Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


-мавзу. Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати



Download 3,03 Mb.
bet112/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

15-мавзу. Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати
Режа

1. Аҳоли даромадлари ва уларнинг шаклланиш манбалари.
2. Даромадлар тенгсизлиги ва унинг сабаблари. Лоренц эрги чизиғи.
3. Камбағаллик, ижтимоий тенглик ва адолат.
4. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш.


1. Аҳоли даромадлари ва уларнинг шаклланиш манбалари.

Иш ҳақи жами даромадлар қисмида асосий бўлакни ташкил этади. Иш кучи бу инсоннинг моддий ишлаб чиқаришда фойдаланадиган меҳнатга лаёқати бўлиб, жисмоний ва руҳий кучи йиғиндисини ташкил этади. У ишлаб чиқаришнинг шахсий омилидир. Меҳнат эса кишиларни бирор мақсадга қаратилган фаолияти, иш кучидан фойдаланиш жараёни. Иш кучи ва меҳнат тушунчалари бир–бирларидан фарқ қиладилар. Инсон тадбиркор билан битим тузиш орқали маълум муддатга ўз меҳнатини сотиб иш ҳақи олади, ҳақиқатда эса у тадбиркорга ўз иш кучини идора этишни тузилган битим орқали топширади. Аҳолининг яшаш даражасига баҳо беришда асосий маҳсулот турларини жон бошига истеъмол қилиш, оила ўзига тегадиган қисмини пул даромади сифатида оладилар. Бу пул ҳарид учун сарфланиб, эҳтиёж қондирилади. Бозор иқтисодиётида даромад олиш чекланмайди. Даромад деганда, нимани тушуниш керак? Даромадлар бу маълум вақт мобайнида олинган ва шахсий истеъмол учун товар ва хизматларни сотиб олишга мўлжалланган пул маблағлари суммасидир. Бозор иқтисодиёти шароитида пул даромадлари тўрт манба асосида олинади: а) иш ҳақи; б) фойда; в) мулкдан олинадиган даромад; г) ижтимоий тўловлар. Иш ҳақи даромадлар таркибий қийматининг асосини ташкил қилади. Иш ҳақи ёлланиб ишловчиларнинг ишлаб топган даромадидир иш ҳақи тирикчилик воситаларини ҳарид этиш ва пул жамғармасини ҳосил этиш учун ишлатилади. Фойда тадбиркорларнинг пул сарфлаш, таваккал иш қилиб, хавф хатарни зиммасига олгани учун уларга тегадиган пул даромади ҳисобланади. Тадбирокнинг фойдага эга бўлиши ёки уни бой бериши бошлаган ишнинг натижасига боғлиқ. Шунинг учун табиатан фойда кафолатланмаган даромад бўлиб, тез–тез ўзгариб туради.


Мулкдан олинадиган даромад:

  • дивиденд фойданинг акциядорларга улуш сифатида тегадиган қисми. У акция чиқарган корхонанинг рентабеллилигига боғлиқ. Оддий акцияга тегадиган дивиденд кафолатланмайди. Имтиёзли акцияларга бериладиган дивиденд эса кафолатланади;

  • фоиз пул эгаси ўз пулини ўзгаларга қарзга бергани учун оладиган даромади. Фоиз қарзга берилган пул суммасига нисбатан улуш даражасида белгиланади;

  • рента кўчмас мулк эгаларини муқобил ишлатишдан олган даромади. Ер, иморат, уй-жойлар ва бошқалар ижарага берилиб, ундан даромад олинади;

  • ижтимоий тўловлар давлат томонидан тўланадиган нафақалар ишсизлик бўйича тўланадиган тўловлар ва шу кабилардир.

Аҳоли даромадларининг моҳиятини тушунишда қуйидагиларга эътибор бериш зарур:

  • ҳар қандай жамиятнинг бирламчи бўғини оиладир. Демак, даромадлар муаммоси, энг аввало, оилани жами даромадлари сифатида намоён бўлади;

  • оила даромадлари уч манба асосида шаклланади. Иш ҳақи, ижтимоий тўловлар ва қўшимча (томорқа, транспорт ва ҳ. к.) олинадиган даромадлар ташкил этади.

Маълумки, инсоннинг иқтисодий фаолияти унинг учун даромад олиш билан якунланади. Даромад хилларининг асосий қисми пул шаклига эга, чунки яратилган маҳсулотдан одамлар ўз ҳиссаларини сарф этган меҳнатларига қараб ишлаб чиқарилган маҳсулотдан пул шаклида оладилар.
Аҳоли яшаш даражасини қуйидагича ҳисоблаш мумкин:

Бунда: Яд – аҳолининг яшаш даражаси;
Мх – истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажми;
Ас – аҳоли сони.
“Аҳоли яшаш даражаси”ни ҳисоблашда жон бошига зарур бўлган истеъмол маҳсулотлари ҳисобланади. У “Истеъмол савати”ни ташкил этади.
Истеъмол савати маълум истеъмол даражасини таъминловчи товар ва хизматлар тўпламини ўз ичига олади. Ўзбекистонда минимум тирикчилик неъматларини ҳисоблашда норматив усул қўлланилади.
Минимум тирикчилик неъматлари минимал истеъмолчилар саватчасига тўғри келади. Оддий истеъмолчи саватчасига 19 та маҳсулот киради. Истеъмолчилар саватчасига кирадиган маҳсулотлар олимлар, биолог иқтисосчилар томонидан таҳлил этилади ва ҳисобланади.
Истеъмол савати маълум истеъмол даражасини таъминловчи товар ва хизматлар тўпламини ўз ичига олади. Шундан келиб чиққан ҳолда истеъмолни «энг кам» ва «қаноатлантирадиган» даражаси фарқланади. Унда энг кам даражаси истеъмол қилишнинг энг қуйи ёки камбағаллик даражасини кўрсатади. Истеъмолни «қаноатлантирадиган» даражаси инсон учун «яхши» истеъмолни таркибини ва миқорини кўрсатади. Аҳолини яшаш даражаси сифатида меҳнат қилиш шароитлари ва хавфсизлиги яшаш муҳитининг аҳволи, бўш вақтнинг мавжудлиги, ундан фойдаланиш каби кўрсаткичлар орқали аниқланади.
Иш ҳақи тўлаш усуллари вақтбай ва ишбай иш ҳақи усулларига бўлинади. Вақтбай иш ҳақи тўлаш меҳнат фаолиятини моддий неъматлар билан ўлчаб бўлмайдиган тармоқларда қўлланилади. Ишбай иш ҳақи усуллари асосан моддий неъматлар ишлаб чиқариш тармоқларида қўлланилади. Иш ҳақига таъсир этувчи омиллар ўша мамлакатда шаклланадиган анъанавий удумлар, ижтимоий–маданий эҳтиёжларни қондириш учун керакли маблағларни ташкил этади.
Иш ҳақи тармоқ касб ва бошқа омиллар таъсирида диффенецияланган бўлади. Бу ерда меҳнатни сифатий даражаси мураккаблиги ва инсон капитали даражаси катта аҳамиятга эга. Иш ҳақини ўртача даражасини дифферециалаштириш умумий меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқаришнинг технологик даражаси ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигига қараб аниқланади.
Иш ҳақини ташкил топиши тўғрисида фаниуз олими Ж.Б.Сей назариясида биринчи маротаба кўрилган.
Унинг фикрича ишлаб чиқариш жараёнида уч омил, меҳнат, ер ва капитал фаол қатнашиб, улар даромад яратадилар.
Яъни бу уч омил даромад манбаини ташкил этади деб ҳисоблаган.
Ж.А.Сей ишлаб чиқариш омилларини ўзининг “Бойликларнинг тақсимланиши” номли асарида ишлаб чиқаришда яратилган бойлик учала омил ўртасида тақсимланади деган фикрни билдирган.
Тўғри бу омиллар ишлаб чиқаришда янги яратилаётган бойликни яратишнинг асосий манбаи ҳисобланади.
Аммо бу бойлик тақсимоти бу уч омил ўртасида тенглик даражасида тақсимланмайди.
Ишлаб чиқарувчи субъект фойдаси ишлаб чиқариш жараёнида банд бўлган иш кучининг маълум меҳнатини қийматига ҳақ тўламаслиги оқибатида фойда олади.
Бу назарияни Америкалик Ж.В.Кларк янада ривожлантириб иш кучи унумдорлиги қўшилган омил унумдорлиги ғояси вужудга келишига асос бўлди.
Иш ҳақи одатда таъриф тизими орқали тармоқлар ва мамлакат минтақаларига қараб тартибга солинади. Иш ҳақи ходимлар малака маълумотлари эътиборга олинган ҳолда тўланади.
Таъриф тизими малака сўровномасидан, таъриф жадвалидан ва таъриф иш ҳақи даражаларидан ташкил топади.
Таъриф тизими малака маълумотларини ва иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ бўлган коэффициентларни ўз ичига олади.
Иш ҳақи коэффициентлари ишнинг оддийлигидан мураккаблик даражаларига қараб белгиланади. Таъриф тизими ишлаб чиқаришда банд бўлган иш кучларини юқори даражада иш ҳақлари олишга уларни ўз мутахассислик ва касбий маҳоратларини оширишга дават этади. Тариф малакаси касблар ва меҳнат турларини батафсил ифода этади. Уни бажарилиши учун зарур бўлган касбий маҳоратларини иш разръятларига бўлишни ифода этади. Ишчининг малака даражаси уни ишга қабул қилишда берилган разръят билан ифодаланади.
Хулоса қилиб айтсак жамиятда аҳолининг даромадларига қараб табақалашуви мавжуд. Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий самараси кишилар фаровонлиги, яъни яшаш даражасида намоён бўлади. Кишиларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондирилиш меъёри яшаш даражаси дейилади.
Даромадларни реал ва номинал шакли фарқланади:

  • номинал даромад пул шаклидаги жамики даромадни ўз ичига олади. Бу даромад турмуш даражасини ифодаламайди, чунки қанча ноз–неъматлар истеъмол этилганлиги нарх–навога ҳам боғлиқ. Моддий фаровонлик даражаси реал даромад билан белгиланади;

  • реал даромад, истеъмол товарлари ва хилма–хил хизматларда ифодаланган даромад бўлиб, пул даромадининг харид қобилиятини билдиради, турмуш даражасини умумлашган ҳолда тавсифлайди. Реал даромад жамики пул даромадларидан, турли тўловнинг чегириб ташланганидан кейин қолган қисми соф пул даромадини нарх ўзгаришларига қиёсан ҳисоблаш орқали топилади.

Реал даромаднинг ошган ёки пасайганлиги реал даромад (Рд)да ифода этилади ва пул даромади индексининг (Пд) нарх индексига (Ни) бўлган нисбати билан ўлчанади.

Рдреал даромад;
Пd – пул даромади индекси;
Ни – нарх индекси.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish