Тиббий биология ва генетика Тиббиёт олийгохи талабалари учун дарслик



Download 56,4 Mb.
bet164/210
Sana26.02.2022
Hajmi56,4 Mb.
#470048
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   210
Bog'liq
Xoliqov 2018 yil ТИББИЙ БИОЛОГИЯ

Ривожланиш цикли. Қорамол солитёрининг ривожланиши ҳўжайинлари-нинг алмашиниш билан кечади. Унинг вояга етган даври-тасма шакли фақат одамнинг ингичка ичагида яшайди. Ичакда бир неча чувалчанг паразитлик қилса, четдан уруғланиш ҳодисаси рўй бериши мумкин. Фақат битта бўлган ҳолдагина ўз-ўзи уруғлантиради. Чувалчанг етилган тухум билан тўлган охирги бўғимлари биттадан узилиб, беморнинг анал тешигидан мустақил ҳаракатланиб ёки ахлати билан бирга ташқарига чиқади. Паразитни етилган бўғимлари хўжайинга юққандан сўнг 75-90 кундан бошлаб ҳар куни 10-11 бўғим ажралиб туради. Битта бўғимда 145-175 мингтагача тухумлар бўлади. Тухум ичида эмбрионал тараққиёт жараёни натижасида олти илмоқли эмбрион-онкосфера ривожланади. Онкосфера паразитнинг оралиқ хўжайини учун инвазия қобилятига эга бўлади. Бунда қорамол оралиқ хўжаин бўлиб ҳисобланади. Чувалчанг тухумлари ёки етилган бўғимлари сигирнинг ҳазм йўлига тушиб қолгундай бўлса, унинг пардаси эриб, ичидан онкосфера чиқади. Онкосфера ичак деворини тешиб кириб, хўжаинининг қон ва лимфа томирларига ўтади. қон орқали бутун танага тарқалади ва ҳўжайин мушакларига, шунингдек улар орасидаги бириктирувчи тўқимага жойлашиб, олади. Бу ерда онкосфера ўз илмоқларини йўқотиб ва ривожланиб финнага айланади. қорамол солитёрининг финнаси цистицерк типда тузилганСигир мушакларида ва бириктирувчи тўқималарида цистицеркйиллабяшайди. АҚШда ўтказилган тажрибаларга қараганда цистицерклар мушак-ларда юққанидан 11-12 кундан кейин пайдо бўлади, инвазия қобилияти эса
4 ойдан сўнг юзага чиқади. Олтинчи ойдан бошлаб цистицерклар дегенера-цияга учрайди, 8-9 ойдан сўнг кўпчилиги ҳалок бўлади. Аммо Африкада ўтказилган тажрибаларда цистицерклар бузоқларда унинг умрининг охири-гача тирик қолганлиги маълум бўлди.



Расм Қорамол солитёри- Taeniarhychussaginatus.

Цистицеркларнинг вояга етган даври фақат асосий хўжайин танасида кузатилади. Улар яхши пиширилмаган сигир гўшти билан бирга одамнинг ҳазм йўлига тушади. Ичакда финнанинг бошчаси буралиб ташқарига чиқади ва сўрғичлари ёрдамида ичак шиллиқ пардасига ёпишиб олади, шундан кейин стробила ўса бошлайди ва у 2,5 - 3 ойдан сўнг вояга етади. Вояга етган қорамол солитёри ўрта ҳисобда 18 - 20 йил яшайди, бир йил ичида 600 миллиондан ортиқ тухум қўяди. Қорамол солитёри чақирадиган касаллик тениаринхоз дейилади.



Download 56,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish