Тошбоев Ш. О. 17 Болалар анестезиологияси


Наркоздан чиқиш (уйғониш)



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/41
Sana04.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#739162
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Боларар анестезия си (2)

Наркоздан чиқиш (уйғониш). 
Наркоздан уйғониш даври наркоз учун 
юборилаѐтган барча воситаларнинг киритилиши тўхташи билан 
бошланади. Бошқа босқичлар каби мазкур босқич хам анестезиологдан 
эътибор ва хушѐрликни талаб қилади. Бола организми операция давомида 
ноодатий шароитга (юқори концентрацияга эга бўлган газ аралашмаси 
билан нафас олади, СЎВ, миоплегия ва гипорефлексия) мослашади. 
Уйғониш даврида эса ушбу мослашув тизимларининг зўриқиши 
кузатилади ва бу зўриқиш оқибатида молашув механизмлари издан 
чиқиши мумкин. Шунинг учун наркоздан чиқиш даврида анестезиолог 
беморнинг барча хаѐтий тизимларини тиклаб олиши шарт. Бунинг учун у 
беморда мустақил нафасни бахолаши, ўпкалар аускультациясини амалга 
ошириши, нам хириллашлар мавжуд бўлганда трахеобронхиал дарахт 
санациясини ўтказиши, бурун- ва оғиз-халқумни шиллиқ ва қонлардан 
тозалаши, юрак охангларини эшитиб кўриши, юрак ритми ва томирлар 
тонусини бахолаши, йўқотилган қон хажмини етарли даражада 
қопланганлигини текшириши, мушаклар тонусини бахолаши, химоя 
рефлексларининг тикланиш даражасини текшириб кўриши зарур. 
Наркоздан чиқиш даврида бемор боланинг мустақил нафасини ва 
химоя рефлексларини тиклаш анестезиологнинг асосий вазифаси 
хисобланади. Мустақил нафаснинг тўлиқлиги бўйича хар қандай шубха 



туғилганда дархол терапевтик муолажалар амалга оширилади. Адекват 
мустақил нафаснинг клиник кўрсаткичлари бўлиб атмосфера хавосидан 
10-15 
дақиқа давомида нафас олганда оксигенациянинг турғун 
кўрсаткичларда бўлиши, нафас харакатлари ритмининг бир маромдалиги 
хисобланади. Ушбу даврда нафас етишмовчилигининг асосий белгилари 
эпигастрий ва кўкрак қафаси ботиқликларининг ичкарига тортилиши, 
нафас актида қовурғалараро мушакларнинг фаол иштироки, бурун 
катакларининг кенгайишидир. Ушбу холатлар юз берганда тоза кислород 
билан 
СЎВ 
ўтказиш 
ѐки, 
кўрсатма 
бўйича 
миорелаксантлар 
(декураризация) ва наркотик аналгетиклар антидотлари қўлланилади, 
нафас аналептиклари юборилади. Замонавий кўп компонентли анестезияда 
беморнинг хуши тез тикланади. Бироқ, агар мураккаб боғламлар, гипслаш, 
плевра бўшлиғи пункция ва б. лар кўзда тутиладиган бўлса бемор болани 
тез уйғотишга шошилмаслик керак. Хар қандай холатда хам бемор 
боланинг мустақил нафаси, мушаклар тонуси, химоя рефлекслари ва хуши 
тўла тикланганидан сўнг уйғониш хонасига ўтказилади. Жарохатли ва узоқ 
муддатли операциялардан сўнг операциядан кейинги даврда бемор болага 
юзаки медикаментоз уйқу, оғриқсизлантириш ва давомий СЎВ
ўтказилиши лозим. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish