Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик


ЮМАЛОК, ЧУВАЛЧАНГЛАР (NEMATHELMINTHES)



Download 56,4 Mb.
bet171/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

ЮМАЛОК, ЧУВАЛЧАНГЛАР (NEMATHELMINTHES)
Юмалоқ чувалчанглар киприкли чувалчанглардан келиб чиққан деб тахмин қилинади. Уларнинг танаси ўзига хос тузилган бўлиб, бошқа чувалчанглардан яққол ажралиб туради, лекин юқори даражада турадиган ҳайвонлар шажара дарахтининг ён шохи деб қаралади. Юмалоқ чувалчанглар типига ҳозирги маълумотларга кўра 5 синф вакиллари киритилган: Gasrotricha, Nematoda, Kinorhyncha, Nematomorpha, Rotatoria.
Юмалоқ чувалчанглар ичида эркин яшовчилар ҳам, паразитлари ҳам бўлади. Масалан, Gasrotricha ва Kinorhyncha синфига мансуб бўлган чувалчанглар фақат эркин яшовчиларида, ҳам паразитлари бор, Nematomorpha вакиллари фақат паразитлардир.
Тиббиёт нуқтаи назаридан юмалоқ чувалчанглар катта аҳамиятга эга, чунки шу типга мансуб бўлган бир қанча турлари одам паразитларидир, айниқса Nematoda синфининг вакиллари.


АСЛ(ҲАҚИҚИЙ)ЮМАЛОҚ ЧУВАЛЧАНГЛАР СИНФИ (NEMATODA)
Асл нематодалар синфининг турлари сон жиҳатидан ҳашаротлардан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Асл юмалоқ чувалчанглар денгизларда, чучук сув ҳавзаларида, тупроқда ҳаёт кечиради. Лекин асосий қисми паразитлар бўлиб, ҳар хил ҳайвонларда, умуртқасиз ҳайвонлардан бошлаб, то умуртқалиларнинг юқори даражали вакилларигача паразитлик қилади. Ҳаттоки, айримлари ўсимлик паразитларидир.



Нематодаларнинг танаси чўзиқ цилиндрсимон шаклда бўлиб, икки томони учланган Кўндаланг кесими доира шаклида бўлади. Танаси сегментларга бўлинмаган, узунлиги 0,3 мм дан то 30 - 40 см гача бўлади. Чувалчанглар танаси тери-мушак халтаси билан қопланган. Тери мушак халтаси қуйидаги қатламлардан ташкил топган. I) кутикула, 2) остида жойлашган гиподерма қатлами ва 3) узунасига кетган бир қаватли мушаклар. Гиподерма ҳужайра тузилишини йўқотган ва ядролари ичида тарқоқ ҳолда жойлашган сидирға протоплазма қатламидан иборат тери қоплагичидир.Гиподерматашқарига элас-тик тик кўринишдаги, пишиқ кутикула ишлаб чиқаради, шунингучун паразитҳолида яшайдиган чувалчангларда кутикула хўжайини ҳазм ширалари таъсирига чидамли бўлади. Кутикула таркибига ҳар хил моддaлаp: альбумин, коллаген, кератин, глюкопротеидлар, липидлар ва бошқалар киради. Таркибидаги кератин ва коллаген туфайли кутикула мус-таҳкам бўлади. Кутикула паразитларнинг ҳаётида катта роль ўйнайди.Бир томондан ҳимоя вазифасини бажарса, бошқа томондан ҳазм моддаларини шимишда фаол қатнаша-ди, бундан ташқари ташқи скелет вазифасини ҳам ўтайди. Шу туфайли мушак толалари кутикулага бирикиб,танада эластиклик ва эгилувчанлик имкониятини яратади. Мушак ҳужайралари тўрт қатор, кенг узунасига кетган мушак толаларидан ташкил топган. Тери-мушак халтаси ичида ички аъзолар жойлашади. Аъзолар орасида ва аъзолар билан тери-мушак халтаси ўртасида бўшлиқ бўлиб, бирламчи бўшлиқ деб аталади. Ҳазм тизими нематодаларда одатда яхши ривожланган бўлиб, уч қисмдан: олдинги, ўрта ва орқа ичакдан ташкил топган. Олдинги ичак дифференциялашган бўлиб, қуйидаги бўлимлардан: лаблар билан ўралган oғиз, ҳалқум, қизилўнгачдан иборат. қизилўнгач ўрта ичакка давом этади. Ҳазм найининг шу қисмида озуқа моддалар шимилади. Орқа ичаги худди олдинги ичакка ўхшаб эктодерма ривожланган ва кутикуляр қатлам биланичидан қопланган анал тешиги билан тугайди. Ўрта ичак эндотерма ҳисобига ривожланади. Сийдик ажратиш аъзолари ўзгарган протонефридийлардан иборат. Нематодалариинг ажратиш аъзолари битта катта экскретор ҳужайра бўлиб, унинг узун найсимон ўсимта-ларида ажратиш каналлари ётади. Ўсимталар гиподерманинг ён валикларида бутун тананинг бошидан охиригача ўтади ва тананинг олдинги қисмида экскретор тешик билан ташқарига очилади. Ташқарига чиқадиган моддалар, метаболизм жараёнида ҳосил бўлган суюқ, моддалар экскретор ҳужайрага ва унинг каналларига шимилади ва экскретор тешиги орқали ташқарига чиқиб кетади. Юмалоқ чувалчангларнинг сийдик ажратиш жараёнида яна 4-5 фагоцитар ҳужайралар ҳам қатнашади. Бу ҳужайралар тана бўшлиғи чегарасида жойлашган бўлиб, ҳар хил майда заррачаларни тана бўшлиғидан қамраб олиш ва ҳазм қилиш xoccасига эга. Марказий нерв тизими ҳалқум атрофи нерв ҳалқаси ва шу ҳалқадан чиққан нерв устунларидан иборат. Асосий нерв ycтунлари тананинг қорин ва орқа томони бўйлаб чўзилган ҳолда жойлашади. Нерв устунларидан танааъзоларигача,


теригача етиб борадиган периферик нервлар бошланади. Сезги аъзолари содда, терида тананинголдинги ва орқа қисмларида махсус сезгир тукчалардажойлашади, бундан таш-қари хеморецепторлар ҳам бўлади. Баъзи эркин яшовчи нематодаларнинг кўзлари бўлади.
Нафасолиш аъзолари ва қон томирлар тизими бўлмайди. Эркин холда яшайдиган шакл-лари тери орқали нафас олади, паразитлар эса анаэроблардир.Асл юмалоқчувалчанглар айрим жинсли ҳайвонлардир.Жинсий тизими найсимон тухумдон найсимон тухумйўли-га, сўнг бачадонга давом этиб, қин тешиги орқали ташқарига очилади. Урғочи жинсий тизими одатда жуфт бўлади. Эркагида найсимон уруғдон бўлиб, бу аъзо найсимон уруғ йўлига ва сўнг уруғ отувчи каналига ўтади. Уруғ отувчи канал орқа ичакка очилиб, ичак клоака билан тугайди. Нематодалар тухум қўйиб кўпаяди. Одатда хўжайин танасида эркаги ҳам, урғочиси ҳам биргаликда учрайди. Вояга етган даврида оталанади, сўнг урғо-чилари тухум қўяди. Кўпчилик нематодалар тухумининг ривожланиши учун эркин кислород керак. Шу сабабдан тухумлар ташқарига чиқиши зapyp. Тухумлари ташқи муҳитда ривожланадиган паразит чувалчангларга геогельминтлap дейилади. Тухумдан личинка чиқиб, улар бир неча марта туллаб вояга етади. Личинкаларнинг ривожланиши ташқи муҳитда ёки хўжайин танасида кузатилади. Тухумлари оралиқ хўжайиннинг тана-сида ривожланадиган паразит чувалчангларга биогельминтлар дейилади.
Нематодалap ичида шундай турлар ҳам борки, улар вояга етган даврида эркин ҳолда яшайди, личинкаларнинг бир қисми эса паразитлик қилиб ҳаёт кечиради. Бундай ҳолатга факультатив паразитликдейилади. Масалан, Stronguloides деган нематодалар тури вояга етган даврида эркин ҳолда тупроқда яшайди, шу ерда оталанади ва шу жойда тухум қўяди. Оталанган тухумлардан рабдитли личинкалар чиқади. Улар тўрт марта туллайди ва эркин ҳaё'т кечиради. Лекин айрим личинкалар бир марта туллагандан сўнг филяриясимон личинкаларга айланади. Бу личинкалар энди ташқи муҳитда нормал тараққий этолмайди, улар одам организмига ўтиши лозим. Одамга юқиши одатда тери орқали кузатилади. Тери орқали юқиши перкутанн инвазия дейилади. Личинкалар қон-томирлар орқали кичик қон айланиш доирасига ўтиб, ўпкага боради. Ўпкада личинкалар яна икки марта туллаб вояга етади. Вояга етган даврида хўжайинининг нафас йўллари орқали ҳазм тизимига ўтади ва шу жойда оталанади, сўнг тухум қўяди. Филяриясимон личинкалар оғиз орқали (агар одам уни ютиб оборса) ҳам юқиши мумкин, лекин бундай ҳолатда личинкалар миг-рация қилмайди. Ичакка кукган тухумларидан личинкалар ривожланади. Личинкалар иккинчи туллашдан кейин бемор ахлати билан ташкарига чиқиб, ташқи муҳитда эркин яшайдиган, вояга етган нематодага айланади. Аммо личинкаларнинг бир қисми ичакда яшаб, ичак деворини тешиб, хўжайини қон-томирлар тизимига ўтади. Личинкалар вояга етишдан олдин яна миграция даврини ўтайди. Борган сари нематодалар эволюцияси жараёнида личинкаларни миграция қилиши шарт бўлмай қолади. Масалан, ичак муҳитига мослашган қийшиқ бошли гижжа личинкалари тери орқали инвазия қилиши мумкин, лекин одам уларни ютиб юборса, у тўппа-тўғри ичакка бориб вояга етади. Ташқи муҳит айрим нематодалар учун фақат тарқалишига имконият яратадиган муҳит бўлиб қолади. Шунинг учун эркин ҳолда яшайдиган даврлари бўлмайди (қийшиқ бошли гижжа, аскарида).Филяриялар мутлақо ташқарига чиқмайди, уларнинг тараққиёт цикли битта хўжайиндан иккинчисига ташувчи ёки оралиқ хўжайин орқали ўтади.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish