ЖИНСИЙ ПОЛИМОРФИЗМ
чилари ташқи кўриниши жиҳатидан бир-бирига ўхшамайди. Кўпгина тур чумолиларнинг бир-биридан фарқ қи-ладиган эркаклари, урғочилари ва ишчилари билан бир қаторда,* боши-катта ва жгғлари кучли тарақңий этган формалари, яъни душманлардан инни ҳимоя қиладиган «аскарчилари» ҳам бор (32- расм). «Аскарлари» жинсий жиҳатдан етишмай қолган ва қў-шимча белгилар пайдо бўлган урғочи-лардир.
Жамоа бўлиб яшайдиган ҳашарот-ларнинг жинсий полиморфизми оила-си ичидачмураккаб механизм восита-сида вужудга келади. Бунда бача-доннинг ажратадиган махсус те лергон суюқлиги муҳим роль ўинаиди. fcf суюқлик ишчи индивидларга физиологик таъсир этиб, жинсий без-ларнинг ривожланишини тормозлай-ди. Оила аъзолари орасида озиқа алмашиш ва личинкаларини боқиш ҳам муҳим роль ўйнайди. Асалари-ларда оталанмаган тухумларидан эркак (трутень)лари ривожланади.
Умуман жинсий полиморфизм ташки омиллар таъсиротидан қатъи назар оила ичида назорат килинади.
Экологик полиморфизм ташқи муҳит таъсирида; вужудга келади. Буларда айниқса қанотларнинг ривожланиш даражаси хар актерли-дир. Баъзи тур ҳашаротларда зркак ва урғочи индивидидан қатъи назар, қанотлари бир неча формада, яъни узун қанотлилар, калта қанотлилар ва қанотсиз бўлнши мумкин. Масалан, бузоқбошларда, чирилдоқларда, қан-далаларда ва бошқаларда (III таблица).
Экологик полиморфизмнинг бошқа ўзгариши фасл полиморфизмдир. Масалан, ўсимлик битларида йилнинг фаслига караб турли хил шаклда, жумладан қанотли ёки қанотсиз, пар-таногенетик эркаклари бўлиши мумкин. Бунда айниқса фотопериод даври-нинг давомийлиги, ҳарорат, овқат-нинг биохимиявий хусусияти муҳим роль ўйнайди.
Экологик полиморфизмнинг яна якка ҳолида яшовчи ҳашаротлар ҳам-да туда ҳолатда яшовчи формалари уч-раб туради. Булар бир-биридан ўтиб туриши мумкин.
Ҳашаротларнинг умри ҳар хил бўлиши юқорида қайд этилган эди. Турли фазалар — личинкалик, ғум-баклик ва имаго даврларининг даво-мати ҳам ҳар хил бўлиб, бу ҳашарот-нинг бирон ҳаёт шароитига нечоғлик мослашганлигига боғлиқ. Ниначилар-нинг личинкалари сувда камида бир' йил, баъзи турларининг личинкалари 2—3 йил яшайди, имаго эса бир неча ҳафта яшайди. Май кўнғизининг личинкаси тупроқда 4—5 йил яшайди,-кўпгина капалакларнинг личинкалари 2—3—4 ҳафта, пашша личинкалари эса бир неча кун яшайди.
Умуман олганда хашаротларнинг тухум, личинка, баъзан ғумбак типлари ва имаго ҳамда уларнинг морфо-биологик хусусиятлари систематик бирликларни ҳосил килади.
Do'stlaringiz bilan baham: |