ДИАПАУЗА
нинг ҳаётий даврини ва диап'аузасини программалаштиради.
Бинобарин, диапауза ташңи му-ҳит билан мураккаб ўзаро муноса-батда бўлади.' Бундан ташқари, диапауза кўпинча муҳит ноқулай шароит-га тушмасдан олдин вужудга келади ва ноқулай шароит ўтгандан кейин ҳам давом этиши мумкин. Шунинг учун диапаузани фақат ташқи муҳит ноқулай шароитига таъсир этувчи реакция деб тушу ниш мумкин эмас. Диапаузанинг ҳосил бўлиш механиз-ми анча мураккаб.
Фасл алмашиш иқлим шароитида ҳашаротлар ҳаётга мослашиб, диапауза тўғри фасл алмашишга эга бўлган муҳит факторлари назорати остида бўлади. Бу факторларга кун-нинг узунлиги, ҳавонинг харорати ва намлиги, озиқа ўсимликнинг био-химиявий ҳолатлари киради. Булар информацион сигнал вазифасини ўтай-ди. Бу муҳитнинг сигнал факторлар ўзаро боғлиң таъсирлари ҳашарот-ларда диапаузани қўзғатади.
Диапаузанинг шакли ёки типлари ҳлр хил. Бу ҳашаээтлар турининг ҳамма фазаларида ёки айрим фазйла-рида маълум вақтда рўй берадиган нормал ҳодиса ҳисобланади. Лекин одатда ҳар бир турда бир диапауза у ёки бу фазада бўлади. Тухум фаза-сида — э:м б рионал диапау-з а; бунга кўп чигирткасимонлар, тут ипак қуртлари ва бошқалар киради. Личинкалик фазасида личинка диапауза, масалан, дўлана ка-палаги, қарағай ипакчиси, олма қурти ва бошқалар. Булар личинкалик фазасида ңишлайди. Ғумбаклик фазасида — ғумбак ёки пупал диапауза, бунга карам ёки шолғом оқ капалаклари, карам ва ғўза тун-ламлари, лавлаги пашшаси киради. Булар ғумбаклик фазасида қишлайди. Вояга етган фазасида — имгинал диапауза, мисол: қандалалар, Колорадо, лавлаги узунбурун қўнғиз-лари, безгак чивинлари ва бошқалар.
Ёз фаслидаги диапаузага ё з г и, киш фаслдагиси қ и ш к и диапауза деб айтилади. Баъзан диапауза бир йилдан ортиқ давом эти-ши мумкин. Буларга икки й и л-л и к ёки кўп йиллик диапауза деб айтилади.
Диапаузани мажбурий, нома ж б у р и й ёки факультатив хиллари бўлади. Мажбурий диапауза моновольтин, яъни йилига бир марта бўғин берадиган турларга хосдир.
Йилига икки ва бир неча бўғин берадиган ҳашаротларда факультатив диапауза вужудга келади. Бунда бир ва бир нечта бўғиннингўсиш ва ривож-ланиши диапаузасиз бўлади. Лекин ноқулай шароитнинг яқинлашиши ёки келиши билан диапауза механизми қўзғалади ва ривожланиши тўхтаб, қиш ёки қуруқ фасл ноқулай шароити-дан муваффақиятли чиқишга замин яратади.
Диапаузанинг асосий томони ўз вақтида ундан чиқишдир ёки р е а к-тивацияланишдир. Бир-дан бир кенг тарңалган реактивация механизми паст ёки кжрри ҳарорат, намлик таъсир эттириш орқали эриши -лади. Кейинги йилларда бир тур ҳа-шаротларда бир неча диапауза шакл-лари борлиги аниқланган. Масалан, қишки одимчиларда 2 диапауза шакли характерлидир: эмбрионал ва ғумбак диапаузаси. Қишлаш даври тухум фазасида бўлиб, эмбрионал диапауза, езда эса ғумбаклик диапаузаси бўлиб, капалакни ғумбаклик даврндан чи-қишни кузгача чўзади.
Колорадо қўнғизида бир неча диапауза шакллари: қишки, ёзги ва кўп йиллик днапаузалари бўлади.
Баъзи тур ҳашаротларнинг эркак ва урғочи зотлари ташқи кўриниши-даги фарқ жинсий диморфизм бўлса, ҳар хил индивидларнинг турли функ-циялар бажаришига боғлиң равишда шакл ўзгариши полиморфизм деб айтилади. Полиморфизм жинсий ва экологии бўлиши мумкин.
Жинсий полиморфизм кўп тарқалган, асосан жамоа бўлиб, ин қуриб яшайдиган ҳашаротлар — чумолилар, асаларилар, арилар ва термитларга хос. Масалан, асалари-ларнинг урғочиси — онаси, эркакла-ри (трутеньлари) ва жинсий жиҳатдан етишмай коладиган урғочилар — иш-
Do'stlaringiz bilan baham: |