3. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари. Кишилик жамияти тарихий тараққиёти давомида товар хўжалиги бағрида бозор иқтисодиёти вужудга келиб, у борган сари ривожланиб боришини кўрсатди. XVII–XVIII асрларга келиб, инсоният хусусий мулкчиликка асосланган бозор иқтисодиётига ўтди. Иқтисодиётда унга хос бўлган туб белгилар секин-аста шаклланиб, пировард натижада қатор афзалликлар ҳамда айрим камчиликлари бўлган ҳозирги замон бозор иқтисодиётига хос яхлит иқтисодий тизим ташкил топди.
Ҳар бир мамлакатнинг бозор иқтисодиётига ўтишининг ўзига хос йўли қуйидаги омилларга боғлиқ:
Географик ўрни;
Табиий ресурсларнинг мавжудлиги ва уларнинг захираси;
Тарихий тараққиёт даражаси;
Аҳолининг анъаналари ва урф-одатлари;
Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражаси;
Жамиятнинг ижтимоий йўналиши.
Шу билан бирга бозор иқтисодиёти моделларининг умумий томонлари бўлиб, булар:
Бозор иқтисодиётининг турли-туман мулкчиликка асосланганлиги;
Товар ва хизматларга эркин нархлар устунлиги;
Рақобат курашига асосланиши;
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг маълум тизими мавжудлиги ва бошқалардан иборат.
Бозор иқтисодиёти барча мамалакатларда ўз хусусиятлари ва умумий томонларининг ўзига хос қоришмасидан иборат бўлиб, иқтисодий фанда ҳар ҳил модел (андоза) тарзида ифодаланади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш моделларини тарихий нуқтаи назардан 3 гуруҳга бўлиш мумкин. Ана шундай гуруҳларга бўлишнинг асосий мезони қилиб:
Давлат дастурларининг мақсади, йўналиши;
Иқтисодиётни тартибга солиш усуллари;
Иқтисодиётда давлат секторининг улуши;
Иш ҳақидаги фарқ кабилар олинади.
Бозор иқтисодиёт моделлари1
т/т
№
Модель турлари
Асосий тавсифий белгилари
1
Америка
Давлатнинг тартибга солиш роли энг кам даражада (сезиларсиз);
Тадбиркорликнинг ҳар томонлама рағбат-лантирилиш;
Аҳоли даромадларининг сезиларли даражада табақаланиши
2
Япония
Давлатнинг иқтисодиётга таъсири юқори даражада;
Иш ҳақи даражасидаги фарқлар сезиларсиз.
3
Германия
4
Швед
Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш-нинг ижтимоий йўналтирилганлиги, камтаъмин-ланган аҳоли қатламига ғамхўрлик кўрсатиш;
Иқтисодиёт давлат секторининг юқори салмоққа эгалиги.
5
Француз
Давлатнинг тартибга солишдаги юқори роли;
Давлат тадбиркорлик фаолияти кўлашининг анча кенглиги.