Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet120/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

1. Жаҳон бозорининг моҳияти.

Ҳалқаро савдо қадимги даврлардаёқ бўлган. Грек, рим, араб, хитой давлатлари қадимги даврларда ҳунармандлик буюмлари, қимматбаҳо тошлар, тирик товарлар (қуллар) билан савдо–сотиқ ишларини амалга оширганлар. Ўрта асрларда Венеция, Хива, Бухоро, Қўқон шаҳарларида савдо гуллаб яшнаган, лекин у даврларда чет давлатлар билан савдо алоқалари оммавий тус олмаган эди. Пулнинг умумий характерга эга бўлмаганлиги туфайли савдо ишлари бартер кўринишида бўлган.


Халқаро савдони таҳлил қилиш натижасида А.Смит мутлоқ афзаллик назариясини ишлаб чиқди. Бу назарияга мувофиқ баъзи бир давлатлар бирор маҳсулотни ишлаб чиқарганда мутлоқ афзалликка, самарадорликка эришадилар. Бунинг сабаби бу давлатларнинг ўзга давлатларга нисбатан қулай бўлган табиий шарт–шароитга эга эканлигидир. Масалан: Ҳиндистонда чой етиштириш, Бразилияда кофе, Ўзбекистонда пахта етиштириш қулай ва арзон. Сабаби: табиий шароитни қулайлиги.
Бу давлатлар учун ўзаро етиштирган товарларни алмашлаш фойдалироқ. Чунки Ўзбекистонда кофе, чой етиштириш мумкин бўлсада, биз учун самарасиз. Лекин кўпгина давлатлар мутлоқ афзалликка эга бўлмасаларда ҳалқаро савдода иштирок этадилар. Бундай зиддиятни инглиз иқтисодчиси Д.Рикардо ўзининг нисбий афзаллик назариясида тушунтириб берган. Айнан бир хил товар ишлаб чиқарувчи бошқа давлатларга нисбатан меҳнат унумдорлиги юқори бўлганлиги сабабли самарага эга бўлади, унинг товари кам харажат талаб этади. Натижада товарларни сотган давлатларга нисбатан устунликка эга бўлади.
Ҳалқаро савдонинг элементларига экспорт, импорт, реэкспорт, реимпортлар киради. Реэкспорт деганда ўз истеъмоли учун эмас, балки учинчи давлат учун олиб сотиладиган товарлар киради. Реимпорт эса истеъмолчи мамлакатлардан реэкспорт қилинган товарларни сотиб олишни ифодалайди.
Реимпорт – реэкспорт товарларни харид қилувчи истеъмолчилар ҳисобланади. Ҳалқаро савдо обороти импорт ва экспорт товарларининг пулда ифодаланган йиғиндиси ҳисобланади. Ташқи савдо шароитида мамлакат даромадларининг модели қуйидаги кўринишга эга бўлади.
Даромад = истеъмол + инвестициялар + экспорт-импорт.
Импорт билан экспорт ўртасидаги фарқ савдо балансининг қолдиғи (сальдоси) ҳисобланади, яъни соф экспортни ўзида ифодалайди.
Ўзбекистон Республикасининг 2004-2011 йилларда ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд. доллардан 25537,1 миллиард долларга кўпайган. Экспорт 58,8 фоизни, импорт 41,2 фоизни ташкил этган. 2011 йилда 9,0 пахта толаси, 13,2 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари ва ундан ясалган буюмлар, 18,5 фоиз энергия манбалари ва нефт маҳсулотлари, 7,4 фоиз қора ва рангли металллар, 6,7 фоиз машина ва асбоб ускуналар, 11,8 фоиз хизматлар ва 27,8 фоиз бошқа турли маҳсулотлар экспорт қилинган.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish