Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Мавзу: Мустамлакачилик зулмига қарши миллий озодлик ҳаракати. Жадидчилик



Download 3,43 Mb.
bet60/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Мавзу: Мустамлакачилик зулмига қарши миллий озодлик ҳаракати. Жадидчилик.


Режа
  1. Россия империясининг мустамлакачилик зулмига қарши миллий озодлик ҳаракатининг бошланиши, унинг босқичлари.


  2. Жадидлар ҳаракатининг юзага келиши. Биринчи жахон урушининг ўлка ҳаѐтига салбий таъсири.
  3. Россия демократик республикаси таркибига кирувчи Туркистон Федератив Республикасини ташкил этиш.



  1. Россия империясининг мустамлакачилик зулмига қарши миллий озодлик ҳаракатининг бошланиши, унинг босқичлари.

Мустамлака маъмурияти бу борадаги биринчи "азифани маҳаллий аҳоли болаларини рус тузем мактабларига беришга кўпроқ жалб этиш қилиб белгилади. Чунки мустамлака маъмурлари ўлкадаги мактаблар ва мадрасалар фаолиятини мустамлака сиѐсати юритишда ниҳоятда хавфли деб ҳисобладилар. Улар маҳаллий адабиѐт ривожланиши ва маҳалий мактаблар сони ортиб боришини аҳолини руслаштириш йўлидаги жиддий бир тўсиқ деб билдилар. Шунинг учун ҳам маҳаллий аҳолинининг маънавий-руҳий ҳолатига таъсир этиш учун доимий тарзда мусулмон муассасалари
фаолиятига аралашиш, маҳллийарни маъмурият ихтиѐрига ўтказиш, мусулмон диний идораси бошқарувига йўл қўймаслик каби масалаларга Эътибор қаратилди. Бу ўринда шуни айтиш лозимки, империя ҳукумати маъмурияти мактаб ва мадрасаларга нисбатан турли хил кураш усулларини қўллади. Бироқ минг йиллар давомида Ўрта Осиѐлик олимларнинг фаолиятларр нақадар улуғ бўлганлиги ва ўша йилларда ҳам уларнинг мўътабар шариат мажмуаларидан бутун дунѐ мусулмонларининг фойдаланиб келаѐтганлигини ўзи мустамлакачи маъмурларини ташвишга солмасдан иложи йўқ эди. Шунинг учун улар кўплаб маҳаллий ѐшларга билим бериб келаѐтган мусулмон мактабларини рус-тузем мактаблари билан алмаштиришга, шу йўллар билан ўлка халқларини мустамлака сиѐсати асорати остида сақлаш, кейинроқ бориб уларни рулар билан қўшиб юборишга зўр бериб, устакорлик билан ҳаракат қилди.
Юқорида келтирилган тадбирлар, империянинг амалга оширган мустамлака сиѐсати маҳаллий меҳнаткаш аҳолинининг манфаатларига бутунлай зид келиши, улар ўртасида норозилик кайфиятларини туғилишида катта замин бўлиб хизмат қилди. Империя маъмурларининг мустамлака сиѐсатига қарши қаратилган ҳаракатлари Россия империяси Ўрта Осиѐни босиб олаѐтган даврлардан бошланган бўлса-да, бу ҳаракатлар рус қўшинлари томонидан шафқатсиз равишда бостириб келинди. 70-йиллардаги Пўлатхон қўзғолонидан сўнг Туркистоннинг бир қанча шаҳарларида ҳам халқ оммасининг оммавий норозилик ҳаракатлари кенг миқѐсда бўлиб ўтди. Россия империяси босқинига қарши кўтарилиб турган озодлик ҳаракатлари ичида "Олой маликаси" номи билан машҳур бўлган Қурбонжон додхоҳ Олой ўлкасида тинчлик ўрнатиш учун 1876 йилнинг охирига қадар мустамлакачиларга қарши курашиб келди. Унинг қўшинларига қарши юборилган генерал Скобелев бошлиқ рус қўшинлари қўзғолончиларга қарши ҳаракатларда енгилди ва мустамлакачи маъмурлар Қурбонжон додхоҳ билан сулҳ тузишга мажбур бўлди. Ўз умрини халқининг тинч-тотув яшашига бағишлаган Қурбонжон додхоҳ 1907-йил 97-ѐшида вафот этади.
Фарғона вилояти Туркистоннинг асосий пахтачиликка ихтисослашган вилоятлардан бўлганлиги туфайли, бу ерда вазиятнинг барқарор бўлиши чоризм учун катта аҳамиятга эга эди. Айниқса, маҳаллий аҳолинининг зич жойлашганлиги, деҳқонлар оммасининг пахтачилик жафоларидан келиб чиқаѐтган қийинчиликлардан қийналаѐтганлиги, маҳаллий ва мустамлакачи маъмурларининг бу ерлардаги бебошликлари олдини олиш қийин бўлган оммавий халқ ҳаракатларини келтириб чиқариши мумкин эди. Мана шундай ғалаѐнлардан бири 1878-йилда Мингтепада бўлиб ўтган Етимхон бошчилигидаги исѐндир. Бу исѐндан сўнг Фарғона вилояти генерал губернатори вилоятдаги маҳаллий аҳолидан ғайриқонуний солиқ ундирувчиларни ишдан олиб ташлашга мажбур бўлди.
1885-90-йилларда Андижоннинг Қўрғонтепа уездидаги Дарвешхон тўра бошлиқ халқ ҳаракати қуролли қўзғолонга айланди. Аммо, халқ оммасининг норозилик ҳаракатларини қуролли куч билан бостиришга
ўрганиб қолган чор маъмурлари бу ҳаракатларни ҳам шафқатсизларча бостирдилар.
1892-йил "вабо исѐни" номини олган Тошкент қўзғолони ХIХ аср охиридаги муҳим воқеалардан бири бўлди. 1892-йилги қўзғолон кўплаб Тарихий адабиѐтларда империя маъмурларининг ўлкада вабо касали тарқалишинифиг олдини олиш учун бўлган ҳаракат деб таърифланган бўлса- да, аслида бу қўзғолон Россия империясининг ўлкадаги йиллар давомида олиб борган мустамлака сиѐсатига қарши қаратилган ҳаракатлардан бири эди. 1892-йилги вабо касали тарқалиш миқѐси жиҳатидан 1872-йилдагига нисбатан кучли бўлмаса-да, мустамлака Туркистонда иқтисодий- ижтимоий вазият анча кескинлашган даврда юз берди. 1892-йилда Афғонистонда тарқаган вабо касали ўша йили Ўрта Осиѐга ҳам тарқалди. 1 июнга келиб, Жиззахда ҳам Россиядан кўчиб келганлардан бир нечтаси вабо билан касалланганлиги ҳақидаги хабар, 7-июнга келиб эса. Тошкентнинг эски шаҳар қисмида вабо билан касалланган кишилар ҳам маълум бўлди. Империя маъмурлари вабо касали тарқаб кетмаслиги учун чора-тадбирлар кўрдилар. Бироқ белгиланган чора-тадбирларда маҳаллий аҳолинининг диний ва миллий анъаналари мутлақо эътиборга олинмади.
Касаллик тарқалиши муносаби билан шаҳарга кириш ва шаҳардан чиқиш таъқиқланди. Шаҳардаги 12 та эски қабристон ѐпилиб, ваъда қилинган 4 та қабристон ўрнига фақат биттаси очиб берилди.
Вафот этганлар дафн этилиши билан боғлиқ бўлган тадбирлар ҳақида оқсоқоллар, муллалар, миршаблар, черков хизматчиларини огоҳлантириб қўйиш лозимлиги, айниқса, ҳар бир вафот этган киши врач рухсатидан кейингина дафн этилиши мумкинлиги ҳақидаги буйруқларда маҳаллий аҳолинининг диний эътиқодлари мутлақо ҳисобга олинмади. Ноилож қолган аҳоли вафот этганларни шаҳар ичидаги беркитилган қабристонларга яширинча олиб бориб кўма бошладилар. Буларнинг барчаси мустамлакачи маъмурларнинг зўравонликка асосланган сиѐсатининг кўриниши эди.
Мустамлакачи маъмурларининг бу тадбирларидан норози бўлган шаҳар аҳолиси 20-июн куни шаҳарнинг Хонақо масжиди ѐнида тўпланди. Шикоят хати ѐзиб, уни шаҳар ҳокимиятига етказиш учун уч кишидан иборат вакил сайланди.
Бироқ 23-июн куни шаҳарда тарқалган турли миш-мишлар шаҳардаги вазиятни оғирлаштириб, оммавий ғалаѐнлар бошланиши аѐн бўлиб қолди.
500 кишилик оломон 2 кўча бўйлаб шаҳар бошлиғининг уйи томон юра бошлади. Шундан сўнг қўзғолончилардан қаттиқ ўч олиш бошланиб кетди.
Қўзғолон мустамлака ҳукумати қўшинлари томонидан шафқатсизларча бостирилиб, 8 киши дорга осиб ўлдирилишига, 15 кишини 2 йил муддат билан маҳбуслар ротасига юборишга, 2 кишини олти ойга қамоқ жазоси билан жазолашга ҳукм қилинди. Лекин, мустамлакачи маъмурлари дунѐ жамоатчилиги олдида бу жазо ламинг шов-шувга сабаб бўлишидан чўчиб, ўлим жазосини умрбод сургун билан алмаштирдилар. Гарчи, қўзғолон Тошкент шаҳрининг ўзида юз берган бўлса-да, унинг таъсири бутун
Туркистон ўлкаси бўйлаб ѐйилди. Чунки бу озодлик ҳаракати мустамлакачилик зулми остида ѐтган халқлар туйғусини ифода этар эди.
Россия империясининг Туркистондаги амалдорлари вазият кескинлашаѐтганлигидан хавфсираб, подшо ҳукуматидан жойларда хавфсизликни сақлашнинг кучайтирилган ҳолатини жорий этишни таклиф этдилар. Бу орқали мустамлакачи маъмурлари ўз олдига катта сиѐсий мақсадларни қўйиб, аҳолини қўрқитиш, империя ҳукмронлигига қарши курашга чиқишга ботина олмаслик кайфиятларини кучайтиришга ҳаракат қилди. Шундай бўлса-да, 1898-йил Андижонда мутамлакачи маъмурларига қарши, унинг мустамлака сиѐсатига қарши яна бир озодлик ҳаракати бўлиб ўтди. Тарихда бу "Андижон қўзғолони" номини олди. Бу қўғолон 1898-йил Андижон шаҳрининг Мингтепа қишлоғида бошланди. Дастлаб қўзғолончилар сони 500 кишидан ортмаган бўлса-да, бироқ атрофдаги қишлоқлардан келиб қўшилаѐтган аҳоли ҳисобига қўзғолончилар сони ортиб борди. Қўзғолончиларга Муҳаммадали эшон - Дукчи эшон бошчилик қилди.
Дукчи эшон Улкадаги мустамлака сиѐсатига қарши Фарғона вилоятидаги аҳолини бирлаштиришга, уларни империянинг мустамлака сиѐсатига қарши чиқиб, бу зулмни ағдариб ташлашга ҳаракат қилди. Қўзғолон стихияли тарзда бошланди. 17-май куни Тожик қишлоғида тўпланган халқ оммаси Андижон шаҳрига қараб йўл олдилар. Қўзғолончилар сафи йўлда кўпайиб бораверди. Натижада шаҳарга етиб келганда уларнинг сафи кенгайиб, 2000 кишига етди. Оломон Андижондаги рус гаарнизонига тўсатдан ҳужум қилди. 23 солдат ўлдирилиб, 24 солдат яраланди. Солдатлар дарҳол қуролланиб, қўзғолончилардан 12 кишини ўлдирадилар, қолганлар қочиб кетади. Тезда Фарғона генерал-губернаторлигига берилган хабардан сўнг бу ерга қўшимча ҳарбий куч келтирилди ва маҳаллий аҳолидан ўч олиш бошланиб кетди. Тезликда мустамлакачиларга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этганлар, гумон қилинганлар қамоққа олинди. Улар бу билангина чекланмасдан ҳарбий кучлардан фойдаланиб, маҳаллий аҳолини қўрқитиш сиѐсатини кучайтирди.
Мустамлакачилар қўзғолонни ваҳшийлик билан бостиришларига қарамай бунинг акс садоси бутун Фарғона водийсига таралди. Асака, Қува, Шахрихон, Ўш, Марғилон каби шаҳарлар ва қишлоқларда ҳаракатлар кенг ѐйилди. Лекин рус қўшинлари ҳамма ерда ҳам қўзғолонни шафқатсизлик билан бостирди. Дукчи эшон Арслонбоб қишлоғида қўлга олинди ва бутун халқ олдида мустамлакачи маъмурлари томонидан 1898-йил 12-июнда осиб ўлдирилди.
Қўзғолонда иштирок этган 477 киши устидан бошланган суд жараѐни уч ой давом этди. Ҳарбий суд 362 кишини осиб ўлдиришга ҳукм қилди. Қўзғолончилардан 351 киши турли муддат билан қамалиб, 15 киши оиласи билан Сибирга сургун қилинди. Бироқ, мустамлакачи маъмурлари яна жаҳон оммаси олдида шарманда бўлишдан чўчиб, ўлим жазосини сургун билан алмаштирди.
Қўзғолон маркази деб топилган Мингтепа, Тожик ва Қашқар қишлоқлари император Николай II кўрсатмасига кўра, Дукчи эшон юрган
йўли деган баҳона билан уч кун тўпдан ўққа тутилиб, ер билан баробар текисланди. Мингтепа қишлоғи ўрнида 450 хонадонга мўлжалланган европача янги уйлар қурилди. эшон яшаган хонадон ўрнида рус черкови қуриш режалаштирилди. Хўжанд қишлоғига Духовский номи берилди.
Хуллас, мустамлакачи маъмурлари бу қўзғолонни ҳам қонга ботирдилар, Унининг иштирокчиларидан аѐвсиз ўч олдилар. Гарчи, мустамлакаси маъмурлари маҳаллий аҳолинининг миллий озодлик ҳаракатларини нақадар шафқатсизлик билан бостирса-да, Улкадаги ғалаѐнлар ва қўзғолонлар бир дақиқа ҳам тўхтамади.
ХХ аср бошларига кетиб, Улкадаги бундай ҳаракатлар янги босқичга кўтарилди. Шу билан биргаликда ўлкада демократик инқилобий ҳаракатлар ҳам кенг авж ола бошлади. Мустамлака шароитда ишчиларнинг шаклланиши ўзига хос хусусиятларга эга бўлган, хусусан, хонавайрон бўлган деҳқонлар ва ҳунармандлар ҳисобига кенгайиб бораѐтган ишчилар синфи империянинг марказий худудларида кучайиб бораѐтган демократик кучлар таъсирида бу ҳаракатларда аста-секин иштирок эта бошладилар. Ўлкадаги бир қанча шаҳарларда сиѐсий талабларни ўзида акс этган намойишлар бўлди.
Айниқса, 1900-1903-йилдаги иқтисодий инқирозлар, 1904-1905- йилдаги рус-япон урушида Россия кўрган зарарлари Ўлкадаги ҳам маҳаллий аҳолинининг аҳволига салбий таъсир этиши деҳқонлар оммасини ҳам яна норозилик ҳаракатлари билан чиқишига туртки берди. Оқибатда ўлка вилоятларлда вазият янада кескинлашиб кетди. Самарқанд вилоятида деҳқонлариннг ғалаѐнлари натижасида юзага келган Номоз Пиримқулов бошчилигидаги ҳаракатлар Туркистонда деҳқонлар ҳаракатининг асосий ҳал қилувчи кучига айланди. Россия империясининг мустамлака сиѐсати Улкадаги бундай ҳаракатларни доимо зудлик билан бостириб турди. Шу билан биргаликда миллий мустақилликка интилаѐтган, маҳаллий зиѐлиларга ҳам доимо таъқиб ўтказиб келди.
Ўлка меҳнаткашларининг аҳволи 1914-йил Россиянинг биринчи жаҳон урушига кириши билан янада оғирлашиб кетди. Уруш йиллари меҳнаткашларни эзиш тобора ортиб борди. Ўлкада ғалла етштириш камайиб, уруш туфайли ўз вақтида етказиб келинмаган ғалла танқислиги натижасида маҳаллий аҳоли орасида очарчилик бошланди. Бунинг устига Туркистонда расмий солиқлардан ташқари уруш эҳтиѐжи учун деб аҳолидан ҳар йили турли йиғим ва солиқлар тўпланди.
1916-йил биринчи жаҳон урушининг иқтисодий асоратлари меҳнаткаш аҳоли бўйнида оғир юк бўлиб турган вақтда Николай II нинг "Империядаги бегона халқлар эркак аҳолисини ҳаракатдаги армия жаѐнларида ҳарбий иншоотлар ва шунингдек, давлат мудофааси учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай оғир ишларга жалб қилиш" ҳақидаги фармони чиқди. Ушбу фармонга кўра Сибир, Ўрта Осиѐ, Қозоғистон, Кавказ ортидан 19 ѐшдан 43 ѐшгача бўлган 400 минг кишини мардикорликка олиш бошланиб кетди. Бу фармонга кўра, Ўлкадаги ҳар беш хонадондан мардикор олинадиган бўлди.
Қишлоқ хўжалигида йиғим терим ишлари бошланиб, рўзғор юритувчи, оила боқувчи эркакларнинг номаълум муддатга узоқ ўлкаларга
мардикорликка сафарбар этилиши чоризмнинг мустамлака сиѐсатидан, маҳаллий бойларнинг сиқувидан эзилиб кетган халқнинг сабр косасини тўлдириб юборди.
4-июлда савдо ва ҳунармандчилик маркази бўлган Хўжанд шаҳрида, ундан кcйин Самарқанд, Жиззах, Каттақўрғон каби шаҳарларда ҳам халқнинг норозилик ҳаракатлари бўлиб ўтди. Бу ерларда тезда етиб келган рус аскарлари қўзғолончилар ҳаракатини шафқатсиз равишда ўққа тутдилар.
Мустамлака маъмурияти зулмига қарши қўзғолонларнинг энг каттаси Жиззах шаҳрида бўлиб ўтди. Назирхўжа эшон бошчилик қилган бу қўзғолон шу қадар катта бўлдики, бу тарихда "Жиззах қўзғолони" номини олди. 1916- йил 12-13 июл кунлари бошланган ғалаѐнлар натижасида қўзғолончилар қўлларига нима тушса қуролланиб, эски шаҳардан янги шаҳар томон йўл олдилар, уезд маъмуриятини яксон қилдилар. Жиззахнинг янги шаҳар билан эски шаҳар ўртасида ѐрдамга келган жазо отряди қўзғолончиларни ўққа тутди. Оломон орқага қайтишга мажбур бўлди.
Бундай воқеалардан сўнг қўзғолончилар яна эски шаҳар аҳолисини оѐққа турғизиб, темир йўл томон бориб, темир йўл изларини, кўприкларни бузиб, телефон симларини узиб ташлайдилар. Ҳамма ерларда мустамлакачиларга қарши ҳаракатлар бошланди. Туркистон генерал- губернатори томонидан полковник Иванов қўмондонлиги остида юборилган жазо отряди эски Жиззахни аѐвсиз ўққа тутди. Зомин ва Фориш қишлоқ аҳолисидан қақшатқич равишда ўч олиниб, дуч келган кишилар отиб ташланди.
17-июлга келиб бутун Туркистон ўлкасида ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Жазо отрядлари ва мустамлакачи маъмурларга жуда катта ҳуқуқлар берилди. Шу муносабат билан аҳолинининг кўча ва майдонларда тўпланиши тақиқланди. Империя маъмурлари ҳарбий куч ишлатиб, бу ердаги қўзғолонни бостиришга маваффақ бўлдилар. Жиззах қўзғолони бўйича мингга яқин киши қамоққа олинди. 151 кишининг иши судга берилди. Шулардан 84 киши осиб ўлдиришга ҳукм қилинди, бироқ бу жазо ҳам кейинроқ "юмшатилиб" бошқа жазолар берилди. 1916-йил қўзғолони ўлкада маҳаллий аҳолинининг мустамлака сиѐстига қарши қаратилган энг катта миллий озодлик ва оммавий халқ ҳаракати эди. Бу қўзғолон жамиятнинг барча табақаларини ҳаракатга келтирди ва ўз домига тортди.
Россиянинг турли минтақаларига мардикорликка жўнатилган маҳаллий аҳоли вакиллари фақат Россия императори тахтдан ағдарилгандан сўнг қайтиб келдилар ва ўлкада яна миллий истиқлол учун кураш ҳаракатлари кенг миқѐсда бошланди. Ўлка зиѐлилари энди ўз мақсадларини тўлиқ амалга ошириш учун яна тарих майдонига чиқдилар. Лекин "улуғ давлатчи" мустамлакачилар Туркистонни қўлдан бой беришни истамадллар. Туркистонда феврал инқилобининг дастлабки кунларидан бошлаб ишчи депутатлар советлари билан бирга солдат депутатлари советлари тузлиа бошлади. Бу советларнинг депутатлари асосан европа миллатига мансуб аҳолидан ташкил топди. Жамоат ташкилотлари фаолиятни бошлаш ва унга
маҳаллий аҳолини ҳам жалб этиш, уларнинг бирлаштириш йўлидаги ҳаракатлар кенг кўламда кучайиб борди.



  1. Download 3,43 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish