Амир Темур вафотидан сўнг Темурийлар давлатидаги ижтимоий-сиѐсий вазият.
Соҳибқирон Амир Темур Хитойга қилинаѐтган ҳарбий юриш вақтида қаттиқ оғриб, 1405-йил 18-феврал кечаси Ўтрор ҳокими Бердибекнинг саройида вафот этади. Ўз даврининг моҳир табиблари ва уларнинг сардори бўлмиш таниқли табиб Файзуллоҳ Табризийнинг даво-корлари буюк ҳукмдор танасидаги оғирликка даво бўла олмади. Қазосига қадар ихтиѐри ўзида бўлган Соҳибқирон Амир Темур ўзига ворис ва тахт валиаҳди этиб невараси Пирмуҳаммад Жаҳонгирни васият қилиб қолдиради. Амир Темур барпо этган буюк салтанат (жами ўз ичига 27 та ўлка ва вилоятларни жам этган) гарчи Темурнинг маҳорати ва куч-қудрати ила мустаҳкам турган бўлса-да, лекин у ички жиҳатдан сиѐсий анча заиф, умумиқтисодий асосга эга бўлмаган эди. Ўғиллари ва набираларига мамлакатнинг қисм-қисмларга бўлиб берилганлиги ва суюрғол тартиби ҳам Темур давлати парокандалигини кучайтирар эди. Темур жасади Самарқандда дафн этилиши ва мотам маросимлари тугамасданоқ, тожу-тахт учун шаҳзодалар ўртасида ўзаро кураш кучайиб кетди.
Қобул ва шимолий Ҳинд мулкларининг ҳокими бўлмиш, Пирмуҳаммадни кўпчилик тахт эгаси сифатида кўришни хоҳламас ҳам эди. Бунинг устига у анча узоқда болиб, Самарқандга тезлик билан етиб келиш учун имкони ҳам йўқ эди. Темур вафотидан сўнг Моварауннаҳр, Хуросон, Эрон, Озарбайжон, Ироқ ва бошқа ерларда нотинчлик бошланиб, ғалаѐнли вазиятлар юзага кела бошлади. Секин аста Темур куч-қудрати билан барпо этилган буюк салтанатга путур ета бошлади. Фосиҳ Ҳавофий Темурдан сонг тирик қолган унинг ўғил ва набираларини санаб, жами уларнинг сони 36 тага этишини таъкидлаган эди. Айниқса улар орасида Шоҳруҳ (1377-1447)ни ва унинг ўғли Улуғбек (1394-1449) алоҳида ҳурмат билан тилга олиб ўтилган.
Шу давр муарриҳлари тахт эгалигига кўпроқ Шоҳруҳни маъқул кўриб, унинг инсоний сифатларига юқори баҳо берар эдилар. Шоҳруҳ тахт эгаси бўлишидан аввалроқ ҳам ўзининг оқил ва илмли, зукко ва тақводорлик сифатлари билан ҳурмат қозонган эди. Шунингдек, бу вақтда Темурнинг бошқа бир ўғли Мироншоҳ (1366-1408) ҳам ҳаѐт бўлиб, у ҳам асосий тахт даъвогарларидан бири ҳисобланар эди.
Темурнинг садоқатли амирларидан кўпчилиги, жумладан Шоҳмалик ва Шайх Нуриддинлар ҳам тожу тахт Шоҳруҳ Мирзога тегиши тарафдори эдилар. Шундай бир вақтда Мироншоҳ Мирзонинг ўғли, шимолий ерлар (Тошкент, Сайрам, Туркистон) ҳокими Халил Султон (1384-1409) шошилинч равишда, ўзининг минг чоғли аскари билан 1405 йилнинг 18 март куни Самарқандни эгаллайди ва ўзини Моварауннаҳр ҳукмдори деб эълон қилади. Ҳатто у Пирмуҳаммадга тегишли Амударѐнинг ўнг бетидаги ерларни ҳам ўз тасарруфида деб эълон қилади. Аввал бошида уни қўллаган Моварауннаҳр амирлари, ҳарбий саркардалар кўп ўтмай ундан ихлослари қайта бошлайди. Халил Султон ва айниқса унинг хотини Шодимулк пойтахтда кўплаб ножоиз ишларга изн беришади, Темур давридаѐқ нуфузли бўлган баъзи амалдор, зодагонлар мулкларини тортиб ола бошлашади.
Давлат хазинаси ўз ҳолича совурила бошланиб, ҳокимиятга кўплаб номақбул кишилар кела бошлайди. Шоҳруҳ билан биринчи ўзаро низодан сўнг Халил Султон гарчи унинг олий ҳукмдорлик ҳуқуқини тан олсада, Моварауннаҳр унинг ихтиѐрида қолажагини маълум қилади. Халил Султонни Ироқ томонидан бошқа бир куч отаси Мироншоҳ Мирзо ҳам қўллаб-қувватлай бошлайди. Сиѐсий калтабинлик йўлини тутган Халил Султондан норозилик тобора кучая бошлайди. Фарғона ҳокими Амир Худойдод Халил Султонга қарши бош кўтаради. Шоҳруҳнинг садоқатли кишиси бўлмиш Шайх Нуриддин Ўтрор ҳокими, ўз укаси бўлмиш Бердибек билан бирга бошқа бир исѐн кў-тарилишига сабабчи бўлади. Халил Султоннинг укаси Мирзо Султон Ҳусайн Амударѐ бўйларида ўз акасига қарши бош кўтаради. Хоразм эса Олтин Ўрдалик таниқли саркарда Амир Идику ўзбек томонидан ишғол этилади.
1405-1406-йилларда Халил Султоннинг Шоҳруҳ, Пирмуҳаммад қўшинлари билан Моварауннаҳр тахти учун бир неча бор ҳарбий тўқнашуви содир бўлади. Бутун Темур салтанати ўзаро тожу тахт курашлари домига тортилади. Ягона ҳисобланган салтанат Шоҳруҳ бошқараѐтган Хуросон, Балхдан то Ҳинд ерларигача бўлган ерларга ҳоким Пирмуҳаммад, Ғарбий эрон, Озарбайжон, Ироқ тасарруфида бўлган Мироншоҳ ва унинг авлодлари (Умар Мирзо, Абу Бакр) ерларига бўлиниб кетди. Моварауннаҳр Халил Султонга расман қарашли деб ҳисобланса-да, Туркистон, Ўтрор, Сайрамда Амир Бердибек, Фарғонада эса Амир Худойдод ҳукмронлик қилишар эди. Барча Темурийларни салтанатнинг юраги бўлмиш, Моварауннаҳрни эгаллаш истаги тарк этмас эди.
Моварауннаҳр ҳокими Халил Султоннинг ўз ҳолича иш тутиши, темурий зодагон, амирларнинг камситилиши, мусулмон уламолари, жумладан нақшбандия тариқатининг таниқли шайхи Муҳаммад Порсонинг
таҳқирланиши мухолиф кучларнинг душманлигини кучайтириб юборди. Шу вақтнинг ўзида ўзаро фитна ғалаѐнларнинг навбатдаги қурбонлари ҳам пайдо бўлади. 1407 йил 22 февралда тахт валиаҳди ҳисобланган Пирмуҳаммад ўзининг вазири Пирали Тоз томонидан суиқасд натижасида ўлдирилади. (Кейинчалик ўзини Пирмуҳаммаднинг "қасоскори" деб эълон қилган Шоҳруҳ Пирали Тозни Ҳиротда қатл этади). 1408-йил 22-апрелда эса қорақўюнҳ туркманлар билан жангда ҳокимият учун бошқа бир даъвогар Мироншоҳ Қора Юсуф томонидан Озарбайжон ва Ироқ учун бўлган жангда ўлдирилади. Натижада Озарбайжон ва Ироқ темурийлар тасарруфидан чиқади.
1409-йил бошида эса сиѐсий вазият янада кескинлашади. Амир Худойдод шу вақтда Халил Султонни Самарқанд ѐнидаги Шероз қишлоғида мағлубиятга учратиб, унинг ўзини асирликка олади. Хуросон ҳокими Шоҳруҳ эса ўзига қарашли бўлган Мозандарон ва Машҳадда. сўнгра унинг илкига ўтган Сейистон ва Кирмонда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлайди. Сўнгра бутун эътиборини Моварауннаҳрга қаратади. Шероз жангидан бир оз аввал Шоҳруҳ Халил Султонга Моварауннаҳр тахти учун жанг қилиш хусусида ѐрлиқ ҳам юборган эди. Шоҳруҳ салтанат марказидаги бедодликларга бундан буйон бефарқ бўла олмаслигини эълон қилди. 1409- йил 25-апрелида у Амударѐдан ўтиб Самарқанд томон жадал йўл олади. Халил Султонни қўлга олган Амир Худойдод қўшинларини Шоҳруҳ юборган ҳарбий қисм-тор-мор этиб, Халил Султонни асирликдан озод қилишади. Олийжаноб инсонийлик сифатларига эга бўлган темурий Шоҳруҳ Мирзо ўзаро гина-кудратларни унутиб, уни яхши кутиб олади. Амир Худойдод эса мамлакатдан қочиб кетади. 1409-йилнинг декабрига қадар Шоҳруҳ Мирзо Моварауннаҳрда тинчлик осойишталик ўрнатиб, Халил Султон ва бошқа темурий шаҳзодалар тарафдорларига қарши кескин чоралар кўради, издан чиққан хўжалик ҳаѐтни, савдо-сотиқни тиклайди.
Темурийлар салтанатининг тақдири ойдинлашиб, Хуросон ҳокими бўлмиш Шоҳруҳ Мирзо (1405-1409) темурийлар давлатининг олий ҳукмдори (1409-1447) сифатида эътироф этилди. Тарихда эса Шоҳруҳнинг деярли 40 йиллик барқарор ҳукмронлик даври бошланади. Ўзаро низо ва фитналардан, иқтисодий, савдо муносабатларини чиппакка чиқарган вайронагарчилик урушлардан чарчаган халқ, марказлашган кучли давлат сари интилаѐтган Шоҳруҳ Мирзонинг ҳатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлар эди. Чунки фақатгина кучли, марказлашган давлатгина ўзаро осойишталик, иқтисодий барқарорликни таъминлаши мумкин эди. Шоҳруҳ Темур давлати ўзагини сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Шу билан бирга у деярли барча ўлка, вилоят ноибларини ўз лавозимларидан четлаштириб, ўзига ишончли ҳисоблаган қариндош-уруғларини бу лавозимларга қўя бошлайди. Жумладан, Балх ва Бадахшон-Иброҳим Султонга, Шероз-Суюрғатмишга, Қобул ва Қандаҳор-Қайду Мирзога, Хуросоннинг бир қисми - Бойсунқур Мирзога, Ғарбий Брон ҳамда Ироқи Ажамнинг бир қисми - Султон Муҳаммадга, Форс вилояти-Абдулло Мирзоларга суюрғол тарзида бўлиб берилади.
Шу йўл билан Шоҳруҳ бошқарув тизими қулай ва иҳчам бўлади деб ўйлаган эди. Лекин кейинчалик ишончли қондошлар ичидан ҳам исѐнкор
ноиблар чиқа бошлайди. Хусусан, Шоҳруҳнинг невараси Султон Муҳаммад Эрон ноиби этиб тайинлангач, марказга бўйсунишдан бўйин товлай бошлайди. Сўнгги маротаба Шоҳруҳ исѐнкор неварасини ўлимидан сал аввал (1446-й.) Эронга юриш қилиб, унинг жазосини бериб қўйишга мажбур бўлган эди. Ягона Шоҳруҳ давлатида Моварауннаҳр қисмининг алоҳида ўрни бор эди. Давлатнинг марказий пойтахти Ҳирот шаҳри ҳисобланса, Моварауннаҳрнинг маркази Темур пойтахти бўлмиш қадимий Самарқанд шаҳри ҳисобланар эди. Моварауннаҳр ерларининг бошқаруви эса Улуғбек қўлига топширилган бўлиб, у умрининг охирига қадар (1449-й.), 40 йил мобайнида бу ерларни бошқариб келди. 1409-йили Моварауннаҳр қўлга олингандан сўнг Шоҳруҳ Улуғбекни шу ўлканинг ноиби этиб тайинлайди. 15 ѐшли ўсмир давлат бошқаруви ишлари учун ѐш эканлиги ҳисобга олиниб, таниқли амир Муборизиддин Шоҳиналикни унга оталиқ этиб тайинлаб, бошқарув ишлари амалда оталиқнинг қўлида мужассамлашади.
Моварауннаҳрлик амирларнинг баъзилари Улуғбек ва Шоҳмалик ҳокимиятларини тан олишни исташмайди. Жумладан, 1410-йилда қайта бош кўтарган Шайх Нуриддин ғалаѐни фақатгина Шоҳруҳ Мирзонинг аралашуви туфайли бостирилиб, ноиблик ўрни Улуғбекнинг ўзига қолдирилади. 1411- йили Моварауннаҳрда анча мухолиф кучларига эга бўлган ва Улуғбекнинг мустақил хатти-харакатларига тўсқинлик қилаѐтган Муборизиддин Шоҳмалик Шоҳруҳ билан бирга Ҳиротга қайтиб кетади. Улуғбек Мирзо эса шу йилдан бошлаб Моварауннаҳрнинг "Ягона ва қонуний султони" сифатида ҳокимиятни бошқаради.
Шоҳруҳ ва унинг ўғли Улуғбек ўз сиѐсатларининг устувор йўналишлари этиб аввало мамлакат ҳудудларини кcнгайтириш ҳамда марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш деб билдилар. Шоҳруҳ 1413 йили Эронни ўз қўли остига олади. Ўша йили Шоҳруҳ қўшини ѐрдамида Улуғбек Олтин Ўрда хонлари Ихтиѐридаги Хоразмни тортиб олади. Бу курашда фаол иштирок этган Шоҳмалик Хоразм ноиби этиб тайинланади. Улуғбек 1414- 1415-йилларда ўз амакиваччаси амирзода Аҳмад ҳукмрон бўлиб турган Фарғонани унинг қўлидан тортиб олади. Шунингдек, унинг Қошғарга нисбатан сиѐсати ҳам муваффақиятли тарзда ҳал бўлади. Аввал бошда собиқ Фарғона ҳокими Аҳмад Қошғардан паноҳ топган эди. Лекин темурийлар билан муносабатларни кескинлаштирмасликни лозим деб ҳисоблаган Қошғар ҳокими Шайх Али Тўғай Улуғбек билан ўзаро музокаралар олиб боради. Натижада, 1416-йили у "Буюк амирнинг руҳи, ҳимоясига" ўтиш истагини билдириб, Қошғарни Улуғбек юборган вакиллар Сиддиқ ва Алилар қўлга топширади.
Улуғбек шимолдаги қўшнилари бўлмиш Дашти Қипчоқ ва Мўғулистондаги ички сиѐсий аҳвол барқарорлиги ва у ерларда ўзига иттифоқчи бўлган кишиларни ҳокимият тепасида бўлишини истар эди. Шу сабабдан ҳам унинг аралашуви ҳамда ҳарбий кўмаги билан Дашти Қипчоқда Ўрусхоннинг набираси Шаҳзода Бароқхон ҳокимият тепасига келади. Мўғулистонда эса Улуғбекнинг ѐрдами билан Шермуҳамадхон рақиби Ваисхонни энгиб Мўғулистон тахтини эгаллайди. Улуғбек бу хонлар орқали
шимолда ва шарқда ўз таъсирини ўтказишга ва ўзига ишончли иттифоқчиларга эга бўлишини кўзлаган эди. Аввал Шермуҳаммадхон Моварауннаҳр ички ишларига аралашишга ҳаракат қилиб, ўз валинеъматига нисбатан ноҳақ муносабатда бўла бошлайди. 1424-йили ноябр ойида Шоҳруҳнинг ризолиги билан Улуғбек Мўғулистон устига юриш бошлайди. Унинг асосий кучлари 1425-йил эрта баҳорида Чу дарѐсидан ўтиб, Иссиқкўл яқинида мўғулларни тор-мор келтиради.
Бу жанг Улуғбек олиб борган жиддий урушларнинг биринчиси ва сўнггиси эди. Тез орада шимолдан яна бошқа бир хавф пайдо бўлади. Улуғбек ѐрдами билан аввал Дашти Қипчоқ, сўнгра Олтин Ўрда ҳокимиятини қўлга олган Бароқхон Моварауннаҳр султони мурувватини ѐддан чиқарди. У Сирдарѐ бўйидаги ерлар ва шаҳарларни (Ўтрор, Саброн, Сиғноқ) талаб, у ерларга ўз даъвоси билан чиқади. 1427-йилнинг бошида Улуғбек Дашти Қипчоққа ҳарбий юришга отланади. Бу юришда Улуғбек қўшини мағлубиятга учраб ўзи Тошкентга чекинади. Дашти қипчоқликлар билан бўлган жанг мағлубияти Улуғбекка шунчалик катта таъсир кўрсатадики, у отасининг ўлимигача шахсан ўзи ҳарбий қўшинга бош бўлиб, юришларни бошқа амалга оширмайди. 1428-йили Мирзо Улуғбек томонидан амалга оширилган пул ислоҳоти Моварауннаҳр ички иқтисодий ҳаѐтида муҳим рол ўйнади. Шунингдек, замондош тарихчиларнинг маълумотларига кўра, жумладан Давлатшоҳ Самарқандийнинг ѐзишича, Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги даврида солиқлар миқдори ҳам бир мунча пасайтирилган экан. Мирзо Улуғбек, шундай қилиб, отаси тириклик вақтида гарчи ташқи сиѐсат борасида бирмунча мустақил ҳаракат қилган бўлса-да, лекин у ҳақиқатда отаси Шоҳруҳ Мирзонинг Моварауннаҳрдаги ишончли ва итоаткор ҳокими бўлиб қолади. Улуғбек ички ва ташқи сиѐсат борасида отаси билан бамаслаҳат иш тутар, солиқларнинг бир қисмини мунтазам Ҳиротга жўнатар, хутба ва тангаларда отасининг номи зикр этиларди. Шунингдек, у вақти- вақти билан отасига ҳисоб бериб турар, ҳарбий юришлари вақтида унга моддий ва ҳарбий кўтак етказиб беришга мажбур эди.
Шоҳруҳнинг кексайиши билан тожу тахт учун зимдан пайдо бўлган низолар ҳам фаоллаша боради. Улуғбекнинг онаси Гавҳаршодбегим (1457-й. вафот этган) сиѐсий ишларга фаол аралаша бориб, невараси Алоуддавлани тахт вориси сифатида кўришни истар эди. Шоҳруҳнинг яна бир ҳаѐт бўлган ўғли Муҳаммад Жўки (1402-1444) ҳам ўзини тахт эгаси сифатида кўришга ҳақли деб ҳисоблар эди. Тожу-тахт учун зимдан бошланган кураш 1444-йили Шоҳруҳ оғир хаста бўлиб қолганда айниқса яққол намоѐн бўлган эди. Шоҳруҳ хасталикдан тузалиб, 1446-йилнинг сўнгида ўзининг охирги ҳарбий юришини амалга оширади. Порс ва Ироқ Ажамда унинг невараси Султон Муҳаммад бобосига қарши қўзғолон кўтариб, Ҳамадон ва Исфаҳонни босиб олади. Гарчи Шоҳруҳ исѐнни бостириб, қўзғолончиларни жазоласа-да, лекин яна хасталаниб 1447-йил 12-мартда Рай вилоятида оламдан ўтади. Шоҳруҳнинг ўлими Хуросон ва Моварауннаҳрда ўзаро темурий шаҳзодалар ўртасида тожу-тахт учун курашни бошлаб юборади. Мамлакат яна саросима, таҳлика, беқарорлик домига тортилади. Шариат ва урф-одатга кўра ўз-ўзидан
олий ҳукмдорлик ягона ворис Мирзо Улуғбек қўлига ўтиши керак эди. Лекин Бойсунқур Мирзонинг ўғиллари Алоуддавла ва Абулқосим Бобур Улуғбекка қарши ҳарбий ҳаракатни бошлаб юборади. Хуросон-Алоуддавла қўлига, Мозандарон ва Журжон Абулқосим Бобур ихтиѐрига ўтади. Султон Муҳаммад эса Ғарбий Эрон ва Форсда ўзини мустақил ҳукмдор деб эълон қилади. Муҳаммад Жўкининг ўғли Абу Бакр эса Балх, Шибирғон, Қундуз, Бағлонни босиб олади. Мамлакатнинг талон-тарож, пароканда бўлишини олдини олиш мақсадида Улуғбек муаммоларни тинч-музокара йўли билан ечмоқчи бўлади. Жумладан у Алоуддавла билан ўзаро музокараларни бошлайди. Алоуддавла Улуғбекнинг ўғли Абдуллатифни асир олиб, уни Ҳиротдаги Ихтиѐриддин қалъасига қамаб қўйган эди. Улуғбек юборган вакил садр Низомиддин Мирак Маҳмуд, Моварауннаҳр султонининг Ҳиротга юриш нияти йўқ эканлиги ва бу даъводан у воз кечишини билдиради. Икки ўртадаги чегара Мурғоб воҳаси деб белгиланиб, Абдуллатифга Балх ҳокимлиги лавозими берилади.
Лекин ҳеч қанча ўтмасдан Абдуллатиф ва Алоуддавла ўртасидаги муносабатлар яна кескинлашади. Абдуллатифнинг ўз ҳолича Ҳиротга қарши юриши муваффақиятсиз тугайди. У отаси Улуғбекка ѐрдам сўраб мурожаат қилади. 1448-йил баҳорида Улуғбек ва Абдуллатифнинг 90.000 кишилик бирлашган қўшини Ҳиротдан 14 фарсаҳ узоқликдаги Тарноб деган жойда Алоуддавла қўшинини тор-мор келтиради. Алоуддавла жанг майдонидан қочади. Ҳирот деярли жангсиз эгалланади. Машҳадгача бўлган ерларни Улуғбек, Астрободгача бўлган ерларни Абдуллатиф ўз ихтиѐрларига олишади. Улуғбек бу ҳарбий юришни узоқ давом эттира олмас эди. Чунки, Дашти Қипчоқдаги кўчманчиларнинг талончилик юришлари бу пайтга келиб, тез-тез амалга ошиб турар, мамлакатга шарқдан мўғуллар хавф солиб турар эдилар. Қолаверса ҳукмдор пойтахтни узоқ вақт эгасиз қолдириши мумкин эмас эди.
Тарноб жанги муваффақиятли якунланган бўлса-да, лекин Улуғбек ва шаҳзода Абдуллатифлар ўртасида муносабатларнинг совуқлашувига ҳам олиб келади. Улуғбек бу ғалабани кўпроқ бошқа бир ўғли Абдулазиз номи билан боғлар, ғалаба ѐрлиқларида Абдуллатиф номи Абдулазиздан сўнг тилга олинар эди. Абдуллатиф гарчи Ҳирот тахтига ўтирса-да, лекин Шоҳруҳ хазинаси ундан олиб қўйилади. Гарчи бу Улуғбек томонидан маълум бир ноҳақлик деб ҳисобланса-да, лекин бу билан Улуғбек бундан буѐн асосий пойтахт Самарқанд, Хуросон давлатнинг бир бўлаги деган ғояни шу хатти- ҳаракати билан англатмоқчи бўлади. Ўта ҳокимиятпараст ва шуҳратпараст, мол-дунѐга ўч Абдуллатиф учун шунинг ўзи отасига қарши бош кўтариш учун катта баҳона эди. Абдуллатиф Ҳиротда 15 кунча ҳукмронлик қилиб, сўнг Амударѐдан ўтиб, Моварауннаҳрга келади. Бу пайтда Абулқосим Бобур қўшини эса Ҳиротга яқинлашиб келаѐтган эди. Улуғбек фармони билан Абдуллатиф яна Балхга ноиб этиб тайинланади. Балхда Абдуллатифнинг отасига қарши ҳатти-ҳаракатлари кучайиб, ўз холича у хорижий савдогарлардан олинадиган "тамға" солиғини бекор қилади. Бу солиқ эса ўз навбатида давлат даромадининг асосий манбаларидан бири эди. Отасига
қарши кайфиятдаги кишиларни ўз атрофига йиғиб, ҳатто Абулқосим Бобур билан ҳам Улуғбекка қарши яширин тил бириктиради. Бу пайтда Улуғбек давлатининг сиѐсий аҳволи ҳам анча мураккаб тарзда турар эди. Улуғбек Абулхайрхон бошчилигидаги дашт қўшинларига қарши курашишга тўғри келади. Самарқанд ноиби этиб қолдирилган ўғли Абдулазиз эса "амирлар хонадонига тазйиқ ўтказяпти" деб овоза тарқалиб, бундан амирларнинг норозилиги жуда кучайиб кетади. Шунингдек Улуғбек туркманларнинг "рали бошчилигидаги исѐнини, темурий шаҳзодалардан Абусаиднинг Самарқанд атрофидаги ҳатти-ҳаракатларини ҳам бостиришга тўғри келади. Давлат яхлитлиги, темурийлар бирлигини сақлаш мақсадида Улуғбек Абдулазизни ўзи билан бирга олиб, маккор ўғли Абдуллатифга қарши курашга отланади. Абдуллатиф эса отасининг оғир аҳволидан фойдаланиб, тезда очиқ исѐн йўлига ўтади. У Амударѐдан кечиб ўтиб, Термиз, Кеш, Ҳисорни қийинчиликсиз эгаллайди.
1449-йилнинг октабр ойи бошида Самарқанд яқинидаги Дамашқ қишлоғида Мирзо Улуғбек ва шаҳзода Абдуллатиф ўрталаридаги жанг, Улуғбек мағлубияти билан тугайди. Мағлуб бўлган Мирзо Улуғбек пойтахт Самарқанд томон йўл олади. Лекин хиѐнат йўлига ўтган, Самарқандда ҳоким этиб қолдирилган, Мироншоҳ қавчин уни шаҳарга киритмай, дарвозаларни беркитиб қўйишга буйруқ беради. Шунингдек Шоҳруҳия қалъаси қутволи Иброҳим мамлук ҳам уни қалъага қўймайди. Шундан сўнг Улуғбек кейинги ҳатти-ҳаракатлари фойдасиз эканлигини англаб, Абдуллатифга таслим бўлишга мажбур бўлади. Мирзо Улуғбек тожу тахтдан воз кечиб, Маккага ҳаж сафарига кетишга изн сўрайди. Абдуллатиф ҳажга рухсат бериб, Амир Муҳаммад Хусравни унга ҳамроҳ қилиб жўнатади. Лекин, орадан ҳеч қанча ўтмасдан, шаҳар қозиси Шамсиддин Муҳаммад Мискиннинг қаршилигига қарамай, уламоларнинг яширин фатвоси билан отасининг ўлимини уюштиради. Ўз даврининг машҳур ҳукмдори ва забардаст олими Мирзо Улуғбек 1449-йилнинг 27-октабрида Самарқанд яқинида фожиали тарзда ўлдирилади. Орадан 2-3 кун ўтмасдан иниси Абдулазиз ва Улуғбекнинг садоқатли тўрт нафар амири қатл этилади.
Роппа-роса қирқ йил (1409-1449) давом этган, манбалар тили билан айтганда "темурийлар салтанатининг ѐрқин гавҳари" Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги шу тариқа ўз поѐнига етади. Бу давр кескин, мураккаб курашлар саҳнасида ўтса-да, бироқ Мирзо Улуғбек ўз давлатини мустаҳкамлаш, бирликни сақлаш, иқтисодий барқарорликни юзага келтириш, маданий ҳаѐтни юксалтириш борасидаги хизматлари темурийлар тарихида алоҳида аҳамиятга эга бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |