Тошбоев Ш. О. 17 Болалар анестезиологияси



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/41
Sana04.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#739162
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41
Bog'liq
Боларар анестезия си (2)

Нонаркотик анальгетиклар 
Кетамин (кеталар, калипсол) – педиатрик анестезиологияда 
қўлланилувчи ягона нонаркотик анальгетик бўлиб, кучли анальгетик ва 
седатив самарага эга. Премедикация учун кетаминнинг ножўя 
таъсирларини (тахикардия, гипертензия, гипертонус, галлюцинация) 
бартараф қилиш мақсадида бензодиазепинлар ѐки нейролептиклар билан 
бирга қўлланилади. 
Н
1
- ва Н

– рецепторлар блокаторлари 
Н

– рецепторлар блокаторларига гистамин ажралиши билан боғлиқ 
бўлган аллергик реакцияларни олдини олувчи бир гуруҳ препаратлар 
(димедрол, 
супрастин, 
тавегил) 
киради. 
Ушбу 
препаратларни 
премедикация қўллашга кўрсатма бўлиб, бола анамнезида аллергик 
холатларнинг 
учраганлиги 
хисобланади. 
Анестезиологияда 
қўлланиладаиган, гистамин ажралишини кучайтирувчи препаратлар бўлиб 
баъзи мушак релаксантлари (тубокурарин, атракуриум бесилат, 
мивакуриум гидрохлорид ва б.), морфин, йод тутувчи ретгенконтраст 
воситалар, йирик молекцляр бирикмалар (полиглюкин ва б.) хисобланади.
Ошқозон суюқлиги ≥25 мл миқдорда (рН>2,5 бўлган тақдирда) нафас 
йўлларига тушиши аспирацион пневмония келтириб чиқариши мумкин. 
Мазкур асоратни олдини олиш мақсадида премедикацияда Н2 – 
рецепторларни 
блокловчи 
препаратлар 
(циметидин, 
ранитидин) 
киритилиши мумкин. Уларнинг асосий фармакологик самараси эса 
ошқозон суюқлигини ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилиши ва унинг рН 
ни орттиришидир.
 


32 
 
9-боб 
 
 
ИНГАЛЯЦИОН АНЕСТЕЗИЯ 
 
Ингаляцион анестезия болаларда, айниқса, эрта ва ўрта ѐшли 
болаларда ўтказиладиган энг кўп тарқалган умумий оғриқсизлантириш 
тури хисобланадаи. Техник жихатдан ўтказиш осонлиги, анестезия 
чуқурлигига тез эришиш, шунингдек, уйғониш тезлигини башоратлаш 
имкониятининг мавжудлиги уни вена ичи анестезиясидан бирмунча афзал 
эканлигини кўрсатади. Ингаляцион анестезия кислород, хаво, газли 
анестетикларни (азот оксиди, ксенон) узатиш имконияти, шунингдек суюқ 
анестетикларни буғлатиш ускуналарига эга бўлган наркоз аппаратлари 
ѐрдамида ўтказилади. Турли анестетикларни буғлатиш ускуналари хар хил 
рангдаги маркировкаларга эга бўлади. Ингаляцион анестезия юз ниқоблари 
(аппарат-ниқобли наркоз, АНН), шунингдек интубацион найча 
(эндотрахеал наркоз, ЭТН), ларингеал ниқоб (ЛН), манжеткали 
орофарингеал хаво ўтказгич, бронхоскоп тубуси ѐки трахеостома орқали 
ўтказилиши мумкин. Хозирги пайтда болаларда бир компонентли 
ингаляцион анестезия (мононаркоз) кам қўлланилади. Кўп холларда азот 
оксиди ва бирон бир галоген тутувчи анестетиклар асосида, 
бензодиазепинлар ва анальгетиклар, шу билан бирга қўшимча равишда 
регионар анестезия усули қўлланилади (мультимодал аестезия). Бу эса 
юборилган ингаляцион ва газли анестетикларнинг умумий тўйиниш 
дозасини камайтириш эвазига бемор болани тезроқ уйғонишига, шу билан 
бирга юз бериши мумкин бўлган у ѐки бу турдаги ножўя таъсирлар 
эҳтимолини анча камйишига эришилади. Баъзан ингаляцион анестезия 
пайтида иккита галоген тутувчи анестетиклардан фойдаланилади, фақат 
улар бир вақтда эмас, бирин-кетин юборилади. Бу холатда кириш наркози 
учун битта анестетик, наркозни қувватлаб туриш учун эса иккинчи 
анестетикдан фойдаланилади. Масалан, севофлюран ѐки энфлюран билан 


33 
азот оксидини биргаликда қўлланилганда максимал тез ва қулай 
индукцияга эришилади. Метаболик жихатдан анча инерт бўлган 
изофлюран ѐки дезфлюранни анестезия давомида қўллаш гемоинамикани 
турғун ушлаб туриш, беморнинг уйғонишини тезлаштириш ва токсик 
реакцияларни камайтириш имконини беради.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish