Тохиров тохир инновацион иқтисодиёт фaнидaн



Download 94,79 Kb.
bet2/6
Sana13.04.2022
Hajmi94,79 Kb.
#547555
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш усуллари (2)

2. Инновацион фаолиятга давлат томонидан таъсир қилиш методларини икки гуруҳга бўлиш мумкин: тўғри ва эгри.
Инновацион жараённи давлат томонидан тартибга солишнинг тўғри методлари икки шаклда амалга оширилади: маъмурий, дастурли-мақсадли. Маъмурий шаклда инновацияга бевосита таъсир қилиш мақсадида у молиялаштирилади. Ушбу молиялаштириш махсус қонунлар асосида амалга оширилади. Инновацияларни дастурли – мақсадли тартибга солишда янгиликлар қўллаб-қувватлашнинг давлат мақсадли дастурлари бўйича инновациялар контракт асосида молиялаштирилади. Яъни, давлат томонидан янгиликларни (товар, технологик жараён, хизмат) контракт асосида сотиб олиш тизими ташкил этилади. Контракт асосида молиялаштириш – ҳозирги кунда кенг тарқалган – буюртмачи ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида шартнома тизимининг бир элементидир.
Шартномада ишларни тугатиш вақти, ишларни иштирокчилар орасида тақсимлашини моддий рағбатлантириш аниқ кўрсатилади. Бу ерда ўзаро мажбуриятлар, иқтисодий санкциялар келишиб олинади.
Инновацион жараёнга давлат томонидан бевосита таъсир қилиш методлари тизимида саноат корхоналари ва университетлар кооперациясини рағбатлантирувчи тадбирлар ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
Саноат ва университетлар кооперацияси натижасида биринчидан илғор илмий ғояларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш имкони яратилса, иккинчидан, саноат корхоналарининг фундаментал ва изланиш тадқиқотларни молиялаштиришга қизиқиши пайдо бўлади.
Инновацион жараёнларни давлат томонидан тартиб солишда эгри методлар ҳам муҳим ўрин тутади. Давлат инновацион сиёсатини амалга оширишда қўлланиладиган ушбу методлар биринчидан, инновацион жараёнларни рағбатлантиришга ва иккинчидан, инновацион фаолият учун қулай муҳит (иқтисодий, ижтимоий ва психологик) яратишга йўналтирилган. Инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солувчи эгри методларнинг таркиби, тузилиши ва мазмуни турлича.
Ушбу методларга солиқ имтиёзлари ва кредит имтиёзларини киритиш мумкин.
Солиқ имтиёзлари қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин:
-перспектив инновацион ишламаларни амалга оширишга йўналтирилган корхона фойдаси солиқдан озод қилинади;
-илмий-техник маҳсулот сотишдан олинган илмий институт ва олий ўқув юртларининг валюта маблағлари солиққа тортилмайди;
-илмий-техника ташкилотларининг мулкини камайтирилган қўшимча қиймат солиғига тортиш; корхона (фирма)ларнинг янгиликларни жорий қилиш ҳисобига олинган фойдасини маълум даврга имтиёзли солиқга тортиш ва ҳ.к.
Инновацияларни давлат томонидан тартибга солишда имтиёзли кредитлар бериш ҳам катта самара бериш мумкин. Яъни, акционерлик жамиятларига, корхоналарга, фирмаларга кичик фоиз ставкасида кредитлар ажратиш тадбирлари шулар жумласидандир.
3. Жахон тажрибасида инновацион фаолиятни рагбатлантишда солик имтиёзларининг Қуйидаги турларидан фойдалинилади:

  • Инновацион ва илмий тадқиқот солиқ кредитларини тақдим этиш, яъни фойдадан инновацион максадларга ажратилганда фойда солиғи бўйича имтиёзлар бериш.

  • Инновацион харажатлар кўпайганда солиқларни камайтириш;

  • Инновацион фаолият бўйича олинган фойда солиққа тортилмайди;

  • Юридик ва жисмоний шахслар инновацион ташкилотларнинг акцияларини сотиб олиш натижасида олинадиган дивидентларини имтиёзли солиққа тортиш;

  • Фойда буюртмали ва қўшма ИТТКИга йўналтирилганда фойда солиғини камайтириш;

  • Лойиҳаларнинг устивор йўналишларда бажарилаётганлигини ҳисобга олиб имтиёзлар бериш;

  • Интеллектуал фаолият натижалари бўлмиш патент, лиценция, ноу-хау ҳисобига олинган фойдани имтиёзли солиқларга тортиш;

  • Машина ва дастгохлар ИТИ, олий укув юртлари ва бошқа инновацион ташкилотларга берилганда фойданинг солиққа тортиладиган қисмини уларнинг қийматига мос ҳолда камайтириш;

Ҳозирги вақтда саноати ривожланган мамлакатларда илмий-инновацион ривожланишнинг учта моделини ажратиш мумкин:

  1. Фанда етакчиликка интилаётган мамлакатлар, Уларда илмий-ишлаб чиқариш босқичларининг барча бўғинларини қамраб олган йирик масштабли мақсадли лойиҳалар амалга оширилади ва бу ерда мудофаа секторининг илмий-инновацион улуши жуда катта. (АҚШ, Англия, Франция)

  2. Янгиликларни кенгайтиришга, қулай инновацион муҳит яратишга, иқтисодиётнинг барча тармоқларини рационаллаштиришга интилаётган мамлакатлар, (Германия, Швеция, Швейцария);

  3. Инновацион инфратузилмаларни ривожлантириш йўли билан янгиликларни рағбатлантирувчи, жаҳон илмий-техника ютуқларига мослашувини таъминловчи, фан ва технология соҳаларининг барча тармоқларини мувофиқловчи мамлакатлар (Япония, Жанубий Корея).



Америка қўшма штатларида инновацион фаолиятни бошқариш хусусиятлари.
АҚШда инновацион фаолиятни бошқарувчи давлат органларига қуйидагилар киради:

  • Америка илмий фонди (фундементал тадқиқотларни бошқаради);

  • Америка илмий кенгаши (саноат, университетлар вакиллари);

  • Миллий космик агентлиги (НАСА);

  • Миллий стандартлар бюроси;

  • Соғлиқни сақлаш миллий институти;

  • Мудофа министрлиги;

  • Саноат тадқиқотлари миллий маркази,

  • Миллий фанлар академияси;

  • Миллий техник академия;

  • Фан ривожланишини қўллаб қувватловчи Америка ассоциацияси.

Охирги тўртта тузилишларнинг молиялаштириш манбаи турлича бўлсада, қолганлари фақат федерал бюджетдан молиялаштирилади.


Давлат венчур фирмаларни ва тадқиқот марказларини ташкил этишни рағбатлантиради. Миллий илмий фонд ташаббуси билан АҚШда энг самарали тадқиқотлар маркази ва венчур фирмалар биринчи 5 йилда тўла ёки қисман федерал бюджетдан молиялаштириши мумкин.
Фаннинг талаб жуда катта бўлган ва самарали тадқиқотларини давлат уларнинг юқори мураккаблик, харажатлар ва таваккалчилик даражаси ва кучли халқаро рақобатчиликни ҳисобга олиб тўла ўз ҳисобидан молиялаштиради.
Миллий илмий фонднинг маълумотларига асосан, ҳозирги даврда илмий техник тараққиётда кичик бизнес илмий текшириш ишларининг ўрни кучайиб бормоқда.
Кичик ва ўрта бизнес фирмалари охирги ўн йилликда ўртача бир кишига йирик корпорацияларга нисбатан 2.5 марта кўп ихтиролар яратишган.
Бошқа технологик ривожланган давлатлар каби АҚШда ҳам венчур фирмалар, «спин-офф» фирмалар ( олий ўқув юртлари, мустақил институт, давлат тадқиқот марказлари ва йирик корпорацияларнинг махсус лабораторияларидан ажралиб чиққан фирмалари) ва инвестицион фирмалар фаолият кўрсатиб бормоқда. Давлат фаол равишда «спин-офф» фирмаларни йирик нотижорат илмий марказлар, университетлар томонидан субсидиялаштирилиб бормоқда. Бундан ташқари «спин-офф» фирмалари орқали илмий ютуқларни тарқатиш мақсадида, мамлакатда миллий илмий фонд томонидан молиялаштириладиган бир қатор инновацион фондлар фаолият кўрсатмоқда.
Инвестицион фондлар фаолиятининг асосий мақсади кичик инноватор фирмаларга ва якка ихтирочиларга молиявий ёрдам кўрсатишдан иборатдир. Кичик фирмаларни инвестициялашда Миллий илмий фонд муҳим ўрин эгаллайди, яъни ушбу фонд инвестицион фирмаларни кредит билан таъминлайди ҳамда уларга грантлар ажратади.
Бундай фондлар қаторига АҚШ энергетика вазирлигининг инвестицион фондини киритиш мумкин. Бу фонд ҳам кичик фирмалар томонидан амалга оширилаётган айрим тадқиқот лойиҳалар каби, шахсий ихтирочиларни субсидиялаш билан шуғулланади.
Инновацион жараёнларни тўғридан тўғри қўллаб қувватлашнинг муҳим элементи давлат инновацион инфратузилмаларини ташкил этишдир. Давлат янгиликларни тарқатувчи марказлар ва инноваторларга хизмат кўрсатувчи маслаҳат марказлари ташкил этиши мумкин. Давлат инновацион бозорларнинг (давлат матбуотларида ахборот, биржа, ярмарка ва кўргазма) шаклланишини қўллаб қувватлайди ва ўзи унинг агенти сифатида фаолият кўрсатади.
Давлат органлари мамлакатда ва хориждаги инновацион жараёнларнинг мониторингини ва истиқболини олиб бориши лозим. Бунда кўпчилик ҳолларда ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун катта самара берувчи илғор технологиялар изланади.
АҚШ инновацион фаолиятни рағбатлантиришда маънавий қўллаб қувватлашга ҳам катта эътибор берилади. Уларнинг қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: давлат мукофотлари, фахрий унвонлар бериш, хўжалик юритишнинг инновацион усулларини тарғибот қилиш, давлат арбобларининг илғор инновацион ташкилотларга ташриф буюриши, илм-техника намоёндаларининг муҳим давлат тадбирларида иштирок этиши ва ҳ.к.
Бошқаришнинг билвосита йўлларига биринчи навбатда солиқ бўйича имтиёзларни киритиш мумкин: фойданинг солиққа тортиладиган қисмини камайтириш, солиқ ставкаларини камайтириш.
АҚШда бошқарув қарорларини истиқболлашга, оптималлаштиришга ва стандартлашга, инновацион лойиҳаларнинг давлат экспертизасига, инновацияларнинг давлат статистикасига катта эътибор берилади.
Японияда инновацион фаолиятни давлат томонидан бошқариш.


Download 94,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish