Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet175/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Ташхиси. Паразитологик ташхиси: анал тешиги атрофидаги теридан қирма олиб, острицаларнинг тухумлари аниқланади. Қирма глицериннинг сувдаги 50 % ли эритмасига ҳўлланган гугурт чўпи билан олинади. Тирноқ остидан олинган кирни текшириш йўли билан ҳам тухумларни топиш мумкин. Энтериобиознинг олдини олиш чоралари: шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш. Гигиена қоидаларига риоя қилгандагина энтериобиоз-дан дори-дармонсиз ҳам тўлиқ озод бўлиш мумкин.
Қилбошлигижжа (Trichocephalus trichiurus).Қилбошлигижжабутунерюзидатарқалганбўлиб, айниқсаилиқ, иқлимлижойлардакўпучрайди. Қилбошлигижжаодамдатрихоцефалезкасаллигиничақиради.
Морфологиктузилиши. Урғочисинингузунлнги 3 - 5 смбўлиб, олдингиучиқилгаўхшабчўзилибкетган, орқаучисербар, эркагидагажакбўлибқайирилган (-расм). Танасининголдингиторқисмидаингичкақизилўнгачжойлашади, танасинннгорқакенгқисмидаэсаичагиважинсийтизимибўлади. Танасинннгқилгаўхшашучибиланчувалчангхўжайиничагинингшиллиққаватигаботибкиради. Қилбошлигижжайўғоничакнингюқориқисмида, кўричакда, баъзанкўричакнингчувалчангсимонўсимтасидаяшайди.



Расм Кил бошли гижжа Эркаги ва урғочиси


Ривожланиш цикли.Қил бошли нематоданинг хўжайини факат одамдир. Урғочиси одам ичагида уруғланади ва тухум қўяди, қўйган тухумлари ахлат билан ташқарига чиқади. Личинкасининг ривожланиши учун кислород зарур, шу сабабдан аутоннвазия бўлиши мумкин эмас. Ташқи муҳитдаги қулай шароитда 20 - 30 кун мобайнида тухум ичида личинка ривожланади, яъни тухумлар инвазия қобилиятига эга бўлади. Одам инвазион тухумларни ифлосланган овқат ёки сув билан ютиб юбориши оқибатида гижжани ўзига юқтиради. Ичакда тухумдан личинкалар чиқиб, ингичка ичак ворсинкаларига кириб олади. Ичак ворсинкаларида личинкалар озиқланади, ўсади ва 3 - 10 кундан кейин ворсинкаларни емириб яна ичак йўлига тушади. Тахминан бир ойдан кейин личинка вояга етади. Қил бошли гижжа гематофаг бўлиб, ўзининг ингичка олдинги учи билан ичак шиллиқ пардасига худди тикиб қўйгандай маҳкам ўрнашиб олади ва қон ҳамда атрофидаги ҳосил бўлган тўқима инфильтрати билан озиқланади. Демак, қил бошли гижжа облигат гематофаг эмас. Вояга етган чувалчанг беш йилгача умр кўради. Трихоцефалёз билан касалланган одам озиб кетади, қорнида оғриқ сезади, сўлаги оқиб, қайт қилиши ҳам мумкин, боши айланади. Қил бошли гижжа, худди острицалар сингари, ўткир аппендицитга сабаб бўлиши ҳам мумкин.
Ташхиси.Паразитологик ташхиси: беморларнинг ахлатини текшириш ва паразит тухумларини аниқлашдан иборат. Шахсий ва жамоат профилактикаси аскаридоз профилакти-касига ўхшаш.

Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish