Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


ХV асрнинг 2-ярмида Моварауннаҳр ва Хуросон. Темурийлар салтанатининг инқирозга юз тутиши



Download 3,43 Mb.
bet51/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

ХV асрнинг 2-ярмида Моварауннаҳр ва Хуросон. Темурийлар салтанатининг инқирозга юз тутиши.


Ўзаро тожу-тахт учун кураш Абдуллатифни разиллик ботқоғига ботириб уни ўз отасининг қотилига айлантирди. Гарчи у тахт эгаси бўлса-да, халқ уни "падаркуш" (отасининг қотили) сифатида лаънатлар, Улуғбек тарафдорлари унга душманлик кўзи билан қарар эди. Бундай бир пайтда Абдуллатиф хурофотчи дин аҳллари, дарвешлар гуруҳи билан ҳам
яқинлашишга ҳаракат қилди. Бироқ қотил падаркуш тахтда узоқ ўтира олгани йўқ. 1450-йилнинг 8-майида, шаҳар ҳандағи ѐнида, Боғинавдан нарироқда унга қарши суиқасд қилиниб ўлдирилади. Бу хусусда сўз юритган тарихчи Мирхонд фитначилар тап тортмасдан ҳаракат қилиб, унинг кесилган бошини Регистондаги Улуғбек ўзи қурдирган мадраса пештоғига намойишкорона тарзда илиб қўядилар, деб таърифтаган эди. Бу қотилликдан сўнг, тезда Самарқанд тахтига темурийлардан бири Мирзо Улуғбекнинг жияни ҳамда куѐви Мирзо Абдулло ўтиради. Бухорода эса ҳокимият Мироншоҳнинг невараси Султон Абу Саид қўлга ўтади. Мирзо Абдулло ўзининг бир йиллик ҳукмронлик даврида мамлакатда барқарорликни тиклашга, Мирзо Улуғбекнинг маданий соҳадаги ишларини давом эттиришга, марказий ҳокимиятни кучайтиришга ҳаракат қилади. У тахт учун даъвогарлар Алоуддавла ва Абу Саидлар билан кураш олиб бориб, Самарқандга қарши юриш қилган Абу Саид қўшинини тор-мор келтиради. Абу Саид Сирдарѐ ортига қочиб, Дашти Қипчоқ ўзбеклари хони Абулхайрхондан (1428-1468) тахтни эгаллаш учун ѐрдам сўраб мурожаат қилади. 1451-йили ѐзида Самарқанд яқинидаги Шероз қишлоғидаги қаттиқ жангда Мирзо Абдулло ўлдирилиб, тахт Султон Абу Саид Мирзо (1451-1469) қўлига ўтади. Темурийлар давлатининг Хуросон ерлари Шоҳруҳнинг бошқа бир невараси, Бойсунқурнинг ўғли Абулқосим Бобур қўлида сақланиб қолиб, у то вафоти (1457) га қадар Ҳирот тахтини бошқариб туради. Бу вақтга келиб ўзаро сиѐсий тарқоқлик янада авж олади. Биргина Хуросоннинг ўзи ўндан ортиқ қисмга бўлиниб кетади. Ўзаро тахт учун муттасил курашлар мамлакат иқтисодий ва маданий ҳаѐтига катта зарар етказиб, инқирозий ҳолатларга сабаб бўла бошлади. Абулқосим Бобур Хуросонни ўз қўли остида бирлаштиришга, Шоҳруҳ давлатидаги маданий ҳаѐтни тиклашга ҳаракат қилди. Лекин 1454 йили унинг Самарқандга юриши муваффақиятсиз тугаб, 40 кунлик шаҳар қамалидан кейин у яна орқага қайтишга мажбур бўлган эди. 1457-йили Абулқосим Бобур Машҳадда вафот этгандан сўнг Ҳирот тахти, Хуросон ерлари учун кураш яна авж олди. Бундай вазиятдан усталик билан фойдаланган Моварауннаҳр ҳукмдори Султон Абу Саид Мирзо 1457 йили Хуросонга юриш қилиб Ҳиротни эгаллайди. Шу тариқа Абу Саид темурийлар давлатининг иккала қисмини бирлаштиришга муваффақ бўлади. Султон Абу Саид Мирзонинг (1451-1469) ҳукмронлик даврида давлат ҳудудлари кенгайиб, унинг чегаралари Шарқий Туркистондан то Ироққача, Сирдарѐдан то Ҳиндистон чегараларигача бўлган ерларни ўз ичига олди. Ўз ҳукмронлиги даврида Абу Саид доимий равишда ҳокимиятини мустаҳкамлашга, исѐнкор амалдор-ноибларни жазолашга асосий эътиборини қаратди. Шунингдек, у бирмунча иқтисодий ва маданий тадбирлар ўтказишга ҳам уринди. Лекин, унинг бу соҳадаги ишлари ўзининг яхши натижасини бера олмади. Маърифат ва маданият Улуғбек давридек гуллаб яшнамади. Шунингдек, Абу Саид Хуросон, Эрон, Хоразмдаги сиѐсий тарқоқликни ҳам буткул тугата олмади. Ҳирот тахтига даъвогарлардан бири Умаршайхнинг эвараси, ѐш темурий шаҳзода Султон Ҳусайн (1438-1506) Абул Қосим Бобур вафотидан (1457 й.) кейин Хуросон мулки учун ўз ҳаракатларини бошлаб
юборган эди. У ХV аср 60-йилларидан катта ҳарбий отрядга бош бўлиб, 1461-1464-йилларда Ҳирот, Обивард, Нисо, Машҳад ва Хоразмда ҳокимият учун гоҳ муваффақиятли гоҳо муваффақиятсиз курашларни олиб борди.
1469-йили эрта баҳорда темурийларга аввалдан тегишли бўлган Ғарбий эрон ерларини қайтариб олиш мақсадида Султон Абу Саид Оққўюнлў туркманларига қарши юришни бошлайди. Бироқ, оққўюнлўлар ҳокими Узун Ҳасан (1453-1478) томонидан Озарбайжоннинг Муғон даштида жанг вақтида ўлдирлади. Абу Саиднинг ўғиллари Султон Ҳусайн билан тожу-тахт учун курашишга ботина олмай, Моварауннаҳрга қайтиб кетадилар. Султон Ҳусайн эса 1469-йил 24-мартда тантанали суръатда Ҳиротга кириб келади. Натижада темурийлар салтанати яна икки қисм: Хуросон ва Моварауннаҳрга бўлиниб кетади. Моварауннаҳр эса кетма-кет султон Абу Саиднинг ўғиллари Султон Аҳмад (1469-1494), Султон Маҳмуд (1494-1496) ҳамда Маҳмуднинг ўғли Султон Али Мирзо (1496-л 501 )лар томонидан мустақил равишда бошқарилди. Лекин кўп ҳолда айниқса Султон Аҳмаднинг давлат бошқарувидаги калтабин, ўқувсиз ва сусткашлиги, Султон Маҳмуд ва Султон Али Мирзоларнинг давлат ишларининг ўз ҳолига ташлаб, айш- ишратга муккаларидан кетганлиги боис ушбу ҳукмдорлар даврида ўзаро тарқоқлик янада кучаяди. Айрим вилоят ноиблари, амирларнинг таъсири ўсиб, кўпинча улар мустақил фаолият йўлига ўтиб ола бошлайдилар. Сиѐсий ҳаѐт, ижтимоий-иқтисодий муносабатларда руҳонийларнинг, айниқса сўфийларнинг таъсири янада кучаяди. Хусусан, шу даврнинг кўзга кўринган диний арбоби Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор (1404-1490), мамлакатда таъсирли шахсга айланиб, ўзаро кураш низолар вақтида мамлакат тинчлигини сақлаш йўлида бир неча маротаба бу курашларни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди. Бу юрт тинчлиги, осойишталиги йўлидаги унинг фаолияти, ватанпарварлиги, албатта, эътиборга сазовордир.
Темурийлар давлатининг жанубида аҳвол ўзгача эди. Султон Ҳусайн (Бойқаро) (1469-1506) давлати ўз таркибига Хоразм, Хуросон, Эроннинг бир қисмини олган бўлиб, у темурийлар тарихида охирги йирик давлат арбоби бўлиб қолди. Унинг деярли 40 йиллик ҳукмронлик даври ҳам ўзаро курашлардан холи бўлмаса-да, лекин мамлакатда иқтисодий ва маданий ҳаѐт юксак даражада сақланиб қолди. Мамалакат ободлиги, фаровонлиги, иқтисодий ҳаѐтнинг бир меъѐрда кечиши, фан-маданиятнинг юксалишида ўз даврининг тадбирли ва оқил ҳукмдори Султон Ҳусайннинг роли ниҳоятда катта бўлди.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish