Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet18/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Хусусийлаштириш – бу давлат мулкига эгалик қилиш хуқуқини давлатдан хусусий шахсларга ўтишидир. Унинг 3 модели мавжуд:
Хусусийлаштиришнинг 1-модели мулкни барча аҳолига бепул тарзда баробар тақсимланиши. Бундай оммавий хусусийлаштиришдан мақсад қисқа муддат ичида чеклар бозорининг жорий этиш хисобига мулкдорларнинг кенг кўламини ташкил этиш бўлиб, уни хусусийлаштиришнинг чекли (ваучерли) модели дейилади. У Россияда қўлланилган.
2-модель корхона мулкини унинг жамоасига бепул тарзда ўтказиш бўлиб, унинг эътиборли томони шундаки, корхона меҳнат қилувчи жамоа ихтиёрида бўлади, бу эса меҳнат жамоаси ва корхонанинг ишлаб чиқариш йўналишини сақлаб қолишга сабаб бўлади.
3-модель – мулкни қисман ёки тўлиқ тарзда сотиб олиш. Бунинг афзаллик томони унинг мулкдорда хақиқий хўжайинлик ҳисси, маъсулияти кучайиб, боқимандалик кайфияти йўқолади, давлат бюджетига ҳам мулкдорга ҳам фойда беради. Бу модель давлат мулкининг аҳолининг ижтимоий химояланадиган қисмига бепул ёки имтиёзли тарзда ўтказишни истисно этмайди. Бу модель Ўзбекистондаги хусусийлаштириш дастурининг асосини ташкил этди ва хусусийлаштириш жараёни уч босқичда амалга оширилди.
Биринчи босқич – 1992-1993 йилларда амалга оширилди. Бу вақтда деярли барча уй-жойлар хусусийлаштирилиб, қишлоқ хўжалигидаги ҳар бир хонадонга ер ажратилди. Савдо, маиший хизмат, маҳаллий саноатдаги кичик ва ўрта корхоналар сотилди ва ҳиссадорларга бўлиб берилди.
Иккинчи босқич - 1994-1995 йилларга тўғри келади. Бу даврда минглаб йирик ва ўрта корхоналар акционерларнинг мулкига айлантирилди.
Учинчи босқич – 1996 йилдан бошланган. Бу босқич якунловчи хусусиятга эга бўлиб, бу даврда хусусийлаштирилмаган объектлар рўйхатига кирмаган барча объектлар ва корхоналар давлат тасарруфидан чиқарилади.
Биз шу нарсани аниқ, равшан англаб олишимиз керакки, хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш иқтисодий ислоҳот натижаси бўлмай, унинг йўналишларидан бири, уни амал­га оширишнинг энг муҳим йўлларидандир. Мулкчилик шакллари турлича бўлган корхоналар ўртасидаги рақобатчилик кураши уларни ишлаб чиқаришнинг, бошқаришнинг ички ташкилий тизимларини такомиллаштиришга, техника билан қайта қуроллантиришга фан ва техника соҳасидаги янги ютуқларни қўллашга мойил бўлишига, кам сарф-харажат қилган ҳолда янада юқори сифатли ва энг арзон нархда маҳсулот ишлаб чиқаришга ундайди. Пировард натижада бу иқтисодий ва илмий-техникавий тараққиётнинг қудратли воситаси бўлиб хизмат қилади.
Мулк турларига қараб, айрим давлатлар иқтисодий ресурслардан қандай фойдаланишни ўзларининг имкониятларидан келиб чиқиб ҳал қилиш жамият иқтисодий тизимининг хусусиятларидан келиб чиқади.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish