Тошбоев Ш. О. 17 Болалар анестезиологияси



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/41
Sana04.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#739162
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41
Bog'liq
Боларар анестезия си (2)

8-боб
 
БЕМОР БОЛАНИ ОПЕРАЦИЯ
ВА АНЕСТЕЗИЯГА ТАЙЁРЛАШ 
 
8.1.
 
Бемор болага госпитализация ва тиббий аралашувнинг
таъсири ва унда анестезиологнинг роли 
Хар 
қандай 
мутахассисликдаги болалар шифокори 
шуни 
унутмаслиги керакки, бемор боланинг шифохонага ѐтқизилиши ва кейинги 
тиббий муолажалар ўтказилиши уларда жиддий рухий ва хиссий 
бузилишларга (қўрқув, тунги энурез ва б.) сабаб бўлиши мумкин. Бу каби 
бузилишларнинг чуқурлиги ва давомийлиги турли омиллар билан 
белгиланади ва бу омилларнинг энг мухими болалар ѐши хисобланади.
Олти ойликгача бўлган болалар ота-онасидан ажратилиши билан 
боғлиқ бўлган рухий стрессни хис қилмайдилар. 6 ойдан 4 ѐшгача бўлган 
болалар, айниқса мактабгача муассасаларга бормайдиган болалар, 
госпитализация билан боғлиқ бўлган ўзаришларга анча сезувчан 
бўладилар. Уларга шифохонада бўлиши шарт эканлигини тушунтириб 
бўлмайди, улар ота-онаси ва уйи билан ажралишини жуда оғриқли хис 
қиладилар ва, шунинг учун хам ушбу тоифа болалар рухий холатида 
салбий ўзгаришлар ривожланиш эхтимоли юқоридир. Мактаб ѐшидаги 
болалар одатда шифохонага ѐтқизилишни енгил қабул қиладилар, чунки 
рўй бераѐтган ўзгаришларга қизиқиш уларда устунроқ бўлади. Ўсмир 


12 
ѐшдаги беморларда эса асосий муаммолар улар эркинлигининг чекланиши, 
бўладиган операция ва наркоздан олдинги қўрқув туфайли рухий 
кечинмалар билан боғлиқ.
Маълумки, операция тури ва хажми хам болаларнинг рухий холатига 
таъсир кўрсатувчи мухим омиллардан хисобланади. Катта ва жарохатли 
операциялар, бош ва бўйиндаги операциялар, оѐқ-қўллар ампутацияси, 
жинсий аъзолардаги операциялар ва б.лар кучли салбий рухий-эмоционал 
таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун баъзан кейинчалик рухий 
реабилитация қилиш учун психотерапевт таклиф қилиниши мумкин.
Бундан ташқари, шифохонада узоқ муддат бўлиш, шифохонага қайта 
ѐтқизилиш ва қайта операциялар, айниқса болада олдин ўтказилган 
муолажалардан қолган салбий рухий кечинмалар хам рухий статусига 
ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунинг учун хам шифохонага ѐтқизишдан олдин бемор болани 
рухан тайѐрлаш операциягача бўлган даврда ота-оналари томонидан 
ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Ота-оналарнинг операция ва даволаш 
натижаси тўғрисидаги табиий хавотирланиши болага ўтмаслигини жуда 
мухим. Аксинча улар болага шифохонага ѐтқизилганидан сўнг ѐлғиз 
қолмаслигини, доим унинг ѐнида бўлишини тушунтиришлари лозим ва хеч 
қачон даволашнинг яхши натижа билан тугалланишига бўлган шубха-
гумонларини яққол намоѐн қилмасликлари шарт. Ота-оналар томонидан 
ўтказилган рухий тайѐргарлик, сўзсиз болага ижобий таъсир кўрсатади ва 
мавжуд бўлган стресс реакцияларни енгишини осонлаштиради. 
Рухий тайѐргарликдан сўнг бемор бола анестезиолог шифокорга 
“қўлдан-қўлга” тариқасида ўтказилади, ва табиийки, анестезиолог 
шифокорнинг бола билан илк учрашуви ота-оналар иштирокида бўлиши 
лозим. Текширишлар давомийлиги боланинг ѐши, мавжуд бўлган касаллик 
ва операция, анестезиянинг хусусиятлари билан боғлиқ. Бирламчи кўрув 
пайтида анестезиолог-ифокор бола билан мулоқотга киришар экан у болага 


13 
тушунарли тилда ўз фикрларини баѐн қилиши, хайрихохлигини намоѐн 
қилиши ва шифохонада унга хеч қандай тахдид йўқ эканлигига 
ишонтириши керак. Болага исми билан мурожаат қилувчи ва у билан 
сухбатлашиш, дўстлашишни таклиф қилиб илиқ муносабат билдирган 
шифокорга нисбатан болада мойиллик пайдо бўлади. Агар анестезиолог 
сухбат давомида бошқа болаларни хам жалб қилса хам яхши бўлади. 
Каттароқ болаларга эса операциянинг бошидан охиригача у уйқуда 
бўлишини, хеч қандай оғриқ сезмаслигини ва фақат хонасидагина 
уйғонишига ишонтириш лозим. Анестезиолог кетишидан олдин болага 
унинг рухсатисиз хеч ким операцияга олмаслигини қайта уқтириши керак. 
Бола 
билан 
сухбатлашгандан 
сўнг 
анестезиолог 
қандай 
премедикация танлаш, уни қаерда ва қай йўл билан (хонада, наркоз 
хонасида ѐки операция хонасида ва х.) юбориш тўғрисидаги аниқ 
тасаввурга эга бўлиши керак. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish