ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ ОЛИЙ ВA ЎРТA МAХСУС ТAЛИМ ВAЗИРЛИГИ БУХОРО ДAВЛAТ УНИВЕРСИТЕТИ
III КУРС ТAЛAБAСИ
ТОХИРОВ ТОХИР
ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ ФAНИДAН
МУСТAҚИЛ ИШИ
Бухоро – 2022
Текширди:
Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш усуллари
Режа:
1. Давлат инновацион сиёсатини шакллантириш ва унинг асосий йўналишлари.
2. Инновация соҳасини давлат томонидан тартибга солиш методлари.
3. Инновацион фаолиятни давлат томонидан бошкаришнинг хорижий тажрибалари.
Адабиётлар
Таянч иборалар: Давлат инновацион сиёсати, асосий йўналишлари. Инновацион сиёсатнинг тактик ва стратегик турлари. Инновацион фаолият борасида халкаро алокаларни тартибга солиш.
Инновация сохасини тартибга солишнинг бевосита ва билвосита методлари. Маъмурий ва дастурли-максадли методлар. Кредит ва солик имтиёзлари. Инновацион фаолиятни тартибга солишнинг АКШ, Япония ва Европа мамлакатлари тажрибаси.
1. Давлат инновацион сиёсати – бу инновацион фаолиятни фаоллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган тадбирлар йиғиндисидир. Бундан ташқари у инновацион фаолият натижаларидан мамалакатнинг ижтимоий–иқтисодий ривожланишида ва жамият эҳтиёжларини тўла қондиришда кенг фойдаланишга йўналтирилган фаолиятни намоён этади. Давлат инновацион сиёсати уч босқичдан ташкил топган бўлиб, улар:
Инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг илмий асосланган концепциясини ишлаб чиқиш;
Инновацион жараёнларнинг давлат томонидан қўллаб қувватланишининг асосий йўналишларини аниқлаш;
Инновацион фаолиятни фаоллаштириш бўйича қўйилган мақсадга эришишга амалий таъсир кўрсатиш.
Инновацион сиёсатнинг икки тури мавжуд: стратегик ва тактик. Давлат инновацион сиёсатининг стратегияси мамлакатнинг ижтимоий–иқтисодий ва сиёсий ривожланишининг узоқ муддатли концепциялари асосида шакллантирилади. Инновацион сиёсат стратегиясини танлаш ўз навбатида қуйидагиларни талаб қилади: инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий йўналишларини аниқлаш, илмий салоҳиятни ривожлантириш ва ундан фойдаланиш методларини танлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга мос ҳолда инновацион ривожланишнинг асосий мақсадларини белгилаш.
Тактик инновацион сиёсатда жорий мақсадлар ва бу мақсадларга юқори самарадорлик билан эришишни таъминлайдиган аниқ тадбирлар аниқланади. Тактик воситалар – бу илмий тадқиқот ва лойиҳа –конструкторлик ишларни молиялаштириш, моддий-техник ва ахборот таъминоти, ходимларни танлаш, инновацияни ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар яратишдир.
Давлат инновацион сиёсати, уни шакллантириш методларининг самарадорлиги ва инновацияни қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари бўйича давлатда фан-техниканинг ривожланишига баҳо бериш мумкин. Фан техника ривожланган мамлакатларда илмий-техник фаолият натижаларини (лицензия, патент ва бошқалар) экспорт қилиш ривожланади, шунингдек, тайёр янгиликларни экспорт қилиш кўпайиб, бошқа мамлакатларда илмий-техник инновацион ёрдам кўрсатиш кенгаяди.
Давлат инновацион сиёсати асосан инновацион жараённи амалга ошириш учун қулай иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий, ахборот ва ижтимоий-психологик шароитлар яратишга йўналтирилган.
Инновацион сиёсатнинг шаклланиш методлари ва шароитларидан келиб чиққан ҳолда, давлат томонидан инновацион фаолиятни қўллаб қувватлашнинг асосий йўналишлари аниқланади. Инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан ташкил топган:
перспектив йўналишдаги илмий тадқиқотларнинг (фундаментал, изланиш, амалий) ривожланишини қўллаб қувватлаш;
инноввацион фаолиятни мутахассислар билан таъминлаш;
инновацион фаолликни оширишга йўналтирилган турли хил дастурларни ишлаб чиқиш;
алоҳида фирма (корхоналар)нинг инновацион фаолияти самарадорлигини оширишга рағбатлантирувчи таъсирга эга фискал ва бошқа иқтисодий дастакларни давлат томонидан тартибга солиш;
фаннинг турли сохалари (академия, тармоқ ва олий ўқув юрти) ўзаро алоқасини самарали ташкил этишда давлат воситачи сифатида иштирок этиши ва олий ўқув юртлари (университет, институт, академия) билан саноат корхоналари орасидаги инновация ишламалари бўйича кооперацияни рағбатлантириш;
инновацион ишламаларга давлат буюртмаларини шакллантириш;
вилоятлардаги инновацион фаолиятни тартибга солиш;
инновацион фаолиятни ҳуқуқий базасини яратиш;
инновацион жараёнлар бўйича халқаро алоқаларни тартибга солиш.
Инновацион фаолият бўйича халқаро алоқаларни тартибга солиш шакллари турли хилдир. Улардан асосийлари қуйидагилардир:
хорижий инновацион инвестицияларни рағбатлантириш;
ҳамкорликнинг энг перспектив ва устивор йўналишларини асосли танлаш;
инновацион ишламаларни экспорт назоратидан ўтказиш;
халқаро кичик инновацион тадбиркорлик алоқаларини қўллаб қувватлаш;
ҳамкорликда бажарилаётган инновацион лойиҳанинг иштирокчи давлатларига (корхоналарга) махсус солиқ ва кредит имтиёзларини қўллаш;
мамлакатда халқаро стандарт ва меъёрларни жорий этиш.
Бундан ташқари ушбу соҳани давлат томонидан тартибга солиш шаклларига қуйидагиларни киритиш мумкин: Инновация муаммолари билан шуғулланаётган халқаро ташкилотларнинг (ЮНЕСКО, ОЭСР, ЮНИДО, МАГАТЭ ва бошқалар) ишларида иштирок этиш; Халқаро конвенцияларда қўшилиш (масалан: интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича конвенция); халқаро инновацион алоқаларни ҳуқуқий тартибга солувчи махсус қонунлар ва меъёрлар ишлаб чиқиш, халқаро патент-лицензия операцияларида иштирок этиш ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |