Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet26/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Бозорбу ишлаб чиқарувчи (сотувчи) билан истеъмолчи (харидор)ни бир-бирига боғлайдиган, айрибошлаш жараёнига хизмат қиладиган тартиблар, механизмлар ва муассасавий тузилмалардир.
Бозорнинг асосий белгилари сотувчи ва харидорларнинг ўзаро келишуви, эквивалентлилик принципи асосида айирбошлаш, сотувчиларнинг харажатлари қопланиб, фойда олиши ва тўловга қодир бўлган харидорларнинг талабини қондириш ва рақобатчиликдан иборатдир. Бозор иқтисодиётига ўтаётган бошқа ҳамма мамлакатлардаги каби бизнинг мамлакатимизда ҳам ўтиш даври суронларида айрим адабиётларда бозор тушунчасига енгил-елпи қараб унинг алмисоқдан қолган эски, бир томонлама, ҳозир маъносини йўқотган таърифини кўрсатиш ҳоллари учрамоқда. Турли кишилар томонидан ёзилган мақола ва китобларда бозорга турлича таъриф берилиб, у қизғин мунозараларга сабаб бўлмоқда. Айрим муаллифлар бозорни сотувчи ва харидорлар тартибсиз тўпланиб, жуфт-жуфт, тўп-тўп, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олди-сотди қиладиган жой деб ҳисобласалар, айримлари уни кишиларга ризқу рўз улашадиган файзу, баракотли, сирли дастурхон деб атайдилар.1
Бошқа бир гуруҳ муаллифлар эса бозорни ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни, айниқса содда деҳқонларни алдаш эвазига яшайдиган ва бойийдиган, алдамаса тура олмайдиган муттаҳамлар, тарозидан урадиган қаллоблар, бирга олиб ўнга сотадиган ноинсоф олиб-сотарлар, фирибгар воситачилар тўпланадиган, кишиларни алдашнинг турли ҳийла-найранглари ишлатиладиган бир нопокиза макон сифатида таърифлайдилар.2 Бу таърифлар маълум даражада бозорнинг ижобий ёки салбий томонларини ва унинг олди-сотди қилиш жойи эканлигини ифода этса-да, шу билан бирга унга тор доирада бир томонлама, юзаки қараш натижаси бўлиб, унинг ҳақиқий ички мазмунини, вазифасини, тутган ўрнини очиб бера олмайди.
Бозор товарларни ишлаб чиқариш ва айирбошлаш, пулнинг вужудга келиши, уларнинг ривожланиши натижасида келиб чиққан тарихий тушунча бўлиб, ҳозирги даврда кенг тарқалган объектив иқтисодий жараёндир.
Бозор ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, сотувчилар ва харидорлар ўртасида пул орқали айирбошлаш (олди-сотди) жараёнида бўладиган иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. Бунда бозорнинг моддий асосини жой эмас, балки товар ва пулнинг ҳаракати ташкил этади. Бозор тушунчаси иқтисодиётнинг тўртта фазаси (ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараён-лари) дан фақат айирбошлаш жараёнидаги иқтисодий муносабатларни ўз ичига олади. Бозорда ҳеч қандай бойлик яратилмайди, ишлаб чиқарилмайди, кишиларга бахт, ризқу рўз ҳам улашилмайди, лекин унда турли мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда мавжуд бўлган минглаб корхоналарда ишлаётган миллионлаб кишилар томонидан яратилган товар ва хизматлар, кўчмас мулклар, иқтисодий ресурслар, ишчи кучи пулга сотилади ва сотиб олинади.
Шундай қилиб, бозорда катта фойда олиш ёки хонавайрон бўлиш сабабини товарларни айирбошлаш жараёнида кишилар ўртасида юз берадиган муносабатлардан қидириб топиш лозим экан, савдо бўлаётган жойда, бозор майдонида ҳеч қанақа сир-асрор йўқ экан. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари дўкони, автомобильга хизмат кўрсатиш станцияси, бензин сотадиган жой, саноат товарлари дўкони, тижоратчиларнинг савдо шахобчалари, турли хил супермаркетлар, йирик савдо марказлар ва савдо ярмаркалари, ижтимоий, хусусий овқатланиш жойлари буларнинг ҳаммаси бозорнинг одатдаги кўринишлари бўлиб, у ерда ҳам юқорида айтилган муносабатлар содир бўлади. Фонд биржалари, чет эл валюталари бозори, дон биржалари ва аукционлар (ким ошди савдоси) юқори даражада ривожланган бозорлар бўлиб, уларда сотувчи ва харидорлар бир-бири билан акция, облигация, миллий валюта ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари орқали боғланади. Бозорнинг айрим турлари сотувчи ва харидорлар ўртасидаги шахсий алоқа билан фарқланса, бошқаларида улар ҳеч қачон бир-бирини кўрмайди ёки билмайди. Шунга мувофиқ бозор алоқалари бевосита ва билвосита алоқаларга бўлинади. Буларнинг ҳар қандай туридан қатъий назар унинг иштирокчилари (субъектлари) фуқаролар (уй хўжаликлари), турли хил корхоналар, фирмалар ва давлат ташкилотларидир. Бозор субъектлари икки гуруҳга – сотувчи ва харидорларга бўлиниб, улар бозор муносабатларининг турли вазифаларини бажаради. Сотувчилар бозорга товар ва хизматларни таклиф этади, харидорлар эса уларга талаб билдиради. Бозор ўз субъектлари манфаатини бир-бирига боғлаб, уларни мувофиқлаштиради.
Бозорнинг асосий вазифаси ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган товар ва хизматларни, иқтисодий ресурсларни истеъмолчиларга етказиб беришдан иборатдир. Бу ерда бозор ишлаб чиқариш билан истеъмолни бир-бирига боғлайди, ишлаб чиқарилган товар ёки хизмат ўз истеъмолчисини топади. Бунда бозор воситачи бўлиб хизмат қилади. Бозорда қиймат шакллари алмашади. У қийматни товар шаклидан пул шаклига айлантиради. Индивидуал меҳнат сарфлари сифатида чиққан товарлар бозор томонидан тан олинса, ижтимоий меҳнат сарфини намоён қилади ва товарнинг бозор қиймати ҳосил бўлади.
Бозор айирбошлаш категорияси бўлиб, ишлаб чиқаришнинг узлуксиз такрорланиб туришига ёрдам беради. Ишлаб чиқариш янгидан бошланиши учун яратилган товарлар сотилиши ва улар пулга айланиши, пулга эса керакли иқтисодий ресурслар харид қилиниши зарур. Бозор воситасида товарни сотишдан тушган маблағлар ҳисобига, ишлаб чиқарувчилар ресурслар сотиб олиш йўли билан сарфланган ишлаб чиқариш воситалари ўрнини қоплайдиган ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун керакли моддий ва меҳнат ресурсларига эга бўладилар. Бозор орқали ресурсларнинг эркин ҳаракати таъминланади ва уларнинг тармоқлар ўртасида тақсимланиши рўй беради. Истеъмолчилар бозорда у ёки бу товарга бўлган талабини билдиради. Бозор бу талабни ишлаб чиқарувчилар ва ресурсларни етказиб берувчиларга узатади. Ресурслар талаб билдирган тармоқлар ва соҳалар ўртасида тақсимланиб туради.
Бозор иқтисодиётни тартибга солиб туриш вазифасини талаб, таклиф, рақобат ва баҳолар ёрдамида бажаради. У ўзида талаб ва таклифни жамлаб, бу билан нимани, қанча миқдорда ва қайси вақтда ишлаб чиқариш кераклигини аниқлаб беради. Бозор нарх воситасида иқтисодий ресурсларни товарларга талаб камайган тармоқлардан талаб ортган тармоқларга оқиб келишини таъминлайди.
Бозор турли хил вазифаларни бажарса-да, улар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тақозо қилади. Бозорнинг мазмунини тўлароқ тушунмоқ учун унинг турларини ва ички тузилишини билиш зарур.



9-чизма. Истеъмол товарлари бозори ва ресурслар бозори ҳамда бозор субъектлари ўртасида ресурслар, маҳсулот ва даромадлар ҳаракати.
Иқтисодий ресурслар бозорининг таркибий қисмини ишчи кучи бозори ташкил қилади. Ишчи кучи бозорида – ўзига хос хусусиятга эга бўлган иқтисодий ресурснинг олди-сотди битими амалга оширилади. Бу бозорда бизнес томонидан ишчи кучига бўлган талаб, уй хўжаликлари томонидан билдирилган ишчи кучи таклифи билан тўқнаш келади. Шундай экан, ишчи кучи бозорида иқтисодий субъектларнинг икки тури – тадбиркорлар ва ёлланма ишчилар ҳаракат қилади. Ишчи кучи инсоннинг меҳнат қилиш қобилияти сифатида товарга айланади, бу қобилият бозор орқали унинг эгасидан ажратиб олинишини билдирмайди. Ишчи кучи бозорида инсоннинг ўзи эмас, унинг меҳнат қилиш қобилияти маълум муддатга сотилади.
Ишчи кучи бозорининг аниқ намоён бўлиш шаклларидан энг муҳими – меҳнат биржасидир. Меҳнат биржаси – ишчилар ва тадбиркорлар ўртасидаги ишчи кучини олди-сотди битимини тузишда воситачиликни амалга оширувчи ва ишсизларни рўйхатга олувчи муассаса.
Меҳнат биржаси қуйидаги вазифалари бажаради:

  • Ишсизларни рўйхатга олиш;

  • Ишсизларни мос ўринларда иш билан таъминлаш;

  • иш билан таъминланмаганларни қайта ўқитиш ва янги касбга тайёрлаш;

  • ишсизларни ижтимоий ҳимоялаш.

Молия бозори. Бу бозор турли-туман ва кўп жиҳатли бўлса ҳам, олди-сотди объекти битта, яъни пул (унга тенглаштирилган қимматли қоғозлар) ҳисобланади ва турли хил шаклларда бўлади. Ортиқча маблағларга эга бўлган хўжалик субъектлари, бу молиявий ресурсларни, маблағлар камёблигини сезган субъектларга таклиф қилади.
Қимматли қоғозлар бозорида акция, облигация, вексель, чек, депозит кабилар олди-сотди қилинади. Булар давлат томонидан чиқарилган узоқ муддатли мажбуриятлар ҳамда корпорацияларнинг акция ва облигацияларидан иборатдир. Бу бозорда брокер ва диллерлар воситачилик қилади. Мазкур бозор амалда фонд биржалари, аукционлар ва банклардан иборат бўлади.
Қимматли қоғозларнинг ҳаракати хусусияти бўйича молия бозори бирламчи ва иккиламчи (ҳосила) бозорларга бўлинади. Бирламчи бозорда янги нусхадаги қимматли қоғозлар сотилади ва сотиб олинади, иккиламчи бозорда олдин чиқарилган қимматли қоғозлар ҳаракат қилади. Бирламчи бозорда қимматли қоғозлар сотилса, иккиламчи бозорда қайта сотилади.
Иқтисодиёт учун қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори фавқулодда муҳим аҳамиятга эга. У хўжалик субъектлари ўртасида молиявий воситаларнинг эркин ҳаракат қилишини таъминлайди.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish