Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet173/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Ривожланиш цикли. Аскарида хўжайинини алмаштирмасдан тараққий этади. Вояга етган аскаридалар ингичка ичакда яшайди, оталанади, кўпаяди. Урғочи аскаридалар қўядиган тухумлар оталанган ва оталанмаган бўлиши мумкин (беморларнинг ахлати билан ташқарига чиқади.) Бир суткада қўйган тухумларининг сони 240.000 гача етади. Тухумлари ичакда тўлиқ ривожланмайди, чунки личинка иккинчи ривожланиш даврида кислородга муҳтож бўлади. Аскариданинг тухумлари ўзига хос тузилган бўлиб, уч қават парда: ғадир-будур ташқи парда, унинг остида ётадиган силлиқ парда ва толали ички пардадан иборат. Шуларнинг устки икки қавати тухумини механик шикастлардан сақлайди, толали парда ёғ ва ёғсимон моддалардан иборат бўлиб, тухумни кимёвий омиллар таъсиридан сақлайди. Шунинг учун сулема, маргимуш ва калий цианид тузларининг тўйинган эритмаларила аскарида тухумлари ривожлана олади. Ёғсимон моддаларни эритадиган эритувчилар (бензин, эфир, ксилол ва бошқалар) тухумларни ҳалок қилади. Тухумларни тарқалишида пашшалар катта роль ўйнайди.
Аскарида личинкасининг дастлабки ривожланиши ypғочисининг бачадонида, яъни тухум ичида боради. Лекин унинг сўнгги ривожланшии учун тухум албатта ташқарига чиқиши зарур, чунки личинканинг кейинги, босқичи кислородга муҳтож. Мўтаъдил шароитда эмбрионал тараққиёт 2 - 3 ҳафта давом этади (ҳарорат 24оС ва етарли намлик бўлганда). Шу вақт ичида тухум пардаси остида инвазия қобилиятига эга бўлган личинка ривожланади. Инвазия қобилиятига эга бўлган тухумлар (инвазион тухумлар) билан ифлосланган озуқа (мева - сабзавотлар, ош кўкатлари) ёки ичиладиган сув одамнинг ҳазм аъзоларига тушиб қолгудай бўлса, у ерда личинканинг сўнгги тараққиёти кузатилади. Одамнинг ошқозон-ичак шираси таъсирида тухум қобиғлари эриб, ичидан бир неча мм катталикдаги личинкалар чиқади. Булар ичак деворини тешиб, қон томирларига ўтади ва қон оқими билан танага тарқалади. Аввал улар жигарга, сўнг юракнинг ўнг томонига ўтиб, ўпка артерияси орқали ўпкага боради, ўпка капиллярларида фаол ҳаракатланиб уларни ёриб чиқади ва альвеолаларга ўтади. Аскарида личинкасининг миграцияси деб номланувчи бу ҳаракат унинг охирги тараққиёт учун зарур бўлган кислород туфайли ўтади. Личинкалар нафас йўлларидан юқори томон ҳаракатланиб, трахея ва бронхлар орқали яна оғиз бўшлиғига тушади Шунда бемор уларни иккинчи марта ютиб юборади. Личинкалар ингичка ичакда ривожланиб, вояга етади (-расм).

Расм Одам аскаридаси -Ascarislumbricoides нинг ҳаёти цикли


Вояга етган аскаридалар кўпи билан бир йил умр кўради. Улар ўз хўжайини ҳазм қилган озуқа билан озиқланади, шунингдек одам ичаги шиллиқ пардаси билан ҳам озиқланиши мумкин деган маълумотлар бор.


Аскаридоз билан оғриган бемор ичагида одатда бир қанча аскаридалар паразитлик қилади. Уларнинг патоген таъсири, моддалар алмашинуви жараёнида ҳосил бўлган маҳсулотларнинг одам қонига сўрилиши натижасида заҳарли таъсир кўрсатишдан иборат.
Беморнинг боши оғриб, айланади, дармонсизлик, серзардалик кузатилади, иш қобилияти, хотираси сусаяди. Бундан ташқари ичакда тўпланиб қоладиган аскарида тугунлари ичакнинг беркилиб қолишига сабаб бўлади. Личинкаларнинг ўпка орқали тарқалиши бронхит ва аскаридозли пневмонияга сабаб бўлиши мумкин. Аскаридозли пневмония тана ҳароратининг баъзан 39 - 40° гача кўтарилиши билан кечади, бу пайтда балғамда аскарида личинкаларини аниғлаш мумкин.
Вояга етган аскаридалар баъзан ингичка ичакдагина эмас,балки бошқа аъзоларда ҳам жойлашади. Паразитлар ичакдан ўрмалаб ўт йўлига ва шу йўл орқали ўт пуфагига ва жигарга ўтиши, ҳамда жигарда асцитлар ҳосил қилиши мумкии. Одам қайт қилганда улар ошқозондан қизилўнгач ва ҳалқумга тушади, шу жойдан нафас йўлларига ўтиб кетиши мумкин ва одамнинг буғилиб ўлишига олиб келади. Бемор кечаси ухлаган пайтда ҳам аскаридалар аста-секин ўрмалаб, ҳазм йўлларидан юқори қисмига ҳаракатланиб нафас йўлларини беркитиб қўйиши мумкин. Аскаридаларнинг шу тариқа одатдан ташқари жойлашуви oғир оқибатларга олиб келади.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish