари билан маш-бур"), Фазлий, Мушриф, Ғозий, Содиқ, Хотиф, Амирий ва бошқалар бу даврнинг кўзга кўринган ижодкорларидир. Улар қаторида Увайсий, Нодирабегим, Дилшоди Барно, Маҳзуна каби ижодкор аѐлларнинг ҳам сезиларли ўрни бор. ХVIII-ХIХ асрда Қўқон, Тошкет, Наманган ва Андижон каби шаҳарларда, масжид, мадраса, меъморий мажмуалар бу давр маданиятининг бир кўриниши сифатида қад кўтарган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ХVI-ХIХ асрдаги ўлкамиздаги ижтимоий, маданий ҳаѐт кўриб ўтганимиздек ўзига хосликлардан иборат. Бир томондан адабиѐт, тарих, меъморчилик, санъати соҳаларида катта юксалишларни, бетакрор ютуқларни қўтга киритган бўлсак, иккинчи томондан бирликнинг йўқотилиши, ўзаро низоларнинг авж олиши, табий ва техника фанларига эътиборнинг йўқотилиши Ўрта Осиѐ халқларини нафақат жаҳон тараққиѐтидан орқада қолишига, балки халқимизнинг чет эл босқинчилари зулми остига тушиб қолишига сабаб бўлдики, бу юртимизнинг 130 йилдан ортиқ қарамликда қолиб кетишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |