Тошбоев Ш. О. 17 Болалар анестезиологияси



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/41
Sana04.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#739162
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Боларар анестезия си (2)

 
7.2. Оғриқсизлантириш таснифи. 
Жадвалда келтирилган таснифда оғриқсизлантиришнинг барча 
турлари (битта препарат ѐки усул қўлланилиши, турли препаратлар ва 
усуллар ѐки қўлланилиши бўйича кескин фарқ қилувчи усуллар 
комбинацияси) ўз аксини топган.
 
Замонавий оғриқсизлантириш усулларининг таснифи
(Михельсон В.А., 2009)
 
Умумий анестезия (наркоз) 
Махаллий анестезия 
Бир 
компонентли
 
Кўп компонентли
 
Ингаляцион
Ноингаляцион 
Вена ичи 
Мушак ичи 
Ректал
Суяк ичи
Ингаляцион
Ноингаляцион 
Ингаляцион+ 
ноингаляцион 
Бирга 
қўлланиладиган 
анестезия 
Контактли 
Инфильтрацион 
Регионар: 
марказий (спинал, 
эпидурал) 
периферик (нерв ўзаклари 
ва чигаллари блокадаси) 
 
Бир компонентли 
наркозда хушни кетказиш, анальгезия ва 
миорелаксацияга битта анестетик қўлланилиши билан эришилади. Хозирги 
пайтда педиатрик анестезиологияда бир компонентли наркоз кам 



қўлланилилиб, оғриқсизлантиришнинг кўп компонентли усуллари 
афзалроқ деб топилмоқда. Шу билан бирга бир компонентли ингаляцион 
ѐки ноингаляцион наркоз остида кичик операциялар, оғриқли диагностик 
ва даволовчи муолажалар ўтказилмоқда. Ушбу усулнинг афзаллиги бўлиб 
унинг оддийлиги хисобланса, камчилиги бўлиб эса анестетикни юқори 
дозада юбориш заруратидир. Бу эса токсик реакциялар юз бериш 
эхтимолини оширади.
Кўп компонентли наркоз – 
бу кенг тушунча бўлиб, анестезия пайтида 
унинг алохида компонентларини таъминлаш ѐки кучайтириш мақсадида 
турли анестетиклар, аналгетиклар, миорелаксантлар, транквилизаторлар, 
нейролептикларни бирин-кетин ѐки бир вақтда қўлланилишини ўз ичига 
олади. Масалан, бемор боланинг хушини кетказишга пропофол ѐрдамида, 
миоплегияга миорелаксантлар билан, анальгезияга фентанил қўлланилиши 
билан эришилади, бу вақтда меъѐрий газ алмашинуви эса сунъий ўпка 
вентиляцияси билан таъминланади. Шундай қилиб, кўп компонентли 
анестезиянинг асл мохияти бўлиб анестетиклар ва бошқа дори 
воситаларининг бир-бирини кучайтириш, қувватлаш хисобланади. Кўп 
компонентли анестезия бемор болани операцион стрессдан ишонарли 
равишда химоя қилиш билан бирга юборилаѐтган медикаментлар дозаси ва 
концентрацияси камайтирилади. Бу эса беморнинг наркоздан кейинги 
тикланишини тезлаштиради ва токсик реакциялар юз бериш эхтимолини 
камайтиради. Масалан, пропофолнинг доимий инфузияси фонида азот 
оксиди ингаляцияси пропофол инфузияси тезлигини камайтириш, нафас 
аралашмасига изофлюран қўшилиши эса операциянинг энг жарохатли 
босқичи олдидан анестезияни тез чуқурлаштириш имконини беради.
Бирга қўлланиладиган анестезияда 
анестезиологик қўлланма 
схемасида оғриқсизлантиришнинг турли усулларини, масалан умумий ва 
регионар анестезияни бирга қўллаш назарда тутилади. Ушбу холатда 
операция даврида беморнинг хуши умумий анестетик ѐрдамида 



кетказилади, операция майдонидаги периферик аналгезия, вегетатив 
реакциялар блокадаси ва миорелаксация регионар анестезиянинг бирон 
бир усули орқали амалга оширилади.
Ингаляцион наркоз 
педиатрик анестезиологияда, айниқса эрта ва 
кичик ѐшдаги бемор болаларда кенг қўлланиладиган умумий 
оғриқсизлантириш усули хисобланади. Ингаляцион анестезиянинг 
афзалликлари бўлиб анестезия чуқурлигини тез бошқара олиш 
имкониятининг мавжудлигидир. Нисбий камчилиги эса – махсус аппарат 
ва ускуналар (наркоз аппаратлари, буғлаткичлар) зарурати, шунингдек 
анестетик буғлари билан операция хонасининг ифлосланишидир. 
Болаларда ингаляцион анестетикларни қўллаш тўғрисидаги маълумотлар 
тегишли бобларда келтирилган.
Ноингаляцион наркоз. 
Оғриқсизлантиришнинг ушбу турида 
анестетиклар организмга ингаляция йўлидан ташқари барча йўллар орқали 
киритилиши мумкин. Энг кўп қўлланиладиган усул бу вена ичи 
анестезиясидир, асосий ишлатиладиган препаратлар эса пропофол, 
барбитуратлар ва кетамин бўлиб хисобланади. Санаб ўтилган 
препаратларни мушак орасига хам юбориш мумкин (асосан кетамин), 
бироқ анестезиология ривожланишининг замонавий босқичларида вена 
ичига юборишэнг тез ва бошқарилувчан бўлганлиги туфайли мақсадга 
мувофиқ бўлиб хисобланмоқда. Анестетиклар киритилишининг бошқа 
усуллари (орал, ректал, суяк ичига ва эндолимфатик) хозирги пайтда 
амалиѐтда деярли қўлланилмайди ва фақатгина назарий жихатдан диққатга 
сазовордир. Вена ичи анестезиясининг ингаляцион наркозга нисбатан 
асосий афзаллиги унинг оддийлиги, клиник самарага тез эришилиши ва 
атроф-мухитни зарарламаслигидадир. Асосий камчилиги эса бошқарилиш 
даражасининг сустлигидир. Болалар анестезиологиясида вена ичи 
анестезияси ингаляцион ва регионар анестезия усуллари билан бирга кенг 
қўлланилади.




Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish