Ташхиси. Паразитологик ташхиси. Беморларни ахлатида кенг тасмасимон
Чувалчангнинг етилган бўғимини ёки тухумини аниқлаш. Дифиллоботроз-нинг олдини олишнинг шахсий чораси: яхши тузланмаган ва янги музлатил-ган балиқ ва балиқ тухумларини емаслик.
Эхинококк (Echinococcusgranulosus) одам ва ҳайвонларда учрайдиган эхинококкоз касаллигининг қўзғатувчисидир. Эхинококкоз бутун ер юзида кенг тарқалган, айниқса яйлов, чорвачилик билан шуғулланадиган мамлакатларда ёки уларнинг айрим вилоятларида кўп учрайди. Масалан, Австралия, Жанубий Америка мамлакатларида, Шимолий Африкада, Европа ва Осиёнинг айрим худудларида эхинококкоз касаллиги шифокорлар томонидан қайд қилиниб турилади.
Морфологик тузилиши. Эхинококк танасининг узунлиги 2 мм дан 6 мм гача бўлади. Тана тузилиши барча тасмали чувалчангларга хос. Сколексида 4та сургичи ва илмоклари булган хартум жойлашган. Танаси 3-4 бугимдан иборат
Расм Echinococcusgranulosusa-етилган шакли; b-охирги етилган бўғими;
Хартумчаси жуда яхши ривожланган бўлиб, унда икки қатор илмоқлар жойлашган. Бўйин қисми 1-2 бўғимдан ташкил топган. Стробиласида бор-йўғи 2 - 3 бўғим бўлади, бошидан кейинги бўғимларнинг сони эса 3 - 4 бўли-ши мумкин. Бўғимларнинг шакли ва катталиги ҳар хил. Охиридан битта олдинги бўғим гермафродитли, охирги бўғим эса етилган бўғим дейилади. Охирги бўғим энг катта бўлиб, ҳамма бўғимлар жамидан ҳам узун. Етилган бўғимнинг бачадонида 400 дан 800 тагача тухум ривожланади.
Эхинкокк асосий хўжайин ичагида аста-секинлик билан ўсади ва юққанидан сўнг вояга етиб, тухумларини чиқаришгача 70 - 100 кун ўтади. Вояга етган паразит 5—6 ой яшайди, айрим ҳолларда эса бир йилгача.
Ривожланиш цикли. Эхинококк хўжайинларини алмаштириб ривожланади. Асосий (дефинитив) хўжайини йиртқич сутэмизувчилар: ит, бўри, чиябўридир. Вояга етган чувалчанглар доимий хўжайинининг ингичка ичагида паразитлик қилади ва шу жойда кўпаяди. Охирги проглоттидлари битта-биттадан узилади ва фаол ҳаракат қилиб, ҳайвонларнинг анал тешигидан ташқарига чиқади ва жунида ўрмалаб юриб, тухумларини сочади. Проглотидлар асосий хўжайин ахлати билан бирга ҳам ўтлокларга тушади ва ўт ичида ўрмалаб юради.
Расм Echinococcus granulosus нинг ривожланиш цикли
Эхинококкнинг оралиқ хўжайинлари ўтхўр сутэмизувчилар (қўй, эчки, қорамол, туя, от) ва одамдир. Одатда ҳаммадан кўпроқ учрайдиган оралиқ хўжайин қўйлардир. Қўйлар ўтга ёпишган гижжа тухумларини ўт билан бирга еб юборади. Одам кўпинча эхинококкни итдан юқтиради. Одам итни силаганда жунидаги тухумларни қўлга юқтириб олади, сўнг гигиена қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида ютиб юборади. Тухум устидаги парда оралиқ хўжайин ошқозонида эрийди. Тухумдондан чиққкан онкосфера ичак деворини тешиб, қон ва лимфа томирларига ўтади. Онкосфера қон оқими билан ички аъзоларга бориб, эхинококк пуфагини (финна) ҳосил қилади. Улар одатда жигар, баъзан ўпкага, мияга жойлашиб олади, айрим ҳолларда эса бошқа аъзоларга ҳам ўтиши мумкин. Эхинококк пуфаклари бир ва кўп камерали бўлади. Бир камерали пуфаклар суюқлик билан тўлган бўлиб, улар ичида қиз пуфакчалар бўлиши мумкин. Пуфакчалар деворида бош чиқарадиган камералар бўлиб, булар ичида сколекслар тараққий этади. Кўп камерали эхинококк пуфагида суюқлик бўлмайди, лекин бош чиқарадиган камералари тараққий этиб, булар ичида паразитнинг бошчалари бўлади. Кўп камерали эхинококк бир камералига нисбатан кам учрайди.
Эхинококкнинг пуфак даври аста-секин ўсиб боради, (10 - 20 йил мобай-нида) катталашади ва баъзан жуда катта бўлиб кетади. қиз пуфакчалар она пуфакнинг ички (герминатив) қатламидан ривожланади.
Эхинококкнинг бундан кейинги тараққиёти фақат доимий хўжайинининг овқат ҳазм қилиш аъзоларида кечади. Йиртқич ҳайвонлар эхинококкли аъзоларни еганда ўзига эхинококкни юқтиради. Бунда ичакдаги ҳар бир сколекс ўсиб, эхинококка айланади.
Эхинококк одам организмига жуда кучли салбий таъсир кўрсатади: эхинококк тўқималарни емириб, қайси аъзода ривожланаётган бўлса, ўша аъзонинг йўқолиб кетишига олиб келади. Эхинококкозда организм аста-секин заҳарланиб бориши натижасида одам озиб кетади. Даволаш асосан жарроҳлик йўли билан олиб борилади. Ўз вақтида эхинококк пуфаги олиб ташланмаса, эхинококкоз ўлимга олиб келиши мумкин.
Расм Echinococcusgranulosus нинг асосий ва оралиқ ҳўжайинлари
Ташхиси. Эхиноккокознинг ташхиси: эхинококкоз асосан иммунологик усуллар ёрдамида аниқланади. Шу усуллар орасида кўпроқ аллергик синов кенг тарқалган. Бунинг учун билак соҳасидаги терига 0,1 мл миқдорда эхинококк суюқлиги (суюқликда эхинококкнинг фақат заҳарли моддалари бўлади) юборилади. Агарда одам эхинококкоз билан касалланган бўлса суюқлик юборилган жой 1 - 2кундан кейин қизариб қолади. Бундай эхинококкозни аниқлаш усулига Каццони реакцияси дейилиб, 84 - 92 % беморларда ижобий натижа беради. Серологик усуллардан гемагглютинация (64 % ҳолда ижобий натижа) вапреципитация реакциялари кенг қўллани-лади. Ўпкадаги эхинококк пуфагини рентгеноскопиа усули ёрдамида аниқлаш яхши натижа беради. Бу ҳолда пуфакнинг катталигини, жойлашган жойини аниқлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |