Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


Давлатнинг иқтисодий сиёсати ва давлатнинг бошқариш механизмлари



Download 3,03 Mb.
bet111/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

3. Давлатнинг иқтисодий сиёсати ва давлатнинг бошқариш механизмлари

Давлат иқтисодиётни маъмурий, иқтисодий, хусусий механизмлар орқали бошқаради. Давлат, фирмалар ўзининг корхоналарга тайинлаган раҳбарлари ва маъмурий муассасалар томонидан иқтисодиёт ривожини назорат қилиб боришга маъмурий бошқариш дейилади. Давлатни иқтисодий усуллар орқали бозорни тартибга солиш тадбирлари давлат ихтиёридаги корхоналарни бошқариш бюджет, солиқ ва пул–кредит сиёсати орқали, ҳамда капитал сарфларни назорат қилиш йўли билан амалга оширилади.


Иқтисодий усуллар шундай қўлланиши керакки, бунда улар бозор кучини, ўрнини босмасликлари керак. Айтайлик олиб борилаётган солиқ сиёсати ишлаб чиқариш даражасини кўтаришига баҳолар эса талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаши керак. Иқтисодий услублар орқали, давлат иқтисодиёт тараққиётини салбий томонларини доимо кузатиб, уни олдини олиши ёки ҳал этиши мумкин. Кейинги даврларда иқтисодиётни тартибга солишнинг бевосита ва билвосита усулларидан ҳам фойдаланилмоқда. Бевосита услубда асосан давлат томонидан режалаштириш ҳисобига иқтисодиётни тартиб солинмоқда. Билвосита усулида иқтисодиёт тараққиётида камчиликларни ўрганиб, уларни бартараф этиш йўли билан ва молия кредит воситалари, солиқлар сиёсати орқали иқтисодиёт тартибга солинади.
Миллий иқтисодиётни бошқаришдан мақсад: а) ижтимоий эҳтиёжлар таркиби; б) зарур бўлган фойдали неъматлар ва хизматлар тўплами; в) ижтимоий ишлаб чиқариш структураси ўртасида мутаносибликка эришишдан иборатдир.
Давлат ўз фаолияти натижасида қандай асосий масалалар ва муаммоларни ҳал этмоғи зарур. Булар қуйидагилардан иборатдир, фан ва техника тараққиётини стратегик истиқболлаштириш, умумий нуқтаи назаридан фан ва техника тараққиётининг кучайиши мумкин бўлган ижтимоий–иқтисодий оқибатларга баҳо бериш ва узоқ муддатга ҳалқ хўжалигининг ривожланишини истиқболлаштириш, жамиятнинг кам таъминланган қатламларини ҳимоялаш пул–молия тизимини талабга жавоб берадиган ҳолда ҳаракат қилишини таъминлаш, транспорт, алоқа ва маданият муассасалари, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот, моддий техника базасини давлат томонидан ишлаб чиқилган концепция асосида ривожлантириш. Ҳозирги даврда иқтисодиётни тартибга солишнинг муҳим шакли сифатида иқтисодиётни давлат томонидан дастурлаштириш кенг тарқалиб бормоқда. Бунда давлат томонидан экспорт, импорт, маблағлар, малакали ишчиларни тайёрлаш илмий тадқиқотлар ўтказиш дастурларини ишлаб чиқишдир. Энди юқоридаги вазифаларни бажаришда давлат қандай воситалардан фойдаланади? Уларнинг асосийси қуйидагилардан иборат: фискаль ва пул сиёсати, ижтимоий сиёсат ва даромадларни тартибга солиш сиёсати, ташқи иқтисодий сиёсат.
Умуман олганда, давлат иқтисодий фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагича:

  • бозор иқтисодиётини ҳуқуқий асосларини таъминлаш;

  • бозор механизмини яхлитлиги ва унинг нормал ишлаши учун шарт–шароит яратиш;

  • аҳолини иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва даромадларни адолатли тақсимлаш;

  • ҳалқаро иқтисодий муносабатларнинг самарали ривожланишини таъминлаш.

Давлатнинг бюджет маблағларини тақсимлаш сиёсатига, унинг фискаль сиёсати дейилади. Пул сиёсати ҳам иқтисодиётда барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Пул миқдорини тартибга солиш орқали давлат баҳо даражасига, инвестицион жараёнларига ва аҳолининг истеъмолига, миллий ишлаб чиқариш ҳажмига ва иқтисодий ўсиш суръатларига таъсир этиши мумкин. Ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг воситалари бир–бири билан боғлиқдир. Бунда бир соҳада қабул қилинаётган қарорни бошқа соҳаларга таъсирини, албатта, инобатга олмоқ зарурдир. Уларга асосан нарх–наволарнинг ошиши билан жамғармаларни индексациялаш, яшаш минимумини ўрнатиш, кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатишдан иборат. Ижтимоий сиёсат ундан ташқари таълим, соғлиқни сақлаш, маданият соҳаларини ҳам ўз ичига олади.
Ташқи иқтисодий сиёсат давлатнинг ҳалқаро савдо, валюта муносабатларида тўтган ўрни билан белгиланади.
Иқтисодиётда бозор муносабатларини таркиб топтирилган сари, бозор механизми шакллантирилади ва у иқтисодиётни тартибга солиш воситалариан бири бўлади. Бунда давлат ўзига хос бўлмаган функцияларни бозор механизмига ўтказиб, иқтисодиётни тартиб солиш ҳаммага маълум дастурлар – молия, кредит, солиқ, валюта сиёсати, нархларни назорат қилиш, ҳамда билвосита таъсир кўрсатишнинг бошқа чоралари ёрдамида амалга оширилади ва иқтисодиётни тартибга солувчи иккинчи восита бўлади.



Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish