Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»


-мавзу. Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли



Download 3,03 Mb.
bet109/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

14-мавзу. Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли.
Режа

      1. Бозор иқтисодиётини давлат томонидан бошқариш зарурлиги.

      2. Давлатнинг иқтисодий сиёсатига назарий жиҳатдан ёндошиш.

      3. Давлатнинг иқтисодий сиёсати ва давлатнинг бошқариш механизми



1. Бозор иқтисодиётини давлат томонидан бошқариш зарурлиги

Кейинги икки аср ичида иқтисодиётни бошқарувини икки усули бўлган бозор ва давлат бошқаруви бўйича тарихий тажрибалар етарли даражада. Бошқарувнинг икки усули ўзаро боғлиқликда ривожланиб бири биринчи даражалик холатига эга бўлса иккинчиси эса иккинчи даражали холатига эга бўлган. Бу бошқарув шакллари албатта бир-бирларига қарама-қаршидир. Шу билан бирга бошқарув институтнинг иккала шаклига қаршилик ҳам бўлиши мумкин. Бунинг асосий сабаби давлат бу жамоани, ижтимоий тизимини қўллаб турувчи ташкилот бўлиб у бозор иқтисодиёти шароитида ҳам фаол ана шу вазифаларни бажаради. Давлат ва бозор бошқаруви ўртасида рақобат инфратузилмалар ривожланди.


Бунинг асосий сабаби давлат бу жамоани, ижтимоий тизимини қўллаб турувчи ташкилот бўлиб у бозор иқтисодиёти шароитида ҳам фаол ана шу вазифаларни бажаради. Давлат ва бозор бошқаруви ўртасида рақобат бўлади. Бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан инфратузилмалар ривожланди.
Бунинг асосий сабаби айрим тармоқ субъектларининг молиявий даражаларини ўсиб бориши натижасида таълим, соғлиқни сақлаш, транспортларни суғурта қилиш, алоқа ва ахборотлар тизимида катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Шу билан бирга бозор иқтисодиётида бўладиган ривожланишни салбий томонларини олдини олиш фақат давлат аралашуви орқали бартараф этилиши мумкин
Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлат бош ислоҳотчи сифатида иш олиб бориб, иқтисодиётни ва ижтимоий турмушнинг ҳамма соҳаларини ўзгартириш режаларини тузиб, уни изчиллик билан амалга ошириши лозим. Собиқ тизимни парчаланиши натижасида юзага келган мустақил давлатларнинг кўпчилиги, демократиянинг ниҳоятда кенг талқин қилинишига йўл қўйиб, давлатнинг ташкилотчилик ролига етарли эътибор бермадилар ва шу сабабли уларда бозор иқтисодига ўтиш кўп тартибсизликларга олиб келди.
Давлатнинг асосий мақсади иқтисодий ўсишни таъминлаш, иш билан бандликни таъминлаш ва нархларни қатъийлигини, миллий валютани барқарорлигини, ташқи иқтисодий муносабатларни муқобиллигини таъминлашдан иборат.
Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг асосий вазифаси мулкий эгалик хуқуқини ҳимоя қилиш, ахборот тизимини ҳимоялаш жамоа учун зарур бўлган ижтимоий шарт-шароитларни яратиш, жамиятни эркин ривожланишни таъминлаш хуқуқий тартибни ўрнатиш ва мамлакатни ички ва ташқи хавфсизлигини таъминлаш.
Албатта, иқтисодий танглик ҳолатига тушган давлатларнинг иқтисодий сиёсати танқидга учраши ва иқтисодий тараққиётга олиб борилаётган давлатнинг иқтисодий сиёсатига ижобий баҳо берилиб, у олқишларга сазовор бўлиши ҳам мумкин. Умуман олганда, янги бозор иқтисодиёти шаклланаётган даврда биз бозор иқтисодиёти олдида турган муаммоларни ҳал қила олиш қобилиятига эгамизми?— деган савол туғилади. Албатта, бозор иқтисодиётини ривожлантиришда тўтган ўрнини инкор этолмаймиз, чунки у куп иқтисодий муаммоларни ҳал эта олади. У аввало ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар манфаатларини бирлаштиради ва биргаликда иқтисодиётни ривожлантиришга ундайди. Чунки, ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчилар истеъмолчилар талабини қондирадиган даражада сифатли ва қиймати жиҳатидан уларни қаноатлантирадиган қийматларда у маҳсулотларини ва хизмат турларини таклиф этадилар.
Бозор механизмлари фан ва техника ютуқларини янги ишлаб чиқариш технологиялари кўринишида ишлаб чиқаришга жорий этишлари натижасида, маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг камайишига ва унинг қийматини арзонлашувга олиб келади.
Бозор орқали товарларга белгиланаётган баҳолар ишлаб чиқариш жараёнини маълум йўналишларга янги инвестиция маблағларини қайси соҳаларга йўналтиришни белгилайди. Бозор иқтисодиёти даврида давлатнинг ўрни, унинг вазифаси моҳияти камаядими? Албатта йўқ. Жамиятда шундай соҳалар борки, унга бозор механизми таъсир эта олмайди. Булар биринчи галда ижтимоий товарлар, яъни жамоа бўлиб истеъмол қилинадиган товарлар ва бажариладиган хизматлар (миллий мудофаа, транспорт, таълим) тизимидир. Бу соҳада ишлаб чиқаришни ташкил этиш вазифасини давлат ўз зиммасига олади. Ундан ташқари бозор механизмини ҳал эта олмайдиган муаммолари мавжуд. Улар қуйидагилардир: атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ишсизликка қарши кўрашиш, инфляцияларнинг олдини олиш ва бошқа муаммоларни давлатнинг аралашувисиз ҳал этиш мумкин эмас.
Давлат ўзининг алоҳида мавқеига кўра, ҳамма даврларда иқтисодий жараёнларга таъсир ўтказиб келган. Ҳозирги ўтиш даврида давлат иқтисодиётнинг, айниқса унинг асосини белгилайдиган тармоқларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаши, нарх-наволарни тартибга солиб туриши, солиқ солиш ва қарз беришда маълум табақаларга имтиёзлар яратиши, шунингдек, бевосита ёрдам кўрсатиш йўли билан муҳим тармоқларга мадад бериши лозим. Бозор муносабатларига ўтишнинг қийин даврида аҳолининг манфаатларини фақат кучли қайта тақсимлаш воситасига эга бўлган давлатгина ҳимоя қилишга қодирдир.
Айни пайтда, давлатнинг вазифаси ҳимоя билан чекланибгина қолмай, бозор муносабатларининг қарор топиши даврида давлат ислоҳот жараёнида фаол иштирок этиши, унинг ташаббускори бўлиши ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ва бозорга ўтиш йўлларини ишлаб чиқишда пешқадам бўлиши керак. Давлат иқтисодий ислоҳотнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этади. Энг муҳими эса шундаки, уларни амалга бевосита ошириш керак. Чунки, фақат давлатгина умуммиллий иқтисодий манфаатларини мужассам ҳолда ифодалашга ва ҳимоя қилишга, аҳолининг барча кучларини умум мақсадлар асосида жипслаштиришга қодир.
Давлат ўз иқтисодий фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, ўзига хос «бозор шарт-шароити»ни вужудга келтиради ва тасдиқлайди. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида давлат иқтисодий эркинликларнинг кафолатчиси бўлади. Шу туфайли давлат иқтисодиётга ўзининг тартибга солиш таъсирини мақбул равишда ўтказа олади. Тартибга солинадиган бозор шароитида асосий мақсад унинг йўлларини ишлаб чиқиш, яъни ижтимоий–иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг стратегик йўлини белгилаш ва бу йўлни ўтказиш юзасидан тактик қарорлар қабул қилиш, давлат зиммасига юклатилади. Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда, аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг самарали ва аниқ равшан тизимини вужудга келтиришда давлатнинг аҳамияти катта. Вужудга келаётган ишбилармонлик тузилмаларининг қарор топиши ва ривожланишига кўмаклашиш ҳам давлатнинг бурчидир. Юқорида айтилганларга хулоса қилиб айтиш керакки, ҳозирги даврда, яъни аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муҳим ўрин тутаётган бир даврда, бозор иқтисодиётини давлат томонидан бошқариш муҳим ўрин тутади.
Бозор шароитида давлат ўз зиммасига оладиган, яъни бозор мустақил бажара олмайдиган вазифаларни қуйидаги гуруҳларга бўлиб кўришимиз мумкин. Булар:

  1. Иқтисодиётни керакли миқдорда пул билан таъминлаш.

  2. Бозор фаолиятини ташқи, салбий таъсирлардан ҳимоялаш, бошқариш (масалан ишлаб чиқаришнинг иқтисодий жиҳатларини).

  3. Пул билан ўлчаб бўлмайдиган ва талабга айлантириб бўлмайдиган жамоатчилик ноз-неъматларига бўлган эҳтиёжни қондириш. Яъни мудофаа, жамоат тартибини сақлаш, давлат бошқаруви, ягона энергетик тизими каби жамоат фойдаланишдаги хизмат ва товарларни етказиб бериш ҳам давлат зиммасидир.

Иқтисодиётда давлат аралашувини биз давлатнинг 3 та вазифаси орқали ифодалашимиз ҳам мумкин. Булар: самарадорлик, адолатлилик ва барқарорликдир.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish