Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


-мавзу. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси



Download 3,03 Mb.
bet116/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

16-мавзу. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси.
Режа
1. Жаҳон хўжалигининг моҳияти, унинг ривожланиш босқичлари ва тенденцияси.
2. Жаҳон хўжалиги, унинг тузилиши ва моҳияти.
3. Ўзбекистон Республикасининг жаҳон хўжалигига қўшилиш хусусиятлари.


1. Жаҳон хўжалигининг моҳияти, унинг ривожланиш босқичлари ва тенденцияси.

Ҳар қандай мулкчилик шаклларига асосланган ўзининг иқтисодий ривожланиш йўллларини танлаб олган давлатлар миллий иқтисодиётларини ривожлантириш асосида ўзларининг ишлаб чиқариш воситаларига хом ашёларга бўлган талабларини ва аҳолини истеъмол талабаларини тўлиқ қондириш масаласи муаммо хисобланади.


Жаҳон хўжалигини ривожлантиришда ҳалқаро меҳнат тақсимоти уни давлатлар ўртасида кооперациялашувини тақозо этади. Ҳалқаро меҳнат тақсимоти меҳнат унумдорлигини оширишга, маҳсулот таннарҳини арзонлашувига олиб келади.
Ўз вақтида (1776 йил)да иқтисодчиси А.Смит яратган абсолют самарадорлик назарияси ҳалқаро меҳнат тақсимотини ва мамлакатларнинг малум ишлаб чиқариш йўналишларида ихтисослашуви зарурлиги кўрсатиб берган.
Бунинг асоси мамлакатларни маълум иқтисодий минтақаларда жойлашиши, уларга табиий иқлим шароитлар, ер ости бойликлари, ишлаб чиқариш ресурслари ишлаб чиқариш тараққиётларини бир бирларидан ажралиб туришидир. Шунинг учун ҳам айрим мамлакатлар мутлоқ иқтисодий холатда бўлиб юқори даражада даромад оладилар. Инлис иқтисодчиси Д.Рикардо нисбий самарадорлик назариясини 1817 йилда яратиб бу назарияга асосан хар қандай мамлакатларда ишлаб чиқариш самарадорлигини ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш эвазига таъминлаш мумкинлигини айтиб ўтган. Нисбий самарадорлик ишлаб чиқариш иҳтисослаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришни харажатларини камайтириш эвазига эришиш мумкин.
XX асрнинг бошларида (1919 йил)да швед иқтисодчиси Эллен Хектер ишлаб чиқариш омиллари нисбати назариясини муалифи бўлиб унинг ўқувчилари Нобель мукофоти лаурияти Бертил Олин бу назарияни математик асослаб берди. Юқорида келтирилган назарияларга асосан мамлакатлар ортиқча ишлаб чиқариш омиллари асосида яратилган товарларни экспортга чиқариши керак.
Маҳсулотларни мамлакатлар асосан етишмайдиган камёб ишлаб чиқариш омиллари асосида ишлаб чиқарилган товарларни импорт қилиши керак деган хулосага келиш мумкин.
Жаҳон хўжалигини шакланишини асосий сабабларидан бири иқтисодий ривожланган мамлакатларини босиб олиш яъни ривожланмаган мамлакатларни (экспанция) қилишидир. Бу ҳалқаро иқтисодий муносабатларни ривожланишига олиб келди.
Ер юзидаги ишчи кучининг 50 фоизи кам ривожланган мамлакатларда жойлашган бўлиб, бутун дунёда олинаётган даромаднинг 5 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келади. АҚШда 6 фоиз иш кучи жойлашган бўлиб, жаҳон бўйича яратилган даромаднинг 25 фоизи унга тегишлидир. Ҳозирги вақтда жаҳон хўжалиги давлатлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: қолоқ, ривожланаётган, ривожланган (ёки индустрлашган) шунингдек, ҳозирги вақтда жаҳон хўжалиги янги индустриал мамлакатлар (Мексика, Бразилия, Аргентина, Жанубий Корея, Тайвань, Гонконг, Малайзия, Сингапур) «Нефть қироллар»и (Саудия Арабистони, Қувайт ва бошқа) деб аталган мамлакатлар гуруҳи юзага келди. Булар бир қатор иқтисодий кўрсаткичлар бўйича айрим ривожланган давлатлар даражасига яқинлашиб қолдилар.
Жаҳондаги барча ривожланган, ривожланаётган ва янги мустақилликни қўлга киритган давлатлар ўзларининг ижтимоий–иқтисодий тараққиётларини ўзаро иқтисодий, моддий–техникавий ҳамкорликсиз тасаввур қила олмайдилар.
Хулоса қилиб айтиш мумкин халқаро савдони ХVI-XVIII асрда ривожланиши Жаҳон бозорини шаклланишига сабаб булди.
Жаҳон хўжалигини иккинчи босқичи ХIХ асрнинг охири ХХ асрни ўрталарида тўғри келади.
Бу иккинчи босқич ишлаб чиқариш кучларини ва монополияларини иқтисодий ривожланишини билан тавсифланади.
Жаҳон хўжалигининг иккинчи босқичи четга капитал чиқариш билан, халқаро иқтисодий ташкилотлар, Халқаро савдо ташкилоти, Европа иқтисодий уюшмаси, Халқаро Валюта фонди, Халқаро реконструкция ва тараққиёт банки ва бошқа ташкилотларини ташкил топиши ва жаҳонни икки қарама-қарши ижтимоий-иқтисодий капиталистик ва социалистик мамлакатлар тизимига ажралиши билан асосланади.
Жаҳон хўжалигининг учинчи босқичи ХХ асрнинг 50 йилларида мустакилликка эришиш харакатлари ва илмий-техника инқилобини тавсифлаш мумкин.
Жаҳон хўжалигини учинчи босқичини ривожланиш халқаро иқтисодий ижтимоий алоқалар ривожланишини илмий-техника соҳаларида ҳамкорликни ривожланиши, очликка, халқаро терроризмга қарши кўрашувида бирлашиши, социализм тизимини бузилиши ва мустақиликка эришган мамлакатларни бозор иқтисодиётига ўтиши билан тавифланади.
Жаҳон хўжалиги шароитида барча мамлкатларнинг ишлаб чиқариши, ишлаб чиқариш тармоқлари, савдо, маҳсулотларнинг сотиш баҳолари, валюта молия соҳаларини ривожланишига бўлган қизиқиш қамраб олади.
Жаҳон хўжалиги тизимида куйидаги глобал таснифга эга бўлган ривожланган мамлакатлар билан мустакилликка эришган, ривожланган давлатлар уртасида узаро иқтисодий, ижтимоий техникавий маданий муносабатларни урнатиш, «инсон ва жамият» тизими асосида (ахолининг ўсиши, касалликка, камбагалликка ва очликка қарши кўраши, инсонларни капиталлашув даражасини оширишга, энергетика, экологик, озик-овқат муамоларини ҳал этиш зарур.
Жаҳон молиявий-иқтисодни инқирозига қарши кўрашиши буйича самарали тадбирлар ишлаб чиқиш максадида энг ривожланган 20 мамлакат раҳбарлари 2008 йилда (Вашингтон)да, 2009 йилда (Питтербург)да, 2009 йилда (Лондон)да, 2010йил (Торонто)да ва (Сеул)да саммити ўтказилди. Ривожланган мамлакатларда ишлаб чикарилаётган ялпи ички маҳсулотни ўсиши инкироздан олдинги даражага етгани йук. 2007-2010 йиллар ичида ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш АКШда 2,0 фоиздан -2,6 фоизга, Японияда 2,0 фоиздан 5,7 фоизга Англияда 3,0 фоиздан -4,9 фоизга, Германияда 2,5 фоиздан -4,7 фоизга камайган.
Тезкор олинган маълумотларга кўра 2010 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати АКШда 1,5 фоизни, Японияда 1,7 фоизни Англияда 0,9 фоизни ва Германияда 3,6 фоизни ташкил этган.
Шу давр ичида ишсизлик 4,6 фоиздан 10,6 фоизга (АКШ)да, 3,8 фоиздан 6,2 фоизга (Япония)да, 5,3 фоиздан 9,3 фоизга (Англия)да ва 8,3 фоиздан 10,6 фоизга (Германия)да кўпайган.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инкирозни келиб чиқиши молиявий номутаносибликни келтиради.
Бу молиявий номутаносиблик давлат даромадлари ва харажатлари, бюджет харажатларининг бюджет даромадларига нисбатан ортик булишида ва молиявий тизим ва молиявий муноасабатларни бузилишда ифодаоланади.
Бундай холат МДХ давлатларида ҳам рўй берган. 2010 йилда Реал маҳсулот ишлаб чиқаришни ўсишига нисбатан инфляция устун даражада ривожланган натижада Россия, Украина ва Қозогистонда иқтисодий ўсиш салбий нисбатда бўлган, Қозогистонда ўсиш 0,2 фоизни, Узбекистонда эса ўсиш 2,4 фоизни ташкил этган Президент И.А.Каримов «Юртимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 2008 йилда 9,0 фоиз, 2009 йилда 8,1 фоиз, 2010 йилда эса 8,5 фоизни ташкил этди. Жаҳон молия институтларининг хулосасига кўра, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири эканлиги албатта барчамизга мамнуният бағишлайди9» деган эди.



Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish