Тохиров тохир инновацион иқтисодиёт фaнидaн



Download 94,79 Kb.
bet4/6
Sana13.04.2022
Hajmi94,79 Kb.
#547555
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш усуллари (2)

Ривожланган Европа мамлакатларида инновацион фаолиятни бошқариш.
Европа иттифоқи мамлакатларининг хусусиятлари қуйидагилардан иборат: табиий ресурслар, ер ва иш кучининг қимматлиги, юқори даражадаги аҳоли зичлиги, ишлаб чиқариш технологик даражасининг юқорилиги, маълумот, маданият, тарихий анъаналарга нисбатан ижобий муносабат, муҳим озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳоси давлат томонидан назорат қилиниши; ишлаб чиқаришни бошқаришда халқаро ва Европа стандартларидан фойдаланиш; маҳсулотларни сертификациялаш; инновацион фаолиятни индикатив режалаштириш; халқ хўжалигининг фан талаб бўлган тармоқларининг ривожланиши; ишлаб чиқаришни концентрация ва кооперативлаштириш даражаси юқорилиги, бунинг натижасида ушбу давлатларда ҳаёт даражасининг юқорилиги.
Европа иттифоқи мамлакатларида инновацион фаолиятни фаоллаштиришга катта эътибор берилмоқда. Европа иттифоқида инновацион сиёсатнинг асосий йўналишларига қуйидагилар киради:

  • ягона антимонопол қонунчиликни ишлаб чиқариш:

  • дастгоҳларнинг амортизациясини тезлаштирувчи тизимдан фойдаланиш;

  • ИТТКИни имтиёзли солиқга тортиш;

  • Кичик илмталаб бизнесни рағбатлантириш;

  • Намунавий технологиялар соҳаси бўйича инновацияларни давлат томонидан тўғридан тўғри молиялаштириш;

  • Университет, фан соҳаси билан илмталаб маҳсулотларни ишлаб чиқараётган фирмалар ҳамкорлигини рағбатлантириш.

Европа иттифоқи инновацион фаолиятининг асосини 1985 йилда қабул қилинган «Технологиялар, инновация ва алмашишнинг халқаро инфратузилмасини ривожлантириш режаси» ташкил қилади. Ушбу ҳужжатнинг асосий мақсади - миллий ва ундан юқори даражада илмий тадқиқот натижаларини тайёр маҳсулотга жорий қилиш жараёнини тезлаштириш ва соддалаштириш ҳамда Европа иттифоқида инновациялар тарқалишини қўллаб қувватлашдан иборат. Ушбу режанинг «Инновация соҳасида давлатлараро кооперация» бўлимида инновацияларни бошқариш ва технологияларни алмашиш бўйича функционал консалтинг хизматини ташкил қилиш ва фаолият кўрсатилиши режалаштирилган.
Кейинги бўлимда юқоридаги режанинг бажарилиши мувофиқлаштириб бориш масалалари ёритилган. Учинчи бўлимда инновация ва технологиялар бўйича ахборотлар алмашиш тизимини тузиш, патент тизимини, унификация ва стандартлашни такомиллаштириш йўналишлари, тўртинчи бўлимда эса- кам ривожланган давлатларнинг (Греция, Ирландия) инновацион имкониятларини кўтариш бўйича тадбирлар ёритилган.
1988 йилдан бошлаб Европа иттифоқида ИТТКИ натижаларини тарқатиш бўйича «ВЭЛЬЮ» дастури ҳаракат кўрсатмокда.
Европа мамлакатларининг жаҳон юқори технология бозорлардаги улишининг камайиши олдини олиш борасида қуйидагилар қабул қилинди:
ЭКСПРИТ- 1984 йилда қабул қилинган, ахборот технологиялари тизими доирасида илмий тадқиқотлар Европа стратегик дастури, (250 та компания ва 3 минг тадқиқотчилар иштирок этишади).
РАСЕ-1985 йилда қабул қилинган, Европада алоқанинг илғор усулларини тадқиқот қилиш.
ЭВРИКА- Франция ташаббуси билан 1985 йилда қабул қилинган комплекс дастур. Унинг мақсади - Америка ва Япония корпорациялари томонидан рақобатга қарши тура оладиган, алянс йўли билан пайдо бўлган йирик Европа саноат корхоналарини рағбатлантириш, Европа ИТТКИларнинг 6 соҳаси бўйича ишларни ташкил этиш, мувофиқлаштириш: оптроника; янги материаллар; юқори ЭҲМ, кучли лазерлар; заррачаларни тезлаштирувчилар, сунъий интеллект.
Эвриканинг олий органи - иштирокчи давлатлар вазирлари даражасида йилига икки марта буладиган анжуман. Ишчи органи - 7 та мутахассисдан ва 6 та техник ходимдан ташкил топган ва Брюсселда жойлашган секретариатдир.
ИТТКИни ахборот билан таъминлашни такомиллаштириш мақсадида Европа ахборот маркази (ЕАМ) ташкил этилган ва у 1995 йилда Буюк Британияда жойлашган 21 гуруҳдан ва Европанинг бошқа мамлакатларида 210 та гуруҳдан ташкил топган эди. ЕАМ 25% га Европа иттифоқи томонидан молиялаштирилса, қолган 75% - ҳомийларнинг маблағлари ва пуллик хизмат кўрсатиш ҳисобига олинган маблағлар асосида фаолият олиб боради.
Кўплаб ижобий томонлари мавжудлигига қарамай, бозор иқтисодиёти, жамият ва ҳар бир фуқаронинг манфатлари йўлида барча иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни автоматик тарзда бошқариш имкониятига эга эмас. У фойдани ижтимоий жиҳатдан тенг тақсимланишини таъминлай олмайди, ижтимоий меҳнат қилиш ҳуқуқига кафолат бермайди, атроф муҳитни муҳофаза қилишни мўлжалга олмайди- ва аҳолининг ҳимояланмаган табақасини қўллаб-қувватлай олмайди.
Хусусий бизнес юқори даромад келтирмайдиган, бироқ жамият ва давлат учун ҳаётий зарурият ҳисобланган тармоқ ва лойиҳаларга капитал қўйишга қизиқмайди. Бозор иқтисодиёти кўп актуал муаммоларни ҳал эта олмайди. Шу сабабли бу муаммоларни ҳал этилишида давлат иштирок этади.
Давлат зиммасига қуйидаги асосий функциялар юклатилган:
1. ҳуқуқий асосларни яратиш. Маълумки, ҳуқуқий асосланмаган иқтисодиёт ва хатто бутун жамият нормал ривожлана олмайди. Давлат мулкчилик бошҳаруви, мақсулот сифатини таъминловчи ва қ.к. қонунларни ишлаб чиқади. ҳуқуқий асослар ёрдамида давлат муносабатларни бошқаруви қонуний «ўйин тартиби»ни таъминлайди.
2. Мамлакатда миллий ҳавфсизликни ва ҳуқуқий тартибни таъминлаш. Давлат томонидан ҳар бир фуқаро, жамият ва бозор иқтисодиётининг барча субъектларини ҳавфсизлиги ва ҳуқуқлари таъминланиши шарт. Агар давлат ўзининг бу функциясини етарли даражада бажара олмас экан мамлакатда жиноятчиликнинг, мафия, коррупция, порахўрлик ва бошқа салбий қолатларнинг ривожланишига шароит яратилади ва бундай ақвол тадбиркорлик фаолияти ва бутун мамлакат иқтисодиётига ҳалокатли таъсир кўрсатиши муллкин.
3. Иқтисодиётни барқарорлаштириш, яъни, иқтисодиётни барқа рор ривожланиши. Бунда асосий макроиқтисодиёт кўрсаткичлари: ялпи миллий маҳсулот етиштириш қажми, миллий даромад, инфляция даражаси, ишсизлик, бюджет тақчиллиги ва бошқаларни оптимал даражада бўлишига эришилади. Мамлакат иқтисодиётини барҳарор бўлишини таъминлаш учун хукумат томонидан фискал, молиявий -кредит, илмий-техник ва инвестиция сиёсатларини олиб бориш орқали барча дастак ва усуллар ишга солиниши керак.
Давлат, иқтисодиётни барқарорлашига эриша олмас экан тадбиркорлик фаолияти, мамлакат иқтисодиёти, ижтимоий аҳвол ва бошқа жараёнлар инқирозга юз тутади.
Жумладан, масалан, ҳукумат инфляцияга қарши кураш юритмаса, у бутун малакат иқтисодиётини фаланж бўлиб қолишига олиб келади. Инфляция қуйидаги салбий оқибатларга олиб келиши мумкин:
Миллий товарлар импорт товарлар билан рақобатлаша олмайди. Бу эса ўз навбатида тўлов балансини тақчиллигига, саноат ишлаб чиқаришини пасайишига, ишсизликни ортишига олиб келади.
валюта чайқовчилиги бошланади;
пулнинг, айниқса чет-эл валютасини мамлакатдан чиқиб кетиши кучаяди;
валюта девальвацияси, натижада импорт товарлар нархини ўсиши ва умуман нарх-навони кўтарилиши юз .беради;
фуқаролар жамғармаси қадрсизланади;
инвесгиция фаолияти пасаяди ва бошқа салбий оқибатлар келиб чиқади.
4. Ижтимоий ҳимоялаш ва ижтимоий кафолат.
Давлат фаол ижтимоий сиёсат юритиши лозим бўлиб, унинг моҳияти қуйидагилардан иборат: кексалик ва ногиронлик пенсиялари, ишсизлик нафақалари билан таъминлаш; кам таъминланган оилаларга турли ёрдам кўрсатиш; инфляция билан боғлиқ ҳолда даромадларни индексация қилиш ва қ.к.
Бу сиёсатни юритар экан давлат, мамлакатдаги барча фуқаро-ларнинг минимал ҳаёт кечириш даражасини ушлаб туради ва ижтимоий зиддиятларнинг келиб чиқишини олдини олади.
5. Рақобатчиликни ҳимоялаш. Рақобатчилик бозор иқтисодиёти-нинг асосий бошқарув қуролларидан бири ҳисобланади. Рақобатчилик иқтисодиётнинг барча соҳалари ривожланишининг асоси бўлиб, у товар ифлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчиларни янги ва илғор усуллари жорий этишларига, маҳсулот сифатини яхшилаш чораларини кўришга, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга ундайди. Шу сабабли давлат функцияларидан бири рақобатчиликни ҳимоя қилишдир. Рақобатда, харидор — хўжайин, бозор унинг агенти, корхоналар бўлса — хизматкорларидир. Монополия шароитида ақвол кескин ўзгаради, харидор хўжайинликдан хизматкорга айланиб қолади. Шу сабабли иқтисодиётни дедионополия қилиш — рақобат муҳитини яратиш, рақобатчиликни ҳимоя қилиш, давлат миқёсидаги муҳим иш ҳисобланади.

Download 94,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish