Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


ХIII аср 2-ярми ва ХIV аср 1-ярмидаги маданий ҳаѐт



Download 3,43 Mb.
bet48/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

ХIII аср 2-ярми ва ХIV аср 1-ярмидаги маданий ҳаѐт.


ХIII аср II-ярмида ХIV аср I-ярмида хўжалик, иқтисодий ҳаѐтдаги силжишлар, савдо-сотиқнинг ривожланиши, қолаверса, Чиғатой мўғулларининг тобора ўтроқ ҳаѐтга мослаша бориши, босқинчилик вақтида таназзулга юз тутган маданий ҳаѐтнинг нисбатан жонланишига олиб келди. Аввало шаҳарсозлик билан боғлиқ бинокорлик ва меъморчилик йўлга қўйила бошланди. Маҳаллий диний уламолар ва дунѐвий зодагонлар, гоҳида мўғул зодагонларнинг баъзилари қурилиш ишларига ҳомийлик қила бошлашди. Меъморчиликда алоҳида ўрин тутган ганчкорлик, ғишт ўймакорлиги, кошинпазлик, меъморий хаттотлик қайта тикланди. Моварауннаҳр, Хоразмда маҳаллий бинокорлар иштирокида хонақо, мақбара, масжид, мадраса, сарой, миноралар қад кўтара бошлади. Шу даврларда барпо этилган кўпгина меъморий обидалар у ѐки бу кўринишда ҳозирги кунларгача етиб келган.
Жумладан, Бухородаги Сайфиддин Боҳарзий мақбарасини биринчилардан барпо этилган меъморий бино сифатида кўриш мумкин. Таниқли бухоролик шайх Сайфтддин Боҳарзий нуфузли диний уламолардан бири бўлиб, у 1258-йили оламдан ўтган эди. Унинг қабри устида тез орада катта мақбара ва ҳонақо барпо этилди. 1333-йили Бухорода бўлган араб сайѐҳи ибн Баттута ушбу мақбарага юқори баҳо берган эди. Шунингдек, мана шу даврларда барпо этилган Бухородаги Қусам ибн Аббос мақбараси
зиѐратхонаси, Хўжа Аҳмад мақбараси, Қўҳна Урганчдаги Нажмиддин Кубро ва Тўрабекхоним мақбараси, масжид ва 2 та баланд миноралар (миноранинг ҳозиргача сақланган қисми 62 метрни ташкил этади, минораларнинг биттаси ХХ аср бошларида қулаб тушган), Хўжанддаги Дувахон мақбараси (кейинчалик вайрон бўлган) ва бошқаларни тилга олиб ўтиш мумкин. Қаршидаги бузилиб кетган сарой, Маъсудбек ҳукмронлиги даврида (1238- 1289) Бухорода барпо этилиб, 1000 тача талабага мўлжалланган "Маъсудия", "Хония" мадрасалари ва бошқалар тўғрисида манбаларда маълумот бериб ўтилади.
Кўрилаѐтган давр бинокорлиги ва меъморчилигида пишиқ ғишт, кошин, парчин, меъморий ўймакор ғиштлар ҳамда ганч ва оҳак, писта кўмир, қумлардан тайѐрланган махсус қоришмалар каби қурилиш маҳсулотларидан ҳам бинолар қуришда ҳамда уларни меъморий жиҳатдан безашда кенг фойдаланилади. Монументал биноларнинг аксарияти эса бир ѐки икки гумбазли, тоқу равоқли ва пештоқли бўлган. Нақшинкор ғишт, кошинлар, китоба (лавҳа) билан нақш бериш анъаналари давом эттирилган. Шунингдек нақшларнинг турли луман, гулдор бўлиши, ўймакор амалий санъат қайта тикланганлигидан ҳам дарак берар эди. Кулолчилик, мисгарлик, заргарликда ҳам нақш билан ишлов бериш ҳолати авж олади.
Шубҳасиз, Чингиз Ўрдаларининг босқини Мовароуннаҳр ва Хуросон илм фан, адабиѐт ўчоқларига катта зарба бўлиб тушади. ХIII аср-ХIV аср охирларига қадар мўғуллар қадами етмаган ѐхуд уларнинг таъсири кам бўлган Деҳли султонлиги, жанубий Эрон, Кичик Осиѐ, қисман Сурия ва Мисрда илм-фан, маърифат, адабиѐт тараққий эта бошлаган эди. Фақатгина ХIV аср охири- ХV аср бошларига келибгина маърифат, маданият ўчоқлари яна Моварауннаҳр ва Хуросонга кўчади.
ХIII аср-ХIV асрнинг 2-ярмида форс-тожик адабиѐтида айниқса Жалолиддин Румий (1207-1272), Муслиҳиддин Саъдий Шерозий (1219-1293), Амир Хусрав Деҳлавийларнинг (1253-1325) ўрни ва мавқеи кўтарилиб, улар жаҳон адабиѐти оламига таниладилар. Асли Балх шаҳридан бўлган Румий 14 ѐшлигида ўз оиласи билан мўғул босқинидан қочиб Кичик Осиѐнинг Кўния султонлигига бориб қолади. Кўния, Ҳалаб, Дамашқда таҳсил олиб, буюк тасаввуф илми шоири ва файласуфи бўлиб танилади. У шеъриятда сўфий- фалсафий жанрни ривожлантириб, ўзининг 36 минг байтдан иборат "Маснавийи-маънавий" деган достонини яратади. Саъдий эса ислом оламида ўзининг "Гулистон" ва "Бўстон" асарлари, ғазаллари, аҳлоқий фикрлари билан кенг шуҳрат қозонади. Унинг асарларида Она-Ватанга муҳаббат, инсонпарварлик, меҳр-муҳаббат ғоялари ҳамиша барқ уриб туради. У ўз асарларида кишиларни ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликка, ҳукмдорлами адолат ва инсофга чақириб, салбий хусусиятларни қоралаб чиқади. Саъдий ўз умрини она шаҳри Шерозда тугатган.
Хусрав Деҳлавий Ҳиндистон шимолига мўғул босқинидан қочиб борган асли Кеш (Шаҳрисабз) лик кишилар хонадонида дунѐга келади. У Деҳлида султон саройида яшаб, ўзининг ажойиб "Хамса" достонини, Ҳиндистонда ҳозиргача машҳур "Хизрхон ва Дувалра"ни, "Мифтаҳ ал-
футуҳ" (Ғолиблик калити) "Нуҳ сипеҳр" (Фалакнинг тўққиз гумбази) каби асарларни ѐзади. ХШ асрнинг 2-ярмидан бошлаб тарихнавислик ҳам ривож топа бошлайди. Бу даврда асли Ғур вилоятидан бўлган Абу Умар Минҳожиддин Жузжонийнинг 1260-йил ѐзилган "Табақоти Носирий" (Носирга аталган табақалар), Оловиддин Ота Малик Жувайнийнинг "Тарихи жаҳонгўшаий" (Жаҳон фотиҳи тарихи), Файзуллоҳ Рашидиддин Ҳамадонийнинг "Жомй ат-Тавориҳ" (Тарихларнинг жамланиши) Шаҳобиддин ан-Насавийнинг "Сийрат ас-султон Жалолиддин Манкбурни" (султон Жалолиддин Манкбурнинг ҳаѐт фаолияти) каби нодир тарихий асарлари ҳам жаҳон юзини кўрди.
Бу асарлар ўз вақтида мўғуллар истилоси ва ундан кейинги даврни ўрганиш бобида биринчи даражали манбалар ҳисобланади. Бу пайтда шунингдек, ислом аҳлоқ-одоб ва тақводорлиги асосида туркий тилдаги адабиѐт ҳам ривож топа бошлади. Хоразмдаги бу адабиѐтнинг бир вакили машҳур файласуф шоир ва мутафаккир Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) ҳисобланади. У нафақат шоир, мутафаккир бўлибгина қолмай, Ҳиндистон, Шероз, Румда ҳам бели ерга тегмаган курашчи полвон ҳам эди. Худди шу маънода "Паҳлавон" тахаллуси унга ҳақли равишда берилган. Халқ ичида эса уни яна беҳад саҳоватли, бағрикенг, адолатли инсон сифатида ҳурмати катта эди. У ғолибликдан тушган мукофотларни етим-есир, ногиронларга ҳадя этар, пўстиндўзлик ҳунаридан келган даромадини атрофидаги камбағаллар билан баҳам кўрар эди. Ўз ѐнидан ҳатто Хива яқинида мақбара ҳам барпо этади. Унинг мардлиги, тантилиги, ҳақпарварлиги тўғрисида бизнинг кунларимизга қадар турли ҳикоят. ривоятлар ҳам етиб келгандир. Унинг инсонга хос бўлган ажойиб фазилатларни улуғловчи рубоийлари халқ орасида кенг тарқалган бўлган. У инсон ақл-заковати, аҳлоқий камолати ва аҳлоқий поклигини қадрлайди.
Туркий тилда ижод қилган яна бир шахс, бу номи бизга ҳати яхши таниш бўлмаган Носириддин Бурҳонуддин Рабғузийдир. У ХIII аср охири- ХIV аср бошларида яшаб, ижод қилган. Бизгача унинг биргина "Қиссайи Рабғузий" (Қиссасул анбиѐ) асари етиб келган. Бу асарда муаллиф ўзини "Работ ўғузининг қозиси Бурҳон ўғли Носириддин" деб таништиради. Ушбу асар ислом динини қабул қилган мўғул бекларидан бири бўлмиш Носириддин Тўқбуғанинг илтимосига кўра ҳижрий 709 (милодий 1309-1310) йилда ѐзилган. Ушбу асар 72 қисмдан иборат бўлиб, пайғамбарлар (Довуд, Сулаймон, Муҳаммад) ҳақидаги қиссалар, диний ривоят ва ҳикоятлар, халқ оғзаки ижоди, тарихий асарлар, диний китоблар асосида баѐн этилган диний- фалсафий, тарихий, аҳлоқий асардир. Ушбу асар халқ орасида, бахши ва оқинлар орасида ҳамиша машҳур бўлиб келган. Асарда баѐн этилган аҳлоқий фазилатлар таълим-тарбия, маърифат хусусида фикрлар ҳозирги кунга қадар ўзининг долзарб аҳамиятини йўқотмаган.
Бу пайтга келиб туркий адабиѐт ривожи билан бир қаторда, тасаввуф, дин илмларининг ҳам ривожланиши кўзга ташланади. Тасаввуф илмининг машҳур намоѐндаси, нақшбандийлик тариқатининг асосчиси Баҳовуддин Нақшбанд (Сайид Муҳаммад ибн Жалолиддин) (1318-1389)-аввало ўз
меҳнати билан ҳалол кун кўриш ғоясини қўллайди. Унинг "дил ба ѐру, даст ба кор" (яъни дилинг худода бўлсину, қўлинг меҳнатда бўлсин) деган шиори кейинчалик жуда машҳур бўлиб кетди. Унинг номи халқ орасида маълум ва машҳур бўлиб кетиб, Бухоро яқинидаги қабри мусулмонлар зиѐратгоҳларидан бирига айланиб қолган эди. Мустақиллик инояти билан бу аждодимизнинг номлари қайта тикланиб, унинг қабри жойлашган ер обод ва кўркам зиѐратгоҳ тусини олди.



Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish