Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Россия демократик республикаси таркибига кирувчи Туркистон Федератив Республикасини ташкил этиш



Download 3,43 Mb.
bet65/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

3. Россия демократик республикаси таркибига кирувчи Туркистон Федератив Республикасини ташкил этиш.


Туркистон Федератив республикасининг таркиби 12 кишилик Туркистон ўлка қўмитаси, 5 йиллик муддатга сайланувчи "Маликами шаърия" (Парламент) ҳамда "Шайхул ислом" (Бош прокурор) дан иборат бўлиши белгиланади.
Қурултой ҳокимият тўғристда қуйидагича қарор қабул қилди: Туркистон ўлкасининг 98 фоиз нуфузини ташкил этувчи 10 миллион мусулмон рус инқилоби эълон қилган Ҳуррият, Тенглик, Биродарлик асосларида миллий-маданий мухторият ҳуқуқига мутлоқ равишда эга, маҳаллий ҳокимият биринчи навбатда мусулмон вакилларидан, ҳам маълум миқдорда бошқа сиѐсий ташкилотлар ваклиларидан ташкил топиб, таъсис этилуви лозим. Ҳокимиятнинг тасодифий ерли аҳоли манфаатига ѐт бўлган кичик гуруҳлардан тузилган ишчи, аскар ва деҳқон ташкилотларининг қўлида жамлануви халқчиллик асосларига зиддир ва маҳаллий мусулмон халқига одил ҳаѐт тузумини таъминлаб беруви амри маоликдир."
Қурултойда очарчилик хавфининг олдини олиш учун 1917 йилда 50 фоизга қисқартирилган пахта майдони бутунлай тугатилиб, ҳамма ерга фақат буғдой ва бошқа дон экилиши алоҳида кўрсатилди.
Ўлка мусулмонлари марказий шўроси-"Шўрои исломия" (Миллий марказ) Тошкентда ҳокимиятни болшевиклар босиб олишга тайѐргарлик кўраѐтганлигидан ташвишланиб, ҳокимиятни қандай йўл билан бўлсада, қўлга киритиш учун бор имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилади.
Жадидчилик ҳаракати жуда қисқа муддатда, айниқса, рус феврал инқилоби ғалабасидан сўнг, энг таъсирcчан ижтимоий-сиѐсий ва маданий- маърифий кучга айланди. У миллатда ижтимоий-сиѐсий онгни уйғотишга, истиқлолга ишонч руҳини тарбиялашга муваффақ бўлди.
Бу даврга келиб жадидлар нафақат мусулмон балки, русизабон халқ орасида ҳам раҳбар куч сифатида катта нуфуз ва обрў-эътиборга эга бўлди. Улар миллий демократик ва озодлик ҳаракатларига раҳбарлик қилдилар. Демократик инқилоб ғалабасидан сўнг тўла демократлашган Россия таркибида демократик Миллий Мухторият ҳукуматни ташкил этиб, миллий давлатчиликни тиклаш учун жадидлар омма орасида ташкилий-тарғибот ишларини жонлантирди. Буни русийзабон халқлар ва кўпчилик рус социал- демократик партия ва ташкилотлар ҳам қўллаб-қувватладилар.
Хулоса шуки, жадидларнинг жасоратли ва заҳматли, бунѐдкорлик ва ислоҳотчилик буюк ижодий -маърифий меҳнатлари самараси ўлароқ, ХХ аср бошларига келиб, Туркистонда тарихан ҳақиқий Миллий Уйғониш (Ренессанс) ҳодисаси (даври) пайдо бўлди. Бу даврни иккинчи бир маънода жадидлар Ренессанси (уйғониши) деб айтиш ҳам ҳақиқатга тўғри келади.
Миллий Уйғониш ѐки жадидлар Ренессанси ҳодисаси Тарихий тараққиѐтнинг сўнгги босқичидаги учинчи уйғониши бўлди. У олдинги IХ- ХII ва ХIV-ХV а-срлардаги икки буюк Уйғонишларнинг тарихан қонуний давоми сифатида юз берди. Лекин улардан фарқли равишда аниқ миллийилк хусусияти ва диний-дунѐвийлик мазмун ҳамда моҳиятга эга бўлди.
Шунингдек, юқоридаги мана шу ўзларига хос ва мослик билан бирга, бу уч уйғонишда ўзаро умумийилк яъни Тарихий бағрикенглик ҳам мавжуддир. Аввало, Миллий Уйғониш билан олдингиларнинг орасида биринчисидан 12-9, иккинчисидан 7-6 асрлар фарқ бўлса-да, улардаги умумийилк дин билан дунѐвийилк ўртасида ўзаро мўтадил уйғунлик муносабати ҳукмрон бўлди. Иккинчидан, биринчи уйғониш қадим антик дунѐ маданиятини «уйғотиб, тирилтирилган» бўлса, иккинчи уйғониш шу биринчи уйғонишни қайта уйғотди. Жадидлар эса бу Тарихий анъанани давом эттирди. Олдинги икки исломий уйғонишларни «тирилтириб», «қайта уйғотиб», уларни ХХ аср дунѐ тамаддуни (цивилизацияси)га мослаб янада такомил топтирди.
Туркистондаги Миллий Уйғониш - жадидлар Ренессансини хориждаги олимлар ҳам тан олиб, ўз асарларида бунга амал қилмоқдалар. Шу ўринда япон олими Хиса Коматсу ўзининг «Чиғатой гурунгисда «Турк дунѐсини уйғотиш йўлида жон тиккан адиблар» иборасини ишлатилиши. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов жадидлар уйғониш даврига асос солганлигини эътироф этган ҳолда шундай дейди: «ХХ аср бошида, мустамлакачилик зулмига қарамай, халқимиз янги уфқларга - миллий ва эркинлик сари интилиб яшашган бир даврда буюк аждодларимиз жадидлар
томонидан амалга оширилган бу улкан иш, бу ҳаракатни ўзига хос маънавий жасорат намунаси, деб аташ мумкин».
Ҳақиқатдан ҳам жадидлар юқорида кўрсатиб ўтилганлиги ва мусулмон мутаассиблиги кучли бўлишига қарамай жамиятда туб маданий - тараққий бурилиши ясашга муваффақ бўлдилар. Туркистонда миллий тафаккур ўзгарди, миллат ижтимоий ғафлат уйқусидан уйғониб сиѐсий ва маърифийлашди. Миллат адабиѐти янгиланди, миллий театр маориф ва мактаб, матбуот, маданий-маърифий уйушма (жамият) ва сиѐсий партиялар пайдо бўлди.
Буларнинг самараси ила бутунлай янги, яъни жадид маданияти ривож топди. Бу маданият ҳозирги замонавий маданиятимизнинг пойдевор тоши бўлди.



Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish