Биринчи вазифа – давлат мулкларини хусусийлаштириш соҳасида бошланган ишни охирига етказиш. Бунда давлат мулкини хусусийлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш, кичик хусусий корхоналар ташкил қилишни рағбатлантириш ҳисобига ишлаб чиқаришда давлатга қарашли бўлмаган қисмнинг улушини ошириш кўзда тутилади.
Иккинчи вазифа – ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам бериш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш. Бу ҳам корхоналар ва тармоқларнинг, умуман давлатнинг иқтисодий ва молиявий барқарорлигига эришиш имконини беради.
Учинчи вазифа – миллий валюта-сўмни яна ҳам мустаҳкамлашдан иборат.
Бу эса сўмнинг конвертацияси, қатъий валюталарга эркин суръатда алмаштириш лаёқати демакдир, унга пулнинг қадрсизланишига қарши таъсирчан чораларни қўллаш, истеъмол моллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда ички бозорни шундай моллар билан тўлдириш, корхоналарнинг четга мол чиқаришини кенгайтириш ҳисобига валюта заҳираларини мустаҳкамлаш йўли билан эришилади.
Тўртинчи вазифа – иқтисодиётнинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш, хом ашё етказиб беришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш.
Бу таркибий ўзгаришларда Республика учун энг асосий ҳисобланган тармоқларни, жумладан ёқилғи, энергетика ва ғалла комплексларини ривожлантириш назарда тутилади.
Ўтиш даврининг иккинчи босқичида аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш, уларга тегишли ёрдам кўрсатиш борасида биринчи босқичда тутилган йўл давом эттирилади.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтказишда икки босқичли тараққиёт юзага келади. Биринчи босқичда давлат сектори ва бозор хўжалигидан иборат ярим эркинлашган иқтисодий тизим юзага келади. Иккинчи босқичда иқтисодиёт тўлиқ эркинлаштирилади, хусусийлаштириш тугалланади, нархлар эркин қўйиб юборилади, давлат корхоналарининг монопол мавқеи тугатилади.
Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
– мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш;
– аграр ислоҳотлар;
– молия-кредит ва нарх-наво ислоҳоти;
– бошқариш тизимини ислоҳ қилиш ва бозор инфратузилмасини яратиш;
– ташқи иқтисодий алоқалар ислоҳоти;
– ижтимоий ислоҳотлар.
Республикада иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини яратиш бўйича амалга оширилган ишларнинг бир нечта йўналишини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Биринчи йўналиш – давлат ва иқтисодий мустақилликнинг ҳуқуқий негизларини яратиш, давлатни бошқариш қоидаларини тартибга солувчи қонунларни қабул қилиш.1
Бошқарув тизимининг юқори ва қуйи даражадаги вазифалари аниқ чегаралаб қўйилди. Ваколатли ҳокимиятнинг ягона тўла ҳуқуқли органи бўлган ҳокимлик институти яратилди, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш соҳасида фуқаролар йиғини жорий қилинди.
Иккинчи йўналиш – тизимдаги ўзгаришларга, янги иқтисодий муно-сабатларга ва шу жумладан мулкчилик муносабатларига асос бўладиган қонунлар тизимини яратиш. 2 Республикада бу йўналиш бўйича қабул қилинган қонунларда мулкдорнинг ҳуқуқи тан олинди, хусусий мулкчилик ҳуқуқи эътироф қилинди, мулкчиликнинг барча шакллари учун тенг шароит яратилди. Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг самарали механизми ишлаб чиқилди, қисқача айтганда, бозор муносабатларининг негизи бўлган кўп укладли иқтисодиётни шакллантиришнинг барча ҳуқуқий асослари яратилди.
Учинчи йўналиш – хўжалик юритишнинг ва институционал ўзгариш-ларнинг бозор шароитларига мос келадиган янги механизмни яратишга қаратилган қонунлар. 3 Бозор инфратузилмасини яратиш ва унинг фаолиятига хос жараёнларни тартибга солишни таъминлайдиган қонунларни қабул қилишдан олдин, иқтисодиётнинг турли соҳаларида хўжалик юритаётган субъектларнинг ҳуқуқ ва иқтисодий эркинлик борасидаги мақомини белгилаб берадиган қонунлар қабул қилинди. Корхоналар тўғрисидаги қонун, кооперация тўғрисидаги, деҳқон хўжалиги тўғрисидаги, хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисидаги қонунлар шулар жумласидандир.
Тўртинчи йўналиш – Республикамизни халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида таърифловчи ҳуқуқий нормаларни яратиш.4 Бу йўналишдаги қонунларни қабул қилиш натижасида мамлакатимизнинг ташқи иқтисодий алоқаларининг ривожланиши тарихида сифат жиҳатдан янги босқич бошланди.
Бешинчи йўналиш – кишиларнинг конституцион ва юридик ҳуқуқларини, ижтимоий кафолатларини ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашни таъминлайдиган қонунларни ишлаб чиқиш.1 Бу қонунлар бозор муносабатларига ўтиш шароитида аҳолининг энг муҳтож табақалари манфаатларини қонун кучи билан ҳимоя қилишгагина эмас, балки уларнинг маънавий имкониятларини намоён қилиш, ислоҳотлар учун мустаҳкам ижтимоий замин яратишга ҳам имкон беради.
Республикада бозор иқтисодиётига ўтиш даврида, иқтисодиётни ривожлантириш борасида бир қатор вазифалар туради.
Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлат мулкини хусусийлаштириш натижасида иккита асосий вазифа ҳал қилинади.
Биринчидан, давлат ихтиёрида бўлган мулк ўзининг ҳақиқий эгалари қўлига топширилади.
Иккинчидан, кўп укладли иқтисодиёт ва рағбатлантирувчи рақобатчилик муҳити вужудга келтирилади.
Ўзбекисгонда демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шаклантиришнинг асосий устувор йўналишлари сифатида қуйдагиларни қайд қилиб ўтиш мумкин:
• Биринчи устувор йўналиш – мустақилликни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаб бориш
Do'stlaringiz bilan baham: |