4. Пул-кредит (монетар) сиёсатни олиб бориш тамойиллари ва воситалари.
Бозор иқтисодиёти муносабатларини шакллантиришда пул–кредит тизимини такомиллаштириш ишлаб чиқариш корхоналарини давлат томонидан қайтариб бермаслик шартлари билан бюджет маблағларидан фойдаланишдан озод қилади. Шунинг учун ҳам «Бозор муносабатларини шакллантириш шароитида кредит сиёсатини амалга ошириш воситаси тубдан ўзгаради,… Марказий банк олдида пул муомаласини тартибга солишнинг иқтисодий усулларини эгаллашдек ғоят мураккаб вазифа турибди. Шу жумладан:
тижорат банкларининг операцияларини қайтадан пул билан таъминлаш. Бунда Марказий банкнинг тижорат банкларига фоиз ҳисобидан кредит бериш кўзда тутилади. Бу эса банкларни ўз маблағлари даражасини Марказий банк маблағлари даражаси билан боғлашга мажбур қилади;
пул билан қайта таъминлашга кредитлар бериладиган, расмий ҳисобга олинадиган миқдор ўзгаришларини тартибга солувч фоиз сиёсати;
тижорат банкларининг Марказий банк ҳисобларидаги маблағларнинг бир қисмини резерв учун олиш меъёрини, Марказий банк мажбурий заҳираларнинг меъёрини тартибга солиб, тижорат банклари операцияларининг ҳажмларига муомаладаги пулларнинг ҳажмларига таъсир қила олади,… шундай шароитда Марказий банк қаттиқ кредит–пул сиёсатини ўтказиш борасида барча зарур чораларни кўриш керак», – деган эди Президент И.Каримов7.
Пул–кредит сиёсатини тўғри шаклланиши ишлаб чиқариш ва муомаладаги пул миқорини тўғри белгилашни таъминлайди. Ушбу назарияга икки хил ёндашув мавжуд. Бу кейнсанча назария ва замонавий пул миқдори назарияси (монетаризм).
Монетар пул сиёсати асосида яхлит иқтисодиётга пул ва кредит сиёсатининг таъсир жараёнларини ўрганувчи пул назарияси ётади.
Пул кредит сиёсатининг афзал томони унинг тезкор ва мослашувчанлигидир. Шунингдек фискал сиёсатига қараганда сиёсий босимга камроқ боғлиқдир.
Ўзбекистон пул–кредит сиёсатининг йўналишлари қуйидагича:
давлат томонидан пул массасини олдиндан билиш уни қаттиқ назорат қилиш;
Марказий Банк томонидан тижорат банкларининг операцияларини пул билан таъминлаш, бунда Марказий банкнинг тижорат банкларига фоиз ҳисобида кредит бериши назарда тутилмоқда, бу ўз навбатида Марказий банк томонидан, умуман, пул муомаласи соҳасини назорат қилишга имкон беради;
Кредит ва бюджет тизимлари ўртасида ўзаро муносабатлар воситасини такомиллаштириш, кредит бериш, бюджет камомади шароитида пул бериб чиқариш ҳисобига эмас, давлатнинг қимматбаҳо қоғозларини сотиш ҳисобига қоплаши зарур
Кредит сиёсати аввало иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ривожлантириш мақсадида молиялаштиришга қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |