Тошбоев Ш. О. 17 Болалар анестезиологияси



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/41
Sana04.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#739162
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Bog'liq
Боларар анестезия си (2)

8.2.
 
Бемор болани умумий анестезияга тайѐрлаш 
Болаларда хавфсиз ва самарли наркозни таъминлаш учун 
анестезиолог-шифокор ўзи учун пухта ишлаб чиқилган анестезия 
режасини тузиши лозим. Ушбу мақсадда у қуйидаги чора-тадбирларни 
амалга оширади: 1) ота-оналар билан сухбат; 2) операциядан олдинги 
кўрув; 3) лаборатор тахлил натижаларини бахолаш.
1.
Бемор боланинг ота-онаси билан сухбат боланинг батафсил хаѐт 
анамнезини йиғиш, анестезиолог учун керак бўладиган махсус 
маълумотларни тўплаш, кейинчалик бу маълумотларга асосан анестезия 
тури ва тактикасини аниқлаш имконини беради. Бундан ташқари, ота-
оналарга режалаштирилаѐтган анестезия тури тўғрисида ахборот берилади, 
операция ва анестезия пайтида юз бериши мумкин бўлган асоратлар ва 
ножўя таъсирлар хақида улар огохлантириладилар, уларнинг розиликлари 
расмийлаштирилиши эса этик ва юридик жихатдан мақсадга мувофиқ 


14 
бўлади. Масалан, болаларда эпидурал оғриқсизлантиришга ота-онасининг 
қаршилиги ушбу анестезияни ўтказишга қатъий монелик бўлиб 
хисобланади.
Анестезиолог нуқтаи-назаридан боланинг хаѐт анамнезидаги мухим 
маълумотлар қуйидагилардир: 

Асосий касаллигидан бошқа шикоятлар билан бирон бир бошқа 
мутахассис назоратида туриши; 

Умумий анестезия остида олдин операция ўтказганлиги ва наркоз 
билан боғлиқ бўлган асоратлар кузатилганлиги; 

Қон препаратлари трансплантацияси ўтказилганлиги ва асоратлар 
кузатилганлиги; 

Бирон 
дори 
воситаси, 
жумладан 
кортикостероидлар, 
антиконвульсант ва седатив дори воситаларини мунтазам қабул қилиши; 

Дори воситаларини қабул қилиш билан боғлиқ аллергик 
реакциялар; 

Оила аъзолари орасида умумий анестезия остида ўтказилган 
операциялар 
пайтида 
ѐмон 
сифатли 
гипертермия 
холатлари 
кузатилганлиги.
2.
Операциядан олдинги кўрув бемор боланингумумий ахволини 
бахолаш, зарур холларда қўшимча текшириш усуллари ва бошқа 
мутахассислар маслахатини буюриш, мавжуд бўлган бузилишларни 
бартараф қилиш ва премедикация, анестезия учун дори воситаларини 
танлаш имконини беради. Бемор бола кўрувида унинг ѐшига нисбатан 
рухий физиологик холатининг мослиги, суяк-мушак тизими холати, тери 
ва шиллиқ қаватлари ранги ва холати (намлиги, дуркунлиги, тошмалар 
мавжудлиги, геморрагиялар ва ҳ.) бахоланади. Бола тана вазни ва 
бўйининг ѐшига мос келиши, суяк-мушак тизимидаги яққол бузилишлар, 
феъл-атворидаги ўзгаришлар унинг умумий холатини бахолаш ва мавжуд 
патология тўғрисида умумий тасаввурга эга бўлиш имконини беради. 


15 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish