Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet172/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Нематодалар - одам паразитлари. Одамда нематолаларнинг бир қанча тури паразитлик қилади: одам аскаридаси, острица, эгри бошли, қийшиқ бошли гижжалар, трихинелла, филяриялар ва бошқалар. Нематодалар чақирадиган касалликлар нематодозлар дейилади.
Одам аскаридаси-Ascarislumbricoides ҳамма жойда кенг тарқалган одам паразитидир.
Морфологик тузилиши. Одам аскаридаси бирмунча йирик чувалчангдир. Урғочисининг узунлиги 40 см, эркагиники эса 25 - 30 см бўлади. Вояга етган аскаридалар одамнинг ингичка ичагида яшайди. Аскаридалар гоҳо бошқа аъзоларда ҳам учраши мумкин,
масалан, ўпкада.Аскариданинг танаси узунчоқ, цилиндрсимон бўлиб, икки томони учли, кўндаланг кесими доира шаклида бўлади (-расм).



Расм Одам аскаридасининг эркаги ва урғочиси

Олдинги учидаги учта лаби оғзини ўраб туради. Аскаридада жинсий диморфизм яққол кўринади. Урғочилари танасининг олдинги учдан бир қисмида жинсий тешиги жойлашган. Эркагининг дум томонидаги учи спиралга ўхшаб қорин томонига қайрилган бўлиб, иккита спикуласи (копулятив аъзо) кўриниб туради, урғочисининг орқа учи тўғри бўлади. Аскарида танасининг орқа қисмида анал тешиги жойлашган. Танаси нематодалар учунхос тарзда тузилган бўлиб, тери-мушак халтача билан қопланган. Териси кутикула, унинг остида гиподеома жойлашган бўлади. Гиподерма остида бўйига чўзилган тасмага ўхшаш 4 та мушаги бўлиб булар орасидаги гиподерма йўғонлашиб, танасининг икки ёнидан паст деворчага ўхшаб ( гиподерма валиги) тана ковагининг ичига бир оз чиқиб туради. (-расм).



- расм . Одам аскаридаси- Ascarislumbricodies/


Мушакларда протоплазматик ўсимталар бўлиб , улар тана коваги ичида ётади. Ички аъзолари бошланғич тана ковагида жойлашади, тана бўшлиғида эса бироз суюқлик бўлади. Овқат ҳазм қилиш системаси олдинги, ўрта ва орқа ичакдан иборат. Олдинги ичак кутикула билан қопланган бўлиб, оғиз, ҳалқум ва қизилўнгачдан ташкил топган. Ўрта ичаги тўғри, бир оз сиқилган найдан иборат, унинг девори бир қаватли эпителийдан тузилган. Орқа ичаги калта найга ўхшайди ва кутикула билан қопланади, урғочиларида анал тешиги билан тугайди, эркакларида эса жинсий системасининг канали билан қўшилиб, клоакани хосил қилади.


Ажратиш системаси ўзига хос тузилган. У икки ёнидаги гиподерма деворчалари ичида жойлашган иккита найдан иборат. Бу найларнинг орқа томони ёпиқ бўлиб, олдинги томони ҳалқумнинг олд қисмида бирлашади ва битта чиқарув тешиги билан ташқарига очилади. Чиқарув каналлари чўзилиб кетган битта катта ҳужайрадан ташкил топган бўлиб, унинг ядроси ён каналлар қўшилган жой яқинида ётади. Бундан ташқари 4 та фагоцитар ҳужайралар, тана коваги суюқлигига тегиб турган ҳолда аскариданинг ажратиш системасида иштирок этади. Булар ҳар хил заррачаларни ютиб (қамраб олиб), парчалаш қобилиятига эга.
Марказий нерв тизими ҳалқум атрофи нерв ҳалқасидан иборат бўлиб, ундан бир неча жуфт нерв устунлари бошланади. Шулардан иккитаси каттароқ бўлиб, бири танасининг қорин ва иккинчиси орқа томонида бутун гавда бўйлаб жойлашади. Нерв ҳалқасидан ва нерв устунларидан периферик нервлар бошланади. Сезги органлари нисбатан кам тараққий этган

- расм. Урғочи аскариданинг кўндаланг кесими:

  1. Тана бўшлиғи; 2-тери-мушак халтаси; 3-орқа нерв устуни; 4-қорин нерв устуни; 5-ичаги; 6-бачадон; 7- тухумдон;

.
Аскаридада қон айланиш ва нафас олиш системалари бўлмайди. Вояга етган даври анаэроб, лекин личинкаларини ривожланиши учун кислород зарур. Аскаридалар айрим жинсли бўлиб, жинсий системалари найсимон шаклда тузилган. Найсимон жинсий системанинг олдинги энг ингичка қисми тухумдондир, тухумдондан бир оз кенгайган найсимон тухум йўллари чиқиб, бир найсимон бачадонга давом этади, сўнгра икки бачадон бирлашиб, якка қисқа вагинага (қин) айланади ва қорин томонида жинсий тешик билан танасининг олдинги учдан бир қисмида ташқарига очилади. Эркак жинсий системаси тоқ бўлади. Найиинг энг ингичка қисми уруғдонни ташкил этади. Уруғдон йўғонлашиб ypyғ йўлига айланади, у ўз навбатида уруғ отувчи каналга туташади. Уруғ отувчи канал орқа ичак билан бирга ташқарига клоака орқали очилади. Эркакларининг орқа учида кутикуладан ташкил топган копулятив аппарат вазифасини бажарадиган иккита спикуласи бор.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish