4.3.Тижоратчилик фаолиятига давлат тарафидан таъсир этиш механизмлари
Давлат тадбиркорлиги. Давлатни тўғридан-тўғри иқтисодиётга кириб келиши шаклларидан бири — давлат тадбиркорлигидир. Бу тадбир-корликнинг хусусий кўриниши бўлиб, давлат сектори чегарасида амалга оширилади ва давлат корхоналарини маҳсулот ишлаб чиқариши, сотиши ва хизмат кўрсатиши билан боқлиқдир.
Давлат мустақил хўжалик юритиш субъекти сифатида намоён бўлади. Давлат тадбиркорлиги, айниқса кам рентабелли, анъанавий тарзда хусусий капиталда қизиқиш уйқотмайдиган, лекин ривожланиши ишлаб чиқаришини қайта тикланиши учун шароит яратувчи тармоқларда муҳимдир.
Нарх шаклланиши — давлат томонидан иқтисодиёт ва тадбир-корлик фаолиятига таъсир кўрсатувчи муҳим омилдир. Нарх сиёсатидан фойдаланган ҳолда, давлат талаб ва таклифга таъсир кўрсатади, даромадни ва ресурсларни қайта тақсимланишини бошқаради; минимал ҳаёт кечириш тарзини таъминлайди, шунингдек монополияга ва инфляцияга қарши ва бошқа жараёнларни давлат манфаатлари йўлига йўналтиради.
Давлат нархи сиёсатини авваламбор нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида олиб боради.
Маълумки, бозор муносабати шароитида аксарият товарлар эркин нархларда сотилади, яъни нарх талаб ва таклиф асосида белгиланади. Энг муҳим истеъмол товарлари ва хизматлар нархлари давлат томонидан бошҳарилади. Бу амалиёт бозор иқтисодиёти ривожланган деярли барча мамлакатларда қўлланилади. Ваҳоланки, нархи давлат томонидан назорат қилинадиган товарлар ва хизматлар умумий товар массасининг 10-15%ни ташкил қилсада, лекин бу ақолининг минимал ҳаёт кечириш даражасини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Тадбиркорлик фсюлиятига давлат томонидан таъсир кўрсатилишида ташқи иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг юритилиши ҳам муҳим ўрин тутади.
Давлат ташқи иктисодий сиёсатни амалга оширар экан (божхона, таърифлари; қонунлар чиқариш чет-эл инвесторларга қулай шароитлар яратиб бериш ва ҳ.к.) ўзининг экспорт имкониятларини кенгайтиради, экспорт таркибини яхшилайди, рақобатчиликка шароит яратади, маҳсулот сифатини яхшиланишига эришади.
Назорат саволлари
1.Нима учун мамлакат иқтисодиётини давлат тартибга солиши зарур?
2. Қандай шароитларда давлат иқтисодиётга аралашади?
3.Иқтисодиётни тартибга солиб туришнинг қандай усуллари бор? 4.Тижоратчилик фаолиятига давлат тарафидан таъсир кўрсатишнинг қандай механизмлари мавжуд?
Таянч иборалар
Иқтисодий жараёнлар. Даромадлар. Тақсимлаш. Хавфсизлик. Хуқуқий асослар. Барҳарорлаштириш. Ижтимоий химоя. Рақобат. Сиёсат.
Адабиётлар
И.А.Каримов «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон хаёт приовард максадимиз» Т.: «Узбекистон» 2000.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида. «Халқ сўзи», 2003 йил 28 январь. №23, (3135).
С.Н.Усмонов, Ю.Т.Додобоев, А.Худойбердиев. “Тадбиркорлик асослари”. “Фарғона”, 2000
С.С.Ғуломов.“Тадбиркорлик ва кичик бизнес”. Т.:”Шарқ”, 2002.
Э.Эгамбердиев, Ж.Хўжақулов.”Кичик бизнес ва тадбиркорлик”. Т.:”Маънавият”, 2003.
В.В.Волгин. “Торговые операции”. Москва, 2004
Н.В.Ласкина. “Международное торговое дело”. М.:”Экзамен”, 2004
www.edu.ru - Россия Федерация олий ўқув юртларида ўқитилаётган фанлар бўйича ўқув-услубий комплекслар.
www.som.pu.ru - Санкт-Петербургский Государственный Университет, факультет менеджмент
Do'stlaringiz bilan baham: |